13.08.2013 03:56 |
Биродарлар! Одам—чи, вей, хоҳласа бир кунда телба бўлиши мумкин экан. ғандоқ жинни бўлганини ўзи билмас экан. Касалхонага қачон келдим, ким опкелди, эсимда йўқ. Аммо биринчи қор ёғиб турган ўша қуриб кетгур оқшом аниқ ёдимда. Шундай қилиб десангиз, ишдан чиқдинг—у, панжара девор олдида гижинглаб турган яп—янги “жийронтой”нинг эшигини очдик. Ойнани қор босиб қолган экан, аввал артдик, кейин ойнатозалагични ўрнатдик. Шиғиллатиб ҳайдаб кетдик. Троллейбус бекатида турган одамлардан камида ўнтаси қўл кўтарди. Тўхтамадик! Эсимни ебманми тўхтаб! Сен—ку, савоб бўлар деб тўхтайсан, ГАИ кўриб қолса, киракишлик қиляпсан, деб талонингни тешиб беради. Бекатдан эллик қадамча ўтганимда бир жонон шундай ҳимо билан қўл кўтардики, тормозни қандай босганимни ўзим билмай қолдим. Машина янги қор тушган асфальтда сирғаниб бориб, шундоққина жононнинг оёғи олдида тўхтади. Эшикни очишим билан жонон лип этиб, ёнимга ўтириб олди. Димоғимга ширин атир иси кирди. Ҳзиям оппоққина, дўмбоққина. Плашининг елкасига қор қўниб, жиққа ҳўл бўлиб кетибди. ғаёққа боришини сўрамасимдан ўзи гапириб қолди: —Печкангизни ёқинг, совуқ қотдим. Печкани варанглатиб қўйиб юбордик. —Поччамлар эрталаб пальто кийгизиб юбормабдилар—да?! – дедим илжайиб. “Жоно” очиққина экан. —Поочангиз аввал ўзларини эпласинлар! – деди таманно билан. Машинангиз янги экан, ҳиди келиб турибди. Маркаси қанақа? Машина маркасини айтиб, яна илжайдим. —Сиз машинамнинг отини билиб олдингиз. Энди машинам ҳам сизнинг отингизни билсин—да. “Жонон” ҳам ширин жилмайди. —Лёля! —Лолахон экансиз—да. Ҳзингиз ҳам худди лолага ўхшаб... —Лолахонмас! Лёля! – деди у гапимни кесиб. —Э, Лаълихон денг?! —Қанақа Лаъли? – у аразлаб лабини чўччайтирди. – Лёля! ҳай Лёля бўлса, Лёля—да! Йўлимиз бир экан. Гаплашиб кетдик. Лёляхон ательеда дизайнер бўлиб ишларканлар. Поччамиз проводник экан. Уйга ҳафтада бир келаркан. Шу гапни эшитганимдан кейин шайтон йўлдан оздирдими, бошқами, билмайман. Хуллас, машинани қандай қилиб гараж томонга бурганимни ўзим ҳам билмай қолдим. Ҳлай агар, кўнглимда ёмон ният йўқ эди. Шунчаки, Лёляхон билан бирпас ҳангомалашиб ўтиргим келди. Домимиздан юз қадамча наридаги темир гараж олдида тўхтаганимизни кўриб Лёляхон ипдек қошини чимирди. —ҳорманг! —Биласизми... – дедим чайналиб. – МАшина олганимга энди уч кун бўлди. ҳали “ювганимча” йўқ... Шу... сиз билан... Илтимос, мени тўғри тшунинг... Лёляхонга гапиряпман—у, икки кўзим домимизниннг бешинча қаватида. Машинада бегона жувон билан келганимни хотинбой деразадан кўриб қолса борми?! Хайрият, Лёляхон замонавий аёл эмасми, мени тўғри тушунди. Машина гаражга кириши билан бу эшикдан мен тушдим, у эшикдан – у. —Сиз ўтираверинг! – дедим машинага имо қилиб. —Иссиққина... Мен ғизиллаб бориб битта шампан олиб келаман. Лёляхон аввалига ним қоронғу гаражнинг бурчак—бурчагига хавотирланиброқ қараб қўйди—ю, кейин хотиржам бўлди. Негадир темир—терсак асбоблар солинган тахта яшикдан болғача олди. —Майли... – деди болғачани саланглатиб. – Буквально беш минут. Бўлмаса... – У қўлидаги болғача билан ширингина таҳдид қилиб қўйди. —Уч минутда келаман. Гастроном яқин. ҳовлиқиб гараждан чиқдим—у, ўйлаб қолдим. Хотинбой бешинчи қават деразасидан қараб турган бўлса... Гаражни оиқ ташлаб, аллақаёққа гумдон бўлганимни кўрса. Пастга тушса... Яна қайтиб келдим. —Лёляхон! – дедим гараж эшигидан мўралаб. – Кечирасиз, уч минутга устингиздан қулфлаб кетаман. Тағин биров обқочиб кетмасин сизни... У оғзини очишга улгурмай гараж илгагига отнинг калласидек қулфни солиб шарақ—шуруқ қулфладим—да, чорраҳадаги дўконга қараб чопдим. Кечадан бери эзилиб ёққан ёмғирдан кейин қор тушгани учунми, ер ўлгудек сирғанчиқ. ҳарсиллаб чопи боряпман—у, ичимда ўзимга қойил қоламан. Гапнияп жа оламан—да! “Сизни ўғирлаб кетишмасин!” дедимми? Лёляхон билмайдики, хотинбойдан қўрққаним учун устидан қулфлаб кетьяпман. Майли, мана ҳозир битта шампан, бир плитка шоколад оламиз. Уч минутда қайтиб борамиз... Бахтимга гастрономда одам кам экан. ғўлтиқда шампан, чўнтакда шоколад. Дўконниг ойнаванд эшигидан отилиб чиққанимни биламан... Бир маҳал кўзимни очсам, оппоқ шифтли уйда ётибман. Ҳрнимдан турмоқчи эдим, чап қўлим чунонам зирқираб оғридики, жоним чиқиб кетай деди. Ён томоинмдан ғўлдираган овоз келди. —Бахтинг бор экан, йигит, қўлинг синибди. Менга ўхшаб оёғингМенга ўхшаб оёғинг синса нима бўларди? Мундай қарасам, олти кишилик палатада ётибман. ҳаммаси менга ўхшаб, сирғанчиқда йиқилган майиб—мажруҳлар... Гастрономга борганим, шампан олганим эсимга тушди. Ҳша заҳоти гаражга қамалиб қолган Лёляхон лоп этиб кўз ўнгимга келди—ю, қўлимнинг оғриғини ҳам унутиб, сакраб туриб кетдим. —Калит қани? —Нега бақирасан?! – деб ҳалиги киши яна ғўлдиради. – ғалитни бошингга урасанми? Бир ўлимдан қолганингга шукр қилмайсанми, хумпар? Чўнтагимни кавласам, ҳеч вақо йўқ! Шундагина шифохона халатини кийгазиб қўйишганини пайқадим. —Калит қани? Соат неча бўлди? – дедим йиғламоқдан бери бўлиб. Палатадаги ҳамдардлар тонг отиб қолгани, соат етти бўлгани, кийим—кечагу, калит—малитлар “пирёмный покойда” бўлишини тушунтиришда. Гипсланган қўлимни чангаллаб, югурдим. Искладчи хотин соат тўққизда келаркан. Дод деб юборай дедим. Нима қилай? Уйга телефон қилсам, хотинбойдан балога қоламан. Майли, йиқилдим, қўлим синиб, баннисага тушдим, дейишга дерман. Лекин тезроқ бориб гаражни оч, бир бечора қамалиб ётибди, кечаси билан совуқда тиришиб қолгандир, деёлмайман—ку! Ақлимга балли! Ҳйлаб—ўйлаб йўлини топдим. ҳамшира қиздан икки тийин қарз олиб, тўртинчи подъездда турадиган Марат деган ўртоғимга қўнғироқ қилдим. —Жон дўстим, тезроқ кел! – дедим ялиниб. – Аммо банисага тушганимни хотинимга айта кўрса. Ҳақиқий дўст шунақа пайтда билинаркан. Марат ярим соатда еитб келди. Эгнида пальто, бошида телпак. —Совуқми? – десам, қўлларини ишқалаб дийдиради: —Эшак ўладиган совуқ бўляпти. Дўстимга аҳволни