Бобо Камол Жандий PDF Босма E-mail

Шайх Нажмиддин Кубродан хирқа кийган болакай
Бобо Камол Жандий Ҳазрат Шайх Нажмиддин Кубро ( ) хизматида маънавий камо-лотга етишганида Ҳазрат Шайх унга хирқа кийдириб, деди:
- Туркистон вилоятидаги Мавлоно Шамсиддин Муҳаммаднинг ўғли - Аҳмад Мавлонога бизнинг бу хирқамизни етказиб, ундан тарби-ятингни дариғ тутма!
Бобо Камол Туркистонга етганида, кўчада ўйнаётган бир гуруҳ ёш болаларга дуч келди. Фақат битта болакай болаларнинг тўнларига қоровуллик қилиб ўтирарди. Болакай Бобо Камолни кўриб, ўрнидан туриб, салом берди ва деди:
- Қачонгача мен бошқаларнинг тўнларини, сиз эса, бизнинг хирқани асраб юрамиз?!
Бобо Камол билдики, бу бола Аҳмад Мавлоно экан. Бобо Камол у билан бирпас суҳбат қуриб, сўнг қўлидан тутиб, Шамсиддин Муфтийнинг олдига олиб борди. Муфтий деди:
- Бу фарзандимизнинг жазаваси бор, яхши хизмат қилмаслиги мумкин. Катта акаси Донишманд Мавлоно жуда зийрак ва одоблидир.
Бобо Камол деди:
- Унга ҳам бу йўл насиб бўлгай, аммо биз Ҳазрат Шайхнинг кўрсатма ва ишоратлари билан Аҳмад Мавлоно хизматига келганмиз.
Аҳмад Мавлоно оз фурсатда азим тарбиятлар топди ва кўп нарсаларнинг моҳияти унга ошкор бўлди. Унинг камолотининг овозаси атрофга ёйилиб, кўп толиблар унинг суҳбатида тарбият топдилар ва камолга етдилар. Жумладан, унинг шогирди Шайх Баҳоуддин Кубро акаси Донишманд Мавлононинг устоди ҳисобланади. Донишманд Мавлоно, ўз навбатида, Шайх Баҳоуддиннинг фарзанди - Абулфутуҳни тарбия қилди.