Абу Абдуллоҳ Боку PDF Босма E-mail

Кашнич, чумчуқ...
Курдлардан эмиш. Бир куни Шерозга келиб, мадрасаларнинг бирига кирибди. Дарс ва таҳсилга машғул толибларни кўриб, уларга курд тилида савол берибди. Барча талабаларунинг устидан кулишибди. Абу Абдуллоҳ айтибди:
- Сизлар гапираётган илмларни ўрганмоқчиман.
Улар ҳазиллашиб айтибдилар:
- Донишманд бўлмоқни истасанг, бу кеча ўзингни бир ип билан оёғингдан уйинг шифтига осиб, тонггача «кузбура, усфура» (кашнич, чумчуқ) деб такрорласанг, барча илмлар эшиги сенга очилади.
У бориб, айтганларидек қилибди. Нияти тўғри ва ҳусни талаби садоқат билан эканлиги сабабли, тонг отгач, Ҳақ таоло унинг кўнглига ладуний илм (ғайб илми) эшигини очмиш. Иши шу даражага етибдики, баҳсли ҳар қандай масала бўйича илм аҳли устидан ғолиб чиқармиш.