тушунтирдим. Искаладчи хотин келиши билан калитни олдик. —Лёляхондан узр сўра! – дедим эшикка йўналган Маратга. – Шундоқ—шундоқ бўп қолди, кечираркансиз, дегин. —Хотиржам бўл. ҳаммасини ес қиламиз. —Шошма! Аввал Лёляхонни кузатиб қўйгин—да, кейин хотинбойга бу ёқда ётганимни айт. Телефон қилса банд экан, дегин... Дўстим ҳовлига ғизиллади. Кўнглим анча жойига тушиб, палатага кириб ётдим. Обход бўлди. Навбатчи дўхтир суягим икки жойдан сингани, камида бир ҳафта ётишим кераклигини айтди. Жаҳли тез бўлсаям, ўзимизнинг хотинбой яхши—да! Кўрасиз, ҳализамон шўрва кўтариб кепқолади. Чўлоқ бўлган қўлимни силайди. Ҳзингизни эҳтиёт қилсангиз бўлмайдими, дейди. Кўз ёши ҳам қилиб олади. Меҳрибон—да! Ширин хаёл суриб ётган эканман, палата эшиги ғийқиллаб очилди. Семиз санитар хотин – тарақ—туруқ қилиб эски кушетка судраб кирди. Ўша заҳоти гавдали бир беморни икки қўлтиғидан суяб олиб киришди. Касал бечоранинг боши дока билан қалин ўралган, рангида ранг қолмаган, мўйлови шалпайиб турарди. Кушеткага жой солишлари билан бемор шилқ этиб ўзини ташлади. Тепасига борсам... Мўйлови танишдек кўринди. Синчиклаброқ қарасам ўзимнинг қадрдон дўстим – Марат!.. —Нима бўлди?! – Жон ҳолатда қичқириб юбордим шекилли, Марат амаллаб кўзини очди. —Дард бўлди! – деди инқиллаб. – Бало бўлди! Гаражингни эшигини очганимни биламан, ичкаридан бир алвасти югуриб чиқиб, болға билан қоқ пешонамга чунонам туширди, чунонам туширди... – У гапиришга мадори қолмади шекилли, юзини девор томонга ўгириб олди. Эгнимда банниса халати, оёғимда шиппак, кўчага отилдим. Таксичи дийдираб турганимни кўриб раҳми келди шекилли, гап—сўзсиз тўхтади—ю, машинасини айтган томонимга ғириллатди. Йўқ, уйгамас, ўзимнинг темир гаражимга. Шуниси эсимдаки, гараж ланг очиқ турарди. Энг аввал орқа капот устида ётган болғага кўзим тушди. Кейин... Нима десам экан?... Дўлда қолган таппини кўрганмисиз? Менинг машинам – уч кунгина минган яп—янги машинам худди ўшанақа аҳволга тшуган эди. ойналари чил—чил синган, томи—ю капотлари, орқа—олди—ю ёнбошлари болға билан пачоқланган, шу қадар ҳафсала билан, шу қадар эринмай, тартиб билан пачоқланган эдики, ақалли номига бир қарич соғ жойи қолмаганди. Гаражга қамалиб қолган Лёляхон кечаси совқотиб, тарашага айланмаслик учун хўп ғайрат қилгани кўриниб турарди. ...Одам қандоқ жинни бўлганини билмас экан. Касалхонага қачон келдим, қандоқ келдим, ким обкелди, эмисда йўқ. Кейин, сал ўзимга келганимда айтиб беришди. Аввал гипсланган қўлимни тишлаб ириллабман. Ундан кейин шиппак билан қор тепиниб хумордан чиққунча ўйнабман... Бу ёққа хотинбой билан ўша инсофли таксичи олиб келибди. Мана, ётибмиз, энди. Хотинбой ҳар куни товуқ шўрва олиб келади. “ғўйверинг, жинни бўлган битта сизми?” – деб юпатади. Айтмоқчи, кеча хушхабар топиб келди. Учинчи синфда ўқийдиган ўғилчамиз темир—терсак топширишда шаҳар биринчилигини олибди. Муаллиф изоҳи. Бу – бўлган воқеа. Фақат ҳикоя қаҳрамони мен эмасман!
Ўткир ҲОШИМОВ, “Дафтар ҳошиясидаги битиклар”дан |
21.05.2010 16:04 |
«Ҳусни таълил» арабча «чиройли далиллаш» маъносини билдиради. Адабий асарларда тасвирланаётган бирор ҳодиса-га шоирона бирон сабаб кўрсатиш санъати шу ном билан аталади. Масалан, мана бу байтда Навоий хусни таълил санъатидан фойдаланган ҳолда такрорланмас тимсолий ифода яратган:
|
Батафсил ...
|
|
21.03.2014 15:02 |
Нозимахоним (1870 – Тошкент — 1924) — шоира. Ўзбек аёллари орасидан чиққан биринчи журналист-публицист. Татар, араб ва форс тилларини ўрганган. Оренбург ва Қозонда чиқиб турган матбуотни мунтазам кузатиб борган. Европа адабиёти ва маданияти билан таниш, эркпарварлик ғояларидан баҳраманд бўлган. Ўзбек ва форс мумтоз адабиётини, айниқса, Саъдий, Ҳофиз асарларини ўқиган. Шеър ва мақолалари 1900 йилдан матбуотда босилган. 20 ёшларида шоира «бешёғочлик Нозимахоним» номи билан машҳур бўлган. Тараққиёт, маърифат ва маданиятни ташвиқ этувчи шеър ва манзумалари, жаҳолат, бидъат-хурофотни фош этувчи асарлари, замонасидаги ижтимоий тенгсизлик ва авж олган миллий истибдоддан кескин норозилик баён қилинган ўткир ҳажвий шеърлари «Шуҳрат», «Садойи Туркистон», «Тараққий» каби газеталарда мунтазам чиқиб турган. Шоира меҳнаткаш халқнинг миллий озодлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаган, хотин-қизларнинг жамиятдаги роли ва ўрни ҳақида асарлар ёзган, жаҳолат ва зулм поймол этган ўзбек аёлининг миллий, инсоний ҳақ-ҳуқукларини талаб қилиб чиққан («Инсонга қанча эрк даркор?», «Илм ва маориф борасида бир-икки сўз», «Хотинлар ҳуқуқига оид» ва б.). Нозимахоним шеърияти 1905—17 йиллар ўзбек адабиётининг етакчи тамойилларини аниклашда, 20-йиллар ўзбек шеъриятининг характерли хусусиятларини белгилашда муҳим аҳамиятга эга.
ҒАЗАЛЛАР
* * *
Кўзи сузук нигорим, Сўзи чучук нигорим,
Боқмай қиё ўтарсан, Айбим начук, нигорим?
Ҳажрингда дарду ғамдин Қаддим букук, нигорим.
Ҳижрони оташингдин Бағрим куюк, нигорим.
Надур хуршиди тобон, Сенсан буюк, нигорим.
Ваҳ эмди битти тоқат, Мен бир ўлук, нигорим.
Кўксимга боқ аламдан Чоки чўкук, нигорим.
Раҳм айла Нозимангга, Кўзи сузук нигорим!
* * *
Бесабаб ёрингни ўлтирмоқ, начук? Мен вафодорингни ўлтирмоқ, начук?
Фарз қилдинг гарчи душманман сенга, Бунчалар, бас, хор ўлтирмоқ, начук?
Вой, ҳазар айлаб мени девонадин, Бу дили зорингни ўлтирмоқ, начук?
