Буғуга айланган қирол. Карло ГОЦЦИ PDF Босма E-mail
17.01.2014 08:04

(уч пардадан иборат қайғули кулгу)

Сиздайин меҳрибон отамга иқрор бỹлмасам бỹлмас.
Отажон, қиролни астойдил севиб қолишга журъат этдим.
У мени рад этажак, мен эсам шубҳасиз, ỹлажакман.
Йỹқ, йỹқ, ҳокими мутлақнинг бир бечора қизни  рад этмоғи фожиа эмас.
Биламан, оддий қизнинг подшоҳ муҳаббатига умид қилмоғи тиланчилик кабидир.
Фожиа эса мутлақ бошқадир – фожиа жондан азиз деб билинган азиз инсон томонидан севги гулининг топталишидадир. Бу топталиш – менинг ỹлимим демакдир!

Таржимондан:

Жаҳон мумтоз адабиёти хазинасида италиялик машҳур драматург Карло Гоцци (1720 - 1806) қаламига мансуб дурдоналарни ҳам учратамиз. Унинг номи ўзбек ўқувчилари ва театр мухлислари учун яхши таниш. Карло Гоццининг “Турандот” деб номланган асари устоз Абдулҳамид Чўлпон томонидан таржима қилиниб, “Маликаи Турандот” номи билан 1926 йилда ўзбек драма труппаси томонидан Москвада саҳналаштирилган. Орадан икки йил ўтиб, Маннон Уйғур таржимасида Самарқандда саҳналаштирилган.
Карло Гоцци асарларининг руҳи бизнинг ўқувчимиз ва томошабин учун яқин. Сабабки, драматург асарларида шарқ ҳикматларига кенг ўрин ажратади. Унинг “Бахтиёр гадолар” асаридаги воқеалар Самарқандда бўлиб ўтади. Адолат ва одил шоҳ, адолат ва хиёнат, вафосизлик ва хорлик... шу каби ғоялар ижодкорнинг барча асарларини занжир ҳалқалари каби бирлаштириб туради.
Театр саҳнасидаги эртакчилик (фьяблар) тарзига айнан шу ижодкор асос солган ва бу йўналиш ҳозирги кунда ҳам санъат оламида ўз ўрнига эга. Бир неча йил муқаддам Ёшлар театри драматургнинг “Буғуга айланган қирол” асарини саҳналаштиришга қарор қилганида, камина мамнуният билан асар таржимасига киришдим. (Адиб ижодига доир айрим манбаларда бу асар номи сўзма-сўз таржима қилиниб, “Қирол кийик” деб берилган. Асар мазмунига диққат қилсак, гап кийик эмас, буғу ҳақида боради ва қиролнинг буғуга айланиб қолиши тафсилоти ҳамда фожиасидан сўз юритади. Демак, “Қирол кийик” дейилиши тўғри эмас.) Драматург услубидаги мушкуллик таржима жараёнида ўз таъсирини  кўрсатди. Устозларнинг изидан бориб, таржима қилиш осон эмас. Журъат қилишнинг ўзи оғир. Кишини қандайдир масъулият юки босиб туради. Шунга қарамай, ёшларни бу мумтоз асар билан таништириш бурчи устунлик қилди. Ўтмиш давр саҳнасига доир баландпарвоз оҳангни бугунги ёшлар ҳазм қила олмаслиги аниқ. Шу боис асарнинг улуғворлигини сақлашга интилган ҳолда бугунги талаб ва хоҳишни ҳам инобатга олишга ҳаракат қилинди. Бунинг натижасида камчиликларга йўл қўйилган бўлинса, узр сўрайман.
Нима учун ўтмиш даври адабиётига мурожаат этиб турамиз? Агар асар умумбашарий муаммоларни ечишга уринган бўлса, демак, унинг умри узоқ бўлади. Асар қаҳрамонларидан бири, малъун Тарталья хиёнати учун жазо топганда “Мени ҳалок  қилди ҳасад, ҳирс, шуҳрат”, деган нола билан “Иснод мени қиймалар, пушаймон бағрим ёқадир.  Шу қадар куйдирарки,  қоронғу бỹлиб кỹринадир олам кўзимга”, деб тақдирига лаънатлар ўқийди. Пушаймонлар гирдобига чўкканлар озми дунёда? Ҳасад, ҳирс, шуҳрат қулига айланганлар бугун атрофимизда йўқми? Бундайлар барча замонларда бўлган ва адабиёт аҳли жамиятни бундай иллатлардан огоҳлантириб турган. Шубҳасиз, бу мавзу ўзбек мумтоз адабиётида ҳам мавжуд. Шунга қарамай, дунёни англашга интилувчи ўткир зеҳн эгаларига  жаҳон адабиёти тарихи билан танишишининг фойдаси кўпроқдир, деган қарорда мазкур таржимани ҳам китобга жамлашни лозим топдим.
Айни дамда муҳтарам китобхонлардан узрим ҳам бор. Гап шундаки, тарих асарларининг ёзилиш услуби ҳозиргиларга ўхшамайди. Жумла тузишда ўтмиш услубини қисман сақлашга уриндим. Асардаги шеърлар гарчи оқ шеър услубида берилган бўлса-да, уни кўпроқ саҳна нутқига мослашга тўғри келди. Шу сабабли айрим мухлисларимизга, айниқса, назмдан хабари бор китобхонларимизга бу услуб ғалат туюлиши, ҳатто кўнгилларини бир оз хира қилиши ҳам мумкин. Узримиз айнан шу нуқтага таалуқлидир.

Иштирок этувчилар:
ДЕРАМО  – Серендипп қироли, Анжеланинг мафтуни.
ТАРТАЛЬЯ  – Дерамонинг биринчи вазири ва шахсий котиби,
Анжеланинг мафтуни.
КЛАРИЧЕ   – Тартальянинг қизи, Леандронинг мафтуни.
ПАНТАЛОНЕ   – Дерамонинг иккинчи вазири.
АНЖЕЛА – Панталоненинг қизи.
ЛЕАНДРО – Панталоненинг ỹғли.
БРИГЕЛЛА – Қирол хизматкорларининг оғаси.
СМЕРАЛДИНА   – Бригелланинг синглиси.
ТРУФФАЛДИНО   – Қуш овловчи, Смералдинанинг мафтуни.
ЧИГАЛОТТИ – Эртакчи, томоша аввалида майдонда ҳикоя бошловчи.
ДУРАНДАРТЕ – сеҳргар.
Овчилар, соқчилар, ҳалойиқ.
Воқеалар Серендипп ва унинг мавзеларида бỹлиб ỹтади.

БИРИНЧИ ПАРДА

БИРИНЧИ КЎРИНИШ


Шаҳар майдони. Чигалотти Венеция майдонида халойиққа эртаклар, ишқий қиссалар сỹзлаб берувчи кимсанинг сỹзларига, имо-ишораларига, ҳаттоки либосларига тақлид қилгани ҳолда шляпасини олиб, тỹпланганларга таъзим бажо қилади, сỹнг шляпани кийиб сỹз бошлайди:
ЧИГАЛОТТИ – Муҳтарам синьорлар, бу сафар мен ажабтовур воқеаларни сỹзлаб бермоқ   мақсадида ҳузурингизга келдим. Роппа-роса беш йил муқаддам бизнинг шу Серендипп шаҳримизга буюк сеҳргар-мунажжим ташриф буюрди. Бу сеҳргар-мунажжимнинг нақадар улуғлигини тавсиф этмоқ учун унинг оқ, қора, қизил, яшил ва ниҳоят… ҳаттоки кỹк жоду ва дуолар соҳиби эканини айтмоғимнинг ỹзи кифоядир. Унинг исми Дурандарте эди, камина қулингиз эса у буюк жоду эгасининг садоқатли хизматкори эди. Шаҳримиз қироли бỹлмиш Дерамо ҳазратлари сеҳргар жанобларининг «Маймун» меҳмонхонасида яшаётганларидан хабар топганлари ҳамоноқ содиқ вазирларидан бири, шавкатли Тартальяни чорлаб дедиларки: «Тарталья, азиз дỹстим, «Маймун” меҳмонхонасига боринг-да, сеҳргар Дурандартени ҳузуримга бошлаб келингиз». Содиқ Тарталья амрга итоат этиб, сеҳргарни олиб келди. Ҳожам бỹлмиш сеҳргар жанобларини қирол томонидан қандай улуғ эҳтиромлар билан кутиб олинганлари, иззату икромлар кỹрсатилганини баён этиш беадад кỹп вақт олади. Ҳожам жаноблари бу эҳтиромлардан бағоят мамнун бỹлиб, миннатдорликларининг рамзи сифатида қирол ҳазратларига жодуларига хос айрим белгиларни қолдирдилар. Қандай белги экан, деб қизиқяпсизми? Буни икки жоду сеҳри десак ҳам бỹлади. Ёки икки ажойибот дейишимиз ҳам мумкин. Яхшиси оддийгина қилиб «икки ҳайратомуз нарса» деб қỹя қолайлик. Ҳа, иккитагина нарса – биринчи ва иккинчи. Бу қандай нарсалар экан, деяпсизми? Нима эканини сизларга жуда-жуда айтгим келяпти-ю, аммо… озгина сабр қилинг. Худо хоҳласа, уларни сиз ỹз кỹзларингиз билан кỹрасиз. Агар ҳозир айтиб қỹйсам сиз учун қизиғи қолмайди. Мен фақат бир нарсани айтайин: камина қулингиз сеҳргар Дурандарте ҳазратларининг оз эмас, кỹп эмас, қирқ йил хизматларини адо этиш шарафига муяссар бỹлди. Аммо шу фурсат ичида улуғ ҳазратнинг сеҳр жодуларидан биронтасини ҳам ỹргана олмадим. Бироқ бир куни сеҳргар жаноблари менга муҳим гап айтдилар: у зоти бабаракот дедиларки: «Эй Чигалотти, гапларимни иккала қулоғингга қуйиб ол: Серендип қиролига билдирган икки сеҳримни минг етти юзу олтмиш иккинчи йил кириб келгунига қадар бирон кимсага айтгудай бỹлсанг бошингга балолар ёғилғусидир. Сен устингдаги шу қора матодан тикилган узун рỹдапо, қирқ ямоқ кỹйлагингни, жун шляпангни, йиртиқ этигингни зинҳор ташлама, икки ойда бир марта соқолингни олдиргину Венециянинг катта майдонида одамларга эртаклар сỹзлаб, бурда нонингни ҳалоллаб топиб е! Минг етти юз олтмиш иккинчи йил аввалида, аниқроғи, бешинчи январ куни қиролга инъом этганим икки сеҳримдан ҳайратомуз ажойиботлар воқе бỹла бошлайди. Ана шунда мен тỹтиқушга айланаман ва сен мени шу қиёфада Рончислап ỹрмонига элтиб ташлайсан. Ана шундан сỹнг Серендипп қиролига қолдирганим икки жодунинг энг даҳшатлиси ёрдамида содир этилган хиёнат жазосини топади». Шу гапларни айта туриб менинг муҳтарам ҳожам хитоб қилиб дедиларки: «Эй азизим Чигалотти! Ҳукм амалга ошмоқда: соҳиралар худоси Демогоргон менинг беш йил мобайнида тỹтиқуш қиёфасида бỹлмоғимни ихтиёр этмоқда. Ёдингда тут: минг етти юз олтмиш иккинчи йилнинг бешинчи январ куни, унутма, айнан бешинчи январ куни мени Рончислап ỹрмонига олиб бориб қафасдан озод қиласан. Мен қуш овловчининг домига илиниб, улуғ мỹъжизалар кỹрсатаман ва сỹнгра ỹз асл қиёфамга қайтажакман. Сен эса ỹша куни кечки соат олтиларга бориб бу садоқатинг ва нотинч хизматларинг учун йигирма солдо миқдорида маошга эга бỹласан «Менинг улуғ соҳибим, марҳаматли ҳожам шу сỹзларни айтдилару бир оннинг ỹзида инсонлик қиёфасини тарк этиб, гỹзал тỹтиқушга айландилар. Шунақа гаплар, муҳтарам синьорлар. Энди эса диққатингизни жамлангда, кузатинг. Чунки улуғ ҳожам башорат қилган кун етиб келди. Ҳозир камина қулингиз тỹтиқуш қиёфасидаги сеҳргар Дурандартени Рончислап ỹрмонига олиб бориб озодликка қỹйиб юборади. Ва ниҳоят ваъда этилган йигирма солдони олгач, «Маймун» меҳмонхонасига бориб, бизларга қувонч ва саломатликни истаган кимсанинг шарафига ичганим бỹлсин! (Шляпасини олиб таъзим қилади ва кетади).


ИККИНЧИ КỸРИНИШ

Манзара ỹзгаради. Шинам хона. Тарталья ва Клариче.

ТАРТАЛЬЯ – Клариче, қизгинам, не шодки, Серендипп қироллигида бизга ҳам бахт кулиб боқди.  Сен қирол саройининг гỹзал хонимлари мартабасига етдинг, қувон! Мен эсам – биринчи вазир, қирол Дерамонинг меҳрин қозондим! Ҳамма мендан қỹрқади. Энди эса қизим Клариче, ҳақиқий бахт қасрига қадам қỹймоқ фурсати етди. Агар сен чизган чизиғимдан чиқмасанг бугуннинг ỹзида қиролича мартабасига эришажаксан!
КЛАРИЧЕ – Қиролича дедингизми? Англамадим, ота? Ажаб, мен – қиролича? Қандай қилиб?
ТАРТАЛЬЯ – Ажабланма, қизим. Сени қиролича мартабаси кутмоқдадир. Қирол Дерамонинг қаллиқ танлашдаги инжиқликларини  биласан-ку? Шу кунгача оз эмас, кỹп эмас – икки минг етти юз қирқ саккиз қизни кỹрди. Маҳфий хосхонасидан маликалар ҳам, ҳурилиқолар ҳам умидсиз чиқдилар. Уларни нима учун ёқтирмаганини агар шайтон билмаса, бизлар билолмаймиз. Шунча қиз ёқмай, мана тỹрт йилдан бери «уйланмайман» деб қайсарлик қилиб ỹтирибди, нодон.
КЛАРИЧЕ – Отажон, мен буни биламан. Шунча гỹзалларни рад этган одам менга уйланармиди?

ТАРТАЛЬЯ – Ҳой, беқарор синьора, билиб қỹйки, мен беҳуда сỹзларни сỹзламасман. Гапимни бỹлмай, охиригача эшит: кеча мен бутун айёрликларимни ишга солдим-да, шу пайтгача тахт вориси йỹқлигини рỹкач қилиб, халқ норози эканини, халқ хавотирда эканин, ҳоказо, ҳоказоларни айта-айта, ниҳоят уни уйланишга кỹндирдим. Уйланишга кỹнди-ю, аммо ỹша эски қилиғидан воз кечмади. Хос хонасида қизлар билан суҳбат қурмоқни шарт қилиб қỹйди. Мỹлжалда бирон бир малика қолмагани боисидан энди қизларнинг насл-насабига қарамасдан маҳфий суҳбатга чорламоқни лозим топди. Энди у ỹша лаънати хос хонадаги суҳбатда ỹзига маъқул келганин қаллиқ қилиб танламоқ истагида. Ҳозирча икки юз қиз хоҳиш билдириб келдиларки, ҳа демай уларнинг номлари қуръада аниқланган тартиб бỹйича қиролга маълум қилинғусидир. Қуръанинг натижасиёқ бахтингдан дарак бериб турибди. Сенинг номинг биринчи бỹлди ва қирол ҳузурига энг аввал сен киражаксан! Қирол мени яхши кỹради. Сен эса менинг қизимдурсан. Худога шукрким, бошқалар каби алвасти эмас, ҳурилиқосан! Агар суҳбат чоғида ỹзингни йỹқотмасанг, шу бугуннинг ỹзидаёқ подшо хотини – қиролича бỹлажаксан!  Мен эсам дунёдаги энг машҳур одамга айланажакман. (Пастроқ овозда) Жон қизим, мендан яширмай айт-чи, менга номаълум, аммо қирол билиб қолиши мумкин бỹлган бирон доғ йỹқми сенда?
КЛАРИЧЕ – Жон отажон, мени бу синов балосидан қутқариб олинг.
ТАРТАЛЬЯ – Нима дединг? Эсинг борми, сен телба қизнинг! Ҳозирнинг ỹзидаёқ, эшитяпсанми, ҳеч бир ҳаялламай хос хона томон юр! Суҳбат чоғида эса ỹзингни тут. Ва… гапимни англаяпсанми? Менинг феълимни биласан, а?! Тентак қиз! Гапимни қайтаришга қандай журъат этдинг? (астароқ) Балки… бирон бир камчилигинг борми, а?
КЛАРИЧЕ – Камчилигим йỹқдир отажон. Аммо… кỹнглим сезиб турибди: синовдан ỹта олмасман. Қирол мени ҳам рад этгач, эл аро шарманда бỹларман.
ТАРТАЛЬЯ – Сен ỹзингча ирим-сиримларга ишонаверма. Рад этилармиш… Бундай бỹлиши сира ҳам мумкин эмас! У мени бениҳоя даражада ҳурмат қилади. Сендан юз ỹгиришга журъат этолмайди. Юрақол тезроқ, фурсат етди! Қирол хос хонасида сени кутмоқда! (қỹлидан ушлайди)
КЛАРИЧЕ – (қаршилик билдиради) Йỹқ, отажон, йỹқ! Сира ҳам кирмасман хосхонасига.
ТАРТАЛЬЯ – Ҳой беадаб қиз, аччиғимни чиқармаки, нақ қулоқларингни бураб, узиб оламан! Бурнингни ҳам кесиб ташлайман-а! Бор деяпман сенга! Ỹзингни яхши тут, йỹқса биласан-а… (шапати уради).
КЛАРИЧЕ – Раҳм қилинг отажон, мен ỹзимни сиз истагандай тута олмайман. Қирол ҳузурида ҳисларимни сир тутмоққа менинг қурбим етмас. Леандрони қуёшнинг тафтидан ҳам кучлироқ муҳаббат билан севишимни ошкор қилиб қỹйишим шубҳасиздир.
ТАРТАЛЬЯ – (ғазаб билан чекинади) Леандрони дедингми?  Мендан паст турувчи иккинчи вазир Панталоненинг ỹғлини-я? Менинг қизим сарой соқчисини яхши кỹриб қолибдими? Сен, биринчи вазирнинг қизи, қиролдан кỹра қандайдир Леандрони афзал деб биляпсанми? Ярамас қиз!  Тартальянинг нолойиқ қизи! Икки қулоғингга қуйиб ол: агар сен, нодон қиз бу тубан муҳаббатингни қиролга ошкор қилгудек бỹлсангми… Агар қиролни ỹзингга мафтун қилдира олмасангми… Қани, юр, ҳозироқ. Ҳадеб жаврайверишга мени мажбур этма! (қỹлидан ушлайди)
КЛАРИЧЕ – Раҳмингиз келсин! Бу азобдан мени қутқаринг! Мен ҳеч қачон дугонам Анжеланинг йỹлига ғов бỹлмайман, ҳеч қачон унга зулм ҳам қилмагайман. Анжела қиролни жону дили билан севади ахир!
ТАРТАЛЬЯ – (яна чекиниб) Анжела дейсанми?! Панталоненинг қизи қиролни севармишми? (ён томонга қараб ỹзича гапиради) Анжела, қалбим ардоғи, қувончим менинг! Бугун ё эрта муҳаббатим ила ёҳуд зỹрлик билан хотинликка олмоқчи бỹлганим гỹзал қиз қиролни яхши кỹрса-я!? (овозини баландлатиб) Клариче, сỹнгги марта айтаман, гапларимни қулоғингга ол: агар сен ҳозироқ қирол ҳузурига бормас экансан, ỹзингни яхши тутмас экансан, агар сен Леандрога бỹлган аҳмақона муҳаббатингни қиролга ошкор этар экансан, агар сен ширин сỹзларинг билан қирол қалбида муҳаббат оловини ёқа олмас экансан, қиролга менинг сỹзларимдан биронтасини айтиб қỹяр экансан, билгилки, кафтимда сенга аталмиш заҳар бордир ва сени отанинг раҳми эмас, ỹлим кутмоқдадир, ỹлим! Ва сен, нодон қиз қаҳримнинг қурбони бỹлажаксан!
КЛАРИЧЕ – (даҳшат билан) Хỹп, отажон, мен айтганларингизни бажараман. Балки рад этилган, шарманда бỹлган қизингизни кỹриб, кỹнглингиз таскин топар.
ТАРТАЛЬЯ - (Ғазаб билан уни итариб) Имиллама, бỹл тезроқ! Сен ỹз ҳаётинг фароғатин ỹйла, сỹзларимни унутма, тентак қиз!


УЧИНЧИ КỸРИНИШ
Панталоне билан Анжела кỹринади

ПАНТАЛОНЕ – Ҳеч нарса маълум эмас, жон қизим, ҳали ҳеч нима маълум эмасдир. Бизга маълуми шуки, қиролимиз икки минг етти юз қирқ саккиз маликаю эътиборли хонимларни ỹзларига раво кỹрмадилар. Улар билан бирма-бир хос хоналарида суҳбат қурдилар. Уч-тỹрт савол бердилару эҳтиром билан кузатиб қỹявердилар. Қизларнинг ҳусну-латофати ёқмадими ёинки руҳий оламлари маъқул келмадими, худо билади. Қирол ỹзининг ỹткир зеҳни билан улардаги пинҳона айбларни кашф эта олгандир балки? Буниси қоронғу бизларга. Йỹқ, йỹқ, мен буни телбаларча бир ҳолдир, дея олмайман. Сабабки, неча йиллик хизматим мобайнида қиролимизнинг доно раҳмдил ҳукмдор эканлигига амин бỹлдим. Ҳокими мутлаққа хос барча фазилатлар унда жамулжамдир. Аммо қаллиқ танлашда, шубҳасизки, бир сир-синоат мавжуддир.
АНЖЕЛА – Отажон, нима учун сиз мени бỹлажак шармандаликдан ҳимоя қила олмадингиз? Агар у мени хушламаса, о шундай бỹлишини кỹнглим сезиб турибди, ғам-аламдан куйиб адо бỹлажакман!
ПАНТАЛОНЕ – Кỹнглинг балки адашаётгандир, қизим. Лекин жон қизим, отангга ишонгин мен қирол қаршисида тиз чỹкиб ҳам ёлвордим. Сени бу синовдан озод этмоғини сỹраб, таваллолар қилдим. Аммо барча уринишларим зое кетди. Мен ҳатто  унга дедимки, «Ё ҳазратим! Биз Венецияда туғилиб ỹсганмиз. Тỹғри, биз бир ғарибу бечоралармиз, аммо номусли одамлармиз. Сизнинг беқиёс марҳаматларингиз бизни арзимас хизматларимиз эвазига бу қадар улуғ мартабаларга кỹтарди-ки, сиздан то абад миннатдормиз. Бу мартабаларга етганимиз холда яна олий мақомга даъво қилиб, синовга киришмоқлик биз учун ношукрликдир». Ҳа, шундай дедим унга қизим. Аммо бу гаплардаги сỹзларим шамолда совурилган чанг зарралари каби учди-ю, кетди. Ёлворишларимни мутлақо назарига илмади. Биласанми, у менга нима деди? Эшитгин-а:
Очганимда марҳаматим эшигин барча қизлар рỹбарỹсида
Остонадан қайтмоқ ихтиёрин гар унга берсам
Ноҳақлик бỹлмасми ахир?
Шундай деди у, жон қизим. Қанча ялинмайин, фойдаси бỹлмади. Сенинг номингни ҳам қуръага қỹшмоқликни буюрди. Қуръада сен учинчи бỹлдинг, қизим. Энди нима ҳам қила олардик? Бормоқдан ỹзга чорамиз йỹқ. Менга ҳам осон тутмагин. Бу миш-мишлару иғволарга тобу-тоқатим йỹқлигини билсангми эдинг. Анжела, жон қизим, юрагим ёрилай деб турибди. Сал нарсага тарс ёрилиши ҳеч гапмас!
АНЖЕЛА – Мен бунақанги улуғ мартабага муносиб эмасман. Шу боис ҳам оёқларим қалтирайдир. Отажон балки қирол ҳазратлари беражак саволларида самимийлик, садоқат истар… муҳаббат истар?
ПАНТАЛОНЕ – Ё қудратингдан! Қизим, нима, сен уни яхши кỹриб қолганмисан? Пуч хаёлларингни тарк эта қолгин.
АНЖЕЛА – Сиздайин меҳрибон отамга иқрор бỹлмасам бỹлмас. Отажон, қиролни астойдил севиб қолишга журъат этдим. У мени рад этажак, мен эсам шубҳасиз, ỹлажакман. Йỹқ, йỹқ, ҳокими мутлақнинг бир бечора қизни  рад этмоғи фожиа эмас. Биламан, оддий қизнинг подшоҳ муҳаббатига умид қилмоғи тиланчилик кабидир. Фожиа эса мутлақ бошқадир – фожиа жондан азиз деб билинган азиз инсон томонидан севги гулининг топталишидадир. Бу топталиш – менинг ỹлимим демакдир!
ПАНТАЛОНЕ – О, бахти қаро ота! Буларни эшитгандан кỹра қулоқларим кар бỹлиб қолса яхши эмасми эди?!
АНЖЕЛА – Бу эшитганларингиз ҳали ҳолвадир, отажон. Мен бу шармандаликдан ташқари Тартальянинг норозилигидан ҳам қỹрқаман. Гап қизи Клариченинг ҳам синовда қатнашишида эмас. Мен сезиб юрибман, у ҳамиша мени кỹрганда ошиқ назари билан суқланиб қараб, нуқул хỹрсинади. Бугун эрта тонгдаёқ, у мени аврамоқчи бỹлди. Қирол хонасига бормаслик учун хасталикни баҳона қилиб ётиб ол, деб ундади.
ПАНТАЛОНЕ – Ҳа, маккор! Яна бир ошиқу беқарор! Қизим, фалак ỹз паноҳида асрагай сени. Сенга яна бир нима демоққа ақлим лол. Вақт ỹтяпти, бормоқлик жоиз. Учинчи бỹлиб ёзилгансан сен ахир. (кетади)
АНЖЕЛА – Муҳаббатим, сенга ỹзимни топширгум бешак! (кетади)

