Қози Шарафуддин Буҳайро PDF Босма E-mail

Баззоз шогирдининг танбеҳи
Отаси уни бир баззозга шогирдликка топширди. Бир куни биров сотиш учун усто-зи дўконига бир тўнлик матоҳ олиб келди. Баззоз матохдан мингта айб топиб, арзимас баҳога сотиб олиб, дўконнинг ичига ташлаб қўйди. Эртаси куни бу матоҳни кўп таърифлар қилиб, бошқа бировга қиммат нархга пуллади. Шарафуддин баззозга деди:
-    Устоз, бир кеча дўконнинг ичида қол-моқчиман.
Баззоз ҳайратланиб сабабини сўради. Деди:
-    Ҳеч нарсага ярамас тўнлиқ матоҳ бир кечада барча айблари фазилатга айланди, шо-ядки одам боласига ҳам бу дўконда бўлмоқ бу хосиятни бергай!
Баззоз бу сўздан бағоят таъсирланиб, Қози Шарафуддиннинг отаси олдига бориб деди:
-    Бу йигитни ўзга фойдалироқ ишга топшир. Унинг мартабаси баззозликдан кўра баландрокдир.
Отаси уни илм таҳсилига далолат қилди. Кўп ўтмай, ўз замонасининг етук уламосига айланди.