Шайх Абу Али Даққоқ PDF Босма E-mail

Таваккул ва тамаъ
Орифлардан бири дебдурки, бир кун унинг мажлисига таваккул бобида бир нарса сўрайман, деган ният билан кирдим. Шайхни кўрдим, жуда озғин бўлганига қарамай, бошига катта бир салла ўраганди. Кўнглим салласига мойил бўлди. Таваккул бобида сўраганимда, деди:
- Таваккул - бировнинг салласига тамаъ
қилмасликдир.
Ва салласини олиб, менинг сари ташлади. Дунёпарастнинг ибодати
Абу Али Даққоқнинг савдогар бир муриди бемор бўлиб қолди. Ундан хабар олишга борди ва сўради:
- Сенга нима бўлди?
Мурид деди:
- Кечаси таҳорат олиш учун турдим, ичакларим буралиб, қаттиқ оғриди ва иситмам ошди.
Шайх деди:
- Сен бу нодонлигинг билан кечаси намозга туриб нима қилардинг?! Аввал дунё мурдоридан ўзингни аритмоғинг керак. Биров боши оғриса, оёғига тилло боғлагани билан тузалмас. Қўли расво бўлган киши енгини ювса, нажосат ундан кетмас.