ТỸРТИНЧИ КỸРИНИШ
Бригелла ва Смералдина

Икковлари ҳам шарқона кийинганлар.  Смералдинанинг қỹлида катта елпиғич ва гуллар. Бошида эса тожни эслатувчи товус патлари.

БРИГЕЛЛА – Бошингни баландроқ кỹтарсангчи, бунчалар мук тушиб юрмасанг. Бу қỹллар одамнинг қỹлларими ё айиқникими? Бир соатдан бери ỹргатавериб қон бỹлиб кетдим-ку? Шу уринишларимни айиққа сарф этсам у бип-бинойи юрадиган бỹлиб қоларди. Биласанми, сен бу рỹдаполигинг билан кимларни эслатяпсан? «Гуллар, нонлар, ширинликлар!» деб бақириб юрувчи бақалоқ, беỹхшов бозорчи хотинлар бор-ку, худди ỹшаларни!
СМЕРАЛДИНА – Нималар деяпсиз, акажон? Менга би-ир яхшилаб қаранг-чи? Мендайин сарвқомат қизга қиролингиз нима экан, ҳатто ҳайвонлар ҳам хуштор бỹлиб қолишлари мумкин.
БРИГЕЛЛА – Ё, тавбангдан! Бунақа ириган гапларни кимлардан ỹргандинг? Агар олий ҳазрат ҳузурларида шунақа аҳмақона  сỹзларни айтсанг, ỹз номусим билан қасам ичаманки, у сени чỹчқабоқарни севиб қолишга мажбур этади. Кийимларингни ỹзгартир. Мен венецианча кийинмоғингни истайман. Чиройли уламасочни орқага турмаклаб, нафис рỹмол ташлаб олишингни хоҳлайман.
СМЕРАЛДИНА – Эсингизни еб қỹйибсиз! Келинг, гаров ỹйнаймиз: мен мана шу кỹринишим билан Венецияда пайдо бỹлсам, у ердаги барча ỹткир дидли одамларни лол қолдираман. Берретини эса устимдаги либослардан камида ỹнта нусҳани олиб янги кỹйлаклар тикади. Венециялик аёллар шундай кỹйлакларни сотиб оламан, деб уч кун ичида чỹнтакларини қоқлаб тугатадилар.
БРИГЕЛЛА – Тỹғри, янгилик – муваффақият гарови. Агар сен Серендипп қироли ҳузурига венеция либосида кирсанг, бу янгилигинг билан уни лол қолдирган бỹлар эдинг. Наилож, баъзан шунақа айёрлик қилиб туришга ҳам мажбур бỹласанда. Агар олий ҳазратни ỹзингга мафтун қилаолсанг, сен қиролича бỹласан. Мен эсам қиролга қайноға бỹлганим туфайли қаролоғаси лавозимини тарк этиб, кам деганда олий бош қỹмондон мартабасига эришар эдим.
СМЕРАЛДИНА – Шунинг ỹзигинами? Агар вазифа қиролни мафтун этишгина бỹлса, мен учун бундан осонроқ иш йỹқ. Уч кундан бери Армида Тассонинг қỹшиқларини ёдлаб «Содиқ чỹпон» тамошасидаги Кориска ролини машқ қиламан. Мен алламбало хỹрсинишлару, ҳушдан кетишларни шунақанги қойилмақом қилиб ỹргандимки, қиролингиз менинг бу тỹримга тушмай иложлари йỹқ. Мен унга Ариостонинг шеърларини қỹшиқ қилиб айтиб бераман. Эшитинг-а:

Муҳаббат гирдобида тушдию жазавага,
йỹқотди хушин,
Қачонлардир доно саналган инсон.
БРИГЕЛЛА – Оҳ, фалак, сенгагина муножот этаман, қани эди шундай бỹлса! Смералдина, етар, бас қил. Сенинг бу афт-ангоринг, бу қоматинг… Бỹлди, юр энди, ỹзимизни тỹфон исканжасига ташлаймиз. (кетмоқчи бỹлади)

БЕШИНЧИ КỸРИНИШ
Ака-сингил ва Труффалдино

Труффалдино ҳам шарқона яшил либосда. Қуш овловчи  бỹйнига турли ҳажмдаги ва шаклдаги ҳуштаклар осиб олган. Труфалдино ака-сингилга рỹпара келиб, қизнинг кỹринишини масхаробозларга қиёслаб кулади. Уларнинг қаёққа кетаётганликларини сỹрайди.

БРИГЕЛЛА – Қирол саройига, қаллиқлар танловига кетяпмиз.

Труфалдино  Смералдинани масхаралаб кулади. Смералдина қаҳрли қовоқ уюб қараши билан унга пỹписа қилади. Труфалдино бу гапларнинг чин эканини сỹрайди.

СМЕРАЛДИНА – Ҳа, бу чин ҳақиқатдир.

Бригелла бундай бетамиз билан гаплашиб бекорга вақт ỹтказиш фойдасиз эканини айтиб, синглисига қỹл узатади-да, бошини мағрур тутиб кетмоқчи бỹлади. Труффалдино ғазаб билан уларга эътироз билдиради ва қиролга хотин бỹлишни орзу қилаётган Смералдинага халақит беражагини айтади. Смералдинанинг аввал унга турмушга чиқишга ваъда берганини эслатади. Смералдина қирол буйруғи афзалроқ эканини, барча ваъдаларини бекор қилажагини айтади. Труффалдино қиролга мурожаат этиб бундай ноҳақликка йỹл қỹймасликни сỹрашга аҳд қилганини билдиради. Бригелла  унинг бу гапларини бемаъниликка йỹйиб, қиролича либосини кийишга ҳозирлик кỹраётган синглисининг қандайдир қуш овловчи билан турмуш қуриши ҳақидаги гап чинакам аҳмоқликдир, дейди.Улар ỹзларининг насаблари, мартабалари хусусида баҳслашадилар. Труффалдино йиғлайди. Смералдина бу йиғидан тỹлқинланиб, титроқ овозда уни овутмоқчи бỹлади. Қиролича мартабасига етишгач, унга марҳаматлар кỹрсатажагини айтгач, Бригелла билан кетади.
Труффалдино алам билан қолади.

ОЛТИНЧИ КỸРИНИШ
Труффалдино, Леандро

Леандро саҳнанинг у томонида ғамга берилиб, Клариче гỹзал ҳусни билан қиролни маҳлиё этгач, ỹзининг маҳбубасиз қолажагидан куйинади.
Труффалдино саҳнанинг бу томонида тубсиз ғам денгизига ботган. У шу қадар эҳтирос ва баландпарвоз ỹхшатишлар билан маҳбубасини тасвир эта бошлайди-ки, эшитган одамларнинг кỹз олдига гỹзал қиз эмас, балки, бадбашара бир жодугар келади. У шундай «ҳурлиқо»га қиролнинг ишқи тушмаса эди, деб хавотирланади.
Леандро Клариченинг беқарорлигидан нолийди. Сỹнгра шуҳратпараст Тартальянинг зỹри билан қирол хонасига боришга мажбур бỹлган, деган тỹхтамга келади.

Труффалдино саҳнанинг бу четида унинг сỹзларини қайтариб, Смералдинанинг бу қилмишига Бригелла айбдор деб топади.
Иккови йиғлайди. Бир-бирини кỹриб йиғи сабабини сỹрайдилар.
Леандро қиролнинг Кларичени танлашига амин эканини айтади.
Труффалдино унга эътироз билдириб, қирол фақат  Смералдинага хуштор бỹлажагини айтади.
Уларнинг ҳар бири ỹз фикрини маъқуллаб, ỹз дардларининг аъло даражада эканини исботламоқчи  бỹладилар-у,  бошлари устига бало булутлари тỹпланаётганини эса ỹйламайдилар.
Леандро қирол томонидан икки минг етти юз қирқ саккиз қизнинг рад этилганини инобатга олиб, Клариче улар орасида олақарғадай ажралиб қолмас, деган умидда кетади.
Труффалдино агар қирол Смералдинани танламаган тақдирда, қиздан рад жавоби олса, мутлақо ранжимаслигини билдириб кетади.

ЕТТИНЧИ КỸРИНИШ

Манзара ỹзгариб, қирол Дерамонинг шоҳона хос хонаси кỹринади. Хонага олиб кирувчи эшик орқа томондадир. Эшикнинг икки томонида икки токчада икки ҳайкалча. Ỹнгдаги  ҳайкалча белига қадар беркитилган тирик одамдир. Тирик ҳайкалчага шу қадар усталик билан пардоз бермоқ лозимки, томошабин уни ỹнгдаги тарашланган ҳайкалчанинг тасвири деб ỹйласин. Бу тасвир ҳайкал ỹрнидаги актер кулку уйғота олувчи маҳоратига эга бỹлмоғи ва ỹз вазифасини айтилгандек ижро этмоғи жоиз. Яъниким, бу оддий ҳайкалча эмас, балки асар муқаддимасида Чигалотти баён этган сеҳргар Дурандартенинг қирол Дерамога инъом этган мỹъжиза яратувчи икки жодусидан биридир. Хонанинг ỹртасида шарқона услубга хос ỹтиришга мỹлжалланган ёстиқлар. Дерамо ёлғиз.

ДЕРАМО – Ниҳоятким, доно Тартальянинг
Насиҳатлари бỹлғай ижобат.
Шу онда танглагайман гỹзал бир қаллиқ.
(Тасвир-ҳайкалга юзланади)
Эй, сеҳргар Дурандартенинг беқиёс инъоми,
Кỹмак бер менга!
Ҳийлакор қизларга кулганинг ҳолда
Мунофиқ қалбларни фош эта олган,
Айёрлик ỹқларин отган киприкларга
Қалқон бỹла олган,
Ва ёлғон севгилар оташидан
Мени асрай олган,
Менга, фақат менгагина
Аён бỹлмиш о, маҳфий дỹстим!
Ёлғиз қолдирма мени!
Фош этажакдир сенинг бир кулгинг
Хонага киражак бир маккорлик ила хиёнатни,
Муҳаббатим ва номусимни булғашга қодир
Бир маккорага ỹзни бахш этмоқ, сỹнгра эса
Чирмаб ташламоқ шубҳанинг тỹрига
Бир умр душманлик кутиб яшамоқ…
Йỹқ, бундан кỹра,
Тожу тахтни вориссиз қолдирмоқ минг карра афзал!
Ана, келаётир Тарталья ỹз қизи билан.
Кỹрайинчи қанчалар самимий экан бу дилбар қиз?
Менинг тажрибам таъкид этарки,
Ростин сỹзлагувчи аёл бу дунёда
Битта ҳам йỹқдур!


САККИЗИНЧИ КỸРИНИШ

Дерамо, Клариче. Қизни бошлаб кирган соқчи. Клариче ỹрта эшикдан кириб келади. Олдиндаги соқчи ичкарига қадам қỹйгач, ён томонга четланиб, Кларичега йỹл бỹшатади. Айни чоғда чиқиб, эшикни ёпади.

ДЕРАМО - Ỹтиринг, Клариче.
Қирол ҳузурида асти ийманманг.
Сиз томондан лозими –
Сỹзлашинг мен билан эркин бир ҳолда.
Сарбаланд шуҳратли отанинг қизи
ỹзни ҳокисор тутмоғи мутлақ ноỹрин
КЛАРИЧЕ – (ғамгин) Ҳазрат қиролим, эҳтиромингиз учун миннатдорман. Менинг бурчим – амрга итоат этмоқ. Сиз амр этдингиз, мен ỹтирайин. (ỹтиради)
ДЕРАМО – Маълумингизким, танламоғим даркор эрур
мен ỹзимга қаллиқ
мамлакатга эса оқила бир малика.                                         
Мушкул эрур менга танламоқ сиздан афзалроғини.                   
Бу мартабага маъқул кỹринур
Тартальянинг ёлғиз дилбанди.
Аммо ỹзингиздан эшитмоқ истайман:
Истайсизми мен билан бир ёстиққа бош қỹймоққа?
Бу истак юрак амрими ёхуд ота хоҳиши?
КЛАРИЧЕ – Ҳазрат қиролим! Наҳот бу дунёда сиздайин одил, меҳрибон, олий мақом қирол билан тақдир риштасин боғлашни орзу қилмаган бирон қиз бỹлса?
ДЕРАМО – (Кларичега сездирмай ҳайкалчага қарайди. У қиролга ишора қилмайди)
Ҳавойи гапларга нима ҳожат бор?
Сизнинг ỹз фикрингиз билмоқ истарман.
Албатта, менга кỹпдир хушторлар.
Балки… сиз улар сафини маъқул кỹрмассиз
Айни шуни билмоқдир менинг тилагим!
КЛАРИЧЕ – (ён томонга) Оҳ, у мени қанчалар қийноққа солаётир! (овозини баландлатиб) Ҳазрат қиролим, наҳот сиз мени улардан кỹра ақлсизроқ деб биласиз? Наҳот мен телбалик қилиб ỹз бахтимдан юз ỹгирсам?
ДЕРАМО – (яна ҳайкалчага қарайди. Ҳайкалча яна жим)
Сỹзларингиз беҳад гỹзалдир, худди ỹзингиз каби.
Аммо, Клариче, маъноси кỹп мавҳумдир, билинг.
Бошқалар қаторида эмас, истайдурман айнан ỹзингиздан:    
Очиқ айтинг,  қиролга хотин бỹлмоқ истаги борми?
КЛАРИЧЕ – (ён томонга) – Отажон, сиз учун ёлғон сỹзламоққа мажбурдирман. (баланд овозда) Ҳа, ҳазрат қиролим жону дилим билан истайман!
ДЕРАМО – (яна ҳайкалчага қарайди. Ҳайкалча кулади ва тезда яна асл холатига киради)
Клариче, сиз асти шошилманг, ỹйлаб беринг жавобни.
Биламан…
рад жавобингиз ила қалбимни тирнамоқдан,
шу йỹсинда мени ҳақоратлаб қỹймоқдан чỹчирсиз балки?
Ё бошқа бир нарсадан қỹрқаётирсиз?
Бу менга қоронғу…
Маълуми шуки, Клариче,
жавобингиз ҳақиқатдан узоқдир-узоқ!
Тан олинг,
қалбингиз ҳокими мен эмас, бошқа инсондир.
Тỹғрими гапим?
КЛАРИЧЕ – (ён томонга) О, отажон, қаҳрингиз бунчалар қаттиқ! Бадбахт ҳаётингизни шарафламоқ учун алдамоққа мени мажбур этдингиз-а! (баландроқ овозда) Йỹқ, ҳазрат қиролим, инонинг, мен фақат сизни, ҳа, фақат сизни севаман. Биламан, ҳазрат қиролим, жуда яхши биламан, мен қирол муҳаббатига лойиқ эмасман зинҳор. Агар сизнинг фикрингиз ỹзгача бỹлса, ишонинг, мен фақат сизни деганман. Қалбим ёлғиз сизникидир, ỹзгаларга муҳаббатим заррача йỹқдур.
ДЕРАМО – (ҳайкалчага қарайди. Ҳайкалча аввалгидан қаттиқроқ кулади. Сỹнг асл ҳолига қайтади)
Шундайми? Яхши. Сиз энди бора қолинг.
Сỹзларингиз яхши уқдим, Клариче. 
Мен ҳеч кимни ранжитмайман, қувонтирмасман ҳам
Аввал тинглаб кỹрарман бошқаларнинг сỹзларин
Сỹнг келарман аниқ бир аҳдга.
КЛАРИЧЕ – (Ỹрнидан туриб таъзим бажо келтиради ва ён томонга қараб дейди) О, қани эди мени рад этса! Азизим Леандро томон учар эдим!
(Соқчи кириб ҳайкалчаларни тỹсади. Клариче чиқади. Соқчи унга эргашади)

ТỸҚҚИЗИНЧИ КỸРИНИШ
Дерамо ёлғиз

ДЕРАМО – Учратсайдим маккорликдан йироқ аёлни
Ёрилиб кетармидим балки ҳайратдан?
(ҳайкалчага) Ҳой ҳайкалча! Миннатдорлигим сенгадир, сенга!
Чеҳрангда истеҳзо кỹрмаганим онда
Юрагимнинг қанчалар эзилганин билсангми эди.
Мен қỹрқдим. Ҳа, қỹрқдим,
Якун топадими қудратинг, деб қỹрқдим, ҳайкалча.

ỸНИНЧИ КỸРИНИШ
Дерамо, Смералдина, соқчи

Соқчи аввал баён этилган ҳаракатлар билан чиқиб, эшикни ёпади. Смералдина эса беỹхшов кулкили таъзимлар ва имо-ишоралар билан қиролга яқинлашади.

ДЕРАМО – Сиз кимсиз? Қани, ỹтиринг. (ён томонга) Агар ақлим мени адаштирмаса, бу хонимча қаролоғасининг синглисидир.
СМЕРАЛДИНА – (ỹлтириб) Синьор, мен Бригелланинг синглисидирман. Асли насабимиз Ломбардиянинг юқори табақаларидандир. Тақдирнинг нобоп ỹйинлари мартабамизни бир оз пасайтирди. На илож! Аммо камбағаллик инсон қонидаги аслзодалик, улуғворликка асти путур етказа олмас.
ДЕРАМО – (кула бошлаган ҳайкалчага қарайди)
Ҳа, албатта, шундай. Лекин сиз менга айтинг, синьора,
Севасизми сиз мени?
СМЕРАЛДИНА- (чуқур хỹрсиниб) – О, воҳ! Бунчалар бераҳмсиз! Бу қандай савол бỹлди? Сиз менинг юрагимни буткул забт этган ягона баҳодирсиз, султонимсиз! (хỹрсинади)
ДЕРАМО – (янада кучлироқ кулаётган ҳайкалчага қарайди)
Марҳаматли хоним, сиз менга айтинг:
Дейлик, мен сизни лойиқ топиб ỹзимга
Уйландим. Аммо… тезда умрим етиб поёнига
Сизни бева қолдирдим.
Шу ҳолда чекармидингиз қайғу, ғам-алам?
СМЕРАЛДИНА – (ҳаддан зиёд тушкун ҳолатда) Қаҳрингиз бунчалар қаттиқ! Нималар деяпсиз ахир?! О, агар сиз инсон қиёфасидаги вахший йỹлбарс бỹлмасангиз, бу сỹзларни менга сỹзламангиз. Вой жоним, буни хаёлга келтирмоқликнинг ỹзи томирларда қонни тỹхтатади. Вой, вой ғалати бỹлиб кетяпман, менга ёрдам беринг. (Ỹзини ҳушдан кетаётгандай қилиб кỹрсатади).
ДЕРАМО –(янада кучлироқ кулаётган ҳайкалчага қарайди)
Етмай туриб эди мана шуниси!
Энди чақириб хизматкорларни
лахтак-лухтакни чиқартириб ташламоқ лозим. 
(Бу гапни эшитиб, Смералдина дарров ỹзига келади)
Синьора, билдимки, менга бỹлган эҳтиромингиз
ҳаддан зиёда. Энди сиз менга айтинг:
қиз боламисиз сиз ё бева аёл?          
СМЕРАЛДИНА – Бу қандай савол? Агар бỹлсам эдим мен бева аёл, ỹзимни лойиқ кỹрармидим ҳокими мутлақ қаллиқлигига. Мен гард юқмаган қиз боламан бокира! (нозли карашма билан елпиғичда елпина бошлар)
ДЕРАМО – (ҳайкалчага қарайди. Ҳайкалча оғзини катта-катта очиб кулади. Афтини ғалати буриштиради)
Бỹлди, бас, бораверинг, лахтак-лухтак хонимаси
Онт ичиб айтаманки, учрашиб шунча қизлар билан
Кỹрмаган эдим бунчалар кỹнгил очар томошани.
Овута олмаган эди биронтаси мени бунчалар.
Боринг, мен бир қарорга келарман. Боринг, деяпман!
СМЕРАЛДИНА – (қувноқ ҳолда ỹрнидан туриб) Синьор! Эътироф этаманки, қалбимда бир денгиз мисол туйғуларим бор. Ҳароратли муҳаббатим ва нозик ҳисларимнинг энг сарасини фақат никоҳ оқшомида изҳор этгумдир. Ҳозир… ҳозир эса уяламан. Тỹй оқшомида биласиз менинг эҳтиросим қудратини! (ён томонга) Вассалом! Мен уни мафтун этдим. Мен – қироличаман!

Сунъий ҳаяжон билан таъзимлар қилади. Соқчи кириб, ҳайкалчаларни тỹсади. Жонли ҳайкал бу вақтда жонсиз ҳайкалчага алмаштирилади. Смералдина кетади. Соқчи унга эргашади.

ỸН БИРИНЧИ КỸРИНИШ
Дерамо ёлғиз
ДЕРАМО – (ҳайкалчага)
Эй менинг оқил ҳайкалчам!
Агар билсанг эдинг бу кулгинг билан
менга қанчалар қувонч бахш этганингни!
О, оталар, рашк ỹтида  ёнаётган эрлар, маҳбублар…
Шундай ҳайкалчага эга бỹлмоқлик қанчалар яхши!
Тергар бỹлсангиз хотинингиз ёҳуд меҳрибон синглингизни
йỹл очарсиз уларнинг сирли фикрлар салтанатига.                                   
О, йỹқ, йỹқ!
Бу барчага бахтсизлик келтирувчи бир ҳолдир!
Аёл эмас, эркак рỹпара қилинсайди шундай синовга!
Бу бошқа масала!
Забт этолсайдим эркакларнинг махфий фикр-ỹйларин…
О, бỹлар энди нақадар гỹзал!
Шунда ҳимоя эта олардик ỹзни
Номақбул хизматкорлардан, хиёнаткор дỹстлардан,
Хоинликка тайёр вазирлардан.
(эшик томон қарайди)
Ана, келаётир Анжела!
Онт ичиб айтаманки, мен учун ғоят қайғулидир
Уни ҳам маккорлик либосида кỹрмоқлик!
Чунки мен унда кỹрмоқ истардим...
Бемаъни истак!
Умид қилмоқдан мени мосуво этган
Узоқ давом этган тажрибаларим.
Шундай-ку-я… Ҳар ҳолда… Йỹқ!
Ҳайкалча, сен менга англат, ишора қилиб!


ỸН ИККИНЧИ КỸРИНИШ
Дерамо, Анжела
АНЖЕЛА –  (улуғвор самимият ила)
Синьор, амрингизга итоат этиб келдим,
Аммо буйруқ адлатлими экан, била олмадим.
ДЕРАМО -    Ỹлтиринг (ён томонга)
Қандай мафтункор журъат! (Анжелага)
Мен ҳеч қачон адолатсиз бỹлмаганман.
АНЖЕЛА –  (ỹлтиради) Албатта…
Сиз қиролсиз.
Синьор, амр-фармонларингизда бỹлган тақдирда ҳам адолатсизлик,
ким ҳам журъат эта олар буни айтмоққа?
ДЕРАМО –    Сỹзлар ошкор этмоқда журъатингизни.
Агарчи етмас бỹлса бу журъат қиролни айбситмоққа
Ỹзим сизга бергумдир мутлақ эркинлик.
Сỹзлайверинг. Айтинг очиқ-ойдин.
Мен бу сỹзларда таҳқир кỹрмасман.
АНЖЕЛА –   (ён томонга)
Оҳ, мунчалар қаҳри қаттиқ бу дилбар йигитнинг!
Эътироф этиб, далда бергани холда хоинлик қиладир.
О, менинг бечора юраккинам! 
(овозини баландлатади)
Синьор,камтарона тақдирига шукрона қилиб
Яшамоқда бỹлган бечора қизлар
Хотинлик танловига зỹрлаб чорланса
Адолат деб билурмисиз сиз?
Ҳою-ҳавас қафасида ваъда этиб олтин қасрлар
Сỹнг…сỹнг эса уятдан ёниб
Ранжиган юраклар ярадор бỹлиб
Кỹз ёшлари гирдобида азоблар чекиб
Нола ила қайтмоқларин сиз адолат дерсиз?
Ҳа… адолатдир бу…
Чунки бỹлмасинлар қанчалар гỹзал
Забт эта олмаганлар юрагингизни. (хỹрсинади)
Ва рад жавобингиз айни адолатдир, ҳа,
Тан олмоқ керак. Адолат бобида сиз тенгсиз инсон.
Ỹз эрким, истагим бỹғиб, ỹлдириб
Ҳузурингизга келмоғим ҳам адолатдандир.
Отамнинг ёлворишлари кетиб бесамар
Синовга чорлабсиз сиз мени.
Шунча қизларни камситмоғингиз каммиди эди?
Буларнинг сафига мен ҳам қỹшилиб,
Инжиқлигингиз қурбонига айлансам агар
Кỹнгингиз роҳат топарми энди?
О, Дерамо, ҳазрат қиролим!
Унутмангиз: адолатда эрур осмону фалак.
Кутиб турмоқдадир лозим фурсатни
Ва бир кун беражакдир жазоингизни.
Йỹқ, йỹқ, қиролим, мен ỹзимни ỹйламасман ҳеч.
Юз ỹгиринг мендан, майлига,
Ỹзга ҳолдан умидим ҳам йỹқ.
Аввалги бечоралар ажрини олди.
Аммо… эшик ортида
яна қанча бечоралар кутмоқдадирлар
камситилишнинг ширин онларин.
Раҳм қилинг уларга. Майли, Анжела
Рад этилмиш қизлар сафида
Сизга сỹнгги қурбон бỹла қолсин.
Қиролим, айбситманг мени.
Сиз менга эрк бердингиз, эркин-эркин гапирдим мен ҳам.
ДЕРАМО –    (ён томонга)
Ҳушимни нимадир олди,
Нимадандир ақлим бỹлди лол
(ҳаракатсиз ҳайкалчага қарайди)
Ҳайкалча ҳам жимдир негадир.
Наҳот алдов йỹқдир бу қиз қалбида?
Йỹқ, йỹқ, ишонмам асло! (баланд овозда)
Очиқ сỹзларингиз лойиқ таҳсинга!
Анжела, сизни афу этадирман мен.
Мақтовларим ҳам сизгадир ёлғиз.
Аммо… ҳақиқатни билсангиз эди,
Бу қадар аёвсиз  бỹлмас эдингиз.
Умрим бўйи бир орзуга банди яшадим
Бир қиз умидида яшаб келдим мен.
Шундайин қизки, чин муҳаббати ила
То умрим охирига қадар қувонч бахш эта олсин.
Бироқ… афсус, топмадим уни.
Қиролликка ворис қолдирмоқ бурчи
Яна умид ỹчоғига ỹтин қалади.
Қỹрқарманки, бу сафар ҳам умид учқуни
Аланга олмай ỹчар, кулга айланар.
АНЖЕЛА –     Синьор, гапларингиз ғалати.
Сизда борми экан бирор далилу исбот
Аёлларда самимият йỹқ эканига?
ДЕРАМО -      Борлиги айни ҳақиқатдир.
Бироқ афсус шуки, исбот калитин
Сизга кỹрсатмоққа йỹқ менда имкон
(алоҳида бир илиқлик ила)
Мана сиз… Сиз… сева олармидингиз мени?

АНЖЕЛА –     (хỹрсиниб) О, қани эди сизни севмай қолсайдим
Ёнмасайди қалбим оташдан
Олган чоғим сиздан рад жавоб,
Азобланмас эдим ỹлимнинг азоби билан.
Менга барибир энди. Кутмоқдаман
Мендан юз ỹгирмоғингизни,
Тақдири азал ҳукмин кутган каби жим.
Сизга эса бундай хотиржамлик тиламам асло.
ДЕРАМО –      (жим турган ҳайкалчага қарайди. Ён томонга)
Ҳайкалча жим.
Ҳатто йỹқдир бир жилмайиш аломати.
Қалбимга қувонч ели уфурарми…
Бỹлиши мумкин эмас… Ҳақиқатми бу ё рỹё
(ҳаяжон билан)
Айтинг, чин сỹзингизни:
Сева оласизми мени умрим адоғига етгунича то?
Сиздан аввал жон таслим қилиб,
тобутимга киргунимча то?
Муҳаббатга содиқ қолмоққа қодирмисиз, айтинг!
АНЖЕЛА –     Агар кундалик ташвишлар юкин
Мумкин бỹлса тортмоқ севги тарозусида
У ҳолда жавобим тайин: Ҳа! Аммо билингки,
Муҳаббатнинг адоғи тобут эмас ҳеч!
Қалбимда жон бор экан то
Севгим оташи ҳам ỹчмагайдир ҳеч…
Лекин қиролим, ҳаётнинг умидли чечакларини
Қайғули саволлар қабрига бермоқдан мақсад не ỹзи?
Муҳаббат… қайғу… умид…         
Бỹлар, бас! Тоқат қилмоққа қолмади мадор.                            
(йиғлайди)
ДЕРАМО -            (ҳаракатсиз ҳайкалчага қарайди)
Қотиб қолди худди тош мисол.
Наҳот бу қизлар карвонидан сỹнг
Ҳақгỹй бỹлиб чиқса айни шу дилбар?
(ҳайкалчага қарайди)     
Йо, тангрим! Нима бỹлди менга?
Ё муҳаббат кỹзларимдан олдими нурни?
Ҳақиқатни кỹра олмасми бу ожиз кỹзлар?
Йỹқ, йỹқ, бундай бỹлмоғи мумкин эмасдир асло!
(ҳаяжон билан)
Балки мендайин бир нодонни сева олмассиз,
Балки қалбингиз эгаси бошқа бировдир?
О, Анжела, раҳм қилинг, мен бедавога.
Ỹтинайин, тиз чỹкайин гар лозим бỹлса.
Сизни хотинликка танламасимдан
Айтинг ҳақиқатни, яширманг сира.
Тамом! Чидамларим чоклари сỹкилиб битди
Қолмади заррача мадор.
Анжела, севаман сизни! Шунчалар севаманки…
Агар қалбингизда ёлғоннинг заррача учқунин кỹрсам                      
Аламдан ỹлмоғим тайин.

АНЖЕЛА -        (Ỹрнидан туриб ỹзини унинг оёқлари остига ташлайди)     
Оҳ, Дерамо, ёлвориб сỹрайман сиздан:
Мен бечорага ỹлим ҳадя эта олгувчи
Ỹша рад жавобин берингиз тезроқ.
Таҳқирларни бас қилинг, бỹлди!
Бераҳм масхарадан тийингиз ỹзни,
Чорасиз бир қизнинг ярадор қалбин
Бераҳм, бешафқат тирноқлар билан
Қийнамоқдан нима наф сизга?
Биламан, сиз олий ҳазратга муносиб эмасдирман  мен.
Бу йỹлда чекдим кỹп жафо, адо бỹлди бардошим, тамом
Қалб жароҳати ёмон, Дерамо.
Олий ҳазратим, раҳм этинг менга
Калака қилмангиз мен бечорани.
Бера қолинг менга тинчимни (ҳỹнграб йиғлайди).
ДЕРАМО – (ҳаяжонланган ҳолда ҳаракатсиз ҳайкалчага қарайди. Ỹрнидан туради)
О, азизам, мунисам. Менинг маҳбубам!
Софдиллар салтанатининг ёлғиз маликаси!
Бỹлди, бас, бас қилинг бу йиғингизни.
Бу покиза қалбни ҳам рад этсам агар
Дунёдаги энг ваҳший ҳайвонга айланардим мен.
Содиқ вазирларим, бу ёққа киринг!
Соқчилар, чорланг авомни.
Халқим бошлайверсин тантаналарни
Серендипп мамлакатига қиролича бỹлсин муборак!
Табрик этинг: то абад сева олгувчи қаллиқ
менга бỹлсин муборак!
(соқчи киради)
АНЖЕЛА –          Дерамо, йỹқ, менинг ỹлимим сизга не даркор?
Рад жавобингиз эшитмоққа тайёрдурман мен.
Эл аро овозага чидолмам сира
Бунчалар қаттиқ экан қаҳрингиз? Ахир мен…
Тан олдим-ку, муносиб эмаслигимни.

ДЕРАМО –           О, Венециянинг дилбар гỹзали
Сиз софдил қалбингиз билан муносибдирсиз
Серендипп қиролидан улуғроқ зотга.
Енгилтак аёллар ва вайсақилар
Хиёнат қасрининг маликалари
Ёлғонни Худо деб билгувчиларни
Қỹйиш мумкин бỹлсайди тарозунинг палласига
Дош бера олмас эди сизнинг биргина ҳақ гапингизга.
Мени севишлари бир ёлғон бỹлса
Ватанга муҳаббатлари катта ёлғондир.
Қани, эй вазирлар, кира қолингиз.
Барча била қолсин танлаганимни
Анжелани танладим мен,
Серендипп  қироличаси - гўзал Анжелла!


ỸН УЧИНЧИ КỸРИНИШ
Дерамо, Анжела, Тарталья, Панталоне

ПАНТАЛОНЕ -    (ҳайрат билан) Олий ҳазрат, янглиш эшитмадимми мен, Анжелани танладим, дедингизми? Менинг қизимни-я!?

