Шайх Маҳмуд Биҳорий PDF Босма E-mail

Қабрда тирилган бола
Хилватдан чиқиб, бозор ё кўчага чиқса, ёш болалар ва тиланчилар унинг орқасидан югуриб, бир нима тилар эдилар. Шайх оғзидан дирҳамлар чиқариб, уларга берарди. Тангаларнинг баъзиси кумуш, баъзиси мис бўларди. Ҳар кишининг то-леига кўра насиб қиларди.
Айтишларича, Ҳинд мулкида бир ошпаз бор эди. Ҳар куни овқат пишириб, ўз ўғлидан Шайх учун юборарди. Тўсатдан бу бола ка-салланиб вафот этди. Бу аснода Шайхнинг хотирига ул бола томонидан бир нима келди. Урнидан туриб, шитоб билан ошпазнинг уйи-га борди. Билдики, ошпазнинг ўғли ўлибди ва қабристонга олиб кетишибди. Майит қабрга қўйилаётган пайтда Шайх ҳам қабристонга кириб борди. Шайх гўрга кирди ва майит эг-нидан кўтариб, юқорига боқиб деди:
- Бор Худоё, бу ўғлонгинани тиргуз!
Ҳақ субҳонаҳу ва таоло ул ўғлонгинага жон бағишлади. Бола ўрнидан турди ва Шайх оёғига йиқилди...