Саккизинчи мақолат. Вафо ҳақида |
21.06.2024 22:11 |
Бас, кишига ҳаётнинг лаззати ёр экан, умр деган ёри вафодор экан. Вафо одатидан узоқ одам зиёси йўқ шамънинг ўзгинасидир. Зиёдан озуқаси бўлмаган шамъ эса гўёки ўтсиз зиё, нури бўлмаган бир муз парчасидир. Икки вафоли ёр хусусида Эшитишимча, шоҳи комрон, тўрт улус хони Амир Темур Кўрагон иқлимларни бирин-кетин босиб олар экан, Ҳиндистон ўлкасида қаттиқ жанглар бўлди. Соҳибқирон ғолиб келиб бир неча ҳудудларни фатҳ этди ва душманлар кўнглига кучли даҳшат солди. Ёвлар кофир бўлиб, шаҳаншоҳ уларнинг барчасини қириб ташлашга буйруқ берди. Ҳар бир аскар ўз хоҳишича бош кесишга киришди. Бошлар селлардаги тошлар каби ҳамма ёқни тўлдирарди. Ўткир ханжарлар ҳамма ёқда бош кесишдан бўшамасди. Шу маҳал икки бечора ёр қотилларга дуч келишди. Бир сипоҳ улардан бирининг калласини танасидан жудо қилмоқчи бўлди. Шоҳнинг буйруғини бажармаса, ўзининг ўлдирилиши аниқ-ку! Ёнидан ханжарини чиқариб, ҳалиги ҳинднинг бошини чопмоқчи бўлган эди, дўсти бошининг ёв тиғи остида турганини кўрган йўлдоши ўз бошини очди-да, душман аскарига тутиб, «Сенга бош керак бўлса, унинг бошига тегмай, менинг бошимни кесақол», деб илтижо қила бошлади. Сипоҳ олдинги ҳиндини қолдириб, кейингисини ўлдирай деб тиғ кўтарган эди, ўртоғи қотил оёғига бош қўйиб ўзини ўлдиришини тиларди. Жаҳли чиққан сипоҳ «Майли, иккалангизнинг каллангизни оламан» деб, қай бирига ханжар кўтарса, иккинчиси изтироб чекиб фарёд урарди. Икки дўст ўз бошларини олдин кестириш учун бир-бирлари билан талашишарди. Шу ҳол давом этар экан, эл орасига «ал-омон», яъни «ўлдиришни тўхтатиб, қолганларни омон қолдиринглар», деган эълон-буйруқ эшитилди. Икки дўст бир-бирлари учун жонларидан кечишган эди, шоҳ ҳам халқ қонидан кечишга фармон берди. Икки жонажон дўст ўзларининг чинакам садоқатларини намоён қилишиб, ўзлари ҳам омон қолдилар, элнинг ҳаётини ҳам сақлаб қолдилар. |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Элга гар бу иш ҳунар бўлса, бўлуптур фан мангаУл малоҳат ганжи ҳажрида бузуғ маскан манга,Уйладурким, жондин ... |
Эй Навоий, бу фано дайрида не бор манга?Гарчи ҳажрингдин эрур юз ғаму озор манга, Ғам эмас васлинга умм... |