Чиғирнинг тушлари. Александр Файнберг |
Ҳилол ёғдуси. Бир оз титраб, кенг ҳовлига тушади, қуёшга қаратиб солинган айвонни ёритади. Томорқа четидан оқиб ўтган ариқ ёқасида эса каттакон ёғоч ғилдирак айланади. Бу чиғир. * * * Шаҳар фавворасининг шалолалари отилиб тушган мармар ҳовузлар ичидан… тоғлардаги шарқироқ ирмоқлар қучоқлаб оққан харсангтошлар орасидан… тип-тиниқ кўл бўйидаги пляжнинг шағал тўшалган қирғоғига… улар югуриб чиқиб келишади — қора сочли йигитча билан зар кокилли қизгина. Иккисининг оққуш қаноти мисол кенг ёзилган қулочларидан таралар — камалак, камалак, камалак… * * * Икки айғир ва бир ахта от туёқлари остида чақир тошлар шиқирлайди. Помир этаклари. Ёш техник-топограф олға бораётган сўқмоқ. Ҳа, айтмоқчи, бу менинг ўзим. Ёнимда ҳамроҳларим Анвар ва Боря — ер сатхини ўлчаш учун даражаларга бўлинган махсус таёқларни кўтариб юрувчилар. Эгарга осилган қопларда отларнинг еми — сули. Яна уч киши ўн кун ейишга мўлжалланган консервалар ва қотган нон. Аммо гап бунда эмас. Гап шундаки, тоғда кун жуда тез ботади. Қоронғуда эса, ўру даралар орасидан биронта булоқни излаб топиш амри маҳол. Тўсатдан кун иссиғида чанқаган уч от гижинглаб ўзини сув тўла новга урди. Тоғлик сангтарошлар ясаган ушбу тош нов ичига учта от тумшуғини суқиб, бўккунича сув ичди. Холбуки, отларни бундай суғориш мумкин эмас. Ўрга чиқишда терлаган жониворлар устидан жабдуғини олмасдан айилини сал бўшатиб қўйиб, бир-икки соат совутиш лозим. Сўнгра қанча сув ичса ҳам бўлаверади. Аммо қаёқда? Бу ҳолатда сувдан бошқа ҳамма нарса хаёлимиздан кўтарилган эди. Қизиғи, бизнинг ўзимиз ҳам эгардан туша сола бошимиз билан тош булоққа “шўнғидик”. Бундай сув ичиш бизга ҳам, отларга ҳам ҳалокат келтириши мумкин эди. Натижада 32-топографик бўлинма раҳбарияти прокуратурага бизнинг гуруҳимиз шахсий таркиби ва отларнинг ўлими ҳақида далолатнома ёзиб топшириш учун кўп нарсани тўқиб ёзиши керак бўларди. Устига устак, Воробей ва Фестивал — биз айғирларни шундай атар эдик — сув ичиб бўлиб, бир-бири билан олишиб кетишди. 32-бўлинма раҳбарияти мендек бир ёш болага икки айғирнинг тақдирини ишониб топшираётганида қандай “яхши ва ширин сўзлар” билан сийлашганини эсладим. Энди нақ балога қоламан деб ўйладим. Ҳатто Барковнинг “мулойимгина” нигоҳини танамда ҳис эта бошладим. Хайрият. Боря билан Анварга раҳмат. Улар айғирлар жангини тўхтатиб қолишди. * * * Ранг-баранг камалак, қуриётган Орол. Ҳалокатга юз тутган денгизни қутқариш учун ҳаракатлар бошланди. Бироқ балиқлар ва кемаларнинг қумларда қолиб кетган устихонларига қайтадан “эт” битмайди. Планета фожеаси. Рус донишмандларидан бири денгизни қутқариш учун “Шимолий Муз океанидан айсбергларни вертолётларда ташиб келтириб, Орол ҳавзасига ташлаш зарур”, деди. * * * Сув, сув… * * * У ёқда, икки ўсмир-ёшнинг оғушидаги камалак жилолари ортида чўлнинг сароблари сузади. * * * Ечими мушкул сув муаммоси. Оҳ, ечими мушкул! Унда ойнадаги каби одамларнинг қалби акс этади. Юлдузга урилди чап ёндан кема, * * * Ҳайронман. * * * Сув… У билан боғлиқ бўлган деярли барча нарсани яхши эслайман. Шунинг учун армиядаги хизматдошимга мактуб йўллайман. Конвертга эса, менинг чиғирим тушига кирган камалакни ёпиштираман. * * * Йўқ, менга етти рангли камалак орасидан Африка қитъасидаги улкан Саҳрои Кабир кўринаётгани йўқ. Менга кичкинагина мамлакат кўринаяпти. Менинг қадимий аждодларим орқали у билан ҳеч қандай умумий боғлиқлигим йўқ. Олис, тўғрироғи қадимий. Исроил деб аталади. Чўлдаги қуруқ оҳактош устида, инсоннинг пешона тери ва меҳнати туфайли яшил майсалар ва палмалар кўкарганини, тоғ ёнбағирларида арчазорлар