Шарқ адабиётининг шоҳ китоби |
![]() |
![]() |
![]() |
Забардаст форс-тожик шоири ва мутафаккири Абулқосим Фирдавсий (Тусий) 934 йилда Тус шаҳри яқинидаги Бож қишлоғида камбағаллашиб қолган заминдор оиласида туғилган. Бошланғич таълимни қишлоғидаги мактабда олиб, кейин Тус ва Нишопур шаҳарларидаги мадрасаларда таҳсилни давом эттиради. Замонасининг барча асосий илмларини эгаллаб, араб ва паҳлавий тилла-рини чуқур ўрганади. У Эрон, Турон, Юнон ва Ҳиндистон олимларининг турли соҳадаги асарларидан яхши хабардор бўлган. Уз даврининг қомусий олими бўлиб етишгани учун ҳам уни ҳаким деб улуғлашган. Фирдавсий билимининг қанчалик чуқурлиги, дунёқарашининг қанчалик кенглиги, шеърий салоҳиятининг қанчалик юксаклиги муаззам «Шоҳнома»да манаман деб турибди — бунга ишонч ҳосил қилиш учун асарни ўқиб чиқишнинг ўзи кифоя. Абдураҳмон Жомий ҳам: «Шоҳнома»дек асари бор кишига таъриф ва тавсиф бекор», — деб ёзади. У ёшлигиданоқ шеърлар машқ қила бошлаган, бироқ бу ҳақда маълумотлар бўлса-да, шеърларининг ўзи етиб келмаган. Унинг «Юсуф ва Зулайхо» номли достон ёзганлиги ҳам ҳалигача мунозарали. Шоир отасидан қолган ерда деҳқончилик қилиб кун кечиради. Баъзи манбаларда унинг узоқ йиллар сарбозлик хизматида бўлгани ҳам айтилади.
Шохноманавислик узоқ тарихга эга. Маълумки, со-монийлар даврида Эрон ва Турон халқларининг нафақат ижтимоий-сиёсий, балки маданий-маънавий ҳаётида ҳам бир кўтарилиш бўлган. Миллий ифтихор туйғуси кучайиб, ўзининг кимлиги, қадр-қимматини англаш ва уни бошқаларга ҳам тан олдириш учун улар Эрон ва Туроннинг шонли воқеаларга бой тарихини тиклаш, қаҳрамонликларга тўла ўтмишини қаламга олишга интиладилар. Бундан мақсад миллий давлатчилигини оёққа қўйиш учун арабларга қарши курашда мафкуравий қурол сифатида фойдаланиш, форсий ва туркий халқларнинг шаън-шавкати улардан кам эмаслиги, билъакс устунлигини кўрсатиш эди. Шу ниятда қадимий афсона ва ривоятлар, буюк шоҳлар ва баҳодирлар ҳақидаги қисса ва жангномалар, сосоний ҳукмдорларнинг солномалари ва маъмурий ҳужжатлар асосида «Хватайнамак» («Худойнома» — «Ҳукмдорлар ҳақида китоб») тўплами яратилган. У қайта ишланиб, X асрда «Шоҳнома» номи билан юритила бошлаган. Шу тариқа 9—10 та «Шоҳнома» яратилгани тарихдан маълум. IX —X асрлар-да уларнинг кўпи араб тилига ҳам таржима қилинган. Лекин уларнинг бирортаси бизгача тўлиқ етиб келмаган. Жумладан, йирик амалдор ва лашкарбоши Абу Мансур Муҳаммад Абдураззоқ Тусийнинг топшириғига кўра, 957 йили Абу Мансур ал-Маъмарий томонидан насрий Шоҳномаи Мансур» яратилади. Бу асарнинг фақат бошланиш қисмигина бизга етиб келган. Тахминан 963 йили Абулмуайяд Балхий ҳам насрий «Шоҳнома» ёзади. У билан айни бир вақтда Масъуд Марвазий ва Абу Али Балхийлар «Шоҳнома» битадилар. Балхий асарида Фирдавсий «Шоҳнома»сида тилга олинмаган Нариман, Сом, Огуж, Ваҳодан, Кайкишан номлари билан боғлиқ лавҳалар мавжуд бўлган. Марвазий ўз «Шоҳнома»сини биринчи одам ва биринчи подшоҳ Каюмарсдан бошлаб, сомонийлар давлатининг охирги даври тасвири билан тугаллайди. Бу борада тўпланган катта тажриба ва йиғилган салмоқли материал асосида сомоний ҳукмдорлар буйруғи ва ҳомийлигида Абу Мансур Муҳаммад бинни Аҳмад Дақиқий назмий «Шоҳнома»га қўл уради. Бироқ, у Зардушт, Гуштасп ва Аржасп достонларини — жами минг байт ёзганда фожиали равишда ўлдирилади. Болаликдан қадимий афсона ва ривоятлар, қаҳрамонлик қиссалари ва жангномаларни жон қулоғи билан тинглаб улғайган, Ватанга ва унинг буюк тарихига муҳаббат руҳида тарбияланган, кейинчалик ўзи ҳам халқ ичида юриб, уларни ёзиб олган, форс ва паҳлавий тилларидаги кўплаб тарихий китобларни мутолаа қилган, шу тариқа бой оғзаки ва ёзма материаллар йиққан Фирдавсий бир қадрдон дўстининг даъвати ва паҳлавий тилидаги қадимий шоҳлар тарихи жамланган китобни совға қилиши ҳамда Тус ҳокими Мансур бинни Муҳаммаднинг моддий қўллаб-қувватлаши билан салафи чала қолдирган «Шоҳнома»ни давом эттиради.
Эргаш Очиловнинг |
Адабиётшунослик
![]() Адабиёт нима учун керак?1. Тарбиявий аҳамияти: Адабиёт инсон қалбини бойитади, унга эзг... |
![]() Ўзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамиятиЎзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамияти қуйидаги жиҳатла... |
![]() Адабиётда композицияАдабиётда композиция — бу бадиий асарнинг тузилиши, яъни асар қ... |
![]() Фильмни таҳлил қила билишФильм таҳлили сценарист таьлимида муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда ... |
![]() Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
![]() Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
![]() Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
![]() Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
![]() Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
![]() Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
![]() Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
![]() Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
![]() Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
![]() Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
![]() Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
![]() Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
![]() Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
![]() Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
![]() БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
![]() Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
![]() Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
![]() Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
![]() ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
![]() Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
![]() Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |