Абу Заҳҳок PDF Босма E-mail

Шайтон билан жанг
Абу Заҳҳок дебдурким, бир марта мен билан шайтон ўртасида жанг бўлди. Уни бир шапати уриб, мағлуб қилдим. Бир неча кундан кейин йўлга чиққандим, катта бир дарёга дуч келдим. Ўтардан ожиз эдим. Заиф бир чолни кўрдим, сувдан ўтмоқчи бўлиб, дарёга кирди. Ўзимга дедим:
- Бу чолдан заифроқ эмасман.
Сувга кирсам, чўкиб кетишимга бир бахя қолди. Чол сув қирғоғига оёқ қўйиб чикди ва менга деди:
- Мени шапатилаб урасан, тавба қилдингми, йўқми?!