Facebook
Чингиз Айтматов ижоди PDF Босма E-mail

Чингиз Айтматов қирғиз халқининг улуғ ёзувчисидир. Унинг номи XX асрда халқаро миқёсда тан олинган жаҳон адабиётининг буток вакиллари билан бир сафда туради.
Айни вақтда кўпдан-кўп таниқли адабиётшунос олимлар уни Л.Н.Толстой, Ф.Достоевский, Фолкнер каби адиблар қаторига қўядилар. Шу маънода у ҳаётлик чоғидаёқ мумтоз (классик) адиб деган ёзувчи учун ниҳоятда шарафли эътирофга муносиб бўлган сўз устасидир. Унинг асарлари жаҳоннинг етмишдан ортиқ тилига таржима қилинган.
У қирғиз ва рус тилида бирдек ижод қилувчи зуллисойнайн ёзувчидир.
Қирғиз ва рус маданияти, ёзма адабиётининг тараққиёти даражасидаги, миллий фикрлашдаги, тилидаги ўзига хосликлар, фарқлар жуда катта экани барчага аён. Муаллиф айрим асарларни аввал қирғиз тилида ёзиб (масалан, «Оқ кема», «Алвидо», «Гулсара»), сўнг қирғиз тилига ўгирилди.
Ёзувчи асарларида шу куннинг долзарб ҳодисалари халқ оғзаки ижоди орқали етиб келган афсоналар, ривоятлар билан сингишиб ажиб бир яхлитлик ташкил этади.
Ч.Айтматов асарлари зиё солувчи қуёш-инсоният тарихидаги энг улкан достонлардан бири саналувчи қирғиз «Манаси»дир.
Ч.Айтматов ўзбек халқи ва ўзбек адабиётининг катт'а дўстидир. Византия маданияти жаҳон маданияти равнақига нечоғли кўрсатган бўлса,    ўзбек маданияти Марказий  Осиё халқлари маданияти ривожига шу даражада таъсир кўрсатгандир, дейди Чингиз Айтматов (Ёзув-жада таъсир кўрсатгандир, дейди Чингиз Айтматов).
Ёзувчининг деярлибарча йирик асарлари ўзбек тилига ўгирилган. Унинг қисса, романларини ўзбек китобхонига етказишда Асил Рашидов, Иброгим Ғафуров каби моҳир таржимонлар астойдил меҳнат қилмоқдалар. Халқлар ўртасида тинчликни, адабиётлар ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш ишида Чингиз Айтматов давлат ва жамоат арбоби сифатида улкан ишларни амалга оширмоқда.
Чингиз Айтматов 1928-йил 12 декабрда Қирғизистоннинг Талас водийсидаги Шакар овулида туғилди. Бобоси Айтмат оға ажойиб қўбўзчи эди.
У темир йўлда ишлаши билан ўғли Тўрақулни Авлиё отадаги рус-тузим мактабига жойлаштирди. Кейинчалик, Тўрақул Айтматов Қирғизис-тоннинг катта давлат арбоби даражасига кўтарилди.
Бироқ, афсуски, шахсга сиғиниш даврининг қурбони бўлди. Чингизнинг онаси Наима Айтматова ўқимишли, оқила аёл эди. Бўлажак адибга болалик йилларида бувиси Ойимхон ая ва унинг қизи Қорақиз опа кўпдан-кўп ривоят, афсона, қўшиқлар айтиб беришди. Ёзувчи асарларига болаликдан эшитган шу ривоятларнинг муайян таъсири бўлса, ажаб эмас. Чингиз аввал рус мактабида ўқиди, сўнг қирғиз мактабида ўқишни давом эттирди.
У 1956-1958 йилларда Москвада Ёзувчилар уюшмаси қошидаги
олий адабиётчилар курсида таҳсил олди. У турли йиллар давомида
Қирғизистондаги етакчи адабий журнал «Литературные Киргизистан»нинг бош муҳаррири, «Правда» рўзномасининг жумҳуриятдаги мухбири, Қирғизистон кинематографчилар уюшмаси бошқарувининг раиси бўлиб ишлади. У жумҳурият киноси ривожига ҳам катта ҳисса қўшди. Қирғиз кино санъати ҳам худди бадиий адабиёти каби Чингиз Айтматов асарларининг экранлаштирилиши мисолида жаҳон миқёсига чиқди.
Адиб номини илк бор халқаро миқёсда машҳур қилган асар «Жамила» қиссаси бўлди. 1958 йилда ёзилган бу қисса 1959 йили рус ва француз тилларига китоб ҳолда эълон қилинган, икки йил ичида собиқ Иттифоқ ва ҳориждаги ўттизга яқин тилга ўгирилди. Шўро адабиётида бундай ҳодиса бўлган эмас. Асарни француз тилига ўгирган Луи Арагон уни «Муҳаббат ҳақида ёзилган жаҳондаги энг ажойиб қисса» деб баҳолади ва ҳатто мақоланинг номини ҳам шундай деб атади.
Қиссада Жамила ва Дониёрнинг беғубор, покиза муҳаббатлари асосида инсон эрки ва ҳуқуқи, асрий одатларга фаол муносабат кўрсатилди. Новаторлик Чингиз Айтматов ижодининг бош хусусиятидир. «Сомон йўли» қиссаси бунинг ёрқин далилидир. Асарнинг Бош қаҳрамони Тўлғаной ҳаётнинг жуда оғир машаққатларини бошидан ўтказган. Даҳшатли уруш эридан, уч ўғлидан жудо қилган. Бироқ, бу етмагандек, такдир унинг бошига яна бир кулфат солади. Фарзанди ўрнига фарзанддай бўлиб қолган келини Алиман ҳаётдан бевақт кўз юмади. Шунчалар аччиқ, шунчалар бешафқат бўласанми, эй қисмат. Бироқ, ёзувчи тасаввурича, қисмат батамом бешафқат бўлиши мумкин эмас. Чунки ҳаёт шундай. Келинидан Тўлғанойга ёдгор бўлиб набира қолади. Унинг ҳаётида ҳаётнинг давоми. Тўлғаной авлодлари касбикорининг абадияти мужассам. Ёзувчи маҳорати табиат ва жамият, ўтмиш ва бугун асотир ва янгилик, фантазия ва реаллик, афсона ва ҳақиқат узвийлигини бадиий тасвирда намоён бўлади.
«Оқ кема» қиссаси адибнинг ана шу йўналишдаги поклик ва адолат, хунрезлик ва унинг аҳлоқий илдизлари, миллий анъаналар ва инсоний қадриятлар талқинига бағишланган навбатдаги энг гўзал асарларидан биридир. Асарда ўқувчи нурдай тоза орзулар оғушида яшовчи, Она буғу ҳамда Оқ кема ҳақидаги эртакларнинг эртак эмас, чин эканига астойдил ишонган ва уларнинг рўёбга чиқишига кўз тутган Бола: ниҳоятда ҳалол, самимий ва ҳақгўй бўлишига қарамай қизи, набираси тинчлиги ва осойишталиги деб ўзларига қарам ва мутеъ бўлиб қолган, шу боис, ҳатто Она буғуни ўлдиришгача бориб етган Мўмин бобо: одам қадри-ю табиат, миллий қадрият-у, урф-одат барчасига бир пул деб қарайдиган ваҳший сифат Ўрозқул сингари образларга дуч келади.
Она буғунинг ўлдирилиши натижасида барча орзу умидлари чилпарчин бўлган Боланинг балиққа айланиб, Оқ кемага етиш мақсадида сувга тушиб нобуд бўлиши рамзига ёзувчи тоза умид ва инсоний покликни, маънавий тубанликка қарши исённи, баркамолликни улуғловчи катта эстетик маънони сингдирган.
«Асрга татигулик кун» романи Чингиз Айтматовнинг жаҳон миқёси-даги шуҳратига янги шуҳрат қўшди. «Асарга татигулик кун» романида акс эттирилган воқеалар, асосан, Бўронли деб ном олган темир йўл бекатидаги миттигина олти-етти оила яшайдиган овулчада рўй беради. Овулча эса Қозоғистоннинг ҳайҳотдек Сариўзак чўлида жойлашган.
Роман композицион ниҳоятда маҳорат билан тузилган. Ундаги воқеалар бутун умр шу Буронли темир йўл бекатида оддий темирйўлчи бўлиб ишлаган Қозонқопнинг вафоти, уни дафн этиш учун Она Байит қабристон томон йўлга тушиш билан бошланади. Асардаги воқеалар шу манзилга етиб келгунча ўтган вақт ичида содир бўлади. Асарнинг бош қаҳрамони Эдигей Жонгелдин ҳалол меҳнаткаш одам. У урушда қатнашган, уруш қийинчиликларини кўрган. Бўронли бекатида темирйўл ишчиси бўлиб ишлагунча бошидан не-не кўргуликларни ўтказган, барига чидаган. Манқуртлар ҳақидаги ривоят «Асрга татигулик кун» романининг буткул замонавий аҳамиятини белгиловчи энг муҳим қисм ва романнинг буткул ҳужайраларига сингиб кетган етакчи ғоялардан бирининг манбаидир. Ривоятга кўра, қадим замонда Сариўзак ерлари босқинчи Жунганглар томонидан забт этилган. Улар асир олинган ерда жангчиларнинг сочларини тап-тақир қириб, янги сўйилган туя терисидан бошларига қалпоқ кийгизиб, офтоб қизиғида чўлга ҳайдаб қўйганлар. Қийноқ шу қадар ваҳший ва азобли бўлганки, уларнинг кўплари чидамай нобу бўлган. Омон қолганлари эса хотира деган нарсадан маҳрум манқуртга айланган.
