Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Антология»Олимжон Холдор (1932)
Facebook
Олимжон Холдор (1932) PDF Босма E-mail

Шоир ва    адиб    Олимжон Холдорни   «Водий    куйчиси» дейишади. У 1932 йил 18 сентабрда Андижон  вилояти Булоқбоши    туманининг    Кулла қишлоғида туғилган. Аввал тўлиқсиз  ўрта мактабда,  сўнг Андижондаги педбилим юртларида ўқийди. Ниҳоят, Фарғона Давлат  педагогика  институтида таҳсил олади.

Собиқ Иттифоқ армиясида хизмат қилади. Аввал мактабда ўқитувчи, радио  муҳаррири,    «Коммунист» ва «Ёш ленинчи» рўзномаларида мухбир бўлиб хизмат қилади. 1968—1983 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилари Андижон бўлимига бошчилик қилди. Ҳозирги кунда «Андижоннома» рўзномасида бўлим бошлиғидир.

О. Холдор ижоди 60-йиллардан бошланган бўлиб, биринчи шеърлар китоби  «Арғувон тагида»  номи    билан 1965 йилда устоз Миртемир таҳрири остида чои этилди. Ҳозиргача ўн бешга яқин китоби, публитсистик мақолалари нашр этилган. Жумладан «Андижон сулуви» (1968), «Кафтимдаги тупроқ» (1970), «Ошиқона» (1972), «Андижон баҳори» (1976), «Субҳидам қўшиқлари» (1977), «Кумуш коса» (1979), «Тўёна-тўёна» (1982), «Ер фарзанди» (1988), «Сенга интиламан» (1986), «Даврани кенгроқ олинг» (1990), «Кўнгил», «Кўз тегмасин» (1992) ҳамда рус тилида «Восмое небо Андижана» (1976), «Блики» (1979), «Восточнш тропи» (1980), «Причастност» (1980), «Пилаюшее дерево» (1991) сингари тўпламлари чоп бўлди. Шунингдек, унинг «Мен— Апдижонман», «Андижон самоси», «Келажакдан бир садо», «Субҳидам қўшиқлари», «Роз» каби шеърий-епик асарлари ҳам пайдо бўлди.

У қўшиқчи шоир сифатида ҳам маълум бўлиб, муаллифнинг элликдан ортиқ ғазалларига куйлар басталанган.

Драматург сифатида эса унинг «Қотил қим?», «Севги афсонаси» каби драмалари яратилган. Шоирнинг юқорида тилга олинган кўпчилик тўпламларига кирган шеърлар бепоён водий ва унинг заҳматкаш кишилари ҳақидаги қасида деса бўлади. Шунингдек, бир қатор қўшиқ ва достонларида эса инсон гўзаллиги, маънавий олами, ўзаро меҳр-муҳаббати, садоқати ҳақида баҳс юритади, тўйиб-тошиб куйлайди. Унинг бир қатор асарлари қардош халқлар тилларига таржима бўлган. Айни чоғда шоир ҳинд, чех, рус, арман, украин, қирғиз адиблари асарларини ҳам оъз она тилига ағдарган. Шунингдек, унинг «Кўнгил» номли қиссаси ҳам чоп этилган. У Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбобидир.