Муҳаммад Ибн Ҳасан Жавҳарий PDF Босма E-mail

Қайси дуо мустажоб бўлади?
Зуннун Мисрийнинг шогирдидир. Шайх Абубакр Воситийнинг айтишича, Муҳаммад Ҳасан Жавҳарий дебдиким, биров Зуннундан дуо талаб қилди. Зуннун айтди:
- Эй йигит, агар Ҳақ таолонинг азалий такдирида сенга бир иш муқаррар бўлган бўлса, қилмаган дуолар ҳам сен учун мустажоб бўлгай. Агар бунинг акси бўлса, сувга чўкаётган одамга қичқиришдан не фойда? Ҳосили фақат шуки, чўкиб кетар ва бўғзига сув кўпроқ боргай.