Шайх Нажмуддин Кубро PDF Босма E-mail

Муршидлик мақомига етишган савдогар
Бир куни бир савдогар Ҳазрат Шайх хонақоҳини томоша қилишга борибди. Уша дамда Шайхда кучли ҳол юз берибди, муборак назарлари ўша савдогарга тушибди. Уша заҳоти савдогар назар баракатидан валийлик мартабасига етишибди. Шайх унга иршоду талқин (Ҳақ йўлига раҳнамолик ва руҳий мураббийлик) ижозати бериб, ўз мулкига узатмишлар.
Суҳбати итга асар қиладиган киши
Бир куни Шайх Кубро мажлисида «Асҳоби Каҳф» ҳақида сўз борарди. Шайхнинг муриди Саъдиддин Ҳамавий ( )нинг хотиридан ўтдиким, суҳбати итга асар қиладиган киши мусулмон уммати орасида ҳам бормикан? Шайх бу ҳолдан каромат нури билан воқиф бўлдилар ва хонақоҳ эшигига бориб турдилар. Тўсатдан қуйруғини тебратиб, бир ит келди. Шайхнинг муборак назарлари итга тушди. Ит ўша заҳоти ҳайратзада ва бехуд бўлиб, шаҳардан юз бурди ва қабристонга юзланди. Азизлар қабри бошига бориб, бошини ерга суртарди. Ит қаён борса, эллик-олтмиш ит унга эргашиб, ҳеч айрилмасди. Бирор жойда тўхтаб турса, атрофига ҳалқа уриб, бошларини қўлларига қўйиб, садо чиқармасдан одоб Олтинга айланган мис
Шайх Кубро айтади: Мен зоҳир илмидан кўп нарса билардим. Ботин илмидан ҳам хабардор бўлгач, бир куни кўнглимдан кечди-ким, ботин илмидан хабардор бўлдинг, зоҳир илминг эса Шайх Исмоилдан кўпрокдир. Эрталаб Шайх мени тилади ва деди:
- Сенга Шайх Аммор Ёсир қошига бормоқ керак. Йўлга отлан!
Кечаги хотиримдан Шайх воқиф бўлганини сездим. Ҳеч нарса демай, йўлга чикдим. Шайх Аммор хизматига бориб, сулук бунёд қилдим. У ерда ҳам бир кеча ўша даъво кўнглимдан кечди. Эрталаб Шайх Аммор буюрди:
- Нажмиддин, сен Мисрга бор! Шоядки Шайх Рўзбеҳон Кабир бу манманликни бир тарсаки билан хаёлингдан чиқарса.
Мисрга бордим. Шайх Рўзбеҳон хонақоҳига кирдим. Шайх хонақоҳда эмас экан. Таҳорат олиш учун ташқарига чиққанини айтишди. Орқасидан чиқдим. Шайх Рўзбеҳон шариатда жоиз бўлмаган микдорда, озгина сув билан таҳорат олаётганини кўрдим. Яна кўнглимга инкор келди. Шайх таҳорат олиб бўлгач, туриб, икки ҳўл қўли билан юзимга сув сочди. Сув юзимга етгач, менга бехудлик асари зоҳир бўлди.
Шайх хонақоҳга кирди. Мен ҳам кирдим. Шайх намозга машғул бўлди. Мен у ерда туриб, ўзимдан ғойиб бўлдим. Кўрдимки, қиёмат қойим бўлиб, дўзах олови гуриллаб ёнмокда. Одамларни тутиб, оловга солмокдалар. Бир тепаликда биров ўтирибди. Кимки, «мен шу одамга тааллуқлиман», деса, уни ўтга солмай, қўйиб юборяптилар. Ногоҳ мени тутдилар.
Мен «шу одамга тааллуқлиман», дедим. Ўтга солмадилар. Тепаликка чикдим. Кўрдимки, Шайх Рўзбеҳондир. Югуриб оёғига тушдим. Қўлини кўтариб, бўйнимга қаттиқ бир тарсаки туширди. Юзтубан йиқилдим. Шайх Рўзбеҳон деди:
- Бундан ортиқ Ҳақ аҳлига инкор қилма!
Чун йиқилдим, ул ғайбдан ҳозир бўлдим. Шайх намозининг саломини берди. Боягидек югуриб оёғига тушдим. Шайх ҳам ўша воқеадагидек қаттиқ бир тарсаки тушириб, ўша сўзни такрорлади. Манманлик бутунлай хотиримдан кўтарилди. Сўнгра Шайх амр қилди:
- Қайтиб Шайх Аммор қошига бор!
Шайх Амморга мактуб битиб, жумладан, ёздики, ҳар қанча мис топсанг, бизга юбор, холис олтин қилиб юборай!
Ватан йўлида шаҳид кетган авлиё
Мўғуллар Хоразмга яқинлашганда, Ҳазрат Шайх муридларини йиғиб, амр қилдилар:
- Барчангиз ўз вилоятларингизга боринг!
Муридлар ул Ҳазратнинг амри билан ўз юртларига тарқалдилар. Муридлардан баъзилари Ҳазрат Шайхга Хоразмни тарк этишларини илтимос қилдилар. Шайх дебдурларки, биз бу кофирлар қўлида шаҳид бўлурмиз.
Мўғуллар Хоразмга ҳужум қилганларида, Ҳазрат Шайх қолган муридлари билан чиқиб, уларга қарши жанг килиб, шаҳидлик шарбатини тотдилар. Дерларки, шаҳид бўлаётган вақтида бир кофирнинг байроғини тутган эмишлар. Ҳалок бўлганларидан кейин ўн киши бўлиб ҳам бу байроқни қўлларидан айира олишолмабди. Ночор байроқни кесиб айирдилар. Айтишларича, Ҳазрат Мавлоно Жалолиддин Румий ( )нинг ушбу ғазали ана шу воқеага бағишлаб ёзилган:
Мо аз он мўҳташамонем, ки соғар гиранд, На аз он муфлисакон, ки бузи лоғар гиранд. Ба яке даст майи холиси имон нўшанд, Ба яке дасти дигар парчами кофар гиранд.
(Маъноси:
Биз қўлга қадаҳ олувчи муҳташам кишилармиз. Ориқ эчкиси билан қолган қашшоқлардан эмасмиз. Бу муҳташамлар бир қўлда имоннинг холис шаробин ичарлар,
Бир қўлда кофирнинг байроғин маҳкам тутарлар.)