Бешинчи мақолат. Карам, олижаноблик, саховат ҳақида |
21.06.2024 22:07 |
Устингга саховат кийими насиб этган, қўлингда сўмнинг қиймати қолмаган инсон! Панжанг мағрибу-машриқда кумуш сочиш учун очилди. Кумуш билан қўлинг келишолмайди. Унда фано, мунда эса саховат _ бир-бири билан талашади. Кафтинг чақмоқдан ҳам тезроқ олтин сочиб турганида, чақмоқ уялганидан терга ғарқ бўлади. Бошинг устида саховат жиғаси, унинг устида эса жўмардлик гавҳари ярқирайди. Буки санга тангри ато айлади, карам қисми билан сахо айлади. Жисмингдаги ҳар бир тук тилга айланганида ҳам бунинг шукрини айтиб адо этиб бўлмайди. Ҳотами Тойи ҳақида ҳикоя Бир пок табиатли одам Ҳотами Тойидан сўради: «Кафтларинг иши саховат бўлганидан бери ўзингга ўхшаган бирон кишини кўрдингми?» У жавоб бериб айтдики: «Бир куни катта бир базм қуриб, шу чўлда яшаётган барча одамларни меҳмон қилдим. Зиёфат учун юзта туя, сон-саноқсиз қўю қўзи сўйилган эди. Бир вақт меҳмонлар олдидан бироз дам олиш учун очиққа, саҳрога чиқдим. Шу пайт кўз олдимда машаққат чекиб, орқасига тиканли шох-шаббаларни ортиб, юк остида жисми уйи эгилиб, унга ҳассадан сутун тиркаб олган, ҳар қадам юрганида тўхтаб, ҳар нафас олгунча дамини ростлаб бораётган бир кекса намоён бўлди. Унинг чекаётган изтироблари менинг кўнглимга ўт солгандек бўлди-ю, унга боқиб, лутфу раҳмдиллик билан шундай хитоб қилдим: «Эй, қаддини машаққат юки паст айлаган, жисмида ғам тикани азоб бераётган инсон! Бугун Ҳотам уйида чақириқ бўлаётганлигидан хабар топмадингми, унинг даргоҳидаги зиёфатга бормадингми? Ҳотам ҳаммани меҳмонга чорлаб, барча яхши-ёмоннинг кўнглини оляпти |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Элга гар бу иш ҳунар бўлса, бўлуптур фан мангаУл малоҳат ганжи ҳажрида бузуғ маскан манга,Уйладурким, жондин ... |
Эй Навоий, бу фано дайрида не бор манга?Гарчи ҳажрингдин эрур юз ғаму озор манга, Ғам эмас васлинга умм... |