Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Мақолалар»Гавҳар янглиғ ҳикматлар
Facebook
Гавҳар янглиғ ҳикматлар PDF Босма E-mail

Туркий халқлар орасида Ҳаким ота номи билан шуҳрат қозонган Сулаймон Боқирғоний Хоразмнинг Боқирғон деган қасабасида дунёга келган. Туғилган йили номаълум. 1186 йили — устози Аҳмад Яссавийдан йигирма йил кейин вафот этган. Яссавия мактабининг энг забардаст ва энг машҳур намояндаси бўлган бу буюк ватандошимиз «тариқатда ҳам, шеъриятда ҳам Аҳмад Яссавий анъ-аналарининг давомчиси бўлган. У Яссавийнинг учинчи халифаси... Боқирғонийнинг дин ва тасаввуф, ишқ ва ахлоқдан сабоқ берувчи ҳикматлари Туркистон халқлари орасида кенг тарқалиб, севиб ўқилган»(Хаққулов И. Ўзбек тасаввуф шеъриятининг шаклланиши ва тараққиёти. Докторлик диссертацияси автореферати. Тошкент, 1995 йил, 30-бет.).
Алишер Навоий «Насойим ул-муҳаббат» тазкирасида ёзади:
«Оти Сулаймондур ва Хожа Аҳмад Яссавий қаддасаллоҳу сирраҳунинг муридидур. Ҳамоноки, бир кун табхе буюрғондурларки, матбахий ўтун етмайдур, деб келгандур. Алар асҳобға дегандурларки, ёзидин ўтун териб келтурунг! Ва ул замон ёғин ёғадур экандур. Асҳобким, ўтун терибдурлар, алар хизматиға келгунча ёғин жиҳатидан ўтунлар ҳўл бўлғондур. Ҳаким ато терган ўтунларини тўниға чирмаб, қуруқ келтургандур. Хожа Ҳазратлари дегандурларки, эй фарзанд, ҳакимона иш қилдинг ва аларға бу лақаб ондин қолғондур. Ва Ҳаким атоға ҳикмат тили гўё бўлубдур. Андоқки, онинг фавоиди атрок оросида машҳурдур. Ул жумладан бирп будурким:

Тики турғон тўбадур,
Борғонларни ютадур.
Борғонлар келмас бўлди,
Магар манзил андадур»(Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 17-жилд. 420-бет.).

Сулаймон Боқирғоний таржимаи ҳолига оид маълумотлар жуда оз. Алишер Навоийнинг «Насойим ул-муҳаббат», Али Сафийнинг «Рашаҳот», Муфти Зинда Алининг «Самарот ул-машойих» тазкиралари, шунингдек, номаълум муаллифлар томонидаи ёзилган ва XIX асрда тил ўзгаришларига учраб бизгача етиб келган «Ҳаким ота рисоласи» шайх-шоир тўғрисида бир қатор маълу-мотлар беради.
«Рашаҳот»да келтирилишича, Сулаймон Боқирғоний: «Турк машойихларининг улуғларидан турурлар ва ҳикматлареким, олар туркий тили била дарвешларнинг муомилаларида ойтибдурлар, Туркистонда маъруф ва машҳуртурур. Ва фавоиди анфосларининг жумласида бу масалким, халқ эҳтиромида ва вақт иғтиномида ойтуб-дурлар:

Ҳар ким кўрсанг, Хизр бил,
Ҳар тун кўрсанг, Қадр бил.

Ва бу масал ҳам олорға мансубдурким, ўз нафсларининг шикастида ойтиб турурлар:

Барча — яхши, биз — ёмон,
Барча — буғдой, биз — сомон»(Фахруддин Али Сафий. Рашаҳот (Нашрга тайёрловчилар М. Ҳасаний, Б. Умурзоқ). Тошкент, 2003 йил, 17-бет.)

