Жаҳоний тариқат асосчиси |
Мусулмон Шарқида машҳур нақшбандия силсиласининг асосчиси Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний 1103 йили Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида туғилган. Мусулмон Шарқида машҳур нақшбандия силсиласининг асосчиси Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний 1103 йили Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида туғилган.Абдулхолиқ бошланғич таълимни Ғиждувонда олиб, 9 ёшидаёқ Қуръони каримни ёд билган, 10 ёшидан бошлаб дарвишларнинг зикр тушишларида фаол иштирок этган. Кейин таҳсилни Бухоро шаҳрининг машҳур мадрасаларида давом эттиради. Бу ерда у Имом Садриддин деган замонасининг етук алломасидан тафсир илмини мукаммал ўрганади. Бир куни у ўз устозидан хуфия зикр (яширин зикр, дил зикри) ҳақида сўрайди. Устози унга бу илоҳий илм бўлиб, уни Худонинг ўзи хоҳлаган бандаларига ўргатишини айтади. Бу суҳбатдан бир неча муддат ўтгач, Хизр алайҳиссалом келиб, Абдулхолиқ Ғиждувонийга хуфия зикрдан таълим беради ва уни фарзандликка қабул қилади.Абдулхолиқ 22 ёшида Бухорога келган ўша даврнинг донгдор шайхи Хожа Юсуф Ҳамадоний (1048—1140) билан учрашиб, унга шогирд тушади. Абдулхолиқ Ғиждувоний устози Хожа Юсуф Ҳамадоний Хуросонга қайтиб кетгунига қадар у буюк зотнинг хизмат-мулозаматида бўлиб, хожагон тариқатининг усулларини мукаммал эгаллайди (хожагон тариқатини гарчанд Хожа Абдулхолиқ асослаган бўлса-да, унинг илк уруғлари Хожа Юсуф томонидан ташланган) ва кўп ўтмай ўзи ҳам йирик тасаввуф олимига айланади.Маълумки, ислом дунёга берилишни қораласа-да, лекин унда таркидунёчилик йўқ. Аксинча, у дунё неъматларидан меъёрида фойдаланишни буюради ҳамда нафс ботқоғига бутунлай ботиб кетиш ва дунёга этак силкишга қарши. Нақшбандия шайхларидан Саййид Сиғбатуллоҳ Эрвосий тўғри таъкидлагани каби нафсни ўлдириш дегани уни исломийлаштириш ва сажия (феъл-атвор)ни ижобий томонга ўзгартириш бўлиб, у нафсни бутунлай йўқ қилиш маъносини билдирмайди. Афсуски, ибтидода кўнгил тозалиги, зоҳир ва ботин бирлигини байроқ қилиб чиққан тасаввуф тобора кенгайиб ва ранг-баранглашиб борар экан, айрим тариқатларда ҳаддан зиёд чуқур кетиш, ҳатто таркидунёчиликка берилиш майллари авж олган. Ислом буюрмаган, Муҳаммад алайҳиссалом қоралаган риёзатлар, ўзини ҳар турли қийноққа солишлар ахлоқий покланишнинг асоси қилиб олинган. Фалсафа ва ҳикмат таъсирида инсонни илоҳийлаштириш тамойиллари пайдо бўлган. Тавҳид ва ваҳдатни англашда айрим шайхлар исломий тушунчалардан хийла узоқлашиб, фалсафий мушоҳадакорликни авж олдирган эдилар. Баъзи ботил тариқатларда валийликни набийлик билан тенг билиш, пайғамбарлик даъво қилиш ҳоллари юз берган. Самоъ мажлисларида, ҳол бехудлигида ғайри шаръий сўзларни айтиш ва халқ кўнглига шубҳа, ғулғула солиш ҳолатлари содир бўлган. Баъзи сўфийлар ўзларини Оллоҳнинг хос бандалари ҳисоблаб, халқдан ажратганлар. Айни жиҳатдан, бундай хилма-хиллик ва қарама-қаршиликларни бартараф этишга йўналтирилган хожагон силсиласи тасаввуф таълимотига янги нафас бағишлаб, тариқат тарихида муҳим бурилиш ясади.Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг тасаввуф тарихидаги буюк хизмати янги бир тариқатга асос солгани билангина белгиланмайди. Хожагон тариқати воситасида у умуман тариқатни Муҳаммад пайғамбар суннатига мувофиқлаштирди, уни турли бидъатлар ва ботил қарашлардан тозалади. Шариатга амал қилиш, ундан чекинмасликни асосий қоидага айлантирди. Таркидунёчилик, хилватни рад этиб, жамоат билан бирга бўлишни шарт қилиб қўйди. Оллоҳ муҳаббати деб дунёдан кечмасликка даъват қилди. Луқма ҳалоллиги — ҳар ким ўз меҳнати билан кун кўриши зарурлигини тариқатнинг асосий талаби қилиб белгилади. Бу тариқат тақво деб ҳаддан ошишни маъқулламайди. Ахлоқ масаласи қатъий қилиб қўйилди. Буларнинг барчаси тасаввуф тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Баҳоуддин Нақшбандга нисбат бериб машҳур бўлган «Дил ба ёру даст ба кор!» — «Кўнглинг ёрда-ю, қўлинг ишда бўлмасин!» шоири ҳам ғоя сифатида дастлаб Абдулхолиқ Ғиждувоний томонидан илгари сурилганлиги бежиз эмас. Абдулхолиқ Ғиждувоний руҳидан тарбия топган ва нақшбандия силсиласига асос солган Хожа Баҳоуддин Нақшбанд бу шиорни ўз тариқатининг асосий қоидаси қилиб олган (Воқеан, нақшбандиянинг ўзи ҳам хожагон силсиласидан ўсиб чиққан бўлиб, хожагон-нақшбандия деб юритилади ва Абдулхолиқ Ғиждувоний унинг бошловчиси (сарҳалқаи силсила) ҳисобланади). Хожагон-нақшбандиянинг реал ҳаётий шарт-шароитлар, инсоннинг мавжуд имкониятларига асосланганлиги унинг ҳамма замонлар ва барча табақалар талабига жавоб берадиган замини мустаҳкам тариқат эканлигидан далолат беради. Шариат андозасига солинган, бидъат ва нуқсонлардан холи Абдулхолиқ Ғиждувоний йўлининг асрлар давомида тариқатда ҳужжат ва барча гуруҳларда мақбул, деб эътироф этиб келинаётгани ва Туркистон, Эрон, Афғонистон, Хиндистон, Туркия, Ироқ, ҳатто Шимолий Африкада кенг тарқалган нақшбандия тариқатининг ҳозирги кунда ҳам дунёнинг кўпгина мамлакатларида фаолият кўрсатаётганлигининг сабаблари шунда.Хожагон тариқатида, шунингдек, хуфия зикр асос қилиб олинган. Зеро, самоъ мажлисларида рақсу қўшиқ аралаш амалга ошириладиган жаҳрий зикр ту-шишлар, хонақоҳларни бошга кўтариб ғавғо қилишлар ислом аҳкомларига зид эди. Шунинг учун ҳам Хожа Абдулхолиқдан самоъга муносабатини сўраганларида биз уни инкор этмаймиз, шу билан бирга, бу ишни қилмаймиз ҳам, деб жавоб берган.Маълумки, шеър ва мусиқа инсон руҳиятига кучли таъсир этади. Буни пайқаган сўфийлар самоъ (арабча: эшитиш) мажлислари уюштириб, қўшиқ ва рақс базмини ташкил қилганлар. Бунда аввал нотиқ ўртага тушиб, тасаввуфий мазмундаги рубоийларни қироат билан ўқиган. Кейин хушовоз ҳофизлар ўша рубоийларни мусиқа жўрлигида қўшиқ қилиб куйлашган. Шундай жўшу хуруш ҳолатида самоъ жараёни бошланиб, секин-аста важду ҳол билан алмашган. Йиғилганлар бир неча соат давом этган жўшқин ва ҳаяжонли кайфиятда, жазава ва кўтаринки ҳолатда зикр тушганлар. Бу соликнинг руҳга кириши — ўзини унутиб, ҳол мақомини эгаллаш жараёнини тезлаштирган. Хусусан, сукра — бехудлик маслагининг тарафдори бўлган сўфийлар бунга катта эътибор берганлар. Орифлар султони номи билан машҳур Шайх Абу саид Абулхайр самоъ мажлисининг асосчиларидан бири ҳисобланади. Жалолиддин Румий асос солган мавлавия тариқатида ҳам зикру самоъ мавжуд. Яссавий издошларидан Қашқадарё воҳасида яшаб ўтган Ҳазрати Башир тариқатида ҳам самоъ асосий ўрин тутган. Лекин кўпгина тариқат пирлари, жумладан, Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳам самоъни хуш кўришмаган. У ўз «Васиятнома»сида бу ҳақда шундай насиҳат қилади:«Самоъни кўп этмағилким, андин нифоқ пайдо бўлиб, ул вақтда самоъ дилни ўлдиради, магар сенга ани ҳис этиш салоҳияти берилмағон бўлса (самоъни асҳоби кўп туриб, алар орасидан самоъга амал қилғувчи одам топиладур, балки аларнинг эҳтироси бўлса, яъни итоат этмаса) зикр тингламоқ гуноҳдур. Мабодо юрагинг хотиржамлик тортса, сенинг нигоҳинг (маънавий) тарқаб кетмайдур»(Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний. Васиятнома. Тошкент, 1993 йил, 15-бет.).Тасаввуфга оид адабиётлар ва тазкираларда унииг самоъ билан боғлиқ қуйидаги икки рубоийси келтирилади:Эй пок сўфий, қилсанг агар майли самоъ, 1. Хуш дар дам — ҳар бир нафас огоҳлик юзасидан бўлиб,. ғафлатга йўл қўймаслик. Бошқача айтганда, фикру хаёлни бир ерга тўплаб, ёлғиз Оллоҳга қаратиш. Шундагина у ҳузур бағишлайди. Бу 11 рашҳа хожагон-нақшбандия тариқатининг тамали бўлиб хизмат қилган.
Эргаш Очиловнинг |
Адабиётшунослик
Адабиёт нима учун керак?1. Тарбиявий аҳамияти: Адабиёт инсон қалбини бойитади, унга эзг... |
Ўзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамиятиЎзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамияти қуйидаги жиҳатла... |
Адабиётда композицияАдабиётда композиция — бу бадиий асарнинг тузилиши, яъни асар қ... |
Фильмни таҳлил қила билишФильм таҳлили сценарист таьлимида муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда ... |
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |