Мусанифни васиятлари («Саботул ожизин») |
«Саботул ожизин»ни эътиқод масалаларини баён қилувчи ақоид китоби, дедик. Пайғамбаримиз ва у зотнинг издошлари ҳаётида кечган ибратли тарихий воқеаларнинг манзума-ҳикоятлар шаклидаги баёнига кўра бу асарни қайсидир даражада ҳикмат ва сийрат китоби ҳам дейиш мумкин. Лекин «Саботул ожизин»даги бевосита ақида масаласига бағишланган манзумалар бўладими ёки муножот, ҳикоят, насиҳатлардан иборат қисмми, ҳар бўлим сўнггида Сўфи Оллоёр ўзни шундай маломат қиладики, бу оғриқ энг ичкаридаги, деярли ўлиб бўлган ҳужайраларгача етиб боради, ғафлатни қувиб, ҳушёр тортасиз. Бутунича олганда, китобнинг умумий таъсир йўналишини белгилаган бу руҳ ҳар бир мавзунинг хулосаси ўлароқ, бўлимдан-бўлимга ўтиб, узлуксиз давом этади. Аслида, «Саботул ожизин»ни асрлар давомида хосу авом ўртасида оммалашувига сабаб бўлган, қўлдан-қўлга ўтиб ўқиладиган суюкли китобга айлантирган хусусият ҳам шу бўлса керак. Агар бу рост бўлса, «Саботул ожизин»ни нафақат ақида ё сийрат китоби, балки том маънода, «ўзни маломат қилиш китоби» десак, адашмаган бўламиз. Айни руҳ мазкур «Мусаннифни васиятлари» бўлимида авж нуқтага кўтарилган: Ман ўлсам, эй жамиъи маҳрами роз, Эй, менинг сирларимга маҳрам бўлган барча яқинларим! Қачон дунёдан кўз юмсам, мени бошқа ўлганларни иззатлагандек эъзозламанг. Балки жасадимни хасу тиканлар устига ташлаб хорланг, ҳайвонлар жасадидан жиркандек менга яқинлашишдан ор этинг, жасадимни остонага улоқтириб, йиртилиб увадаси чиққан кўйлагимни кафан қилинг. Наким киргану чиқғон тепсун ўтсун, Мендек гуноҳкорнинг остонада ётган жасадини кирган-у чиққан босиб-тепкилаб, хорлик тупроғини устимга сепиб ўтсин. Гарчи одамлар айб санасада, мендек итоатсиз қул учун тутилмаган, янги бўз матони ҳайф этиб, кафанлик қилманг. Мен каби исёнкорни борадиган охирги манзилимга тезроқ жўнатинг, мабодо шумлигимга қолиб, сиз бирор ёмонлик етмасин. Кўзунгиздин чиқорманг қатрайи ёш. Кўзларингиздан бир қатра ҳам ёш чиқмасин, мен учун йиғламанг, балки тобутим орқасидан тошлар отинг. Эй гуноҳкор кас, нега бу дунёда ёлғиз Яратувчинг бўлган Оллоҳга бандалик қилмадинг, тоат-ибодатдан чекиндинг деб, оёқларимдан судраб, лаҳадга тиқинг. Оллоҳ манъ этган нарсаларга қараган кўзларимга қора тупроқларни сочиб, уларни вайрон ва яксон этинг... Агар чандики ман бўлсам гуноҳкор, Эй яқинларим! Гарчи мен бошдан-оёқ гуноҳга ботган бир банда бўлсам-да, бу бечора бандадан дуо-ю зорингизни аяманг ва айтинг: «Эй Парвардигор, Яратувчи Эгам, гуноҳларни кечиргувчи, бандасига меҳрибон якка-ю ёлғиз Зот! Мана Сенинг қочган, хатолар эшигини очган қулингни олиб келдик. Мана, қулинг ҳузурингда турибди, энди қочай деса, на ҳийласи, узр айтай деса, на тили бор. Гуноҳи шу қадар кўпки, юзланиб қарашга бети йўқ, лекин бўйинсунишдан дошқа чораси ҳам йўқ. Агар бу қулингга жазо бераман десанг, Ўзинг ҳамма ишга қодир Зотсан, аммо уни афв этсанг, Ўзинг барча ҳукм ихтиёрида бўлган Подшоҳсан. Илоҳи, барча отинг ҳурматидин, Илоҳим! Барча Исминг, пок Зотинг ва сифатларинг ҳурмати ҳаққи, бу қочқан бандангга раҳм айла, гарчи у бандалик риштасини узиб, тоат-ибодат имконини бой берган. Ўзинг Каломингда «Муҳаммад» деб исм берган суюкли дўстинг ҳаққи ҳурмати, бу бандангга охират роҳатини насиб эт. Гарчи бу банданг қанчалик ёмон феъллик бўл-са ҳам, ўтган барча пайғамбарларинг, барча солиҳ қулларинг ҳаққи ҳурмати, хато-ю гуноҳлар юзига мағфират чодирини ёп.
Эй ҳамиша барҳаёт Зот! Гарчи ҳузурингда турган бу бангдангнинг қўлида гуноҳларидан бошқа ҳеч вақоси бўлмаса ҳам, муҳаббат аҳлининг сирлари, уларнинг сарғайган юзлари, қон бўлган диллари ҳаққи ҳурмати, бу қочган қулингни расво қилмагил! Ғазотга кирган эр инсонларнинг жони, шаҳидларнинг тўкилган муборак қони ҳаққи ҳурмати, ёши улуғларнинг оқарган соқоли, ёш йигитларнинг шавқ-у иштиёққа тўла қалблари ҳаққи ҳурмати, сочлари қировга айланган момоларнинг боши, етимларнинг аччиқ кўз ёши ҳаққи ҳурмати, кўнгли синиқ беваларнинг ичини куйдирган дардлари, тутқунликда эзилган асирларнинг оҳ-у фиғонлари ҳаққи ҳурмати, бу қочган қулингни шарманда қилма!» На бўлғай бу дуолардин Худойим, Эй яқинларим! Сизларнинг қилган дуоларингизни меҳрибон Оллоҳим ижобат этиб, бу қочган банданинг гуноҳларини кечирса, қандаям саодат..! Сўфи Оллоёр |
Адабиётшунослик
Адабиёт нима учун керак?1. Тарбиявий аҳамияти: Адабиёт инсон қалбини бойитади, унга эзг... |
Ўзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамиятиЎзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамияти қуйидаги жиҳатла... |
Адабиётда композицияАдабиётда композиция — бу бадиий асарнинг тузилиши, яъни асар қ... |
Фильмни таҳлил қила билишФильм таҳлили сценарист таьлимида муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда ... |
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |