Ўсмирлик шеърларидаёқ Шарқ адабиётига майл билдирган шоирнинг 1817—1820-йилларда яратилган «Руслан ва Людмила» поэмасида Шарқ руҳи янада бўртиброқ сезилади. Шарқ манзараларининг тасвири, табиийки, шарқона услубни келтириб чиқарган. Пушкиннипг "Руслан ва Людмила" поэмасида намоён бўлган Шарқ адабиёти анъаналарини ўз вақтида Д. Благой, Л. Поливанов, Л. Гроссман, Д. Белкин, Н. Лобикова каби олимлар ҳам таъкидлашган. Лекин улар «Руслан ва Людмила»да шарқоналикни «хазар хони Ратмир», Сулаймон (а.с.), араблар ва Шаҳризода номларининг тилга олинишидагина кўрилади, деб талқин қиладилар ва «Руслан ва Людмила» тамоман мустақил асар, унда шарқоналик йўқлиги шубҳасиздир, деб ёзадилар. Ҳолбуки, асарда манзараларнинг оврупача эмас, айнан шарқона тасвирини кузатамиз. «Руслан ва Людмила» билан Пушкин Шарқ поэтикасига шаҳдам кириб келганининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Поэманинг биринчи қўшиғиёқ, тасвир услубига кўра, шоирнинг қайси сарчашмадан сув ичаётганини ёрқин кўрсатади. Хулосага шошилмасдан, Пушкиннинг ўзига қулоқ солайлик, тасвирини кузатайлик.Руслан билап Людмила тўйи: Бошладилар ҳусн париси Қизни никоҳ гўшаси томон... Бирдан момақалдироқ бошланади. Чақмоқ чақиб, ҳаммаёқни туман қоплайди. Людмила зулмат ичида ғойиб бўлади. Бўёқлар қуюқлиги, тасвирдаги муболаға шарқона услубга ниҳоятда мос. Маълум бўлиича, Людмилани қатор-қатор ҳабаш хизматкорлари бўлган жин — Черномор ўғирлаган. Тўй кечасиёқ Руслан Людмиладан айрилади. Шундай кунда, дўстлар, нетар эдим мен, Яхшиси тез ўлиб кетар эдим мен. Ёридан айрилгандан кўра ўлимни афзал билиш совуққон оврупаликлардан кўра шарқлик ошиқ хусусан, араб Мажнунга мос келадиган эҳтирослилиқдандир. Шоирнинг «Минг бир ксча» эртакларипи суюб ўқиши натижасида уйғонган ҳайратлари ҳам поэмага шарқона руҳ бахш этади. Пушкин Людмилани никоҳ кечаси ўз саройига олиб келган жин — Черноморнипг қароргоҳини тасвирлар экаи, бу сарой тасвири бевосита «Минг бир кеча»да тасвирлаиган шоҳ саройларининг тасвирини эслатади. Черномор қароргоҳи Шарқ шоҳлари саройидек дабдабали ва ҳашамдор: Среди подушек пуховых, Под гордой сенъю балдахина; Завесы, пыщная перина В кистях, в узорах дорогих; Повсюду ткани парчевые; Играют яхонты, как жар; Кругом курильницы златые Подъемлют ароматньш пар». Энди «Руслан ва Людмила» таржимасида шоир Миртемир асл матн моҳиятини қанчалик чуқур англаб, қанчалик маҳорат билан ўгирганига эътибор берайлик: Соя-салқин, юксак пешайвон. Пар ёстиқлар, момиқ тўшаклар, Дарпардалар, гулдор бежаклар Бахмал, кимхоб товланар чунон, Қимматбаҳо нақшин жияклар. Ёқутларки ёнар мисли чўғ Ҳар бурчакда олтин исириқдон Кўтарилиб турар хушбўй буғ. (34-бет) Жозибали «гулдор бежаклар», кўзни қамаштиргув чи «кимхоб»лар, ҳайратомуз «нақшин жияклар», «чўғ»га тенг «ёқут»лар — булар барчаси шарқона қаср манзаралари. Бу манзараларпи жозибали ва кўзни қамаштирадиган даражада ярқироқ қилиб муболаға билан, ёқутни чўғга қиёс этгувчи ташбеҳлар орқали тасвирлаш, шарқона услуб ниҳоятда кучлилигини ва бу услуб Пушкиннинг ёшлик эҳтиросларига ниҳоятда мослигини (шоир бу поэмани ёзганида 18—20 ёшларда эди) кўриб туриб ҳам «поэмада шарқоналик бутунлай йўқ» деган фикрга умуман қўшилиб бўлмайди, албатта. Ҳолбуки, шоҳона қасрни шарқона услубда тасвир этганини Пушкиннипг ўзи ҳам тан олгап. Бу қасрни мендан аввал Шаҳризода бутун ҳашамати билан тасвирлаб бўлган, қасрнинг афсонавий гўзаллигини мен кашф этаётганим йўқ, дейди шоир:
Доволъно... благо, мне не надо Описиватъ волшебнъш дом: Уже давно Шехеразада Меня предупредила в том.
Бас, сеҳрли қаср тасвири! Менга ахир қандай хайри бор Шаҳризода қачонлар эди — Бу тўғрида қилмиш хабардор.
Шоҳ қасрииинг дабдабали шарқона безакларининг шарқона услуб асосидаги тасвири «Минг бир кеча»да аллақачонлар маромига етгазилган. Бунда ортиқча уринишга ҳожат йўқ. Шу ўринда «олтин исириқдон» сўзининг таржимасига тўхталиб ўтсак, устоз Миртемир шеъриятдаги ўта нафис ҳиссиётлари, ўзига хос дидлари боис «олтин чилимдон»ни «олтин исириқдон»га алмапггирганлар. Бу алмаштириш шарқона манзара малоҳатини оширишга хизмат қилган ва таржима санъати нуқтаи назаридан, ҳам бадиийлик нуқтаи назаридан катга муваффақиятга эршилган. Лекин бу ҳол аслият хусусиятини сақлаш, асл матнининг бадиий мақсадини ифодалаш, тасвирдан шоир кўзлаган ниятни намоён этиш нуқтаи назаридан бир оз чекинишдир. Чунки «олгин чилимдон» Пушкиннинг шарқона ҳаёт манзараларини қанчалик ҳаққоний ҳис қилгани, Шарқ халқлари ҳаётининг реал хусусият- лари ҳақида анча кенг тасаввурга эга бўлганидан маълумот берувчи эътиборли нуқта бўлган. Поэма давомида қасрнинг ҳашаматли тасвиридап Людмила қиёфаси, унинг руҳий ҳолатлари тасвирига ўтилган. Тасвир объекти ўзгарса ҳам, лекип тасвир услуби аслича — шарқона хусусиятни сақлаб қолади. Людмила Шарқ шоҳлари саройидаги суюкли маликалар мақомида: Три девы, красоты чудесной, В одежде легкой и прелестной Княжне явились, подошли И поклонились до земли. Тогда неслышыми шагами Одна поближе подошла Княжне воздушными перстами Златую косу заплела.
Таржима билан қиёслаймиз: Пайдо бўлди маҳрами хоси — Уч сулув қиз ясанган, ювош, Салом берар бари эгиб бош, Кейин бири қўзғолиб секин, Бекажонга қараб юради, Бармоқлари биллурий эркин Олтин сочларини ўради Таржима ниҳоятда нафис. Лекин шарқ адабиётига хос бўлган бўрттириш, муболағалилик хусусиятлари Миртемир таржимасидан кўра. Пушкиннинг асл матнида кучлироқ. Қиёслаб кўрайлик: Пушкинда: Сўзма-сўз маъно: Миртемирда: Красоты чудесной Мўъжизакор гўзал Сулув қиз В одежде легкой и прелестной Нафис ва ажойиб либосда Ясанган Поклонись до земли Ергача эгилиб таъзим қилдилар Эгиб бош Неслыхными шагами Оҳиста, эшитилмайдиган енгил қадамлар билан Қўзғолиб секин Воздушными перстами Юмшоқ бармоқлар ила Биллурий бармоқлар Безанган канизакларнинг Шарқ аёлларига хос мулойимлик билан кириб келишлари, эгилиб таъзим қилишлари, шарқона назокат билан аста бекажон — маликага пешвоз қадам ташлашлари — бу оврупалик шоир тафаккурига хос хаёлот мевалари эмас, шарқона манзараларни унинг моҳиятига мос бадиий услубда идрок этиш ҳосилаларидир. Ва бу ҳосила самаралари сатрма-сатр ёрқинроқ кўрина бошлайди: И обвила венцом перловым Окружность бледного чела. За нею, скромно взор склоняя, Потом приближилась другая; Лазурный пъииний сарафан Одел Людмили стройный стан
Сўнг тиллақош манглайга қўнар. Тағин келди ювош, уятчанг — Бир қиз кўзин тикиб қуйига, Людмиланинг расо бўйига Кийгизди бир кўйлак мовийранг
Олтин сочлар ва оқ сийнаси, Елка, қўллар, бели толмаси Шаффоф туман парда остида Ўтли ҳасад ва рашк қасдида Парда ўпар самовий кўркин.
Людмилага шарқона шойилардан ҳарир либослар кийгизилади. Бу либослар шунчалар нафиски, унинг бутун жисми туман пардаси остидан кўрингани син- гари ажиб сирли латофат билан кўзга ташланади. Парда - шаффоф туман - ҳарир либос Шарқ по- этикасипинг мумтоз санъатларидан тадриж усулига яқинлик бор бу ерда. Ҳарир либос рашку ҳасад билан Людмиланинг «самовий кўркини» ўпиши — Шарқ мумтоз шеъриятидаги ошиқнинг маҳбубанинг тол- ма белини уиинг сочларидан қизғаниши сингари раш- ку ҳасадни эслатади. Шарқ либослари билан безанган Людмиланинг сиймоси Шарқ маликалари қиёфасига тенглашиб қолди. Таржимада баъзи безаклар яна ҳам оддийгина тасвирланади: масалан, «тиллақош» шаклида. Биз тиллақошни аниқ тасаввур қиламиз ва наздимизда тиллақош Шарқнинг қадимий безакларидан бўлиб, фавқулодда қимматбаҳо хусусиятга эга эмасдек. Оврупа, хусусан, рус ўқувчиси учун оддий тиллақошпинг ўзи ғоятда фусункор безак. Лекин шоир бу билан қаноатланмай, тиллақошнинг шарқона гўзаллигипи бўрттириб. уни ҳайратга соларли даражада ярқироқ — «венец перловьй», яъни «инжу, гавҳар тошлардан ясалган тож», деб ифода этади ва шоҳона безаклар гўзаллигини муболағали баландпарвоз оҳангларда жаранглатади. Поэма давомида Людмиланинг бошидаги тилла- қошдан тортиб, то оёғига қадар шарқона либосларга бурканиб бораётгани ва шоир буларнинг барчасини ўзгача эҳтпрос билан шарқона услубда тасвирлаётганига гувоҳ бўламиз. И обувь легкая сжимает Две ножки, чудо из чудес Княжне последняя девица Жемчужный пояс подаёт. «Ажибадан ажиба лекин — Гўзал оёқлару тор ковуш» Энг сўнгги қиз жим ва бетовуш, Унга тутар инжудан камар.
мисралари таржимаси асл матн мазмунидан чекинишдир. Чунки бу ерда Пушкин Людмиланинг оёқлари ниҳоятда нафислигипи бўрттириб, бу оёқларни ниҳоятда нафис оёқ кийим ҳам сиқиб қўйди, деб таърифлаган. «Лекин» зиддовчи боғловчи бу ерда бутунлай ортиқча. «Ажибадан ажиб гўзал оёқни ҳатто юмшоққина, нафис кавуш ҳам сиқиб қўйди» маъносини ифода этувчи шакл билан аслиятга яқинлашиш мумкин, деб ўйлаймиз. Сўзларнинг синонимини танлашдаги услубга биз эътироз билдирмаймиз. Чунки Миртемир шеърияти нафис шеъриятдир. Шоир ўз шеъриятидаги, бадиий оламидаги асосий фазилатларни, ўзига хосликни тар- жимонлик фаолиятида ҳам сақлаб қолган. Шунинг учун «мўьжиза», «жавоҳир» каби ўга жарангдор сўзларни эмас. уларнинг нафис синоними — «ажиба», «инжу» каби сўзларни ишлатади. Ишини «жим ва бетовуш» бажараётган канизак ўз феълида шарқона тортинчоқлик ва ҳаёни ифода этади. Шарқ маликалари безаги «инжу камар»ни тақиш билан Людмила сиймоси тўлиқ шарқона тусда намоён бўлади. Шарқона либослар, шарқона безаклар Пушкин сатрларида алоҳида бир мафтункорлик ва ҳавас билан тасвирланади. Шарқона безаклар таровати уни лол қолдиради ва Пушкин ҳайрат билан шарқий диёрга хос бадиий лавҳаларни чизишда давом этади: Эшитилар хушчақчақ лапар, Ғойибона бир қиз қўшиғи... Шоҳ ҳузурига киришига тараддуд кўриб, шўх лапар, яллалар айтиб, маликани безантираётган сарой канизаклари хатти-ҳаракати ва овозларини эшитгандек бир ҳиссиёт қалбни чулғайди. Шоир шундай таассурот қолдиришни уддалай олган. Шоҳона либосларга буркашан Людмила сиймоси фаришта мисол дилбар бир қиёфага киради. Людмила сиймосида балқиб турган бу ёрқинлик ва маҳобат унинг қалбидаги дардни япа ҳам бўрттириб кўрсатади: К окну решетчату подходит, И взор ее печально бродит В пространстве пасмурной дали. ... В слезах отчаянья, Людмила От ужаса лицо закрыла.
Панжарага ёндошар дилхун Туман босган бўшлиқлар томон Нигоҳ ташлар мунгли ва сузгун. ... Юм-юм йиғлаб ночор, умидсиз Бу даҳшатдан юз ўгирар қиз. Ботин ва зоҳирнинг ўзаро зиддияти — қалб ва ташқи гузаллик жозибасипи бир-бирига қарама-қарши қўйиш Шарқ шеърий саньатининг машҳур «тазод» усулининг айнан ўзидек туюлади. Шарқона манзараларни тасвирлашда шарқона ифода усули тобора қуюқлашиб боради: Увы, что ждет её теперь Бежит в серебряную дверь; Она с музыкой отворилась, И наша дева очутиласъ В саду. Пленительньш предел
Не кўргулик кутар тағин, оҳ ... Чопар гирён кумуш эшикка, Эшик куйлаб очилар тикка ... Сўлим боққа чиқади ногоҳ.
Ёшликка хос эҳтирос жўшиб турган Пушкин тафаккуридаги шарқона мушоҳада фантазияли тус олган: Прекраснее садов Армиды И тех, которыми владел Царь Соломон иль князъ Тавриди.
Ип эшолмас Армид боғлари Ўхшашини билмас Сулаймон Тенг келолмас Таврид тоғлари Фусункор ва дилбардир чунон. (2 т. Зб-бет) «Меп шарқлик шоирман, фантазия авж», деб шеър битган эди мутафаккир шоиримиз устоз Ғафур Ғулом. Пушкин поэмасида хон саройига киришда Людмиланинг кўз ўнгида Черномор боғининг манзараларини «фусункор ва дилбар» бир қиёфада тасаввур қилиб, Армид(а) боғларию Таврид(а) тоғларини доғда қолдирадиган, Сулаймон (а.с.)нинг афсонавий қасрларидан ҳам улуғвор кўриниш касб этади. Бундай ҳолат тасвирида муболағадорлик ташбеҳларга ўта қуюқ бўёқлар ва ўзгача ранг бахш этади ва шоир Шарқ шоирларига хос фантазиянинг Ғафур Ғулом таъкидлаганидек авж даражасига етади: Черномор боғидаги ёнғоқлар бўйи анчайин баландгина эмас, «кедров гордые вершины» — «кўкка бўй чўзган», «золотые апельсины» — «апельсинлар сап- сариқ эмас, нақ «олтин», «очароваппне поля» — «водийлар эса оддийгина ям-яшил эмас, «мафтункор», уларни қуёшнинг иссиқ тафти эмас, «весны огонёк» — «баҳорнинг оловдек оташи» жонлантиради. Мафтункор далалару барқут водийларда «хитойи булбул шўх сайрайди». «Алмазные фонтанн летяг к облакам» — «олмос фавворалар» тепага эмас, «нақ булутларга қараб сапчийди». «Мармар тўғон»ларга урилган сув томчилари биллур ҳам эмас, Миртемир таржимасида «марварид инжу», Пушкиннинг асл матнида «жемчужной огненной дугой» шаклларида ўта муболағали тарзда тасвир этилган. Шундан кўриш мумкипки, шарқона ҳаёт тасвирида шоирона идрок ва бадиий иньикос эттириш оврупача тафаккур тарзидан анча узоқлашган. Буни шоир шарқона ҳаёт моҳиятини теран англаш туфайли эришган, десак хато бўлмайди. Боғдан қасрга қайтиб, ўзининг ғам-қайғули ётоғига кирган Людмилани шошиб-пишиб атрофида парвона бўлган канизаклар кутиб олишади: Три деви вмиг опятъ явились И вкруг нее засуетились, Чтоб