Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Назм»Одам бўлсанг (Махтумқули)
Facebook
Одам бўлсанг (Махтумқули) PDF Босма E-mail

Одам бўлсанг, қулоқ қўйгил ўгитга,
Олимлар ёнида суҳбат яхшидир.
Отармон, чопармон, олғир йигитга,
Ўрни келса омон фурсат яхшидир.

Ҳамроҳ бўлиб ўтирма нокас билан,
Ҳасга тегсанг миянг тўлар ис билан.
Гавҳар тошни узук этсанг мис билан,
Қиймати йўқолмас, ҳурмат яхшидир.

Зинҳор қасд этмагил егулик нонга,
Кўнглинг хайрга боғла, сидқинг иймонга.
Ҳеч озор бермагил бир мусулмонга,
Ўғри эрдан бир тўғри ит яхшидир.

Аввал одам бу дунёга келмаса,
Келгандан сўнгумр сурса, ўлмаса.
Қўлдан келган яхши ишинг бўлмаса,
Кўнгил ичра яхши ният яхшидир.

Махтумқули қандай кечса рўзғор,
Ҳаққа шукр эт, борма номардга зинҳор.
Йўқ давлатдан яхши бўлса бир ҳунар,
Бир ҳунардан келган давлат яхшидир.

Шарҳ: Одам бўлсанг...
Комиллик истаган инсон аҳли маърифат, олим зотлар суҳбатига қулоқ тутади. Куч қудрат, жангу жадал комилликка мезон бўла олмайди. Асл комиллик қалб хотиржамли-ги, иймон ҳаловати билан булади. Инсонлик даъво қилиб, ғайринсоний амаллар билан яшаётган кимсалардан йироқ бўл. Улар мисоли ўргимчак тўри. Яқин юрсангунга илинасан. Ахир икки номувофиқ нарса қачон бир бутун бўлган? Ўзгалар ҳаққига ҳиёнатдан эҳтиёт бўл. Кўнглингдаги ниятинг яхшилик бўлсин, иймонга содиқ бўл. Кимсанинг кўнглига озор бермагинки, дилозорларнинг мисоли қопоғон итдир. Дунёга келиб эзгу иш, яхши ном топмас экансан, келишдан не маъно бор? Эй Маҳтумқули, ҳаёт қийинчиликларигада шукр эт. Номард олдида ҳеч бошингни эгма. Зеро асл давлат яхши амал, хайрли умр, эзгу номдир.

Раҳматуллоҳ Носирнинг
"Соз билан суҳбат" китобидан