«Самарот ул-машойих»нинг гувоҳлик беришича: «Ҳаким ота қаддасаллоҳу сирраҳу ботин ва зоҳир илмларидин ҳам хабардор эдилар. У кишидан шариатга оид ўттиз минг, тариқатга оид ўттиз минг ва ҳақиқатга оид ўттиз минг ҳикмат пайдо бўлган».
«Ҳаким ота рисоласи»даги ривоятга кўра, ул зот кичикликларида ўз тенгқурлари билан мактабга қатнар, болалар Қуръонни бўйинларига осиб олсалар, у киши бошларида кўтариб борар, сабоқ тугагач, устозларига юзларини қилиб, орқалари билан юриб кетар эканлар. Бу ҳодисага гувоҳ бўлган Хожа Аҳмад Яссавийнинг болага меҳрлари товлаб кетади:
- Эй ўғлим, бор, устозингдан рухсат сўраб кел, агар ижозат берса, биз сенга Қуръонни ўргатайлик, — деб марҳамат қиладилар.
Сулаймоннинг устози ҳам, ота-онаси ҳам бажонидил уни Хожа Аҳмад қўлига топширадилар. Ёш Сулаймон қисқа муддатда Қуръонни ёдлаб, бошқа илмларни ҳам ўзлаштиради. Ўн беш ёшида устозига мурид тушиб, тасаввуф йўлига киради.
Сулаймон тариқатда ҳам тезда юксак мақомларга эришади. Бир куни унга ҳазрати Хизр йўлиқиб, унинг хатти-ҳаракатларидан мамнунлигини изҳор этади ва маъно сирларини баён қилишга киришиш фурсати етганидан хабар беради. Ана шу руҳий мулоқотдан кейин Сулаймон ҳикмат айта бошлайди. Маноқибларнинг гувоҳлик беришича, у айтган биринчи ҳикмат «тариқат султони», «йўлдан озганларни тўғри йўлга солган», «оч одамларни сафарда тўйдирган», «ошиқлар, ожизлар, мушкул аҳволда қолганларга раҳнамолик қилган», «мангулик сувини из-лаб топган ва ундан ичиб, абадий ҳаётга эришган» Хизр алайҳиссалом ҳақида эди:

Ким эрдуки билгусиз, ориғ қулга айғусиз,
Ҳақдин ўзга билгусиз, Хизру Илёс отам бор.

Тариқат тарбиясини ниҳоясига етказгач, Яссавий оқ фотиҳа бериб, Ҳаким отани иршод учун Хоразмга йўллайди. У бу ерда яссавия ғояларини тарғиб қилиб, кўплаб муридлар етиштиради.
«Ҳаким ота рисоласи»да айтилишича, қорахонийлар сулоласининг Хоразм вилоятидаги ҳокими Буғрохон ўз яқинлари билан Ҳаким отага мурид бўлиб, гўзал қизи Анбарни унга ниёз қилиб, никоҳлаб беради. Улар уч ўғил кўришади: Муҳаммад Хожа, Афсар Хожа, Ҳубби Хожа. Фарзандлари орасида Ҳубби Хожа машҳур бўлиб, унинг ҳаёти афсона-ривоятларга йўғрилган.
Ривоят қилишларича, Ҳаким ота машҳур аллома, забардаст тилшунос ва муфассир Маҳмуд Замахшарий билан бир даврда яшаган, ҳатто ўғилларини унга шогирдликка берган. Яна у Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг тушига кириб, уни яссавия шайхларидан Халил ота тарбиясига йўллайди.
Хотини ёш бўлгани учун Ҳаким ота ўлимидан олдин уни Занги отага никоҳлаб беришни ўғилларига васият қилган. «Занги ота унинг энг забардаст муридларидан бўлиб, у Урта Осиё чўлларида номлари машҳур тўрт халифа етиштирган: Узун Ҳасан ота, Саййид ота, Садр ота (Садриддин Муҳаммад) ва Бадр ота (Бадриддин Муҳаммад)»(Муҳаммад Шакар. Аҳмад Яссавий ва унинг тасаввуфий қарашлари // Хожа Аҳмад Яссавий: ҳаёти, ижоди ва анъаналари. 81-бет.). Туркистон халқлари орасида Ҳаким ота, Анбар она ва Занги ота муносабатларига доир ривоятлар машҳур.
Ҳаким ота халқ ўртасида аввало йирик дин арбоби, кароматлик авлиё сифатида машҳур. Қабри Оққўрғон (Оқ қалъа) деган жойда бўлиб, муқаддас зиёратгоҳлардан ҳисобланади.
Абдурауф Фитрат Яссавий ва яссавийлик тариқати туркий халқлар орасида кўплаб ҳикматнавис шоирларнинг дунёга келишига сабаб бўлганлиги, туркий адабиётга кучли таъсир кўрсатганлигини таъкидлайди. Айни пайтда, «Тазкират ул-авлиё»ларнинг ҳеч бири Аҳмад Яссавийдан бирор сатр ҳикмат келтирмагани ҳолда, ҳаммалари Сулаймон Боқирғонийнинг кўп ҳикматлари борлигини маълум қиладилар, дейди. Бу ҳикматлар «Боқирғон китоби» номи остида литография йўли билан Қозонда бир неча марта нашр этилган. Унинг Қозон нашри асосида тайёрланган нусхаси 1991 йили Ўзбекистонда таниқли олимлар Иброҳим Ҳаққул ва Сайфиддин Рафиддиновлар томонидан кириш сўзи ва изоҳлар билан чоп қилинди. Ундан Сулаймон Боқирғонийнинг 27 шеъри, 7 ҳикмати, Имоми Аъзам тўғрисидаги бир шеърий ривоят, Исмоил алайҳиссалом ва Биби Марям ҳақидаги икки шеърий қисса, Меърожнома ва Охирзамон мухаммаси ўрин ол-ган. А. Бозоров ва Т. Қораевлар Туркистондан топилган ҳикматлар қўлёзмаси асосида тайёрлаган тўпламда эса унинг 110 та ҳикмати келтирилган(Қаранг: Аҳмад Яссавий. Сулаймон Боциргоний. Ҳикматлар куллиёти. Тошкент, 2011 йил, 333 —448-бетлар.).
Фалсафий фикр-мушоҳадалар, панд-насиҳат ҳам шайх-шоир ҳикматларининг қат-қатига сингиб кетган. У ўз фикрларини гўзал ва таъсирчан шаклда етказиш учун бадиий тасвир воситаларидан ҳам маҳорат билан фойдаланади. Масалаи, руҳ ва нафсни ўзаро баҳс-мунозарага киритиб, улардан бирининг афзаллигию иккинчисининг тубанлигини юксак бадиий шаклда очиб беради:

