Миллатни уйғотувчи нидо |
Бадиий асар инсон бекорчиликда шунчаки вақт ўтказиш учун варақлаб чиқадиган эрмак эмас. Унда муаллифнинг инсон, ҳаёт ва жамият ҳақидаги мақсад ва ғоялари акс этади. Кечанинг сабоқлари, бугуннинг аҳволи ва эртанги кундан кўзланган мақсад ва умид бадиий тарзда ифода этилади. Шу сабаб баъзи асарларни фақат воқеалар мазмунини билиш учунгина бир бор ўқиш кифоя қилмайди. Бундай асарлар қайта-қайта қўлма-қўл ўқилаверади ва ўқилгани сари ҳар бир ўқувчи ҳаётида тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб бораверади. Қуёшсиз кунлар қайғуси «1264-инчи ҳижрий, далв ойининг ўн еттинчиси, қиш кунларининг бири, қуёш ботқан, теваракдан шом азони эшитиладир…» Безавол инсонийлик Бир қарашда асар икки ёшнинг оташин муҳаббатидан ҳикоя қилаётгандек таассурот қолдиради. Даставвал Отабекнинг, кейинчалик Ҳасанали, Ўзбек ойим, Юсуфбек ҳожи каби (Зайнабдан бошқа) оиланинг барча аъзоларини ўзига мафтун этган Кумушбиби тимсолида нафақат ўзбек қизларининг бор миллийлиги, одоб-ахлоқи, хулқий гўзаллиги, нафосати рамзи, балки башарият нуқтаи назарида чинакам инсон қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги муаллифнинг юксак идеали ҳам акс этган. Аввало, шуни айтиш муҳимки, Кумуш ўзига яраша хат-саводли, илм-маърифатли аёл. Унинг одоб-икроми, бошқаларга муносабати ҳам шунга мувофиқ. У турмушга узатилаётганда (гарчи ўзининг фикри бошқа бўлса-да) ота-она раъйига тўла-тўкис бўйсунади. Ҳатто кўз очиб кўргани бир кун келиб ота-она орзусининг қурбони сифатида бошига кундашлик балосини солганда ҳам ўзининг барча алам-изтиробларини яширин равишда кўзёшларида ифода этади. Отабек олдига келганида бу масалага ўз муносабатини «мен рози, мен кўндим...» сўзлари билан изҳор этади. Бу аёл киши табиатида топилиши мушкул бўлган энг нодир ва тансиқ ҳолат. Яна тўғрироғи, муаллифнинг ижодий идеалидир. Ҳаётда эса арзимаган бир баҳонаи сабаб билан, кўпинча асоссиз рашк ва шубҳа-гумонлар билан сан-манга бориб, эрининг ёқасидан оладиган, турмуш ўртоғига кун бермайдиган, охир-оқибатда ажрашиб ҳам қутулиб бўлмайдиган аёллар қанча?! Ҳар қандай аёл биринчи навбатда ўз нафсининг ҳузури ёки истак-хоҳиши эмас, умид билан бир ёстиққа бош қўйган умр йўлдоши олдидаги аёллик вазифаси, итоати, хокисорлиги ва одобу ҳурмати билан қадрли эканини муаллиф Кумушбиби тимсолида акс эттирган. Аёлнинг аёл ҳамда рафиқа сифатидаги асл мавқеи сабабли миллатимиз оилани ҳамиша муқаддас санаши, тотувлик биринчи галда аёлнинг эрга, оилабошига итоати билан мустаҳкам бўлишига эътибор қаратган. Кумушбибининг ҳатто ўлим талвасасида ётганида ҳам қайнотасини кўриб, ҳурмат юзасидан ўрнидан турмоқчи бўлгани воқеаси халқимиз орасида зарбулмасалга айланиб кетган. Унинг ўз ота-онасига, эрига, қайнона-қайнотасига нисбатан муомаласи ҳар бир кишининг ҳавасини келтиради. Ўзини енгган тимсол Асар марказида туриб, муаллифнинг энг катта ғоя ва мақсадларини акс эттирувчи тимсол бу — Отабек. Отабек чинакам ўзбекона ва миллий бир оилада тарбия топган. Ўз даврининг илғор илм масканларидан бирида таълим олган. Ўз фикрига эга, назари ўткир, ўзи, оиласи ва миллати келажаги учун ҳаракат қила оладиган ёшлардан бири. У савдо ишига эндигина кирган, ёш ва тажрибасиз бўлишига қарамай, Марғилондаги катта-катта савдогарларнинг ҳурмати, эҳтироми ва эътирофига сабаб бўлади. Отабекнинг Зиё шоҳичи, Акрам ҳожи ва Мирзакарим қутидор каби акобир тижоратчиларни лол қолдирган бир неча жиҳатлари бор эди. Аввало, одоб ва билимда бошқаларга ўрнак бўладиган йигит экани бўлса, ўзи яшаб турган жамият ҳақида мустақил ва холис фикр эгаси экани мезбонларни қойил қолдирувчи яна бир масала эди. Лекин Отабекнинг савдо билан чет шаҳарларга боргандаги ишлари тажрибали ва устамон тижоратчиларни буткул ажаблантириб қўяди. Сабаби, савдо аҳли бошқа шаҳарга тижорат мақсадида борганда биринчи галда ишлари ўнгидан келиб, кўпроқ даромад-фойда билан қайтишни кўзлайди. Бутун ўй-хаёли шунга қаратилади. Отабек эса, тужжорларнинг бу аъмолидан фарқли равишда борган шаҳридаги давлат бошқариш, идора усулларини-да синчиклаб кузатади. Ўз миллатининг бугунги залолати сабабларини қидиради, эртанги саодати учун қайғуради. Ўзининг чўнтагини тўлдирадиган уч-тўрт сўмдан кўра, Отабек учун ана шу иккинчи жиҳат кўпроқ эътиборли эди. Миллат оталиғи Отабекдай йигитни тарбиялаб вояга етказган хонадон муаллиф идеалини ҳам ўзига мужассам кўрсатади. Отабекни миллатпарвар бир қаҳрамон қилиб тарбиялаган Юсуфбек ҳожи аслида бундай тарбияни жамиятнинг ҳар бир кишисига илинган эди. Афсуски, босар-тусарини билмаган бек ва бекзодалар, амалдор ва зодагонлар унинг сўзини қулоққа олишмади. Ҳатто бунинг учун ҳожини дор тагига равона қилишмоқчи бўлишди. Юсуфбек ҳожи эса оилада ҳам, жамиятда ҳам оғир-босиқлик билан ҳукм чиқариб, тинч-тотув ҳамда адолатли ҳаёт кечириш тарафдори бўлди. Оилада унинг гапини олмаган Ўзбек ойим «нафаси ўткир домла» ахтариб, эшикма-эшик сарсон бўлганлари ҳеч бир наф бермади. Ўз ҳолидан отасига хабар бермаган ўғил Тошкент ва Марғилон ўртасида йилларча бесамар қатнаб юра берди. Қайнотаси пандига илтифот қилмаган келинлар қисмати аянчли якун топди. Бири ҳалок бўлди, иккинчи бири ўлимдан ҳам оғирроқ кўйга тушди. Абдукарим АВАЗБЕКОВ |
Адабиётшунослик
Адабиёт нима учун керак?1. Тарбиявий аҳамияти: Адабиёт инсон қалбини бойитади, унга эзг... |
Ўзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамиятиЎзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамияти қуйидаги жиҳатла... |
Адабиётда композицияАдабиётда композиция — бу бадиий асарнинг тузилиши, яъни асар қ... |
Фильмни таҳлил қила билишФильм таҳлили сценарист таьлимида муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда ... |
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |