Мактуб ёзганмисиз? |
Сарлавҳани бекорга шундай деб қўймадик. Бугунги кунда телефон ёки интернет деган мўъжизалар кенг тарқалиб, инсон қалбидаги меҳрни ўзида акс эттира оладиган мактуб ёзиш унутила бошланди. Техника тараққиётини инкор этиш мумкин эмас. Аммо бу тараққиёт бир одамга хос ҳис-туйғуларни иккинчи бир кишига етказишга ожизлик қилади. Бугунни телефонсиз, компъютерсиз тасаввур қила олмаймиз. Уйимиздаги ёки ишхонамиздаги телефон бир кун ишламай қолса, нимадир йўқотган одамдай гангиб юрамиз. Илгари ўқишга ёки ҳарбий хизматга кетган ёшлар кунда бўлмаса ҳам ҳафтада бир марта ота-оналарига, дўстларига ёки севгилиларига мактуб йўллаб турганлар. Жавоб хатини интизорлик билан кутганлар. Энди эса телефонга югурадилар. Ҳазил тариқасида айтсак, охирги пулларини телефонга сарфлайдилар-да, ота-оналарига пуллари тугаб қолганини маълум қиладилар. Ёки шунга ўхшаш бирор нима сўрайдилар. Телефоннинг совуқ симлари фарзанднинг ота-онага меҳрини етказиб бера олмайди. Ошиқнинг маъшуқасига бўлган севги оташини ҳам етказишга ожиз. Бу вазифани оқ қоғоз ва қалам уддалайди. Гарчи қоғозга тушадиган ҳарфлар ҳам совуқдай туюлса-да, бу ҳафларда меҳр олови мавжуд. Бу олов тафтини мактуб ўқиётган одам ҳис қилиб туради. “Ассалому алайкум, отажон, онажон! Соғ-саломатмисиз? Менинг ўқишларим яхши. Фақат сизларни жуда соғиндим...” Ота-онанинг қалбига фарзанднинг олам-олам меҳр-муҳаббати оқиб кириши учун шу бир неча сатр кифоя. Аммо... афсус шуки, шу бир неча сатрни ёзишга қунт қилмаймиз, фаросатимиз етмайди... Байрамлар ўтади, мактуб йўлламаймиз. Туғилган кунлар ўтади, мактуб ёзишга тоқатимиз йўқ... Нима бу? Қалбимиздаги меҳр булоғи қуриб боряптими? Аллоҳ сақласин! Мазкур сатрларни ўзингизга атаб ёзилган очиқ хат, деб қабул қилинг ва охирги марта кимга, қачон хат ёзганингизни эслаб кўринг. Орамизда ҳаёти давомида бирон марта мактуб ёзмаганлар ҳам бор. Азизлар, бир неча дақиқа кундалик ташвишларни четга қўйинг-да, қоғоз ва қалам олиб яқинларингиздан бирига хат ёзинг. Орамизда бошқалардан хат олса-да, жавоб қайтармаганлар ҳам бор. Азизлар, сиз ҳам жавоб ёзиб муштоқ кўнгилларга қувонч юборинг. Бадиий адабиётда гўзал мактублар намунаси мавжуд. Шулардан иккисини эътиборингизга ҳавола этамиз. Қайси асардан эканини ўзингиз аниқларсиз. Бу мактублар сизларга намуна сифатида хизмат қилади. Тоҳир Малик “Вафосизға. Мен ўзимнинг бу мактубимни кўз ёшларим билан ёзаман. Негаки, ҳозирда маним ёлғизгина кўз ёшларимгина эмас, бутун борлиғим сиёҳдир. Мен энди оғизлардағи “вафо” сўзига ишонмайман. Чунки мен ўзимнинг вафосига ишонганим йигитдан улуғ вафосизлик кўрдим. Уятимдан кўзларимни очолмайман Негаки, еру кўклар, тоғу тошлар ва дунёдағи барча нарсалар манинг алданғаним учун кулиб масхара қилгандек қарайдилар... Бу кунимдан, бу ҳасратимдан қутилиш учун мен ўзимга ажал чақираман. Лекин ажал ҳам мен шўрликдан нафратлангандек, гўё ул ҳам менга вафосизлик қиладир. ***
“Умидим юлдузи, орзум чечаги, ҳаётим тираги Кумушимга! |
Адабиётшунослик
Адабиёт нима учун керак?1. Тарбиявий аҳамияти: Адабиёт инсон қалбини бойитади, унга эзг... |
Ўзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамиятиЎзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамияти қуйидаги жиҳатла... |
Адабиётда композицияАдабиётда композиция — бу бадиий асарнинг тузилиши, яъни асар қ... |
Фильмни таҳлил қила билишФильм таҳлили сценарист таьлимида муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда ... |
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |