Шайх Муҳйиддин Абдулқодир Жилий PDF Босма E-mail

Ҳазрат Ғавсулаъзам қўлида тавба қилган қароқчилар
...Оналари Уммулхайр Аматулжаббор Фотима бинти Абу Абдуллоҳ дебдурларки, фарзандим Абдулқодир туғилганидан сўнг ҳар-гиз Рамазон ойида сут ичмади. Туғилганлари 471 йили ва вафотлари 561 (милодий 1106-1196 йиллар) йилида воқеъ бўлибдир. Ул киши айтибдиларки, кичик эдим, даштга чиқиб, деҳқончилик учун бир ҳўкиз қуйруғини ту-тиб, жуфт ҳайдардим. Ул ҳўкиз менга боқиб дедики «Мо лиҳозо халақта ва ло биҳозо амарта» (Бунинг учун яратилмадинг ва бунга амр этилмадинг). Қўркдим ва қайтдим. Келиб, уй томига чикдим. Арафотда турган ҳожилар-ни кўрдим. Онам қошига келдим. Дедим: - Мени Тангри ишига қил ва ижозат берки, Бағдодга борай ва солиҳларни зиёрат қилай.
Бу ниятим сабабини сўради, бўлган воқеани айтиб бердим. Онам роса йиғлади. Туриб, саксон олтин келтирди. Деди:
- Менга ота меросидан бу қолибдир.
Ярмини қардошим учун олиб қолди ва яр-мини менинг тўнимга тикди. Ва менга қасам бердики барча аҳволда тўғрисўз бўл. Сўнг мен билан видолашди. Мен кичик бир кар-вон билан Бағдодга юзландим. Ҳамадондан ўтганимизда олтмиш отлиқ карвон йўлини тўсдилар. Менга биров эътибор бермади. Ногоҳ биров етиб келди ва деди:
- Ниманг бор?
Дедим:
- Қирқ олтин.
Деди:
- Қани?
Дедим:
- Тўнимга тикилган.
Масхара қиляпман, деб ўйлади. Мени қўйди ва ўтди. Яна бири етиб ҳам андоқ сўради ва ўша жавобни эшитди. Иккаласи бу жавобни эшитиб, ўз бошлиқлари ҳузури-га бориб, бу сўзни айтдилар. Йўлтўсарлар бошлиғи мени тилаб, яна сўроққа тутди. Мен ўша жавобни бердим. Бошқалар бир тепалик устида ўтириб, карвоннинг молини тақсимлардилар. Буюрдики тўнимни сўкдилар ва олтинларни чиқардилар. Санадилар, де-ганим билан мувофиқ чикди. Сўрадики, бу эътироф қилмоққа нима боис бўлди?
Дедим:
- Онам менга аҳд бериб эди - сидқу ростлиққа! Мен онамга берган қавлимга хи-ёнат қилмадим.
Ул қавмнинг улуғи йиғлади ва дедики, йиллардурки, мен Парвардигорим ахдига хиёнат қилибмен. Ва қилаётган ишидан ме-нинг қўлимда тавба қилди. Ва барча менинг қўлимда тавба қилдилар ва ҳар не карвон аҳлидан тортиб олган эдилар, қайтариб берди-лар. Менинг қўлимда аввал тавба қилганлар ўша қароқчилар эдилар...