Нафсим айтур: бу беш кунлик тирикликда
Бу дунёда боғу бўстон этойин дер.
Ул бўстонларға солну-солну кирпбон
Текма ёзда турлук мева тотойин дер.

Руҳим айтур: кошки Ҳақдйн тавфиқ бўлса,
Туни-куни тинмайин ёдин айтсам,
Қисматимдан ортуқ таом емас бўлсам,
Бу дунёни йиғиб-териб нетойин дер.

Бу мумтоз адабиётдаги мунозара жанри хусусиятларини эсга солади.
«Манамма кўнглум ичра мунгларим бор», — дейди шайх-шоир бир шеърида. Бу — шоирона мисра, бу — ботин сўзи: руҳ азоби, виждон қийноқларига ошно қалб эътирофи:

Маъсият қилмишимга пушаймоним бор,
Иблисима малъун турар душманим бор,
Йиғлаюрман, инграюрман туну кун зор,
Манамма кўнглум ичра мунгларим бор.

Ёки мана бу шоирона мисраларни кўринг:

Сирим сирға уланди, кўнглум Аршга йўлланди,
Ишқ қиличи бойланди дарвешларнинг ичинда.

Бу мисралар Сулаймон Боқирғонийнинг йирик тариқат пири бўлибгина қолмай, юксак шеърий салоҳият соҳиби ҳам эканлигидан далолат беради.
Мумтоз шеъриятда бир ишора билан чуқур маънони ифодалаш имконини берувчи талмеҳ деган санъат мавжуд: бунда шоир машҳур тарихий ёки афсонавий шахслар ва воқеалар, асарлар ва уларнинг қаҳрамонлари, масалларга ишора қилиш орқали фикрини ихчам ва таъсирчан ифодалайди. Сулаймон Боқирғоний ижодида ҳам талмеҳ санъатишшг гўзал намуналарини кўрамиз. Чунончи:
Намруд ўти Халилга ҳаргиз зиён килмади, Оллоҳ деган бандалар дўзах ичра куярму?
Намруд — Иброҳим пайғамбарни ўтга ташлаган золим шоҳ. Бутун вужуди илоҳий ишққа тўлиб-тошганидан унга ўт асар қилмайди — уни Парвардигорнинг ўзи ҳимоясига олади. Шундай экан, Халил Намруд ёққан оловда ёнмаганидек, Оллоҳ деган бандалар ҳам дўзах ўтида куйишмайди.
Шеършшг давомини ўқиймиз:

Асҳоби Каҳф итини Ҳақ таоло қўймади,
Оллоҳ деган қулини ҳаргиз навмид қўярму?

