Хожа Юсуф Хамадоний PDF Босма E-mail

Хар бир тош менга сенингдек бир Юсуфдир!
Бир куни ўз кулбасида ўтирган эди. Кўнглида ташқари чиқмоқ истаги пайдо бўлди. Жума кунидан бошқа кунлар кўчага чиқмаган Хожага бу истакдан малол келди, чунки қаерга боришни ўзи ҳам билмасди. Охири бир уловга миниб, жиловини қўйди, то қаёнки Тангри таоло элтса, боргай. Ул маркаб шаҳардан чиқиб, даштга юзланди. Охири бир вайрона масжид эшигига келиб турди. Шайх тушиб, масжидга кирди. Бир йигит бошини муроқабага тортиб ўтирганига кўзи тушди. Бир замондан сўнг йигит бошини кўтарди. Ҳайбатли бир йигит экан. Деди:
- Эй Юсуф, менга бир масала мушкул бўлибди.
Масалани айтди. Шайх ул мушкулотни ечиб, сўнг деди:
- Эй фарзанд, қачонки бирор мушкулот туғилса, шаҳарга келиб, мендан сўра. Мени бу ерларга овора қилма.
Йигит Шайхга боқди ва деди:
- Ҳар қачон бир мушкулот туғилса, унинг ечимига ҳар бир тош менга сенингдек бир Юсуфдир.