"Сулаймоннома" достони ҳақида |
Охирги пайтларда коммунистик тузум халқимиз бошига келтирган мусибатлар ҳақида кўп гапирмоқдамиз. Шубҳасиз, бу мусибатлар ичида миллатимизни ўз динидан жудо қилиши, энг катта мусибат бўлди. Айниқса зиёлиларимиз, шоир ва ёзувчиларимизни дину-диёнатдан, иймону-этиқоддан узоқ тутиш учун алоҳида эътибор берилган эди. Баъзи зиёлиларимизнинг ўзлари этироф қилганларидек, диндан биринчи бўлиб чиққанлар ҳам ўшалар бўлганлар. Кейинчалик тузум динни-диёнатни, Исломни, иймон эгаларини қанчалик кўп қоралашига қараб шоир ва ёзувчиларни мукофотлаб борди. Динга бир оз моиллик кўрсатганларни эса шафқатсиз жазолади. Оқибатда зиёли, шоир ёки ёзувчи деганда худосиз шахс хаёлга келадиган бўлиб қолди. Коммунистик мафкура қулаб, ёвузлик империяси ўзининг охирги нафасларини олаётган пайтда зиёлиларимиз, шоир ва ёзувчиларимизнинг инсофлилари дарҳол динга қайта бошладилар. Улар Ислом аҳкомларига амал қилишни бошлаш билан, қўлларидан келганича мақола ва шеърлар ҳам ёзишга киришдилар. Бу урунишларнинг ичида муваффақиятли чиққанлари ҳам бўлди. Бундан барча аҳли мўминлар беҳад хурсанд бўлдилар. Шу билан бир вақтда, исломий асарлар ёзиш жуда нозик иш экани ҳам англаб етилди. Айниқса ёзиш имконига эса бўлганларда исломий билимлар етишмаслиги, ўз тилимизда етарли манбалар йўқлиги билиниб қолди. Оқибатда баъзи хатолар, тортишувлар, норозиликлар ҳам келиб чиқди. Ҳамидуллоҳ Юсуфнинг “Сулаймоннома” достонини ўқиб, бу фикрим яна ҳам жиддийлашди. Мен Ҳамидуллоҳ Юсуфни танимайман. Эҳтимол бу менинг камчилигимдир. Эҳтимол она юртдан узоқлигим сабабдир. У киши мени маъзур тутсинлар. Номидан кўриниб турибди-ки, достон пайғамбар Сулаймон алайҳиссаломга бағишланган, у кишининг қиссалари ҳақида сўз юритилади. Мен достонни ўқишни бошлашим билан муаллиф ишончли манба танлай олмаганини тушундим. Маълумки, Аллоҳ таоло ер юзидаги инсонларни ҳидоятга бошлаш учун кўплаб пайғамбарлар юборган. Улардан машҳурларининг қиссалари турли халқлар орасида турли йўллар билан тарқалган. Албатта, пайғамбарлар ҳамма халқлар учун эътиборли бўлганлари учун уларнинг қиссалари доимо диққат марказида бўлган. Шу сабабдан пайғамбарлар қиссаларини ривоят қилиш, ёзиб қолдириш ривожланган. Аммо замонлар ўтиши, турли омиллар таъсири остида бу қиссаларда бузилиш, сохта хабарлар кўпайиб борган. Илоҳий китоблар бўлмиш Таврот ва Инжилдаги бузилишлар айниқса бунга катта таъсир қилган. Охир оқибатда келиб-келиб бу бузилишларнинг ҳаммасини Қуръони Карим тўғрилаган. Бу ҳақиқатни нафақат мусулмонлар, балки бошқа миллат вакиллари ҳам бугунги кунда тушуниб етмоқдалар. Замонамизнинг кўзга кўринган олимларидан франсиялик олим Морис Букай бу соҳани илмий асосда ўрганиб чиқди ва ўзининг “Таврот, Инжил, Қуръон ва замонавий илм” номли китобида қиссалар бобида фақат Қуръони Карим тўғри эканлигини исботлади ҳамда ўзи мусулмон бўлди. Айтмоқчиманки, пайғамбарлар ҳаёти ва уларнинг қиссалари ҳақидаги энг тўғри маълумотлар фақат Қуръони Каримда бор. Агар муҳтарам Ҳамидуллоҳ Юсуф ҳам ўз достонига Қуръони Каримни масдар қилиб олганида келажакда гапириладиган хатоларга йўл қўймаган бўлар эди. Пайғамбарлар ҳаёти ва қиссалари ҳақида иккинчи ишончли масдар, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидир. Қолган масдарларга жуда ҳам эҳтиёт бўлиб ёндашиш ва улардаги маълумотларни Қуръон ва ҳадис ўлчови билан ўлчаб кўриш зарурдир. Айниқса бизнинг туркий тилимизда ёзилган жангнома ва қиссаларда кўплаб қўпол хатоларга йўл қўйилган. Афсуски, ўша ишончсиз китоблар турли мақсадларда кирилл ҳарфларига ўгирилди ва чоп қилинди. Уларни ўқиган одамлар, нотўғри маълумотлар олмоқдалар. Улардан фойдаланган шоирлар нотўғри шеър ва достонлар ёзмоқдалар. Яна такидлаб айтмоқ лозимки, мазкур хато ва ноаниқликлар нафақат туркий китобларда, балки арабча, форсча китобларда, ҳатто кўпгина тафсир китобларда ҳам бор. Бунга ҳам турли омиллар сабаб бўлган. Айниқса, яҳудийлардан Исломни қабул қилган кишилар, Қуръони Карим оятларида келган хабарларга мос Бани исроилликларнинг қиссаларини айтиб беришлари кўпчиликка таъсир қилган ва ўша қиссалар ривоят қилиниб тафсир ва бошқа китобларимизга кириб қолган. Бани Исроилнинг бундай қиссаларини “исроилиёт” дейилади. Одатда “исроилиётлар” пайғамбарларга нисбатан беодоблик, уларнинг шаънларига тўғри келмайдиган хабарлар билан машҳурдир. Муҳтарам Ҳамидуллоҳ Юсуфнинг “Сулаймоннома”сида ҳам бу нарса очиқ-ойдин кўриниб турибди. Аввалдан айтиш лозимки, биз достонни сўзма сўз таҳлил қилмоқчи эмасмиз. Баъзи муҳим масалаларга тўхтаб ўтмоқчимиз холос. Бу сатрларни ёзмоқдан мақсад шоирни танқид қилмоқ, айбламоқ эмас, балки йўл қўйилган хатоларни зикр этиш, бу билан бошқаларни бундай хатоликлардан қайтаришдир. Достонда Сулаймон алайҳиссалом пайғамбар бўлганларидан кейин икки марта Шайтоннинг макрига дуч келишлари, сал бўлмаса йўлдан адашишлари мумкинлиги узоқ ҳикоя қилинади. Аввало “Иблис макри ёхуд нигини ҳотам” бобида Шайтон эгнига оқ кийган мўйсафид, қиёфасида келиб Сулаймон алайҳиссаломни йўлдан урмоқчи бўлади. Иккинчи марта “Имтиҳон” бобида саҳрода адашиб юрган Сулаймон алайҳиссаломни шайтон бир гўзал дилдор сифатида кимҳовий бир чодир олдида кутиб олиб иғво қилишга уринади. Ислом ақийдаси бўйича Пайғамбар алайҳиссаломлар бундай нарсалардан поклар. Улар бу ишларга йўлиқмаганлар, йўлиқмайдилар ҳам. Йўлида кўринган чол сифатидаги ёки гўзал аёл сифатидаги шахснинг гапига учиб кетаверадиган шахс Аллоҳнинг танлаган пайғамбари бўла олмайди. Достондаги “Нигини ҳотам мавҳи” тўлалигича “исроилиёт”дан иборат. Бу ҳодисанинг хулосаси шулки, Сулаймон алайҳиссалом таҳоратга кираётиб нигини ҳотам-мўжиза узигини канизакка берибди. Девларнинг маккори Ҳақиқ қулай фурсатдан фойдаланиб Сулаймон алайҳиссалом шаклида келиб канизакдан узукни олиб, у кишининг тахтларига ўтириб олиб, ўз ҳукмини юрита бошлабди. Сулаймон алайҳиссалом таҳоратдан қайтиб келганида у кишини ҳеч ким танимабди. У киши хору зор бўлиб юрибдилар. Тавба қилибдилар бўлмапти. Охири еру осмонлар у кишининг гуноҳини кечишини сўраб Худога нидо қилган экан қабул бўлибди. Бу ҳам асоссиз эканини мўътабар уламоларимиз, жумладан машҳур муфассир Исмоил ибн Касир раҳматитуллоҳи алайҳи илмий асосда баён қилганлар. Муҳтарам биродаримиз Ҳамидуллоҳ Юсуфга қилган ҳайрли уринишлари учун ташаккурлар айтамиз. У кишига насиҳатимиз шулки, Пайғамбар Сулаймон алайҳиссаломга нисбатан ўзларидан баъзи беодобликлар учун тавба қилсинлар. Ўз достонлари “Сулаймоннома”ни билимдон кишилар ёрдамида қайта кўриб чиқсинлар. Ундаги исроилиётлардан воз кечиб, ноаниқлик ва хатоларни тузатсинлар. У кишининг бу достонларини нашр этганлар ўз ўқувчиларидан узр сўраб ҳақиқатни уларга етказсалар айни муддао бўлар эди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, "Тарих омонатдир" китобидан (1995) |
Адабиётшунослик
Адабиётда композицияАдабиётда композиция — бу бадиий асарнинг тузилиши, яъни асар қ... |
Фильмни таҳлил қила билишФильм таҳлили сценарист таьлимида муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда ... |
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Улуғбек Ҳамдам. Қодирийнинг хизмати нимада?Қодирий ўзбек халқининг энг севимли адибларидан бири. Ёзувчи ва... |
Абдурауф Фитрат. Аҳмад Яссавий (1927)Аҳмад Яссавий тўғрисида матбуотимизда бир-икки йўла гаплар бўлу... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Элга гар бу иш ҳунар бўлса, бўлуптур фан мангаУл малоҳат ганжи ҳажрида бузуғ маскан манга,Уйладурким, жондин ... |
Эй Навоий, бу фано дайрида не бор манга?Гарчи ҳажрингдин эрур юз ғаму озор манга, Ғам эмас васлинга умм... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |