Facebook
Ҳусни таълил PDF Босма E-mail

«Ҳусни таълил» арабча «чиройли далиллаш» маъносини билдиради. Адабий асарларда тасвирланаётган бирор ҳодиса-га шоирона бирон сабаб кўрсатиш санъати шу ном билан аталади. Масалан, мана бу байтда Навоий хусни таълил санъатидан фойдаланган ҳолда такрорланмас тимсолий ифода яратган:

Қатра қонларким томар кўксимга урғон тошдин,
Заҳмдиндир демаким, қон йиғлар аҳволимга тош.

Ҳижрон аламига чидай олмаган ошиқ ўз кўксига тош урар экан, ерга қон томмоқда. Шоир таърифича, бунинг сабаби тошнинг баданга еткизган яраси эмас (қон ярадан оқаётгани йўқ), балки ошиқ калбига урилган тош унинг бағ-ридаги ғамнинг кучлилигига чидай олмасдан қонли ёш тўкиб йиғламоқда. Кўринадики, бу хил таълил — сабаб образли фикрнинг кучайтирилишига хизмат қилган.