Дарвеш Башир PDF Босма E-mail

Мунаввар вужуд
Бир куни Деҳли шаҳридан бир гуруҳ одам-лар даштга саёҳатга чикди. Қуёш ботгунча шаҳардан ташқарида қолдилар. Қоронғи бўлди. Шаҳарга қайтишда адашиб қолдилар. Ногоҳ узокдан нур сочаётган бир дарахт кўринади. Ўша томон йўл олдилар. Бориб қарасалар, Дарвеш Башир ўтирибди ва нур ундан зоҳир бўлаётир. Билдиларки, ул нур унинг шариф ву-жуди баракотидандир. Бу ёруғлик билан йўлни топдилар ва ҳар ким ўз уйларига бордилар.
У ақл харидори эмас!
Бир куни бир жамоат Дарвеш Башир хизматига келди. Дарвеш ҳар қайсига муносиб иш буюрди. Бирининг кўнглидан кечдиким, бу киши бунча ақли билан нега ўзини тел-баликка солар экан? Дарвеш унга боқиб, бу рубоийни ўқиди:
Андар талаби дўст чу мардона шудам, Аввалқадам аз вужуд бегона шудам.
Ў илм намешунид, лаб барбастам,
Ў ақл намехарид, девона шудам.
(Маъноси:
Дўст талабида мардона қадам қўйдим, Илк қадамда вужудимдан бегона бўлдим. У илм тингламасди - оғзимни ёпдим, У ақл харидори эмасди - девона бўлдим.)