Куйи васлингни итидур бу ғариб, Телба-ю зорингни ўлтирмоқ, начук?
Телмуруб бўлди нигорон кўзларим, Чашми хунборингни ўлтирмоқ, начук?
Дам-бадам васфинг тилимда, эй пари, Ўз дуогўйингни ўлтирмоқ, начук?
Васли уммидингда юргай Нозима, Бас, вафодорингни ўлтирмоқ, начук?
* * *
Келди айёми баҳор, олам гулистондур бу кун, Лолалар очилди, саҳро боғу бўстондур бу кун.
Жаҳр-зикру хонақаҳдин юз ўгирмоқ вақтидур, Даҳрнинг завқи сафоси бизга меҳмондур бу кув.
Этти наврўз гул чаман ҳусни расолар ҳуснини, Ишқида дил булбули беҳуд мастондур бу кун.
Боқ, ниқоб олди юзидин сарв бўйлук ёрлар, Лаззати лаъли лаби ваҳ менга армондур бу кун,
Ранг-баранг оқу қизил кўйлак кийиб дилдорлар, Бизни шайдо айлаган гулгун занахдондур бу кун.
Чун аларнинг ҳуснидин олам ҳамадур лолазор Ошиқи маъшуққа боқиб масту ҳайрондур бу кун.
Нозанинлар ноз бирла зеб-зийнатлар тақиб, Сумбули зулфлар паришон райҳон намоёндур бу кун.
Нозима, назминг била мадҳ эт баҳор айёмини, Гар фалак кажравлигидин юрт вайрондур бу кун.
* * *
Кўргузуб нозик жамолин масту ҳайрон айладю,, Ўзи гул сайриға кетти, бизни боғбон айлади.
Очилиб гул ғунчадек ўт солди жону жисмима, Бир тараҳҳум қилмайин оламға достон айлади.
Кўргач, ул хуршид юзин ўтлар туташди жонима,. Сўлдуруб умрим гулин, бахтимни вайрон айлади.
Юз жамоли шамъига парвона бўлдим ўртаниб, Билмади ҳолим ҳануз, ағёра паймон айлади.
Мисли булбул гул юзин шавқида айларман наво,, Лек эшитмай бир йўли кўзимни гирён айлади.
Ҳар кеча ул ой фироқида чекарман оҳлар, Бир табассум қилмайин ҳолим паришон айлади.
Майли, ширин тил била дерман камоли васфини, Нозима, гарчи сени бағрингни бирён айлади.
* * *
Ичмадим шарбат ҳаётим чашмасидин бир қониб, Давр жабридин, нетайким, жисм ила жоним ёниб.
Халқ дермишлар мени бу юрт аро «кўб фозила», Лек юрмушман ҳамиша дарбадар, мажруҳбўлиб.
Шунча ахтардим жаҳонни, бахт недур, топмадим, Сарсари девона янглиғ ҳосил умрим сарғариб.
Мен десам адлу диёнат лафзини ҳокимлара, Қувдилар, Мажнун дебон, ҳеч ерда қўймай бу ғариб,
Бўлмадим ҳамдам вале ул фосиқу каззобға, Эл талошин айлабон ҳар сори ўзни еткариб.
Дил уйи ранжу жафодин бўлди охир рез-рез, Қайға борсам ўртанурман дам-бадам қонлар ютнб,
Ҳеч одам бормукин Нозима янглиғ дахр аро, Ичмаган шарбат ҳаёти чашмасидин бир қониб.
* * *
Ваҳ-ваҳки, мен ҳам бир жисми бежон? Ким ногаҳ, анга етушди бир жон.
Ваҳ-ваҳки, ман ҳам гўёки Хизри, Ким, анга йўлуқти оби ҳайвон.
Ваҳ-ваҳки, ман ҳам бир дардли бемор», Хотифдин етушди анга дармон.
Ваҳ-ваҳки, ман ҳам шикаста Яъқуб, Ким, бўлди висоли хўби Канъон.
