Шайх Нажибуддин Али Бин Бузғуш Шерозий PDF Босма E-mail

Савдогар оиласида туғилган дарвеш
Отаси бой ва савдогар киши эди. Шомдан Шерозга келиб, ўша ерни ватан тутди. Бир кеча амиралмўъминин Али бин Абутолибни тушида кўрди. Ҳазрат Али бир лаган овқат олиб келиб, у билан еди ва башорат бердики, Ҳақ субҳонаҳу ва таоло сенга нажиб ва солиҳ бир ўғил бергусидир. Ўғилли бўлганида оти-ни Али қўйди ва Нажибуддин лақаб берди. Кичик Али болалигидан фақр аҳли муҳаббати билан яшай бошлади. Отаси қимматбаҳо кийимлар олиб келиб кийдирмоқчи бўлса ҳам, парво қилмасди ва айтарди: «Мен аёллардек ясан-тусан қилмасман ва ширинтомоқлар овқатини емасман». Дағал жундан тўқилган тўн киярди ва оддий таомларни хуш кўрарди. Улғайганида бу тоифанинг муҳаббати янада кучайиб, ёлғизликда умр кечирарди.
Икки кўзгу ва битта олма
Бир кеча тушида кўрдики, Шайхи Кабир мақбарасидан бир қари киши яна олтита ну-роний кишиларни эргаштириб йўлга чиқди. Мўйсафид унга боқиб табассум қилди ва қўлидан тутиб, олтовлоннинг сўнгида бораёт-ган кишига топширди ва деди:
-    Бу сенга Тангри таолодан омонатдир.
Уйғонгач, тушини отасига айтиб берди. Отаси деди:
-    Бу тушни Шайх Иброҳимдан бошқа киши таъбирини билмайди.
Шайх Иброҳим мажзуб ва девоналик-да машҳур оқиллардан эди. Бировни Шайх Иброҳим қошига юбориб, тушнинг таъбирини сўратди. Шайх Иброҳим эшитгач, деди:
-    Бу туш Али Бузғушдан ўзганинг туши эмас. Аввалги пир Шайх Кабирдир ва қолган олти киши тариқатни ундан қабул қилган ки-шилардир. Сўнгги пир тирик экан, уни излаб топмоқ керак, токи у Али Бузғушни тарбият этсин.
Али Бузғуш бу сўзни эшитгач, отаси-дан ижозат ҳосил қилиб, Макка сафарига чикди. Шайх Шиҳобиддин Суҳравардийни учратиб, тушда кўрган киши айнан шу экан-лигига ишонч ҳосил қилди. Шайх ҳам унинг ҳолидан хабардор эди, кўрган тушини ай-нан айтиб берди. Али Бузғуш узоқ йиллар Шайх Суҳравардий суҳбати ва тарбиятидан баҳраманд бўлди. Оқибат ундан иршод олиб, хирқа кийди ва Шайх ижозати билан Шерозга келиб, яшай бошлади.
Бир куни Али Бузғушга дедилар:
-    Тавҳид сиррини бир мисол билан равшан қилинг.
Деди:
-    Икки кўзгу ва бир олма.
Фозиллардан бири бунда ҳозир эди, бу маънони қуйидагича назм қилди:
Шайхи комил, Нажиби дин, пири кухун, Ин ҳарфи нав оварда ба саҳрои сухун .
Гуфто, ки зи вахдат гар мисоле хоҳи, Себеву ду ойина тасаввур мекун.
(Маъноси:
Комил шайх, улуғ пиримиз Нажибуддин
Сўз саҳросида янги сўз келтирди.
Деди: вахдатдан агар мисол истарсанг, Бир олмаю икки кўзгуни тасаввур қил!)