ХХ аср ўзбек шеъриятида поэтик образ ва унинг тадрижи |
Бадиий адабиётда образнинг тутган ўрни жуда муҳим ҳисобланади. Образга юкланган миссиясига қараб, санъат асарининг салмоғини чамалаш мумкин. Шоир ижод йўлида маълум бир юқори даражаларга эришгандан сўнг, у дунёни шунчаки эмоционал – эмпирик тарзда қабул қилиш билан қаноатланмайди, балки асосий бадиий ғояларини образнинг зиммасига юклай бошлайди. Шунга кўра ҳар қандай шоирнинг шеърий меросини сувдан кўтариб кўрганимизда, элакда гўзал поэтик санъатлардан ҳам олдин кўзга «ярқ» этиб ташланадиган элемент бу образдир. Сирасини айтганда, яратган образларнинг салмоғи, характери ва яна шунинг каби кўплаб хусусиятларини чамалаш асносида ижодкорнинг дунёни бадиий – эстетик идрок қилиш табиатини тушуниш мумкин. Ушбу хусусиятларини баҳолаш натижасида эса шоирнинг адабиётдаги ўрни, ижодининг моҳияти, янгилиги ва ўзига хослиги тўғрисида сўз юритилади. Образ жуда кенг тушунча. У олам – объектив борлиқ ва ижодкор – субъектив борлиқнинг ўзаро «тўқнашуви»дан пайдо бўлади. Образ – бу воқеликдан кўчирилган калка – нусха эмас. Унда ижодкорнинг индивидуал ёндашуви акс этади. Агар мана шу ёндашув бўлмаганда эди, бадиий адабиётдаги образ тушунчаси ўзининг кўп қатламли моҳиятини йўқотган бўларди. Чунки айнан образга юкланган индивидуаллик алал-оқибатда унинг жозибасини оширади, яъни образни турли-туман нуқтаи назардан туриб баҳолаш, талқин этиш имконини беради. Образнинг кучи, жозибаси яна шундаки, у шоир ифодаламоқчи бўлган фикр, ҳис-туйғу ва кечинмани маъно жиҳатидан товлантириб беради. Яъни ўз кайфиятини айниқса, рамзий образ орқали акс эттирган шоир шу нарсага эришадики, энди уни ҳар ўқувчи ўзига таниш манзараларда тушунади. У яратган образлар мухлислар қалбида янгидан инкишоф этилади. Шу маънода ҳар бир ўқувчининг юрагида ўз «Гўзал»и, (Чўлпон), ўз «Наъматаг»и (Ойбек) ва ўз «Тилла балиқча»си яшайди. Демак, шоир образ орқали фикрлай бошлаганда фикрини охиригача айтмайди. Чунки бу ишни ўқувчининг ўзи бажаради. Шу тарзда санъатнинг, шеъриятнинг эстетик таъсир майдони кенгайиб боради. 60-йиллар охири ва 70-йилларга келиб давр яна ўзгаришга юз бурди. Чунки Сталин вафотидан сўнг мамлакатда кўз очган илиқлик кайфияти секин-аста ўз мевасини бера бошлаганди. Натижада поэтик образнинг зиммасига юкланадиган бадиий юк ҳам янгиланди. Дастлаб рус адабиётида ниш урган эркин тафаккурнинг куртаклари ўзбек шоирларининг шеърларида ҳам кўрина бошлади. Шоир ўз эътиборини социалистик қурилишларнинг дабдабасидан олиб, кўнгилга қаратди, ўзини ўзи тафтиш эта бошлади. Инсоннинг бахти ва бахтсизлиги ҳақида ўйлади. Р. Парфи, А. Орипов, Э. Воҳидов каби шоирларнинг шеърларидаги энг яшовчан образлар (масалан, Р. Парфида «Бир қушча деразам ёнида» шеъридаги қушча образи) ана шу зайилда дунёга келди. 70-йилларнинг ўрталаридан бошлаб эса тағин бир янги авлод шеъриятида ўзгача поэтик образлар кезиб қолди: бу ердаги лирик қаҳрамонлар жамиятни ва инсонни тузатишга астойдил бел боғлаган адолатпарвар, ватанпарварлар образлари бўлиб майдонга чиқдилар. Бу ҳолни Ш. Раҳмон, Х. Даврон, У. Азим каби шоирларнинг шеърлари мисолида кузатиш мумкин. Жоним-жигаримсан, Шеърнинг 1983 йилда, яъни юртимиз ҳали истиқлолга эришмаган бир тарихий паллада ёзилганини эсласак, масаланинг моҳияти теранроқ англашилади. Шеърда ватан учун куйиб ёнаётган образ мавжуд. Бу образ миллатпарвар, ватанпарвар, озодлик йўлида жонини беришга тайёр қаҳрамон бўлиб гавдаланади. Бўлиниб боряпман минг бир бўлакка, Чинорнинг тагида бўлиниб ётибман, Ҳаёт сўқмоқларида бўлиниб бораётган инсонни тиклашга, унинг парчаларини қайта бирлаштиришга қодир ягона куч – шоир назарида – Ватандир. Мана шу тарзда У. Азим, Х. Даврон ва Ш. Рахмонлар шеъриятида Ватан бир улкан поэтик образ сифатида бўй кўрсатади. Бу образ шеърга кўчиб яшайди ва такомиллашади. Ҳар бир тарихий давр ўзининг муаммолари билан яшайди. Бундай яшаш давр кайфиятини белгилайди ҳамда айни кайфиятни ўзида мужассам этади, уни акс эттиради. Демак, шеъриятдаги образлар ҳам ўз-ўзидан шу давр кайфиятининг ўзига хос моделлари сифатида дунёга келади. Биз поэтик образ моҳиятига кириб борар эканмиз, ўз-ўзидан мазкур образни яратган давр кайфияти билан ҳам танишиб борамиз. Яна ҳар бир давр муайян поэтик образнинг табиатидан ўзига яқин ва таниш бўлган нималарнидир топиб олади. Бу эса образнинг умрбоқийлигини таъмин этадиган омиллардан саналади. Кўринадики, образ бу – умумлашма макет. У шундай бир трамплинки, у ердан ўқувчи ўз имконига – маънавий эстетик тайёргарлигига қараб, истаган томонига учиб кетиши мумкин. (Албатта, образнинг моҳияти ва табиати берган имкон доирасида). Шеъриятда (умуман, санъат соҳасида) яратилган образлар моҳиятини тадқиқ этиш шоир (санъаткор)нинг воқелик билан муносабатига ойдинлик киритади. В. Хализев образнинг икки хилини ажратади: англам феномени сифатидаги образ ва тасаввурнинг ҳиссий (кўриш ва эшитиш воситасида) гавдаланиши орқали ҳосил бўлувчи образ . А. Потебня эса «Фикр ва тил» номли тадқиқотида образни «тасаввурнинг қайта ишланиши» деб атайди. В. Хализев айни «образ»ни санъат назарияси учун энг ўринли эканини қайд этади. Албатта, образ турли хил бўлади: унинг илмий-илюстратив, фактик ва бадиий кўринишлари ҳақида кўп ёзилган. Шулардан бадиий образ айрим ҳолларда ўйлаб топилган бўлиши ҳам мумкин. Унинг айнан ўхшаши – эквиваленти реал ҳаётда бўлиши шарт эмас. Аммо бу – бадиий образ ҳаётдан тамоман узилган бўлиши мумкин, дегани эмас. Ҳар қанча ўйлаб топилган бўлмасин, ўзининг моҳият-эътибори билан кишилик турмушининг, унинг кўнглининг қайси бир ҳолатларини инъикоси сифатида дунёга келгани боис, бундай образлар ҳам ҳаёт билан чамбарчас боғланган саналади. Ҳатто бадиий образнинг моҳияти романтик бўлса ҳам, барибир, у инсониятнинг ҳаёл ва орзуларини акс эттирганига кўра реал заминга эга ҳисобланади. Кейинги вақтларда образ тушунчасида муайян ўзгаришлар юз бергани тўғрисида ёзиляпти. Чунончи, семиотика фанининг асосий тушунчаси – белги айрим ўринларда образга тенг маънода қўллана бошлангани ҳақида илмий қарашлари илгари сурилмоқда. Лекин чуқурроқ мушоҳада этилса, белги образ зиммасига юкланган вазифани тўла-тўкис бажара олмаслиги аён бўлади. «Белги образ деган анъанавий тушунчани бекор қилмади, лекин унга ўзга – янаям кенг маъно контекстини бағишлади» деб ёзади Е. Хализев. Ушбу назарий фикрни инкор қилмаган ҳолда, айтиш жоизки, белги образга элтувчи йўлдаги кўрсаткич ишораларидир. Образ ана шундай белгиларнинг муайян мақсад сари йўналтирилган тизимига тенг. Бу дегани шуки, белги ҳар доим ҳам образга тенг эмас. Айрим ҳоллардагина муайян белги образ даражасига чиқиши мумкин. Аслида образ белгига нисбатан анча кенг ва салмоқли тушунча. Мана шунинг учун ҳам шоир яратган образлар мазмун-моҳиятини текшириш орқали унинг бутун ижоди моҳиятини англаш мумкин бўлади. Унинг ижодида белгилар жуда кўп учраши мумкин, бироқ ҳақиқий образларнинг бутун бошли галареясига дуч келиш қийинроқ. Кўринадики, ХХ аср ўзбек шеърияти тонг отарида миллат, юрт озодлиги учун, унинг маърифатли бўлиши учун жонини ҳам тикишга тайёр қаҳрамон образи мавжуд эди (Чўлпон, Фитрат шеърларида). Кейин эса бу образ истар-истамас улкан империянинг соц. қурилишларига тортилиб кетди.(У. Носир, Ҳ. Олимжон, Ғайратий, Ғ. Ғулом ва қисман Ойбек шеъриятида). Иккинчи жаҳон уруши йилларида бўлса, у «қўлингга қурол ол» мурожаатига амал қилиб, фашистларга қарши курашга сафарбар этилди. Урушдан кейин ва то 60-йилларнинг ўрталарига қадар эса шеъриятдаги образ гўё нафас олмай қўйди. Унинг бор-йўқлиги билинмай қолди. Чунки таъкидланганидек, ҳар бир давр образга муайян ғоявий, бадиий, эстетик ва маънавий юк юклайди. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, урушдан кейинги 15-20 йиллик муддат мамлакатимизнинг сиёсий-иқтисодий тарихига тикланиш деган ном остида кирган бўлса ҳам маънавий ҳаётимизда чинакам турғунлик даври бўлди. Бу эса адабиётга ўз таъсирини ўтказмай қўймади. Чунки образ муаллиф ва ташқи дунё ўртасидаги ўзига хос алоқа воситасидир. Образ объектив борлиқ ва шоир – субъект ўртасида барпо этилган энг ишончли кўприк. Ҳассос ўқувчи бу кўприк орқали бир вақтнинг ўзида ҳам шоирнинг бадиий эстетик оламига, ҳам у яшаган даврнинг ғоявий-маънавий сарҳадларига саёҳат қилиши мумкин. Шундай экан, образ бу – объект – реал борлиқ билан субъект – муаллиф учрашган лаҳзада ўртада пайдо бўлган жамики мулоқотларнинг онг ва қалбдаги сувратларига тенг. Бундай образ ҳар бир ижодкор учун унинг ўзигагина тегишли мулоқот саналади. Поэтик образ ўз-ўзича яшамайди. У бадиий ғоя ва кўпдан кўп бадиий деталлар билан биргаликда муайян узилмас халқани ташкил этади. Айни чоғда таъкидлаб айтиш жоизки, баъзи ҳолларда бадиий образ маълум бир шеърни тутиб турган бадиий компонентларнинг зуҳуроти – ягона суврати тарзида ҳам намоён бўлиши мумкин. Шоир поэтик образ орқали тушунча, фикр ва қарашлар макетини яратиши мумкин. Бундай макет ўзининг ички мазмунига кўра универсал бўлади. Шу маънодаки, у ўқувчининг дунёқараши, адабий тайёргарлиги, мақсади ва бошқасига қараб туриб турли-туман талқинлар эшигини очиб бораверади. Бас, шундай экан, ишонч билан айтиш мумкин: ижодкорлар бадиий образ орқали фикрлай бошлаши унинг чинакам санъат оламига қадам қўйганидан далолат беради. Демак, 60-йилларнинг ўрталаригача давом этган маънавий турғунликдан сўнг ўзбек шеъриятида янги саҳифа очилди. Чунки бу ишни янгиланган поэтик тафаккурнинг меваси – янги образ адо этган эди. 60- ва 70-йилларнинг аввалида шеърият майдонига кириб келган поэтик образ аввалгилардан яққол ажралиб турарди. У ўз ватанини, ўз она тилини, ўз мунис халқини, унинг қадриятларини жон дилидан севишини айтишдан чўчимайдиган қаҳрамон эди. У ўз нигоҳини улкан империянинг соц.қурилишларидан, дабдабасидан олиб, ўзининг ва ёнидаги инсоннинг кўнглига қаратганди. Кўнгилни куйлади, унинг дардларини тараннум этишни шеъриятнинг бош омоли деб билди. 70- ва 80-йилларда эса шеъриятда яна бир образ пайдо бўлди. У муросасиз чиқди. Унинг адолатпарварлиги ва ватанпарварлиги 60-йиллар авлодиникидан ўтиб тушди. Уларнинг уринишлари ижтимоий дардни ўзининг, шоирнинг дардига айлантирган Чўлпоннинг чирпанишларини ёдга соларди. Яъни бу авлодда ҳам худди Чўлпону Фитратда бўлгани каби шоирлик ва фуқаролик бурчлари бирлашиб, айнилашиб кетди. Натижада шеъриятда жанговар, адолатпарвар, ватанпарвар, элпарвар қахрамоннинг поэтик образи дунёга келди. Бу нарса маълум маънода ижтимоий публицистикани, яланғоч ғояпарастликни ҳам юзага чиқарди. 90-йилларга келиб, яъни юртимиз истиқлолга муяссар бўлгандан кейин эса шеърият зиммасидаги айрим ижтимоий буюртмалардан холос бўлиб, назмнинг азалий тамойилларига юз бурди. Демак, ҳар қандай давр шеъриятини олиб ўрганиб чиқсак, шу нарсанинг шоҳиди бўламизки, унинг ўзига хос услуби, ифода йўсини, оҳанги, ғоялари тагзаминида ўз даврининг сиёсий-тарихий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-руҳоний эврилишлари ётади. Бу эврилишлар шоир ижодида бетакрор поэтик образларда акс эттирилсагина шеърнинг замонлар синовидан ўтишига умид қилинади. Улуғбек Ҳамдам |
Адабиётшунослик
Адабиёт нима учун керак?1. Тарбиявий аҳамияти: Адабиёт инсон қалбини бойитади, унга эзг... |
Ўзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамиятиЎзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамияти қуйидаги жиҳатла... |
Адабиётда композицияАдабиётда композиция — бу бадиий асарнинг тузилиши, яъни асар қ... |
Фильмни таҳлил қила билишФильм таҳлили сценарист таьлимида муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда ... |
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |