Саййид Жамол Сурх PDF Босма E-mail

Исо осмондадир, Муҳаммад — ерда...
Бир куни бир насроний Исо (а.с.)ни Муҳаммад Расулуллоҳ (с.а.в.)дан устун, деб айтди. Саййид сўради:
- Нима сабабдан устун деб ҳисоблаяпсан?
Насроний айтди:
- Негаки, Исо осмондадир, Муҳаммад эса ерда.
Бу сўзни айтиб, насроний ҳавога парвоз қилди. СаййидЖамол қўйнидан Каломуллоҳни чиқариб, юқорига боқиб деди: Бор Худоё, бу Каломуллоҳ ҳаққики, ростлик билан Ҳазрати Рисолат (с.а.в.)га юборибсан, бу тарсони туш-гали қўйма!
Насроний ҳавода қолди ва туша олмади. Фарёд қила бошлади. Халойиқ бу аҳволни кў-риб, ғавғо кўтарди. Насроний Саййид Жамол хизматига қичқириб, ёлворди:
- Дуо қилинг, агар туша олсам, мусулмон бўлурмен!
Саййид дуо қилди ва насроний ҳаводан ту-шиб мусулмон бўлди.