Аҳмад Бин Ҳусайн Мансур Ҳаллож PDF Босма E-mail

Ҳаллож васияти
Ҳусайн Мансур ўғли Аҳмад дедики, отамнинг сўнгги кечасида ундан васият талаб қилдим. Деди:
- Нафсинг сени бир шуғлга солишидан олдин нафсингни бир нима билан машғул қил!
Дедим:
- Васиятга бир нима қўшинг.
Деди:
- Барча хизматга киришган пайтда сен бир нимани ўзлаштирмоққа ҳаракат қилким, унинг бир зарраси икки олам илмидан улуғроқ ва яхшироқ бўлгай.
Сўрадимки:
- Ул недур?
Дедиким:
- МАЪРИФАТ.