Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Назм»Ул қодириким (Убайдий ғазали)
Facebook
Ул қодириким (Убайдий ғазали) PDF Босма E-mail

Ул қодириким, барчани жондин жудо қилур,
Ҳар одамини хоҳласа подшо қилур.

Ноумид бўлма лутфи атосидин, эй гадо,
Шоҳ айлабон гадосини, шоҳни гадо қилур.

Бегона ҳам қилур ўздан ошносини,
Бегоналарга лутф этибон, ошно қилур.

Ҳақ розидирки, икки жаҳонда, Убайдиё
Ҳар одамики, элни ўзидин ризо қилур.
Шарҳ: Ул қодириким...
Яратилмиш махлуқот борки, барчаси ўлимга махқумдир. Фақар Угина мангу тирикдир. Барчани жондан жудо қилиш ва яна қайта жон ато этиш Унга осондир. У Қодирдир. Эй инсон,умр йўлингда мавжуд неки воқелик, неки синоат бор барчаси Ундан. Бугун ҳақир бир гадо эртага подшоҳ мақомини олса таажжуб қилмагинки, бу Аллоҳнинг хоҳишидир. Ҳеч қачон шайтони лайъин сингари ноумид бўлма. Чунки шайтондан ўзга жамики махлуқот бор Аллоҳнинг лутфу карамидин умид қилишга ҳақлидир. Зотан, ноумид шоҳ гадо, умидли қул шоҳдир. Кимки Аллоҳнинг файзи раҳмати ва лутфидан ноумиддир Қодир эгам уни ўзига дўст тутмас. Умид илинжида бўлган бандасини эса Ўзига дўст тутур. Саодат, яхшилик ато этур. Кимки Ҳақ ризосини топмоқни истаса, элу халқ ризосини топиш учун савоб ишларни қилсин.

Раҳматуллоҳ Носирнинг
"Соз билан суҳбат" китобидан