Асҳоби Каҳф — Ғор эгаларп. Исо алайҳиссалом замо-нидан кейин Рум давлатларидан бирида Дақёнус номли золим шоҳ чиқиб, одамларни бутларга сиғинишга мажбур қилар, амрига бўйсунмаганларни ўлдирар экан. Бир неча йигит: «Оллоҳдан ўзгага бўйсунгандан кўра, бу юртни тарк этган афзал!» — деб тун қоронғисида шахардан чиқиб кетадилар. Йўлда уларга бир чўпоннинг ити ҳам ҳамроҳ бўлади. Тонгга яқин ҳаммалари бир тоққа етиб, катта ғорга кириб яширинадилар. Уларни қувиб келган пюҳ аскарлари ғорга киришга қўрққач, Дақёнус йигитларнинг очлик ва ташналикдан ўлиб кетишлари учун ғор оғзини бекитиб ташлашни буюради. Лекин Оллоҳ ўзининг садоқатли бандаларини ўлимдан сақлайди — уларни узоқ муддатли уйқуга чўмдиради. Оллоҳга садоқати туфайли ит ҳам асҳоби Каҳф сафидан жой олган. Улар уйғонганларида орадан уч юз йил ўтган, Дақёнус ўлиб, унинг ўрнига солиҳ, мўмин бир киши подшо эди.
Қуръондаги мана шу қиссага пшора қилиб, шайх-шоир айтадики, Ғор эгаларига эргашган итгада марҳамат қилган Оллоҳ уни севган бандасини сира ноумид қўядими?
Сулаймон Боқирғоний ўз фикрларини халқона мақол-матал, ҳикматли сўзлар, ташбеҳлар воситасида баён этади. Чунончи, қуйидаги тўртликка машаққат чекмаган мақсадга етмайди, ранж чекмаган ганжни қўлга кириТмас қабилидаги халқ мақоллари маҳорат билан сингдириб юборилган:

Қуллиқсиз бўлмасдир экан дийдор,
Эмгаксиз эр муродига качон етор?
Ғаввос кириб уммонга, гавҳар тобор,
Ранжсиз ганж истабон тобқон борму?

Халқона тимсол-ташбеҳларга бойлиги учун бу ҳикматлар ҳам содда-тушунарли, ҳам гўзал-жозибали, ҳам кўнгилга яқин, таъсирчан:

Суҳбатлик орифларга жоннм бериб,
Суҳбатсиз нодонлардан қочғум келур.

Бу ҳикматларнинг асрлар давомида халқ тилидан тушмай келишининг сабаби ҳам улар тилининг жонли сўзлашув нутқига яқинлигида, услубининг енгил ва равонлигида, тимсолу ташбеҳларнинг кундалик ҳаётдан олинганлигида:

Кимга вафо қилди бу фоний дунё,
Бизга, тақи сизга вафо қилғучи йўқ.

Ёки:
Айтмағил, қари ўлар, йигит ўлмас,
Кўб, телим йигитлар қари бўлмас.
Вақти етса, дам олғали замон бермас,
Иигитлик ўлуминдин қўрқмасмусан?

Яссавий билан Боқирғоний ва умуман ҳикмат ёзган барча шоирлар ислом асослари ва тасаввуф ғояларини шеърий йўл билан омма онгига сингдирганлар, халқ қалбига таъсир қилганлар. Чунки шеърий усул фикрни осон ва таъсирчан етказиш ва қабул қилиш имкониятини яратади:

Тавба қилиб, Ҳақға ёнғон ошиқларга,
Учмох ичра тўрт ариқда ишрати бор.
Тавба қилмай, Ҳақдан ёнғон ғофилларга,
Тор лаҳадда қайтиғ азоб-ҳасрати бор.

Боқирғоний ҳам ўз ҳикматлари орқали ислом асосларини халққа содда ва таъсирчан усулда тушунтиради:

Бу дунёни берди бизга кўрмоқ учун,
Томуқни Ҳақ яратди қўрқмоқ учун,
Тоатни рўзи қилди учмоқ учун,
Тоат қилиб, учмоқ мулкин олмасмусан?

«Охирзамон мухаммаси»да жамиятнинг айнишини қиёмат белгиларининг намоён бўлишига ўхшатади:

Замона охир бўлса, налар бўлғай?
Дунёға турлук-турлук бало тўлғай,
Олимлар чоғир ичиб, зино қилғай,
Ондин ортуқ тақи ажаб донглари вор.