на ночъ пышный снять убор, Но их унылый, смутный взор И принужденное молчанье Являли в тайне состраданье И не мощный судьбам укор. Бироқ ғамгин эди ҳар учов, Ҳам зўраки тиллари соқов, Кўзларида ҳижолат, туман, Махфий алам ўкинч кўлкаси. Шум тақдирдан ожиз гинаси... Дилхун Людмилапинг ҳасрати чексиз. Шундай фусункор боғ, шоҳона қаср қўйнида яшасалар-да, канизаклар қалбида ҳам ҳасрат. Людмилага таскин бера олмайдилар, тиллари калимага айланмайди: тутқунликдан бағри қонга айлапган канизаклар қайси тил, қайси юз билан тутқун қизга таскин бера олсинлар. Эрксиз тақдирдан ўкинган канизакларнинг ғам-алами зоҳирда билинмайди. Гўзал чеҳраларни ўкинч қоплаган, қалблардаги алам-гиналар ҳам унсиз-садосиз. Сарой ҳарамларидаги тутқун канизакларнинг руҳий кечинма ва кайфиятларини Шарқ адабиётининг ўзида ҳам бу қадар терап ифодалаган сатрлар кам учрайди. Тутқунлик туфайли яна ҳам зимистонга айланган тунда эшик очилиб, ғала-ғовур тиниб, жин — Черномор кириб келади. Хона дафъатан ёришиб кетганида Людмила кўрадики, митти бадбашара, кал чолнинг соқолини қатор-қатор ҳабашлар қўлларида яланғоч қиличлар билан кўгариб келишмоқда. Людмиланинг қичқириғидан ҳабаш араблар карахт. Соқолига ўралиб йиқилган чолни ҳижолатда қолган қуллар кўтариб, чиқиб кетадилар. Афсонавий тус олган хаёлий тасвирларни «Мипг бир кеча» эртаклари билан қиёсласак, Шарқ адабиётига хос анъаналар ва сюжетлар Пушкин томонидан қанчалик чуқур ўзлаштирилгани намоён бўлади. Никоҳ ксчаси келинни сеҳргар ўғирлаб, жодугар қасрига олиб бориши бевосита «Мипг бир кеча» эртаклари сюжети таъсирида пайдо бўлган тўқима сюжетдир. Тўғри, тўйдан сўнг келин ўғирланиши фақат араб эртакларидагина эмас, жумладан. Оврупа, хусусан, рус халқ оғзаки ижодида ҳам учрайди. Аммо биринчи никоҳ кечасиёқ бокира келиннинг ўғирланиши шарқона ҳаёт тарзи акс этган «Минг бир кеча» сюжетига хос эканини кўриш мумкин. Шарқ эртакларининг Черномор тасвири билан боғлиқ воқеалар ривожига таъсирини пушкиншунос олимлардан Д.И.Бслкин, Н.Лобиковалар ҳам таъкидлашган ва «Руслан ва Людмила» поэмасидаги афсонавий хаёлий сюжетлар учун асос бўлган «Минг бир кеча» эртакларидан иқтибос келтиришган. Поэма ҳаддан зиёд шарқона тус олгаиини ҳатто Пушкиннинг ўзи ҳам ҳис этган ва илҳом париси шимолий Орфейдан бу ғалатироқ, яъни Шарқ бадиияти анъаналари асосида яратилган қиссапинг Оврупа адабиётига ёт хусусиятлари учун узр сўрайди: Поэзии чудесный гений, Певец таинственных видений, Любви, мечтаний и чертей, Могил и рая верный жителъ И музы ветреной моей Наперсник, пестун и хранителъ! Прости мне, северный Орфей, Что в повести моей забавной.
Шеъриятнинг порлоқ даҳоси Сир ва хаёл илҳом шайдоси, Севги, армон, ҳатто иблислар Гўр ва жаннат, туш, оғир ҳислар — Кўшиқчиси, шимолий Орфей, Кечир мени! Ўзга нима дей: Сен беқарор музамга сирдош, Ҳам жонкуяр мураббий қўлдош, Бу ғалати қиссамда, кечир... (2 т. 56—57-6.) Ҳа, Пушкин ўзига хос теранлик ва зукколик билан «Руслан ва Людмила» Оврупа бадиий тафаккури доираларидан анча узоқлашганини англайди. Юқорида Пушкин шарқона ҳаёт тарзи ва шарқо- на характер хусусиятларини шарқона шеърий санъатларга муштарак усулларда тасвирлагани ҳақида фикр юритдик. «Руслан ва Людмила»ни ёзиш жараёнида Пушкин Шарқ мамлакатлари тарихи, Шарқ халқларининг ҳаёт тарзи ва характери, Шарқ адабиётининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида (Саъдий, Ҳофиз шеърияти, «Минг бир кеча» эртаклари асосида) маълум тасаввурга эга бўлгапи сир эмас. Лекин шупи ҳам таъкидлаш жоиз, Пушкин Шарқ мумтоз адабиётидек маҳорат мактабининг сирларини ўрганиб, шарқона шеърий санъат усулларини онгли равишда, назарий жиҳатдап ўзлаштириб қўллаган, деб хулоса чиқаришга асос йўқ, албатта. Оврупалик ижодкор ўз миллий дунёқараши ва тафаккур хусусиятларини сақлаши лозимлигини таъкидлаган Пушкин учун поэмасинипг ҳаддан зиёд шарқопа тус олиши, ижодий интилиш, бадиий мақсад, опгли равишда махсус принциплар асосида шарқоналикка эришиш нияти эмас эди. Пушкиннинг илмий тафаккури Оврупа ижодкорлари Оврупага хос хусусиятларни сақлаш лозимлигини таъкидлагани билан, у бадиий ижодида инсон дунёқарашига, унипг илмий-назарий припципларига бўйсупмайдиган, бадиий ҳақиқатни холис юзага чиқарадигаи бадиий- интиутив идрок қонуниятипи, макопи, замопи ва миллатидан қатъи назар, бутуп жаҳон адабиёти тарихида такрор-такрор учрайдиган типологик муштараклик қонуниятини мужассам этувчи бадиалар яратган. Шарқ ҳақидаги маълумотларни чанқоқлик билан ўзлаштирган, Шарқ адабиётига хос кўтаринки руҳни ёшлик эҳтиросларига муштарак кайфият сифатида қалбига жо қилган Пушкин шарқ шеърий санъатлари мактабидан мукаммал таълим олмагап бўлса-да, бу санъатлар поэмада бадиий фаптазия уфқлари ва бадиий интуитив идрок самаралари бўлиб ранг-баранг тусда жилоланавсради. Шунингдек, бадиий ижод эстетикасида мазмун ва шакл уйғунлигидек ўта муҳим муаммо мавжуд. Поэмада шарқ шеърий санъат усулларининг намоён бўли- ши мазмуп ва шакл диалектикаси қонуниягининг ижодкор дунёқараши, онгли равишда қўллайдиган бадиий-эстетик принциплари, миллий адабиёт анъаналаридан ҳам устунроқ бир куч билап ўсиб боришидир. Агар Пушкин поэмасини қиёсий типологик таҳлил назариясига асосланиб кузатсак, Шарқ шеърия тига хос санъат усуллари япа ҳам табиий жараён сифатида памоёп бўлади. Бир-биридан бсхабар бўлган ҳолда жаҳон адабиётида бир хил сюжет, муштарак ахлоқий-эстетик муаммоларпииг икки миллат адабиётида тасвирланиши фавқулодда ҳодиса эмас. Жаҳон адабиёти тарихида бир хил сюжет бир хил ғоя ва идеаллар ва бир хил мавзуларнинг куйланиши қанчалик табиий бўлса, Оврупа адабиётида шарқона тасвир усуллари, шарқона бадиият анъапалари, Шарқ адабиётида эса Оврупа адабиётига хос психологик теранлик, ҳаққонийлик каби минтақавий хусусиятларнинг намоён бўлиши умуминсоний бирлик ғоялари, типологик муштараклик принциплари нуқтаи назаридан табиий жараёндир. Қайд этилган сабабларга кўра, Пушкин ижодида бу жараён ниҳоятда кучли намоён бўлган. Умумбашарий бирлик, Шарқу Ғарб омухталиги, айпиқса, Д.Д.Благой томонидан «шарқона характер» деб баҳоланган «ёш хазар хони Ратмир» образи тасвирида жуда чуқур акс этади. Ратмир «от бошини жанубга буриб» гўзал қизлар яшайдиган ажойиб бир саройга келиб қолади. Ратмир саргузаштлари «Минг бир ксча»даги Шоҳ Ажиб саргузаштларининг айнан такрорига ўхшайди, айрим деталларгина рус ҳаётига мослаштирилган. Энди Пушкинга қулоқ солайлик. Ажойиб кўшкка чорлаб, оққушдай кўркам қиз қувноқ ялла куйлайди: «Ложится в поля мрак ночной; От волн поднялся ветер хладный Уж поздно, путник молодой! Укройся в терем наш отрадный. Здесь ночью нега и покой, А днём и шум, и пированье. Приди на дружное призванъе, Приди, о путник молодой! У нас найдёшъ красавиц рой; Их нежны речи и лобзанье. Приди на тайное призванъе, Приди, о путник молодой! Тебе мы с утренней зарей Наполним кубок на прошанье. Приди на мирное призванъе, Приди о путник молодой! Ложится в ноля мрак ночной; От волн поднялся ветер хладный. Уж поздно, путник молодой! Укройся в терем наш отрадный.
