Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Назм»Собитқадам қил (Сўфи Оллоёр)
Facebook
Собитқадам қил (Сўфи Оллоёр) PDF Босма E-mail

Илоҳи, бандани соҳиб надам қил,
Сироти шаръ уза собит қадам қил.

Ҳидоят пириға топшур қўлумни,
Иноят кўйига кенг қил йўлимни.

Маосий лойиға тойдурма пойим,
Биҳишти мағфиратни айла жойим.

Агар чандики беҳаддур гуноҳим,
Саломат қил хатарлардан, Илоҳим.

Карамлик Подшоҳо, кирдикоро,
Раҳимо, мағфиратлик Биру Боро.

Агарчи сони йўқ исён қилибмиз,
Умид улки сани Воҳид билибмиз.

Илоҳо, бирлигингни ҳурматидин,
Саломат қил у кўпрук меҳнатидин.

Шарҳ:
Ё Аллоҳим! Ожиз бандаларингни гунохларга бепарво бўлишликдан, Сенинг ҳайбатингни, охират кунидаги сўроғингни унутишд ан Ўзинг асра. Хатоларга иушаймонл ик, қўркув ва умид ҳиссини қалблардан айирма. Дўзах алангаси устида тортилган, қиличдан ўткир, сирот кўприги узра собит қадам ташламоқ Сендан қўрққанлар, раҳматингдан умидворларгагина насиб килур. Ё Тангрим, ҳидоят йўлида бардавом айла. Солиҳ бандаларинг қаторидан қил. Раҳм-шафқат, лутфу карамингдан баҳраманд эт. Гуноҳ ботқоғига оёғимни тойдирма. Мағфират қил, жойимни жаннатдан ато айла. Банда борки, гуноҳдан холи эмас. Менинг ҳам гуноҳларим беҳад. Тавбамни ижобат айла. Адашганлар йўлини мендан бегона қил. Ё карам ва раҳмат эгаси, биру бор Худойим! Кечирмоқлик ва улуғ саховат фақат Сенинг ҳузурингдадир. Бандалик юзасидан қилган исёнларимиз сон-саноқсиз бўлса-да, ожизона умидимиз Сени яккаю ягона билганимиздан. Бизни мусулмон холимизда яратдинг, мусулмон бўлиб ўлишимизни насиб эт. Кечирилмас гуноҳ — ширкдан Ўзинг асра! Ё Илоҳо! Биру борлигинг, азалийлигинг ва буюклигинг ҳаққи ҳурмати дўзаҳинг азобидан Ўзинг сақла, сирот машаққатини биздан бегона қил.

Раҳматуллоҳ Носирнинг
"Соз билан суҳбат" китобидан