ва мандарин боғлари яратилганини гапирмай қўя қолай… Мен бу ҳақда эмас, мен Н2О ҳақида гапирмоқчиман. Майдони атиги Тошкент вилояти ҳудудига тенг келадиган бу мамлакатни учта денгиз ўраб туради. Бироқ денгизнинг суви шўр-да. Денгиз сувини шўрсизлантиришга кетадиган маблағ эса, Туркиядан чучук сув сотиб олишга нисбатан қиммат. Ҳар бир уйнинг томида ёмғир сувига мўлжалланган ҳайҳотдай идишлар. Томчилаб сув йиғишади. Ягона чучук сувли кўл — Кинерет ҳам қор ва ёмғирларга маҳтал. * * * Ниагара! Мана, қаерда сув мўл! Арктика, Антарктида! Муз — хоҳлаган нарсанг билан қўшиб е уни. Озгина фурсат бор… Озгина вақт бор… Гина-кудрат қилмай, боғда юрурман, Йўқотганларига бўлиб интизор, Зилол булоқ… Биллур каби мафтункор, Кунботарда қушлар сайрар жўровоз, Хориб-чарчаганда дам олмоқ даркор, * * * Чиғирнинг камалаклари, тушлари тугади. Энди ишга. Уйқудан уйғонган ғилдирак секин айлана бошлайди. Ёғоч новга тушларнинг қолдиғи каби томчилар томчилайди. Улар ҳамон камалак тусда. Рус тилидан Рустам Мусурмон таржимаси |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ишқни оловлантирган сув ёхуд “Қаро кўзим”Бир донишмандцан: дунёда энг кучли лаззат нима? — деб сўраганла... |
Илм ва олимлар ҳақидаОламнинг иши халқ билан душманлик экан, олим хор-у, жоқил (били... |
Қўрқутма мени тамуғдинҚўрқутма мени тамуғдин, эй зоҳиди ях, Жаннат манга бўлғуси дебо... |
Навоийнинг ваҳдат тушунчаси ва пантеизмШарқ мумтоз шеърияти, аслини олганда, тавҳид, яъни бирликка асо... |
«Аввалгиларга ўхшамас»Бу – ҳазрат Алишер Навоийнинг тушунилиши анча осон, луғатталаб ... |
Масжидқа неча аҳли риёдек етайин...Масжидқа неча аҳли риёдек етайин, Ё ринд киби азимати дайр этай... |
Бобом сўзин тушунгим келар...Мақоламиз қаҳрамони бир катта шаҳарда ҳоким бўлган, улкан мамла... |
Риёкoр шaйxлaр xусусидaXирқa кийгaн риёкoр шaйxлaр xусусидaким, улaрнинг oлдидa хaқиқи... |
МАҲБУБ УЛ—ҚУЛУББИСМИЛЛОҲИР—РАҲМОНИР—РАҲИМ Ҳамд ангаким, зотиға ҳамд ончаким, ... |
“Лисон ут-тайр” достонида келган тўрт халифа ҳақидаги ҳикоятларҲазрат Навоий бошқа достонларидан фарқли ўлароқ “Лисонут тайр” ... |
Адабиётшунослик
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Улуғбек Ҳамдам. Қодирийнинг хизмати нимада?Қодирий ўзбек халқининг энг севимли адибларидан бири. Ёзувчи ва... |
Абдурауф Фитрат. Аҳмад Яссавий (1927)Аҳмад Яссавий тўғрисида матбуотимизда бир-икки йўла гаплар бўлу... |
СюжетСюжет (фр. sujet — предмет) — адабиёт, драматургия, театр, кино... |
Она фидоийлиги ҳақида бир асарXIX аср охири ўзбек маърифатпарварлик адабиётининг бир қисмини... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Чўлпоннинг «тонг сирлари» шеърий тўпламига сўзбошиБаъзи бир ўртоқлар Чўлпонни йиғлоқ, деб айбситадирлар. Балки ҳа... |
Калвак махзумданБухоройи Шариф билодида фақирнинг ота қадрдон бир ошнамиз бўлур... |
Биз ким ва нималардан қўрқамиз?Ҳар кимнинг ўзига яраша қўрқатурған нарсаси бўладир. «Иштонсизн... |
Самарқандда асари нажотЎтган замонларда Самарқандда мадрасалар дорул-улум(Илмлар уйи.)... |
ШаллақиХалқда бир мақол бор: «Ўғри кулиб енггар, ғар йиғлаб.» Шунга ўх... |
Шомий домланинг оқ салла ташвиқотчилари(Абдулла Қодирий)Саҳар ноғорасини қоқиш олдидан сурнай «Наво»ни эзиб бошлаған эд... |
Ай, Худай урғанлар (Абдулла Қодирий)— Бачимаъни ер ислоҳот?(Чиғанмоқ — тисланмоқ, қўрқмоқ.) — деб м... |
Эски шаҳар «чека»си атрофиндаИкки йил энди ярим ёрти ҳукумат ишлари ўз қўлимизга берилиб кел... |
Хонларга хитобБир-икки сўзда давлатли хонларга сўйламоқ истаймиз, афу буюрсин... |
Шодмарг. Абдулла ҚодирийМулла Карим ҳожининг ёши етмиш ёшларда эди. Ёшликда бошигакўб ж... |