Сариўзакнинг ана шундай манқурт йигитларидан бири Жўломон ўтмишини хотиралаш у ёқда турсин, ҳатто ўзини қутқаргани келган туққан волидасини танимайди, на уруғи ва отасининг номини эслайди.
Бу етмаганидек, жунгжанглардан бирининг ўргатувчи билан ўз онасини отиб ўлдиради. Чингиз Айтматовнинг «Қиёмат» романида эзгулик ва олийжанобликнинг, яхшилик ва тўғриликнинг, адолат ва ҳақгўйликнинг, қиёмат-қийим даражасига тушаётган ҳолатлари табиат, жамият, инсон ва иймон муаммоларини акс эттириш орқали кўрсатилади.
Табиатни паймол этиш туфайли рўй бераётган қиёмат даражасидаги пайхонликлар, барбодликлар, хунрезликлар ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Уларни амалга ошираётган қайта ижтимоий-кучлар, разил одамлар бор. Булар Акбара билан Тошчайнарга табиатда яшаш учун ҳатто ошён қолмаслиги: тоғда ноёб конга йўл очилиши муносабати билан уларнинг уяси жойлашган қамишзорга буткул ўт қўйилиши туфайли беш бўри боласининг нобуд бўлиши: Акбара билан Тошчайнар тоққа қочгандан сўнг эса, бу ерда янги дунёга келган тўрт бўри боласининг энди разил, инсоний хислатларидан маҳрум Бозорбой томонидан ўғирланиб, ароқ олиш учун сотиб юборилиши: Обер-Қандалов бошлиқ ваҳшийсиёқ кишилар томонидан мўмай пул топиш илинжида сайроқларга қирон келтиришлари ва бошқалар табиатни қиёматга солаёттан ҳодисалар эмасми.
Ҳатто, бу гуноҳларни худо ҳам, бандаси ҳам кечиради, бунинг учун тавба-тазарру қилиб, тўғри йўлга кирмоқ керак деган ва қисматини пгу йўлга тиккан Авдий Калисратов такдири-чи. Бу чорлов, бу даъват уни нашавандлар тўдаси уни ит азобида тепкилаб, поезддан иткитиб юборади. Шу тахлитда тавба-тазарруга, имонга, тўғри йўлга чорлагани учун сайрокларга қирон келтирмасликни зор-зор сўраб илтижо қилгани учун Обер-Қандалов бошлиқваҳшийлар гуруҳи уни тириклайин дарахтга осиб кетади. Ёзувчи бу тахлит содир бўлаётган воқеалар янгиликлар эмаслигини, бу касаллик фақат XX асрга келибгина пайдо бўлмаганини таъкидлаш учун тарих асоратларидан ўзига хос қиёс-мисол олади ва унинг ниҳоятда теран, фалсафий ифодасини беради.
Бу Исо билан алоқадор диний таълимотнинг бадиий талқинидир. «Худога муҳаббат билан тўлмаган дил иллатларга тўлади» дейди Исо. «Инчунин, инсонга муҳаббат билан лиммо-лим бўлмагандир ҳам, вовайлоким, ўликдир».
Рим нойиби Понтий Пилат ва ғанимлар эса Исонинг бу ҳаракатини ҳалойиқни исёнга чақириш ва халқни йўлдан қайтса Понтий Пилат бошини халос этишга ваъда беради. Аммо, Исо ҳақ йўлдан қайтмоқдан кўра азобда жон таслим этишни раво кўради.
Асардаги энг мураккаб образ Авдий Калистратовдир. У худога, динга дил-дилидан, вужуд-вужуди билан ишонади. Бироқ унинг фикрича, шу вақтгача инсоният тафаккурида бўлиб келган Худо эскирган, шу боис униянгилаш, замондош Худо яратиш керак. Бу фикридан, ўзи айтишича, ўтда куйдирсалар ҳам қайтмоқчи эмас. «Аср бўйи қотиб қолган фикрларни ўзгартириш, ақидабозликдан қутилиш, инсон руҳига Худони англашда хурлик бериш ва Худони инсон борлиғининг энг олий зуҳроти деб билиш» Авдийнинг дин ва Худо ҳақидаги қарашларининг асосини ташкил этади. Бу куфрона фикрлари учун у диний семинариядан ҳайдалган ҳам. Бир жиҳатдан, бориб   турган   шаккок.   Бир   жиҳатдан   виждон   ва   имон   йўлидан адашганларнинг тарафдори, жонкуяри, уларни тўғри йўлга солиш учун жонини беришга тайёр, айни вақтда, худди ана шуларнинг ўзи томонидан аввал итдек калтакланиб сўнг, салкам Исодек қатл этилади. Авдийни анъанавий йўсиндаги яхши ёки ёмон киши образи деб аташ қийин. У мураккаб образдир. Шу фикрдан келиб чиқиб, «Қиёмат» романининг бош қаҳрамони Исо ҳам Авдий Калистратов ҳам, Бўстон ҳам ёҳуд Акбара ва Тошчайнар ҳам эмас, балки уларнинг барчасини бирлаштириб турувчи Имондир, деб айтиш мумкин.
Инсониятни, эзгуликни омон сакдаб қолувчи улуғ куч асли яратганнинг маънавий қудратига ишончдан нурланиб турувчи имондир, демоқчи бўлади ёзувчи.
Ч.Айтматов асарда эзгулик моҳиятини ранг-баранг: илоҳий фалсафий, инсонпарвар асослар билан чамбарчас алоқадорликда тасвирлайди. Зеро, эзгуликни талқин этишда бу уч олимнинг муштарак бирлиги ёзувчи ғояларини тўлақонли бадиий гавдалантиришда муҳим роль ўйнайди. Эзгуликнинг илоҳий асослари, бир жиҳатдан, Исо образи ва иккинчи жиҳатдан, диний семинарияда ўқиб, уни тарк этган Авдий Калистратов образи орқали илгари сурилади.
Эзгуликнинг инсонпарвар асосларини Чингиз Айтматов, айниқса, Бўстон образи орқали илгари суради. Бўстон заҳматкаш, илғор чўпонни, иккинчи синфда ўқиётганида отаси фронтда ҳалок бўлган, онасидан ҳам эрта айрилган. Унинг суяги меҳнатда қотди. Бир бурда нонни ўзи топиб еди. Шу боис дангаса, ишёқмас, туллақ, ғийбатчиларни жинидан ёмон кўради, уларга муросасиз. Бироқ, ўз навбатида, худди шу сифатлари учун ташаббускорлиги ва умум ишига жонкуярлиги учун Бўстонни уларнинг ҳам кўрарга кўзи йўқ. «Дунёнинг шафқатсизлиги» Авдийга ҳам Исога ҳам, ҳатто Акбара ва Тошчайнарга ҳам, шунингдек, Бўстонга ҳам бирдек. Бўстоннинг куйди-пишдилиги, тўғрилиги учун ундан қандай қилиб ўч олишни билмай юрган Бозорбойга ўхшаганларнинг унга нисбатан фалсафаси ҳам тайёр «илгариги замонлар бўлганида-ку, сиртга сув юқтирмас қулоқвачча совет ҳукуматининг синфий душмани сифатида шартта отиб ташланарди-я, оҳ-воҳига қарамай. Аттанг-а у пайтлар ўтиб кетди-да».
Эзгуликнинг йўли доим азобда, лекин наинки азоб, ҳатто қиёматдаги асосий фалсафаси    бўлмаса Исо йўлидан қайтмасмиди, Авдий фикрини ўзгартирмасмиди, Бўстон муросага келиб яшамасмиди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ёзувчи, адолатли, ҳақгўй Бўстонга қарши Қўчқорбоевнинг Авдийга қарши Обер-Қандаловнинг Исога қарши Понтий Пилатнинг қарашларида умумийлик ва муштараклик бор эканини катта маҳорат ва бадиий теранлик гавдалантириб беради. Адиб асардаги образлар моҳиятини очишда, инсонпарварлик ғояларини китобхонга теранроқ сингдиришда асотирлардан маҳорат билан фойдаланади. Масалан, Эски булғор қўшиқларининг ижроси, шу қўшиқ таъсирида Авдий қалби, иймоннинг янада тозариши, Исо ва Понтий Пилат ўртасидаги гуноҳларни ювиш ва дил кўзларини очиш ҳақидаги бахслар, деярли бутун асар давомида барча жафокаш қаҳрамонларнинг чорасиз чокларда яратганга тавалло қилишлари ва нгу тавалло мазмунидаги имон, ишонч ва тазаррулар нурида улар сиймоси, табиатнинг янада покдомонроқ бўлиб бориши романнинг ҳаётийлиги, ҳаққонийлиги ва таъсирчанлигини оширади.
Айни вақтда «Қиёмат» романини атоқли таржимон Иброгим Ғофуров ўзбек тилига катта маҳорат билан ўгирилганлигини ҳам таъкидлаш керак.

Қарши давлат университетининг катта ўқитувчи А. Ҳамдамов