Тунга оғуш очди биёбон, Тўлқинларда эсар сарин ел. Кеч қолибсан, йўловчи ўғлон, Бизнинг қувноқ кўшкимизга кел! Тунлар бунда ором олур жон Кундуз бўлса базму шодиёна, Кел, сенга бу чақириқ дўстона, Кела қолгин, о, йўловчи ўғлон! Бизда тўп-тўп зулфи паришон Бўсалари ёниқ жонона, Кел, сенга бу чақириқ ҳуфёна Кела қолгин, о, йўловчи ўғлон! Хўшлашармиз тонг отган замон Ва тутармиз шароб паймона, Чақириғимиз тотув, дўстона, Кела қолгин, о, йўловчи ўғлон! Тунга оғуш очди биёбон, Тўлқинлардан эсар сарин ел. Кеч қолибсан, йўловчи ўғлон, Бизнинг қувноқ кўшкимизга кел! «Руслан ва Людмила» поэмасининг тўртинчи қўшиғига киритилган бу қўшиқ ғазал вазнларига яқин оҳангдорлиги, Шарқ шеъриятида кўп қўлланиладигап такрор, радиф каби хусусиятларига кўра пушкинунослар ва поэма асосида опера яратган буюк бастакор Глинка томонидан ҳам форсий оҳангга эга деб таъкидланган. Лобикова эса бу қўшиқ Ҳофизнинг «Кел» радифли ғазали билан ҳамоҳанглигини таъкидлаб ўгган. Ёш хазар хони таклиф қилинган кўшк саҳналарига эътибор беринг. Его встречают у ворот Девицы красною толпою; При шуме ласкових речей Он окружен; с него не сводят Они пленителъних очей; Две девицы коня уводят; В чертоги входит хан младой, За ним отшелъниц милых рой; Одна снимает шлем крылатый, Другая кованые латы Та меч берет, та пыльный щит.
Дарвозада талай сулув қиз Пешвоз чиқиб қарши олади. Айтишади кўп чучук сўзлар, Унга боқар фусункор кўзлар. От етаклар иккита жонон Ва кўшк сари юради ёш хон Орқасида отинча қизлар Кўнглин овлаш учун важ излар: Дубулғасин олар биттаси, Чўнг найзасин бошқа бир жонон, Қиличини ечар ўзгаси Ва бирида чанг босган қалқон... Поэмада хонзода саргузашти шоҳона тасвирлар билан бойитилган. Кўз ўнгингизда сулув қизлар сероб бўлган шарқона ҳарам гавдаланади. Ёш шаҳзода кириб келиши билан барчалари парвона — бири зарбоф чопон, бири белбоғ, бири салла, бири яктак сари қўл узатиб, шаҳзода кўнглини овлашга интилган ҳарам саҳнаси очиқ-ойдин шарқонадир, фақат Шарқ миллий либослари Ратмирнинг ҳарбий кийим ва анжомларига алмаштирилган. Лекин Пушкин қўлёзмалари ўрганилганида, поэманинг дастлабки вариантида шарқона либосларни енгил уст-бошларга алмаштирди, дсб таърифлангани билдирилган. Агар бу вариант тасвири сақланса, Ратмирпинг шарқ шаҳзодаси эканлиги узил-кесил тасдиқланиб, бадиий топишмоқ учун ҳеч қандай ҳожат қолмас эди. Пушкин онгли равишда оврупача характер, овру пача тафаккур устуворлигини сақлашга интилади. Ле кин тасвир этилаётган манзаралар, характерлар маз- мунининг шарқоналиги тасвир услубипи ҳам тобора шарқийлаштирар, шоир тафаккури ва эҳтиросларига шарқоналик бахш этар эди. «Руслан ва Людмила» поэмаси тузилишининг ташқи кўринишиларигина, сюжет воқеаларининг айрим ўринларигина рус халқига хос хусусиятларга эга бўлиб, соф рус халқига мансуб образларгина миллий характерни сақлаб қолади, лекин улар ҳам афсонавий хаёлотлар қуршовида, яъни Шарқ эртаклари фонида тасвир этилади. Поэма сюжетини яхлит ҳолда тасаввур қилсак, бу асарнинг ёзилишига сабаб бўлган бадиий ниятпинг туғилиши, асар яратилишига асос бўлган адабий манба Шарқ афсонавий, хаёлий эртаклари, хусусан, «Минг бир кеча» эканлиги очиқ-ойдин намоён бўлади. Чунки воқеалар ривожига асос бўлган тугун (биринчи никоҳ кечаси бокира Людмиланипг ўғирланиши ва сеҳрли қасрга олиб борилиши) араб эртакларидан олинган. Шарқ манбаларига мансуб тугундан бошлаб тараққий қилган воқеалар ривожи ўз чўққисига етади: Черноморни енгиб, асир қилиб келаётган Русланни хоин Фарлаф ўлдиради. Далада жонсиз ётган Русланни Фин чол обиҳаёт суви сепиб тирилтиради. Асарнинг ечими — ўликни тирилтирувчи Авлиё, оби ҳаёт суви — яна Шарқ манбаларини эслатади. Асар яратилишига туртки бўлган, Пушкин учун илҳом берган адабий манбанинг Шарққа мансублиги асар тузилишини асос эътибори билан шарқона бўлишига олиб келган омиллардир. Бу кузатишлариинг ўзиёқ «поэмада ориентализм — шарқийлик йўқлиги шубҳасиздир» ёки «мазкур йиллардаги асарларида шоир шарқона бадиият сирларини эгаллаганининг ҳатто излари ҳам сезилмайди» каби кескии инкорий хулосалар ўринсиз эканини намоён эта олса керак, деб ўйлаймиз. В.Г.Белинскийнинг «Руслан ва Людмила» ҳақида ги фикрлари ҳам Пушкин бу асарни айнан Шарқ бадииятига хос усулларда яратганини аниқ ифода этади: «Пушкиннинг бирон-бир асари, ҳатто «Евгений Онегин» ҳам «Руслан ва Людмила»чалик шов-шувга сабаб бўлган эмас: баъзилар уни санъаткор даҳосининг буюк иншоси десалар, бошқалар шеъриятнинг бутун қоидалари бузилган, эстетик дидга мос кел- майди, деб талқин қилишди. Агар тарихий нуқтаи назардан ёндашиб, ҳар икки қарашни ҳам инобатга олмасак, биз уларни тўғри тушуна олмаймиз. «Руслан ва Людмила» кўз ўнгимизда халқчилликдан замонавийлик ва маҳаллий хусусиятлардан холи бир эртак сифатида таассурот қолдиради. Пушкиннинг бу эртакнамо гюэмасида ҳам тасвир тоза ва янги. Шу қадар жозибали ва илгари ҳеч учрамаган мисралар енгил, жарангдор, уйгун ранглар ёниқ, навқирон хаёлотнинг шўх ўйинлари, ҳозиржавоблик, ҳаққоний бўлмаса-да, шоирона манзараларни ифода этади». Белинский томонидан берилган бу баҳолар бар- часи шарқона хусусият билан йўғрилган «Руслан ва Людмила»нинг рус шеъриятидан қанчалик узоқлашганини исботлайди. Рус шеъриятига хос хусусиятлар, Оврупа адабиётига мансуб адабий усуллар асосида эстетик дидлари шаклланган китобхонлар ва адабий жамоа учун «уларнинг адабий қуръонларини рад этиш» бўлганлиги боис бу асар маъқул келмаган. Албатта, Пушкиннинг бутун ижоди нуқтаи назаридан олганда «Руслан ва Людмила» сингари шарқона оҳангдаги асарлар сон жиҳатдан кам. Пушкиннинг Шарқ адабиётини ўрганиши шоирнинг қадимий юнон-рим адабиётини ўрганишга бўлган интилишларига қиёсан сустроқ кўриниши мумкин. Лекин масалани сон эмас моҳият ҳал қилади. Пушкиннинг шарқона асарлари бадииятининг моҳияти шоирнинг шарққа қизиқиши, уни ўрганиши ва ўзлаштириши 1813—1820-йиллар давомида Шарққа унчалик қизиқмаган, деган фикрни инкор этишга асос бўла олади.
Дилбар Қамбарованинг “Қуръон бахш этган илҳом” китобидан
|