Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Антология»Раҳмат Файзий (1918-1986)
Facebook
Раҳмат Файзий (1918-1986) PDF Босма E-mail

Таниқли адиб Раҳмат Файзий 1918 йили Тошкентнинг Бешёғоч даҳасида косиб оиласида дунёга келди. У ўрта мактабни тугатиб, «Ленин учқуни», «Ёш ленинчи» рўзномалари муҳаррииятларида   ишлади.

Унинг дастлабки шеърий машқлари, лавҳа ва очерклари мазкур рўзнома саҳифаларида (1937) кўринди. Раҳмат Файзий «Қизил Ўзбекистон», «Ўзбекистон маданияти» (1957-1959) рўзномалари, «Шарқ юлдузи» (1951-1954) ойномасида ишлаган пайтларида унинг қалами янада чархланди.

Улуғ Ватан урушидан кейинги тинч қурилиш йиллари ёзувчи «Тўй тўёнаси» (1951), Мирзачўлни ўзлаштираётган   ёшларга  бағишланган   «Чўлга    баҳор    келди» (1951), «Повест ва ҳикоялар» (1954), «Шоҳи дарпарда» (1958) каби очерк ва ҳикоя тўпламларини яратиб, ёзувчи сифатида элга танилди.

Ижодкорнинг   «Текин   музқаймоқ»,   «Менинг   бобом», “Чўнтак”, «Нафиса» каби ҳикоялари болаларни миллий руҳда тарбиялашга хизмат этди. Раҳмат Файзий  1962-1965 йилларда  «Ўзбекфилм» киностудиясида   ишлади. Унинг     «Сен  етим   эмассан» 1960—1962),   «Ёр-ёр»   киноповестлари   ўзбек   миллий кинодраматургияси ривожига салмоқли ҳисса бўлиб қўшилди. Айниқса, ёзувчининг  «Сен етим эмассан»  киноповести дўстлик,  ватанпарварлик  ва  инсоннарварликни куйловчи етук бадиий асар сифатида муаллифга катта шуҳрат келтирди. Филм Бутуниттифоқ ҳамда хорижий мамлакатлар экранларида намойиш этилиб, томошабинларга манзур бўлди.

Раҳмат Файзий 1969 йилда яратган «Ҳазрати инсон» романида темирчи Маҳкам ака ва Меҳринисо опа фаолияти орқали оддий кишилар қаҳрамонлигини кўрсатди.

Раҳмат   Файзий   орден   ва   медаллар,    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Полша халқ республикасида хизмат кўрсатган маданият арбоби фахрий унвонлари билан тақдирланди. Езувчининг датор асарлари рус ва бошқа қардош тилларга ўгирилган. У 1986 йилда вафот этди.