Хожа Имод Халаж PDF Босма E-mail

Касални бориб кўриш — ибодатдир
Дастлаб Султон Шамсиддин Элтутмишнинг мулозими эди, аммо мулозимлик унга малол келиб қолди. Доим Ҳақ субҳонаҳу ва таолога илтижолар қилиб, бу ишдан қутулмоқни тиларди. Оқибат Тангри таоло инояти билан мақсуди ҳосил бўлиб, ўттиз йил Ҳақ йўлида тоат ва ибодатга машғул бўлди.
Бир марта Султон Шамсиддин қаттиқ касалликка чалинди. Султон ўзининг хос маҳрами Малик Носириддин Тимронийга буюрди:
-    Нима қилиб бўлса ҳам, Хожа Имодиддинни менинг олдимга келтир. Зора ул зотнинг қадами баракатидан тузалиб кетсам.
Малик Носириддин султон амрини бажариш учун Хожа Имодни топиб, деди:
-    Эй махдум, касални бориб кўриш - ибодатдир ва Султон амрига итоат қилиш - тоат.
Хожа Имод Малик Носириддин сўзини ижобат қилиб, султон бошига борди. Ҳол-аҳвол сўрагандан сўнг тилига ўтдиким, бу касаллик соғлиққа табдил бўлур. Уйда бир қовун кўринди, олиб кесиб, бир тилим Султонга берди. Султон қовунни еган заҳоти тузалиб кетди.