Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Назм»Банда, ранжур бўлмагин (Машраб ғазали)
Facebook
Банда, ранжур бўлмагин (Машраб ғазали) PDF Босма E-mail

Банда, ранжур бўлмагин, чун дилда асроринг, Манам,
Сен мени ёдингга олсанг, Мен сени ёринг, Манам.
Етти дўзах тафтидин зинҳор, бандам, қўрқмагин,
Ҳимматингни тут баланд, дўзаҳда гулзоринг, Манам.
Онани қорнида эрдинг, сенга жон берган Ўзим,
Сен мени ёдингга олсанг, мен сани ёринг, Манам.
Ҳар кишидан минг ситам кўрсанг менга арзингни айт,
Умр савдосини нобуд этма, бозоринг, Манам.
Ота- онангдан улуғроқ меҳрибонингман сени,
Жумлайи раҳматта еткургувчи Ғаффоринг, Манам.
Олиб бориб тонгла лаҳадга, мурда жисминг кўмсалар,
Қўрқмагин ул гўрдин, охир хабардоринг - Манам.
Яхши бўлсанг, Жаброилдин ҳам улуғ қилгум сени,
Гар ёмон бўлсанг агар, сўзондаги норинг, Манам.

Шарҳ: Банда ранжур бўлмагин...
Қудсий калом: Эй бандам, Менинт зикрим билан яшагин. Шундагина қайғу-изтиробларингбарҳамтопур. Зикр этсанг, Менга содиқ бўлсанг, мудом сенинг ёнингда ва ҳимоятингда Ўзим тураман. Роббим — Аллоҳ десанг дўзах ўтидан сенга хавф йўқ. Ҳимматли мўъмин бўл, азобда зорланмайсан. Зеро, она қорнида бир парча гўшт эканингда сенга жон бериб, дунёга келтирган Ўзимман. Мени унутма, шунда дўстимга айланасан. Жоҳил бандалардан зулм кўрсанг, арзингни Ўзимга айт. Бошқалардан имдод кутиб, умринг ганжини ҳанога сонурма. Мен ота-онангдан кўра меҳрибонман. Тавба қилсанг, кечиргувчи Ғафформан. Умринг сўнггида дунё аҳли сени лаҳадга ёлғиз ташлаб кетурлар. Мени Роббим десанг, қўрқмагилки, лаҳадингга нур бергувчи, ҳолингдан хабар олгувчи Аллоҳингман. Оламда неки мавжуд — менинг ҳукмимдадир. Шундай экан, Мени таниганлар зулмда ҳам ҳикмат кўрурлар. Иймон эгаси бўлсанг, фаришталаримданда улуғ қиламан. Фосиқ бўлсанг — дўзахда куйдиргувчи ҳам Ўзимман.

Раҳматуллоҳ Носирнинг
"Соз билан суҳбат" китобидан