Ваҳ-ваҳки, ман ҳам бир мўри помол,, Ким, берди нигин анга Сулаймон.
Эй Нозима, бас, шукрона қилғил,, Меҳру висола айланди ҳижрон.
* * *
Қизил гул, боғу бўстоним қаёнсан? Фидодур сенга бу жоним, қаёнсан?
Қарору сабру оромим туганди, Ушалмай қолган армоним, қаёнсан?
Эриб жону жаҳоним, қолди жисмим, Заиф ҳолимға дармоним, қаёнсан:
Ғаму дардларға дармонлар йитилди, Йўқолган тиғи хунхорим, қаёнсан?
Агар ётсам ўлуб тупроқ ичинда, Топилмас аҳду паймоним, қаёнсан?
Ҳама ошиқлар ўлди юз гадойинг, Юзи гул, сунбул афшоним, қаёнсан?
Келубтур эшикингга Нозиманг, ҳай, Севинтир они, султоним, қаёнсан?
ЎҚИНГ РУС ЗАБОНИНИ
Ўқинг руси забонин, эл аро бу яхши хислатдур, Забони безабон бўлмоқ, билинг, бу кони иллатдур, Билай десанг замон ичра ҳақиқий сирри ҳикматни, Йўқ эт мулки вужудингдин фасоду кулли бидъатни, Ҳамма илму ақоид рус забонинда муҳайёдур, Агар ўқсанг ани чашм олдида олам сурайёдур. Тамоми илми ҳикмат ҳам риёзиёт, фалакиёт, Этилмушдур баёни бу забони ила ки тиббиёт, Жаҳоннинг турли ғавғоси, янги кўп ҳодисоти ҳам,. Лисони русиё бирла ўқур они жами одам. Агар уқмай кетарсан бу забонни, чашм эрур рўё, Ўтурсан бенасиб хуршид зиёсидин рўсиё(ҳ). Ўқубсан, Нозима, руси забонин, сенга хислатдур, Забони безабон бўлмоқ, билинг, бу кони офатдур. |
12.08.2013 06:48 |
Кунларнинг бирида Америкада чиқадиган йирик газетанинг президенти билан ҳамсуҳбат бўлиб қолдик. У ўзбеклар нима учун маҳаллани бунчалик ҳурмат қилишини, нега маҳалла тўғрисида махсус қонун қабул қилингани сўради. Маҳалла дегани қандай институт эканини тушунтириб беришимни илтимос қилди. -Мен сизга маҳллани тушунтиришга ожизман, жаноб, - дедим ростини айтиб. – Узр-ку, сиз уни барибир тушунмайсиз... Бунниг учун сиз ҳам, мен ҳам аёбдор эмасмиз... ҳамма гап ҳаёт тарзининг қандай шаклланганида. Тасаввур қилинг. Сизларда фарзанд вояга етиши билан ота ўғлига аталган улуш – капитални беради. Шу кундан бошлаб йигитча мустақил ҳаётга қадам қўяди ва ўз кунини ўзи кўради. Ҳғил бир ойдан кейин бурнини тортиб келса, отаси уни ҳайдаб юборади... Бизда эса, ота-она болани вояга етказади. Унлантиради. Уйли-жойли қилади. Бу ҳам етмагандек, неваралариниям ортмоқлаб юради. Хуллас, бола-чақам деб умри ўтганини билмай қолади. Сизларда ўн олти яшар бола отаси билан эллик доллар талашиб, судга мурожаат этсаю, ғолиб чиқиб отасини минг доллар жарима тўлашга мажбур қилса, бу – демократия тантанаси саналади. Бизларда шундай ҳодиса рўй берса, бунақа болани “оқпадар” дейдилар ва бир умр лаънатлайдилар. Сизларда, Лос-Анжелосда яшайдиган ота вафот этиб қолсаю, Вашингтонда турадиган ўғил вазирликдаги юмушлари кўплиги учун дафн маросимига бормаса, уни биров маломат қилмайди. Бизда Сурхондарёнинг олис қишлоғида яшайдиган ота вафот этиб қолсаю, Тошкентда турадиган ўғил вазирликда иши кўпайиб кетгани