Бахиллар харом бирла ҳарис бўлғай,
Кўб хотинлар эрларина ҳаром бўлғай,
Ислом билмас бадбахтлар шодмон бўлғай,
Ондин ортуқ тақи ажаб донглари вор.

Аҳмад Яссавий каби Сулаймон Боқирғоний ҳам ўзини ўзи ёзғириш, танқид қилиш, айбу гуноҳларини очиб ташлашдан андиша қилмайди, яъни улар танқидни ўзидан бошлайди:

На иш қилдим — ямон қилдим, алим сундим — ҳаром олдим,
Даргоҳингга сиғнуб келдим йиғлаюб қон фироқимни.
Ямонлиғим ҳаддин ошти, маъсиятим тўлди-тошди,
Мискинлигим мандим қочди, миндим «ман»лик буроқимни.

«Ман»лик отиға миндим ўзим, номаҳрамға боқди кўзим, Даргоҳингга ўтлуғ юзим, ўчриб иймон чироғимни.
Сулаймон Боқирғоний ишқ мавзуини хам ҳассослик билан қаламга олади:
Бу дунёдин ким кечгай арода ишқ бўлмаса, Учмоқ қапуғин ким очқай, арода ишқ бўлмаса... Минг йил ибодат қилсанг, тоат ичинда қолсанг, Маҳолдур Ҳақни билсанг, арода ишқ бўлмаса.
Шоир эътирофича, кўнглига илоҳий ишқ учқуни тушмаган киши Оллоҳ йўлида бу дунёдан кечмайди. Бундай кишига жаннат эшигини очиш ҳам насиб қилмайди. Минг йил ибодат қилсанг, умринг тоат ичида ўтса ҳам, орада ишқ бўлмаса, Ҳақни билмай ўтиб кетасан. Маълум бўладики, кўнглингда Яратувчига нисбатан ишқ бўлмас экан, ҳар қанча тоат-ибодатинг бир пул. Ишқу ихлос билан қилинмаган тоат-ибодат ҳисобга ҳам ўтмайди. Шунинг учун ҳам у: «Бу ишқ гар бўлмаса, ман нетгай эрдим», — дейди.

Сани дардинг банго дармондин ортуқ,
Санга қул бўлғоним султондин ортуқ.

Санинг ёдингни айсам чўл ичинда,
Бўлур ул чўл манга бўстондин ортуқ.

Санинг ёдинг агар кетса тилимдан,
Вужудим қуриюр вайрондин ортуқ.

Сулаймон Боқирғоний шеърларидаги «Зикр — жоннинг роҳати», «шавқ шароби», «Мансур янглиғ», «Жондин кечмай иш битмас» каби иборалар Аҳмад Яссавий ҳикматларини эсга солади. Чунки у устози анъаналарини-гина эмас, унинг ғоя ва фикрларинн ҳам давом эттирган. Устоз-шогирд ижодидаги мавзулар ўхшашлиги, фикрий муштаракликлар бунинг ёрқин исботи. Машҳур турк олими Фуод Кўпрулузода бу ғоявий-бадиий уйғунлик «яссавийликнинг хусусий одоби» эканлигиии таъкидлайди. Иброҳим Ҳаққул эса бу фикрни янада тўлдиради ва ривожлантиради:
«Аҳмад Яссавийда бўлганидек, Боқирғонийнинг ҳам ҳикматнависликдаги илҳом манбаи диний-тасаввуфий туйғу ва тушунчалардир. Устозига ўхшаб, Боқирғоний ҳам «касби фикр ила ҳосил бўлган маъни»лардан эмас, балки «кашфи Ҳақ ила» ҳосил бўлган илоҳий туйғулар ва маънилардан сатрлар яратади. Бу эса Аҳмад Ясавий ва Боқирғоний ижод тажрибаларидаги умумий яқинлик, гоҳо ўхшашликка сабаб бўлган»(Хаққул И. Ирфон ва идрок. Тошкент, 1998 йил, 41-бет.).
Ҳикматларидан бирида шайх-шоир «Қул Сулаймон гавҳар янглиғ ҳикмат тузди», — деган эди. Чиндан ҳам, бу ҳикматларнинг ҳар бири бир гавҳар янглиғ. Зеро, бу ҳикматлар кишиларни ёмон ишлар, ношойиста одатлардан қўл тортиш, фазилатлар касб этиб, камолот йўлидан юришга даъват қилади.

Эргаш Очиловнинг
"Барҳаёт сиймолар" китобидан