Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Назм»Лутфий. Туюқлар
Facebook
Лутфий. Туюқлар PDF Босма E-mail

Кўз ёшим тупроқ ила гар қотила,
Келмагайман жавридин, ҳаққо, тила.
Ғамзаси ўлтурди-ю, ул бехабар,
Мен агар ўлсам не ғам ул қотила?
* * *
Қоматимни неча қошинг ё қила?
Неча ҳажр ўти жонимда ёқила?
Ғамза бирла тўкти қоним ул санам,
То ҳинотек кон элина ёқила.
* * *
Кечти умру тушмади ул ёр ила,
Қўрқарам кўнглум бу ғамдии ёрила.
Бу вафосизлиқки, сендин кўрмишам,
Эътиқодим қолмади ҳеч ёр ила.
* * *
Эй кўнгул, ёрсиз санга не бор, бор,
Қайдаким ул зулфи анбарбор, бор.
Чек жафоу жавру нози борини,
Бир кун ўлғайким, дегайлар: «Бор-бор!»
* * *
Қошларинг хуш ложуварди тоқ эрур,
Ҳусн ичинда беназиру тоқ эрур.
Торта олмасман фироқинг нетайин,
Қилча танга бори ишқинг тоқ эрур.
***
Синди кўнглум шишаси ғам тошидин,
Қон сироят қилди ичу тошидин.
Қўрқарам сен ҳам вафосизлар бикин
Бўлмағайсан ичи куфри тошидин.
* * *
Кўнглума ҳар ёнки боқсам, доғи бор,
Ҳар неча дардимни десам, доғи бор.
Қилча танга бори ишқинг ёр эди,
Бир сори бўлди фироқинг доғи бор.
* * *
Мен сенинг илкингдин, эй дил, бандамен,
Ваҳ, қачон еткаймен ул дилбанда мен.
Бевафоларға мени қилдинг асир,
Сен менга султонсан, эй дил, банда мен.
* * *
Чархи кажрафтор элидин ёзамен,
Чиқмадим ҳижрон қишиндин ёза мен.
Бир мени ёрлиқ била ёд этмас ул,
Ҳар неча ул шаҳға қуллуқ ёзамен.
***
Тиласангким, анбари тар сочасен,
Эл била қилғил ишорат соча сен.
Шаккарафшон қил чаманда сўз ила,
Инфиол бер тўти, булбул, соча сен.
* * *
Дилбаро, туштим иликтин тила мен,
Сендин ўзга не жаҳонда тиламен.
Гар рақибим тушса менинг қўлума,
Орқасиндин тасмалар кўп тиламен.
***
Боғи ҳуснунгдин гуле гар тергамен,
Бош агар борса бу йўлда, тергамен.
Ой юзунгни кунга ўхшатқан учун,
Ғарқ бўлмушмен уёттин терга мен.
* * *
Бир назар қилдим, қул ўлдум оя мен,
Ул сабабдин жону дилни оямен.
Гар мени шоҳимға еткурса худой,
Ҳазратингда саргузаштим оямен.
* * *
Гарчи қурутмас кўзумнинг ёшини,
Ҳақ узун қилсун ул ойнинг ёшини.
Йиғлама кўп, бу вужудинг ишқ ўти
Не қуруғин қўйғуси, не ёшини.
* * *
Туз, бегим бу дамда суҳбат кўкини,
Тут аёқ, кес дарду ғамнинг кўкини.
Иликингдин чиқса бошқа бир аёқ,
Кўзга илмон дунянинг ер-кўкини.
* * *
Топти булбул ноладин бозорини,
Ким севар гул нолаи бо зорини.
Писта гар лоф урдиса огзинг била,
Синдур ул огзи очуқ бозорини.