Шайх Зиёуддин Румий PDF Босма E-mail

Ғайб эранларининг толиби
Ҳамиша саёҳатга машғул эди. Бир куни вақти хуш бўлиб, ўрнидан туриб қасамёд қилдики, ғайб эранларидан қирқ кишининг қўлини тутмагунимча, оёқдан ўтирмагаймен. Уч кун бу муддао ва талаб билан кезиб юради. Учинчи куни биёбоннинг ўртасида катта бир масжид кўринди. Масжидга киргач, ғайб-дан қирқ киши пайдо бўлди. Бири азон айтиб, қомат туширди, яна бири илгари бориб, имом-ликка ўтди ва бошқалари унга иқтидо қилди. Шайх Зиёуддин ҳам уларга қўшилиб намоз қилди. Намоздан фориғ бўлгандан сўнг қирқ киши у билан қўл бериб сўрашиб, дедилар:
- Марҳабо, эй ғайб эранлари толиби!