Иброҳим Работий PDF Босма E-mail

Пойафзал боғичи воқеаси
Бир марта пири билан сафарга чикди.
Пири ундан сўради:
- Ёнингда бирор нарса борми?
Деди:
- Йўқ.
Яна бир неча қадам қўйгандан сўнг пири қайтиб сўради:
- Ёнингда бирор нарса борми?
Деди:
- Йўқ.
Бир оз юргандан сўнг пири ўтириб олди ва деди:
- Яхшилаб қара, ёнингда егуликми ёки сафарга асқотадиган бошқа бирор нарса борга ўхшайди, негаки, оёғим оғирлик қилаяпти, юролмаяпман.
У кийимларини яхшилаб текшириб, бир нечта пойафзал боғичи топди.
Пири айтди:
- Ҳозирча бунга эҳтиёжинг йўқми?
Деди:
- Йўқ.
Пир деди:
- Ташлаким, ортиқча юкдир.
У хушламайроқ боғичларни ташлади ва мунтазир эдиким, боғичлар узилса ва пирга ўз эътирозини баён этса. Боғичлар узилгач, уни ечиб ташламоқ учун энгашди. Кўрдиким, янги бир боғич ёнида турибди. Йўлда бу ҳол бир неча марта такрорланди. Пир айтди:
- Аллоҳга сидқу садокат кўрсатганларнинг
аҳволи шундай бўлади.