Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий PDF Босма E-mail

Манманликнинг давоси
Тариқат аҳлидан бири унга ёзди:
- Эй Хожам, агар амални тарк этсам, танбаллик пайдо қилган бўламан. Агар амал қилсам, менда манманлик пайдо бўлаяпти.
Шайх жавоб ёзди:
- Амал қил ва манманликка қарши Аллоҳдан паноҳ тила!
Расулуллоҳ(с.а.в.)га тобелик нури
Шайх Саъдиддин Ҳамавийдан сўрадилар:
- Шайх Муҳйиддин Арабийни нечук топдинг?
Деди:
- Бепоён шиддатли тўлқинланувчи дарёдир.
Яна сўрадилар:
- Шайх Шиҳобиддан Суҳравардий ҳақида нима дейсан?
Деди:
- Суҳравардий пешонасидаги Расулуллоҳ (с.а.в.)га тобелик нури ўзга бир нарсадир.