Еттинчи мақолат. Қаноат бобида |
21.06.2024 22:10 |
Ким учун қаноат бир фан, одат бўлиб хизмат қилган экан, билингки, бой қилган ҳам ана шу қаноат бўлган. Олтин-кумушлару турли безакларни бойлик деб ҳисобламагин, чинакам бойлик қаноат ганжидир. Агар қўлингда қаноат нақди йўқ экан, ҳаракат қилгин-у, нақди қаноат билан бойлик топишга интилгин. Чунки тамаъ _ гадолар иши, тамаъгир эса гадонинг ўзидир. Шоҳ тамаъ қилса, жиғилдонга айланса, қаноатли дарвеш подшоҳ бўлғусидир. Икки дўст ҳақида ҳикоя Форс мамлакатида икки дўст Чин сари йўлга тушлар. Бири азалдан қаноатли киши бўлиб, иккинчиси унинг акси эди. Йўлда борар эканлар, бир катта тошни кўрдилар. Унинг ярми ерда-ю, ярми юқорида эди. Унга «Ким меҳнат қилса, тошни айлантириб ўз жойига қўйса, ёзилган бир ёзувни кўради ва бу водийдаги бир остона остида катта бойлик яширинганидан хабардор бўлиб, унга эга бўлади. Кимки меҳнат қилиб, алам тортишни истамаса, унинг учун сабру қаноат баридан яхшироқ», деб ёзиб қўйилган экан. Қаноатсиз одам бу хабарни ўқигач, бойликка эга бўлиш учун тош остини қазишга тушди, қаноатли бепарво бўлиб ўтирарди. У ўша атрофни томоша қилиш билан банд бўлди, «Менинг қаноат бойлигидек бойлигим бор, бу меҳнатдан қандай нафъ тегарди? Тангри эҳсон бераман деса, тош ёрилиб ҳам бойлик чиқаверади», деб хаёл сурди-да, эрта туриб шаҳар томон йўналди, шаҳарга кирадиган бир неча дарвоза бўлиб, шаҳарга биринчи бўлиб кирди. Ҳамма ўша дарвоза _ у биринчи бўлиб кирган дарвоза томон интиларди. Бу элда шундай бир одат бор эканки, мамлакат подшоси нариги дунёга риҳлат қилган бўлса, аъёнлар бу гапни шаҳар халқидан яширин тутишар экан-да, кимки саҳарда шаҳарга ҳаммадан бурун кирса, уни подшоҳ сайлаб, бошига тож қўйдиришиб, бармоғига олтин узук тақишар экан. Бу сафар ҳам худди шундай ҳол юз бериб, ҳалиги мусофирни шоҳ кўтардилар. |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Элга гар бу иш ҳунар бўлса, бўлуптур фан мангаУл малоҳат ганжи ҳажрида бузуғ маскан манга,Уйладурким, жондин ... |
Эй Навоий, бу фано дайрида не бор манга?Гарчи ҳажрингдин эрур юз ғаму озор манга, Ғам эмас васлинга умм... |