Абулхайр Ҳабаший PDF Босма E-mail

Хақиқий мард бировга эҳтиёжини изҳор этмас!
Ул дебдурки, олтмиш йил Макка ва Мадинада мужовир (набийлар ва валийлар қабри ёнида яшовчи) бўлдим. Кўп машаққатлар чекдим, аммо бировдан бир нарса тиламадим. Бир куни бировдан нимадир тиламак хаёл қилгандим. Ғайбдан нидо келдиким, бизнинг олдимизда сажда қиладиган юзингни ғайр олдида хор қилишдан уялмайсанми?!
Ул дебдурким, ҳур кишиларга хизмат қилишни вожиб билган одам хур кишидир. Ўзига бировнинг миннатини раво кўрмаган ва бирор кишига эҳтиёжини изҳор қилмаган одам ҳақиқий марддир.