сабаб отасини сўнгги манзилга ўз елкасида кўтариб бормаса,, бунақа вазирдан ҳамма юз ўгиради. Сизларда, масалан, бир қиз бегона эркак билан... нима десам экан... ноқулайроқ вазиятда турган бўлсаю, уни ён қўшниси кўриб қолиб, қизнинг отасига хабар қилса, ота уни судга ериши мумкин: қизининг шахсий ҳаётига аралашгани учун. Бизда, мабодо шундай ҳолат рўй бериб қолса, қўшни, қизга қаттиқ дашном бериши, қўлидан етаклаб отасининг олдига оли бориши мумкин. қизнинг отаси унга миннатдорчилик билдиради: қизнинг ор-номусини ҳимоя қилгани учун. Сизларда бир қўшни иккинчисидан “кеча қўшни ранжиши мумкин. Бировнинг уйига келган меҳмон билан бировнинг нима иши бор? Бизда бировникига меҳмон келса, ён қўшниси албатта, хабар олади. Иложи бўлса меҳмонни ўзиникига таклиф қилиб, олдига дастурхон ёзади. Сизларда, дейлик ўн йил турмуш кечирган оиланниг бекаси кунларнинг биридла эрига “азизим, мен бошқа бировни севиб қолдим, кел, орани очиқ қилайлик, болаларни хоҳлаган пайтингда кўриб турасан, ёки “меҳрибонлик уйи”га топширсак ҳам бўлади”, десаю, эр жаҳл устида қўл кўтаргудек бўлса, хотин ўша заҳоти адвокатини чақириб, эрини судга беради. Мабодо эркакнинг кўнгли оиласидан совиган бўлса, амалда уни ҳам аёли билан яшашга мажбур қилиш мумкин эмас. Бу – инсон эркини ҳимоя қилиш ҳисобланади. Бизда аёл киши нобоб эридан безор бўлса, адвокат чақирмайди, судга бормайди, маҳаллага чиқади. Маҳалладагилар аёл ҳуқуқини камситмайди, аммо “қаматиб юбор, бундан баттолни”, демайди ҳам. Аёлга жиндай сабр қилишни, икки гўдакнинг кўз ёшини оқизмасликни маслаҳат беради. Эркакни чақириб олиб, аёлини тағин хафа қилса, бегуноҳ болаларни “тирик етим” қилса, уни маҳалладан бадарға қилиб юборишгача яора кўришини тушунтириб қўяди. Сизларда бу – инсон ҳуқуқини поймол қилиш, аёлга “феодалларча муносабат” деб баҳоланиши мумкин. Бизда эса бунинг оти – оилани сақлаб қолиш, норасида боллар манфаатини ҳимоя қилиш деб аталади. (ҳарқалай ўттиз яшар эркак ёки аёл ҳуқуқини ҳимоя қилгандан кўра етти ёки беш яшар бола ҳуқуқини ҳимоялаш афзалроқ, деб саналади). Билмадим, балки сиздаги одатлар яхшироқдир. Балки биздагиси маъқулдир. Буюк ўзбек олими Беруний бундан минг йил аввал яратган “ҳиндистон” китобида “бирон халқнинг у ёки бу удумига баҳо беришда “буниси менга ёқади, уни эса ёқмайди”, дейишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, негаки ҳар бир халқ анъаналари йиллар мобайнида шаклланган ва ўша халқнинг ҳаёт тарзига айланган”, деб ёзгани бежиз эмас. Сизларда индивидуализм – шахс манфаати кучли. Бизда коллективизм – жамоавийлик, бошқалар манфаати учун ўз манфаатидан кечишдан оғринмаслик удуми қадимдан бор... Билиб турибман, жаноб, маҳалла дегани нималигини барибир тушунтириб беролмадим. Аммо бор гап шу...
Ўткир ҲОШИМОВ, “Дафтар ҳошиясидаги битиклар”дан |
|