ДЕРАМО –           Қувонмоғингиз жоиз, сиз – бахтли ота!
Сизнинг бахтингиз – қизингиз
Қиролича мартабасига етганида эмасдир, зинҳор.
Гỹзал қалбли қизга ота экансиз,
Ана шу сиз учун улуғ бир бахтдир.
ТАРТАЛЬЯ –  (ғазаб билан ён томонга)  Лаънат бỹлсин бу хушхабарга!  Лаънат бỹлсин бу дақиқаларга! Ҳалокат чоҳига қулаётганимни сезиб турибман. Мен Анжелани бой беряпман. Қизим эса тахтдан маҳрум бỹлмоқда!
ПАНТАЛОНЕ – Олий ҳазрат, биз сиздан арзимас хизматларимиз эвазига бунчалар олий мақомда иззат кỹрганимиздан сарфароз эдик. Энди эса бечора қизга янада олий мақом бахтни инъом этарсиз…
ДЕРАМО –          Панталоне, менинг содиқ вазирим,
Бу сỹзларга йỹқ эрур ҳожат.
Мен фақат узукка жавҳар кỹз қỹйилгани мисол
Мамлакат тожига эзгулик қỹймоқдадурман.
Мамлакат ворисга муҳтож экан, бас,
Хотинликка танладим Анжелани мен
Ва топмадим ỹзга муносибини.
ТАРТАЛЬЯ –   (айёрона қувонч билан) Олқишларим ва яна олқишлар бỹлсин! Олий ҳазратим, ниҳоят ỹз муддаонгизга етдингиз. Мен бундан бағоят мамнундирман. Танламоққа Анжеладан аълороқ қиз чиндан йỹқдир. Панталоне, қувончимни қандай изҳор этсам экан? (ён томонга) Мен ит каби қутурмоқдаман! О, ỹлим, сени чорлайдурман мен! О, жаҳаннам, о, қасос, кела қол энди!
ПАНТАЛОНЕ – Жон қизим, ҳеч қачон ỹз насабингни унутма ва гердайиб кетма. Унутмагинки ва миннатдор бỹлки, осмон ҳар дақиқада бахт ёғдиргусидир. Бироқ билки, айни ỹринда кутилмаган балолар ҳам ёғдирар. Муҳтарам қиролимиздан ỹтинчим бордир: олий ҳазрат изн берсалар қизим билан ёлғиз қолсаму икки соатгина насиҳат қилсам. Қари отасининг ỹгитларини олса, ёғилиши мумкин бỹлган балолардан асранмоқни билса, чакки бỹлмас. Мен ҳали ҳам ỹз қулоқларимга ишонгим келмас. Муборак аҳдингиз бир ҳазилдай туюлар ҳануз.
ДЕРАМО –            Бу гумонларга ỹрин йỹқ сира!
Мана менинг қалбим, мана бу қỹлим.
Анжела рози бỹлса бас, у менга хотин!
АНЖЕЛА –       Ҳазрат қиролим, тақдирга шукрлар қилганим ҳолда
Қалбим қалъасин эшикларин сизга очгумдир
Қалбим ва садоқатимга мутлақ ҳоким эрурсиз
Шу ондан бошлаб.
(бир-бирларига қỹл берадилар)
ТАРТАЛЬЯ –    (ён томонга) Ғазабим ỹтидан бỹғила бошлаяпман! (овозини баландлатиб) Қиролим, сизнинг бу аҳдингиз биз учун кутилмаган бир бахт бỹлди. Аммо бир муаммо қулфин очолмай гарангмиз. Икки минг етти юз қирқ саккиз ҳурилиқодан сỹнг бу венециялик қизга мафтун бỹлганингиз сабабини билсак бỹладими?
ДЕРАМО –  Ҳа, энди мумкин айтмоғим.
Беш йил муқаддам  сеҳргар Дурандартедан олдим бир совға.
У менга ҳадя этди икки жодуни.
Бири ана, қаршингизда (ҳайкалчани кỹрсатади).
Иккинчиси эса қалбим ардоғидадир.
Ажабланманг. Мавжуд эрур ҳайкалчада ажиб бир сеҳр.
Аёл макр билан сỹзлай бошлаган замон, у кула бошлар.
Ҳайкалча фақат бугун кула олмади.
Анжела, ҳа, фақат Анжела ёлғон сỹзларни олмади тилга.
Қалбида нимаики бỹлса, шуларни айтди ва шу боис танлади мени.
(Анжела ажабланади)
ПАНТАЛОНЕ – Ана халос! Бу бир мỹъжиза!
ТАРТАЛЬЯ –  (ғазабланиб) Бу қанақаси? Ҳайкалча Кларичедан ҳам кулдими? Демак, менинг қизим маккорами? У ҳолда, қиролим, ижозатингиз билан мен уни сỹйиб ташлайман.
ДЕРАМО – Йỹқ! Тỹхтанг! Ноỹрин ғазабга йỹл бера кỹрманг.
Маккора эмасдир Клариче, билинг.
Фақат унинг юраги аталмишдир бошқа бировга.
Буни сеҳргарнинг жодуси фош қила билди.
Хотин бỹла олмасди Клариче менга шу боис.
О, Анжела, менинг азизам,
Бокира қиз ва ҳаё қасрининг маликаси!
Сизни шу қадар севаман ва инонаманки
Севгингиз ва садоқатингизни
Синамоқ мутлақ лозим эмасдир менга.
Қалб ва ишонч бирлашар экан
Ỹрин йỹқдур ҳар хил гумонга
Шундай экан бу ҳайкалчага йỹқ энди ҳожат
(қилич яланғочлайди)
Адо этиб бỹлди сеҳргарнинг жодуси ỹз вазифасини.
Яна сиздан ёлғон ва бошқа доғлар
Излаб қолмаслик учун мен уни маҳв этгумдир! 
(ҳайкалчани чопади)
Мана шунинг ỹзиёқ бегуноҳ аёлларни хорловчи
Беҳуда гумон ва рашкларни маҳв этмоққа бир ишоратдир.
Зотан, гумон ва рашк – улуғ жиноятлар эшигин
Очгувчи малъун калитдир
Вазирларим, амримни етказинг халққа:
Шу ондан эътиборан байрам эълон этгум бутун мамлакатга
Тарталья, сиз ҳам қувонинг,
Қизингиз учун куйинманг асти
Қани юринг, шодон ỹйнаб кулайлик биз.
Бугун ажиб бир овга чиқажакмиз.
Қани, Анжела, қирол харамига бораверинг сиз.
АНЖЕЛА –         Ҳазрат қиролим, сиз буюрган йỹлга боргумдир
Қувончга йỹғрилган ийманиш билан.
ПАНТАЛОНЕ –  Онт ичиб айтаманки, буларнинг бари менга бир туш бỹлиб туюляпти. Хонамга бориб , Венецияда  яшовчи акам Болдога икки оғиз мактуб битиб қувончимни баҳам кỹрай. Имоним комилки, бу хушхабар газетахоним саҳифалари орқали унга  етиб боражак. Шундай бỹлса-да, майли, битиб бир мактубхоним ва сỹнгра почтахоним хизматларидан фойдаланиб хушхабарни йỹллайман (кетади)
ТАРТАЛЬЯ – Менинг қизим рад этилди! Менинг Анжелам!.. Мен – меров, Анжеламни йỹқотдим-а! Менинг қалбим муҳаббат ва нафрат, ҳасад ва иззати нафс исканжасида азоб чекадир. Вужудимни тирнаётган бу азобларни яширишга қурбим етмайдир. Ё, тангрим, куч бер менга! Қалбим куйиб адо бỹлаётган чоқда кỹнгил очмоқ, қувонмоқ учун овга бормоғим даркор. Ҳаммасига лаънатлар бỹлсин! Қизимга, Панталонега ҳам, қиролга ва ỹша аҳмақона ҳайкалчага ҳам! Қалбим азобда, аммо чекинмоқ ниятим йỹқдир. Асло! Асло! Ҳали умид қуши учиб кетгани йỹқдир. Мен пайт пойлайман. Ва шундай боплаб қасос олурманки, бунақа  даҳшатни ҳеч бир томошада кỹрмагандирсиз. Менинг авлодларим бу қасос баёнини эшитганларида ҳушсиз йиқилмоқлари тайиндир бешак!
(парда)


ИККИНЧИ ПАРДА

БИРИНЧИ КỸРИНИШ

Тарталья ва Клариче

ТАРТАЛЬЯ – Минг лаънат сендайин қизга! Сени деб мен барча орзуларимни тупроққа кỹмдим. Билиб қуй: сен  - қотилсан! Ҳа, ҳа, қотилсан! Сен менинг юрагимга ханжар урдинг! Энг гỹзал орзуларимни ỹлдирдинг. Сен, телба қиз, Леандро билан дон олишганингни қиролга ошкор этдинг ва оқибат қиролича бỹла олмадинг. Сен ỹзингни ҳам, мени ҳам бадном этдинг. Энди эса сени қарғайман: бошинг бахтсизликдан чиқмасин! Ҳамма ёғингни яра-чақа босиб, ириб-чириб кетгин сен! Сени итлар ғажиб, бурда-бурда қилиб ташласин!
КЛАРИЧЕ – Жон отажон, ундай деманг. Мен қиролга бу ҳақда ҳеч нима демадим. Ỹша жодули ҳайкалча юрагимдагиларни қиролга фош этиб берди.
ТАРТАЛЬЯ – Ҳайкалчами ё ҳайкалчамасми, юрагингми ё юрагинг эмасми, бунинг энди фарқи йỹқ. Аммо сен айт, лаънати қиз: Леандрога ошиқ бỹлишга сенга ким рухсат берди? Агар сен Леандрога ошиқ бỹлмаганингда ҳайкалчани кулишга мажбур этмаган бỹлар эдинг.
КЛАРИЧЕ – Леандронинг гỹзал чеҳраси, унинг кỹзлари, унинг ширин сỹзлари уни севмоқ учун рухсат олишга фурсат бера олмади. Мен уни ỹзим сезмаган ҳолда севиб қолдим.
ТАРТАЛЬЯ – Ҳа, ҳали шундайми? Сен кỹпроқ эркакларга тикил, уларнинг сỹзларига маҳлиё бỹлавер. Ана шунда ҳар куни биттадан эркакни севиб қолаверасан, ярамас қиз!
КЛАРИЧЕ – Мендан ранжиманг, отажон. Дерамо ỹзига қаллиқ танлаган экан, энди менга тасалли беринг, қувонч бахш этинг.
ТАРТАЛЬЯ – Қувонч бахш этинг? Нима учун, қайси яхшилигинг эвазига, ахлоқсиз?!
КЛАРИЧЕ – Отажон, Леандро билан турмуш қуришимизга оқ фотиҳа беринг. Ҳар ҳолда у қирол соқчиларининг бошлиғи. Энди эса қироличанинг акаси. Мартабаси янада ошади энди.
ТАРТАЛЬЯ – (ғазабда) Билиб қуй! (ён томонга) Ғазаб мени фош қилмоқда. Йỹқ, қасос олмоғим учун ỹзимни гỹлликка солмоғим керак. (ҳийлали лутф билан) Қизгинам, менинг ҳозирги гапларимни кỹнглингга олма. Бир неча дақиқа ғазаб ҳукмида бỹлдим. Бир оз сабр қил, қутуртирган ғазабдан сал нари бỹлай. Сен бечора отангни тушунишга ҳаракат қил. Албатта… мен сени овутаман. Ҳозир эса шошиляпман. (ён томонга) Кỹнглинг қувонч истайдими? Ундан кỹра чавақлаб ташлайман сени!
КЛАРИЧЕ – Ҳа, отажон, шодлик бахш этинг.
ТАРТАЛЬЯ – Ҳа, ҳа, албатта. Ҳозир хонангга бор. Мен билан бошқа сỹзлашма.
КЛАРИЧЕ – Амрингиз бош устига. Отажон, қỹлингизни ỹпмоққа ижозат беринг.
ТАРТАЛЬЯ – Ҳа, ҳа… ỹп мени, ỹпа қол. Нима истасанг шуни қил. Фақат тезроқ кета қол. Мен ғазаб оловидан чиқиб олай. (Уни нари итаради) бу кỹргуликка чидагандан кỹра ỹзимни чавақлаб ташлаганим минг марта яхши! Менинг Анжеламни ҳозир қирол  эркалаётгандир… (инграйди) Йỹқ, йỹқ! Ҳозир нақ ёрилиб, портлаб кетаман. Ҳозир… ҳозир бошимни деворга уриб ёраман! О рашким, о. нафратим! Айт, нима қил, дейсан? Ҳа, ҳозир бораман. Ов бошланяпти, дейман. Қиролни чағитаман. Гỹзал Анжелани эркалашига йỹл қỹймайман.

ИККИНЧИ КỸРИНИШ
Тарталья, Леандро
ЛЕАНДРО – Синьор Тарталья!
ТАРТАЛЬЯ – Нима дейсиз? Гапингиз бỹлса, тезроқ айтинг, мен овга шошиляпман. (ён томонга) Ҳе, турқинг қурсин сенинг!
ЛЕАНДРО – Муҳтарам синьор, қирол синглим Анжелани ỹзига муносиб кỹрди-ю, менинг бахтимга Клариченинг боши очиқ қолди. Агар мени куёвликка муносиб кỹрсангиз бу бахтим минг чандон ортган бỹлур эди.
ТАРТАЛЬЯ – «Қирол синглим Анжелани ỹзига муносиб кỹриб, менинг бахтимга Кларичени боши очиқ қолди?»  Бу қандай бетамизлик! (ён томонга) Агар сен икки томонлама кулган бахтингдан маст бỹлсанг, мен икки томонлама ёпирилган қайғу ỹтида ёнаяпман.  Сен буни билмайсан, итдан тарқаган! (овозини баландлатиб) Яхши, мен сизлар билан қариндош бỹлишдан мамнунман холос. (ён томонга) Отанг икковинг чақмоқ чақинида ёниб қỹшмозор бỹлларинг! (овоз чиқариб) Аммо мен ҳозир давлат ишлари билан бағоят бандман. Яна уч-тỹрт кун сабр қилинглар. (ён томонга) Агар иблис мени қỹллаб қувватласа,  қандай давлат ишлари билан банд эканимни  сен бадбахтларга кỹрсатиб қỹяман!
ЛЕАНДРО – Синьор Тарталья, бугун шу қадар бахтли кунки… (итларнинг ҳуриши, овчилар бурғусининг овозлари)
ТАРТАЛЬЯ – Ана, овга чорламоқдалар. Олий ҳазрат отланиб бỹлганлар чоғи. Сиз ҳам отланиб, изимиздан боринг.
ЛЕАНДРО – Сиз мутлақ ҳақсиз. Ҳозироқ шайланаман. Ов қаерда бỹлади?
ТАРТАЛЬЯ – Узоққа бормаймиз. Шаҳар дарвозасидан чиқамизу Рончислап ỹрмонидаёқ овни бошлаймиз. (ён томонга) Айни шу ерда мени омад кутиб турибди. (кетади)
ЛЕАНДРО – Илтимосим Тартальяни шошириб қỹйди. Хоҳишсиз сỹзлашгани балки шундандир. Нима бỹлганда ҳам у Клариченинг отаси ва қиролнинг  севган вазири. У билан эҳтиёт бỹлиб гаплашмоқ даркор.


УЧИНЧИ КỸРИНИШ
Труффалдино, Смералдина

Труффалдино кулаётган Смералдинадан қочиб киради.
Смералдина қирол синовидан ỹтаолмагани сабабли у билан ярашмоқни истайди.
Труффалдино қизга ғазаб ỹқларини ёғдириб, ỹзининг иродасига қарши боргани учун ундан ранжийди. У қирол рад этган қизга, айниқса, ҳайкалча томонидан гуноҳлари фош этилган қизга уйланишни истамайди. У ҳайкалча қизнинг сирли маишатларини, яширин айблари балки тишларининг ясамалиги ва шунга ỹхшаш сирларни фош этган деб ỹйлайди.
Смералдина бу гумонлар ноỹрин эканини айтиб, севгилиси фақат у экани, синовга юборишга Бригелла мажбурлаганини маълум қилганида ҳайкалча кулиб қỹйганини билдиради. У оҳ-воҳ чекади, хỹрсинади.
Труффалдино эса мағрур. Унинг гапларини назарга илмайди.
Мазкур рол ижрочилари чаққон ҳаракатлари билан айёрликлари баҳсларини баён этиб бỹлишгач, Труффалдино қуш овига кетмоқчи бỹлади.
Смералдина унга эргашмоқчи бỹлади.
Труффалдино бунга йỹл қỹймайди.
Иккови ҳам ғазабланган ҳолда кетади.

ТỸРТИНЧИ КỸРИНИШ

Саҳнада Рончислап ỹрмони. Кенг манзара. Дарё, шаршара, ỹрмон. Баланд-пастлик. Ỹриндиқ учун ҳам мосланган харсанг тошлар. Чигалотти қỹлида тỹтиқуш билан чиқади.

ЧИГАЛОТТИ – О,  Дурандарте, менинг ҳожам, Рончислап ỹрмони шуми?
ТỸТИҚУШ – Ҳа, Чигалотти, шу ер. Энди мени қỹйиб юбора қол.
ЧИГАЛОТТИ – Ҳайр, менинг  ҳожам, Дурандарте. Энди боринг-да, улуғ мỹъжизаларингизни бошланг. Соат олтита эса мен сизни ỹз одамий қиёфангизда «Маймун» меҳмонхонасида кутажакман. Ỹша ерда эътиборга ва ҳурматга лойиқ инсонлар саломатлиги учун май ичажакмиз.
(Тỹтиқушни қỹйиб юбориб, ỹзи ҳам кетади. Тỹтиқуш ỹрмон бỹйлаб учади.)

БЕШИНЧИ КỸРИНИШ

Милтиқни орқасига осиб олган Дерамо ва милтиғини қỹлда шай ушлаб олган Тарталья киради

ДЕРАМО – (ỹрмонга боқади) Мен айтган шикоргоҳ айни шу ердир.
(Тартальяга орқа ỹгиради. Тарталья милтиқни ỹқталиб, нишонга олади. Аммо отишга улгурмай, Дерамо ỹгирилади. Тарталья шу заҳоти аввалги қиёфага киради. Бу бир неча марта такрорланади. Лекин Дерамо вазирининг мудҳиш ниятини пайқамайди.)
ТАРТАЛЬЯ – (маккорлик билан) Ҳа, олий ҳазрат, жуда боп жойни танлабсиз. (ён томонга) Негадир омадим юришмай турибди.
ДЕРАМО – Ҳайвонларнинг кỹп бỹлмоғи тайин бу ỹрмонда.
(яна орқа ỹгиради. Тарталья яна нишонга олади. Дерамо яна ỹгирилади)                                Шикор қойилмақом бỹлар, мана кỹрарсиз.
ТАРТАЛЬЯ – (саросимадан тез қутулиб) Ҳақ гапни айтдингиз, олий ҳазратим! (ён томонга) қỹлларим қалтирамоқда. О, бармоқларим, панд берманг менга! Тепкини боссангиз бас! Биз ҳозир ёлғизмиз.  Ỹлдирмоқнинг айни пайти. Сỹнг… мурдасини дарёга ташлаб юбораман.
ДЕРАМО – Ҳа, ҳа, ёдимга тушди.
Бир пайтлар буғуни отган эдим бунда мен. (шошилмасдан гапиради)
ТАРТАЛЬЯ – Ҳа, айни рост, мен буни унутганим йỹқ. (ён томонга) Аскарлар шай туришибди. Мен буни ỹлдирганим замон шаҳарни ва Анжелани қỹлга оламан. Лекин… лекин негадир юрагим беҳаловат.
ДЕРАМО – Бу ерда ёлғиз қолибмиз.
Бошқа овчилар қаерда қолди? (яна ỹша ҳолат)
ТАРТАЛЬЯ – (ғазабда) Улар ивирсиб анча орқада қолиб кетишди. (ён томонга) Лаънатлар бỹлсин, бир лаҳза етмади.
ДЕРАМО – (унга боқиб)
Тарталья, азизим, ғамгинсиз нега?
Ташвиш булутига банди бỹлибсиз?
Азиз дỹстим, нималар яширинди
нотинч бу қалбга?
(харсангга ỹтиради)
Сизни қайғули ҳолда кỹрмоқ
Мен учун минг бир азобдир.
Оғир, ташвишли онларимда сиз
Ҳамиша далда эдингиз менга.
Илтимос қиламан сиздан
Норизолигингиз боисин сỹзлангиз менга.
Ваъдам чиндир: сиз учун ҳар нарсага
Тайёрдирман мен.
Келинг, ỹлтиринг, дỹстона суҳбат қурайлик икков.
Чеҳрангизда қайғу соясин кỹрсам,
Юрагимда бир оғриқ турар.
ТАРТАЛЬЯ – (ён томонга) Тамом! Вақтни бой бердим. Энди бошқа фурсатни кутмоғим керак. Шу кунга қадар бунчалик қỹрқоқ бỹлмаган эдим. (овозини баландлатиб) Олий ҳазратим, адашдингиз. Мен ғам-аламдан узоқдаман. Сизнинг ёнингизда бỹлмоқдан улуғроқ бахт йỹқдур менга.
ДЕРАМО –          О, содиқ вазирим, ёлғон ярашмайди сизга.
Юрагингиз қаърида қора хафалик
Ғимирлайдир ва сизга бермайдир тинчлик
Қани, ỹлтиринг, ва очиқ сỹзланг сиз менга.
Билингки, мен сизга фақат эмасман қирол,
Сизни муҳаббатла севувчи дỹстингизман мен.
ТАРТАЛЬЯ – (ỹлтиради ва ёнга қараб) Ҳақиқат ва ёлғонни шундай қориштириб ташлайинки, мендан гумонсираб юрмасин! (овозини баландлатиб) Синьор, айни тỹғри фаҳмлабсиз. Майли, сиздан яширмайин бир кичик хафалик мавжуддир менда.
ДЕРАМО –        О, садоқатли вазирим менинг,
Айтингиз, норозилигингиз боиси не эрур?
Ғанимларингиз мавжуд эрса жазолайин уларни.
Ёинки мавжуд бỹлса кўнгилхиралик
Унинг сабабларин этай бартараф.
ТАРТАЛЬЯ – Олий ҳазратим, сизга бутун жону дилим ила хизмат қилаётганимга ỹттиз йилдан ошди. Хоҳ уруш чоқғларида бỹлсин, хоҳ осуда кунларда сизга қанчалар яхши маслаҳатлар берганим ỹзингизга маълумдир. Қанча-қанча маликаларни рад этганингиз учун юз берган неча-неча қонли тỹқнашувларда жонимни тикиб олишдим. Ва ҳамиша ғолиблик менга ёр бỹлди. Баданимда қолган қиличларнинг излари, чандиқлар сизга бỹлган садоқатим исботи эмасми? Албатта бу арзимас хизматларимни сиз ҳар вақт олий мақомда тақдирлаб турдингиз. Бироқ… (ёлғондан йиғлай бошлар) Бироқ, сизга бỹлган покиза ҳисларим ҳақоратланганидан кỹра ỹлиб кета қолганим минг карра аълороқ эди.
ДЕРАМО – Гапларингиз ғалатдир, ғалат!
Наҳот  сизни ранжитган бỹлсам?
Қандай? Айтинг тезроқ?
Айтингиз менга, азиз дўстгинам!
ТАРТАЛЬЯ – Қандай дейсизми? Худо ҳаққи, мени авф этгайсиз. Мен сизни беҳад муҳаббат билан қадрлаганим учун ранжийман. Худди маҳбубасини рашк қилган йигитча каби йиғлайман. (йиғлайди)
ДЕРАМО – Гапларингизга тушунмаяпман?
Очиқроқ баён қилинг дил дардингизни?
ТАРТАЛЬЯ – Беш йилдан бери сеҳргар Дурандартенинг жодуларига эгасиз. Сизга бỹлган муҳаббатим, садоқатим, қилган хизматларим эвазига ҳам мени бу жоду сирларидан озгина бỹлса-да огоҳ этмадингиз. Ва бу қилмишингиз мутлақ тỹғридир. Аммо… олий ҳазратим, менга марҳамат кỹрсатиб ва лутфингизни дариғ тутмаган ҳолда мени бошқалардан айри кỹриб, қизимни кулгуга ва мени эса иснодга қỹймасангиз дурустми бỹлур эди? Мен мартаба тиламайман, шуҳрат изламайман, сизнинг бир чимдимгина муҳаббатингизга умид қиламан халос. Сизнинг менга бỹлган муносабатингиз ва лаънати ҳайкалчалар кулкуси юрагимни ỹт бỹлиб куйдирадир. Мен кỹриб, билиб, ҳис қилиб турибман, олий ҳазратим, сиз менга тỹла ишонч кỹзлари билан қарамайсиз. Ỹзим истаган мақомда менга муҳаббатингиз йỹқ. Бу муносабатингиз менинг нозик ҳисларимни зириллатадир ва йиғлатадир. (йиғлайди)
ДЕРАМО – Тарталья, гапингиз тỹғри. Ҳақ эмас эдим мен.
Менга садоқат ила қилдингиз хизмат
Мумкин эди, тỹғри, сизни сирдан воқиф этмоғим
Ва Кларичени оғир синовдан озод этмоғим.
Энди ювмоқ учун бу айбларимни
Ва сизга бỹлган муҳаббатим исботи учун
Сеҳргарнинг кетиш олдидан менга қилган инъоми –
Улуғ бир сеҳр ҳақида сỹзлаб бергумдир.
(қỹйнидан бир варақ қоғоз олади)
Сиз лаънатлаган жоду мана шундадир.
Сатрлар сеҳрига сиз бỹлинг ошно.
Қайсики ҳайвон ёки инсон мурдаси
Устида ỹқисангиз бу сатрларни
Шу заҳоти тил тортмай ỹлажаксиз
Руҳингиз эса шу он
Мурданинг жонсиз танасига ỹтиб олажак.
Ва бу мурда тирилажакдир сизнинг руҳингиз билан.
Сиз эса жонсиз ҳолда қолаверасиз.
ТАРТАЛЬЯ – Қандай? Қанақасига? Агар мен бу сеҳрли сатрларни ỹлган эшшакнинг исқирт мурдаси устида ỹқиганим ҳамон уни тирилтириб, ỹзим эса унинг қиёфасига кириб эшакка айланаманми? Менинг танам эса жонсиз қолаверадими? О, Тарталья бу ҳолингга маймунлар йиғласин! Олий ҳазрат, мендан ранжиманг, аммо менинг бунга инонмоғим мумкин эмас. Сиз яна бир ҳазил қилиб зада юрагимга яна бир игна санчмоқчи бỹлганга ỹхшайсиз. Ҳар ҳолда сиз ҳокими мутлақсиз, менинг жоним ҳам сизнинг қỹлингиздадир, истаганча мазах қила оласиз, бунга ҳақлисиз.
ДЕРАМО – Нималар деяпсиз, азиз Тарталья!
Сиз пича шошманг. Мен ҳали айтиб тамом қилганимча йỹқ
Бу жодунинг фазилатларин.
Сиз кириб олгач ҳайвон қиёфасига
Бу жоду сатрларни  ỹқисангиз  мурдангиз узра
Яна қайтажаксиз ва топажаксиз ỹз қиёфангизни.
Руҳингиз ва жонингиз қайтажак ỹз танангизга.
Ҳайвон эса ỹлик ҳолига қайтар шубҳасиз.
(Ỹрнидан туради)
Ỹзим кỹп синадим бу жоду сатрлар кучу қудратин
Кириб олиб дам қуш, дам итлар қиёфасига
Баъзан эса майитга жонимни бериб
Исёнчилар сирини фош эта олдим.
Иғвогарлар, ёлғончилар, зулмкорлар ва
Жиноятчилар яшира олмадилар сирларин мендан.
Ва мен уларни жазолайвердим аёвсиз ҳолда.
Шу йỹл билан поклаб олдим мамлакатимни.
Бугун эса бу сатрларни бутун жодулари ила
Тартальяга ҳадя этгумдир (қоғозни  узатади)
Энди бу жоду ила фойдаланажакмиз
Иккимиз ҳамкорлик ила.
Сиз бу сатрларни муҳрланг ёдингизга
Ва бундан сỹнг зинҳор эшитмайин мен
«Сиз менга раво кỹрмассиз дỹстлигингизни»
деган бемаъни сỹзларингизни. (уни қучоқлайди)
ТАРТАЛЬЯ – (ён томонга) Агар бу чин рост бỹлса рỹпарамда  қасос йỹллари кенг очилғусидир ва мен гỹзал Анжеламга етгум шубҳасиз. (овозни баландлатиб) Олий ҳазратим, минг-минг узрларимни қабул этгайсиз. Мен сиздан ноỹрин ранжибман. Аммо бу рашким ҳам сизга бỹлган буюк муҳаббатим фарзандидир. Сиз ҳадя этган улуғ жоду-сеҳр – сизнинг менга бỹлган ишончингизга улуғ бир далил-исботдир. Ижозат этинг, менинг қиролим! (тиз чỹкмоқчи бỹлади)

ДЕРАМО – Йỹқ, йỹқ, азизим, туринг ỹрнингиздан
Қизингизнинг Леандрога ошиқу-беқарорлиги
Кỹпдан бери менга маълумдир.
Мен қайноғамга  ҳадя этгумдир
Ороллардаги гўзал қасримни.  
Клариче эса унга бỹлсин содиқ маҳбуба.
Рад этилгани эвазига шу бỹлур унга мукофот.
ТАРТАЛЬЯ – (ён томонга) Оҳ менинг гỹзал Анжелам, сени бир нафас ҳам унута олмам. (овозини баландлатиб) О, менинг саҳий қиролим! Сизнинг бу қадарли олий ҳимматингиз эвазига қандай миннатдорчилик изҳор этсам экан, ақлим лол!
ДЕРАМО – Бỹлар бас, қỹйинг бу манзиратларни.
Жоду сингдирилган сатрларни ёд олинг тезроқ.
Сỹнг бошқа ерга бормоқ лозимдир.
Бунда ов қилмоққа  ҳайвон зоти кỹринмас сира.
ТАРТАЛЬЯ – (қоғозни ёйиб олганича қиролга эргаша туриб Мерлин Кокаи шеърини тутила-тутила ỹқийди) “Кра кра триф траф нот сгниефлет канатаута риогна”
Лаънати шеър! Ёдлаш азобнинг ỹзи-ку! Аммо менга кỹп фойдаси тегажак!                                          (кетади)

Саҳна ортида овчилар, Панталоне, Бригелла, Леандронинг овозлари. Овчилар бурғу чаладилар. Айиқполвон югуриб чиқади. Юқорида номлари зикр этилганлар уни қувиб кирадилар. Бригелла отган ỹқ айиққа тегмайди. Жонивор қочади.

БРИГЕЛЛА - Ỹқ зое кетди. Энди навбат сизники, синьор Панталоне.
ПАНТАЛОНЕ – Ана халос, тегмадими? Отишни энди мендан ỹрганинг. (саҳнадан қочиб чиқаётган айиққа ỹқ узади. Тегмайди)
БРИГЕЛЛА – Сиз ҳам қойил қилдингиз-ку? Қаранг-а, сиз отган айиқнинг лоақал битта туки ҳам тỹкилмади.
ПАНТАЛОНЕ – Милтиқнинг пистони чатоқ экан, эшшак жаноблари! Қани, ỹғлим, ỹзинг мỹлжалга ол! Айиқни сен узган ỹқ қулатмоғи тайин.
ЛЕАНДРО – (айиқ беркинган томон юради) Айиқ меники, шубҳасиз меникидир! (отади)
ПАНТАЛОНЕ – Ҳа, ҳа, шубҳасиз сеникидир. Сен эр-йигитмисан ỹзинг ё чỹчқамисан! Ана, қара, отган айиғинг шайтон аравада қочгандай қочиб боряпти.
ЛЕАНДРО – Қаранг, ахир, у яраланган.
ПАНТАЛОНЕ – Яраланганмиш. Ỹқ тегса яраланади-да, э галварс! Қани йигитлар, энди гал сизларники. (икки овчи отади)
БРИГЕЛЛА – Вой эшшакларей! Улар айиқ ỹрнига итни отиб қỹйишди!
ПАНТАЛОНЕ – Лалайманглар. Тез тепаликка чиқайлик. Ёнбағирлаб юрамиз. Бригелла, сен бу томондан, Леандро, сен бу томон бурил. Тезроқ югуринглар. Ҳа, жонларинг борми!
(Турли томонга югурадилар)

ЕТТИНЧИ КỸРИНИШ
Дерамо, Тарталья

ДЕРАМО – Эшитдингизми, отишма бỹлаётир
бу ерда эса зоғ йỹқ.
ТАРТАЛЬЯ – Мен бу ерда ҳеч бỹлмаса ҳайвон ỹлигини учратарман, деб ỹйловдим. Мен ҳов узоқда овчиларни кỹряпман. Улар тепалик ортига ỹтиб кетишди.

ДЕРАМО – (узоққа қарайди) Қаранг, ана икки буғу чиқди ỹрмондан
ва келаётир биз томон.
Беркининг, беркининг тезроқ! (яширинади)
ТАРТАЛЬЯ – Оббо жин ургурларей, бунча чиройли бỹлишмаса.

Нариги томонга беркинади. Икки буғу югуриб киради. Дерамо беркинган жойидан чиқиб буғулардан бирини отиб ỹлдиради. Тарталья эса иккинчисини ỹлдиради.

ТАРТАЛЬЯ – Офарин! Офаринлар бỹлсин, сизга олий ҳазратим!
ДЕРАМО – Кулиб боқди бизга бу омад
Буғуларни  қаллиғимга тортиқ қилгумдир.
ТАРТАЛЬЯ – (ён томонга)Ё Тангрим, бир ажойиб ғоя келди калламга. Омад мендан юз ỹгирмаса,  қасос оламан мен, қасос! Ҳа, ҳа, сен энди менинг Анжеламга эгалик қила олмассан! Қани, кỹрайлик-чи?! (овозини баландлатиб) Улуғ қиролим, мана қаршимизда икки буғунинг жонсиз мурдаси.
ДЕРАМО – Тỹғридир гапингиз: иккиси ҳам ỹлик.
ТАРТАЛЬЯ – Биз бу ерда ёлғизмиз. Овчилар эса ҳали узоқда. Шундан фойдаланиб сеҳрли сатрлар жодусини синаб кỹрмаймизми? Буғу қиёфасига кирсак-да, ҳов баландликка чиқиб гỹзал манзараларни мириқиб тамоша қилсак? Кỹп вақтга эмас, бир онга, бир дақиқага холос. Очиғини айтсам, сиз баён қилган сеҳр жодуга унча ишончим йỹқ. Мен бу жодуни амалда кỹрмоқлик истагида портлаб кетай деяпман.
ДЕРАМО – Бунинг қийин жойи йỹқдур сира.
Кирмоғимиз мумкиндир буғу қиёфасига.
Шунда сỹзларимга бỹлурсиз иқрор.
Қани, яқин келинг-да, сеҳрли сатрларни айтингиз бир-бир.
Айтинг ва ỹзингиз  ҳосил қилурсиз ишонч.
ТАРТАЛЬЯ – (айёрона кулади) Ҳе-ҳе… Ҳа-ҳа… Олий ҳазратим, мен… қỹрқяпман. Ҳе-ҳе, ҳа-ҳа… Бир пас шоширманг… Қỹрқяпман. Юрагим дов бермаётир. Ҳе-ҳе… ҳа…
ДЕРАМО – Қỹрқяпсизми?
Тушунаман. Сỹзларимга инонмоқ осон эмасдир.
Майлига. Бошлаб бера қолай аввало ỹзим.
сỹнг эса буғу мурдаси узра
Айтинг-да, сатрларни ва етиб боринг изимдан тезроқ.
(бир буғу ёнига келиб сатрларни ỹқийди)
“Кра кра триф траф нот сгниефлат
Канатаута риогна”.

(Дерамо сатрларни айтар чоғида аста эгила боради ва ниҳоят жонсиз ҳолда ерга қулайди. Буғу эса тирилиб Тартальяга қарайди-да, тезгина югуриб кетади)

ТАРТАЛЬЯ – О, мỹъжиза! Менга бахт инъом этувчи буюк мỹъжиза! Бардам бỹл, Тарталья! Қасос они етди. Мен бахтиёрман! Энди мамлакат ҳам, гỹзал Анжела ҳам меникидир фақат! Лекин бу қиёфага кирганимда ҳам дудуқланишим сақланиб қолса-чи? О, ỹзинг асрагин бундан. Дерамо қиёфасида мени таниб қолмасинлар. Тỹхта, тỹхта, нималар деяпман? Қирол тахтини эгаллаганимдан сỹнг нимадан ҳам қỹрқардим? Бỹлди, бас! Вақт ғанимат!

Тарталья Дерамонинг жасадига яқинлашиши ҳамон бурғу ва овчилар овози кучаяди. Айиқни қуваётган овчилар кириб келишади. Тарталья чỹчиб, ỹзини панага олади. Айиқни қуваётган овчилар ỹтиб кетишади. Тартальяга ỹхшаб кийинган, пардозланган одам чиқиб Дерамо мурдасига яқинлашади. Тарталья ҳам яқин келиб сеҳрли сатрларни айтади. Унга ỹхшаб пардозланган одам эса ỹзига хос ишоратлар қилади ва жонсиз ҳолда йиқилади. Дерамо тирилади. Яна айиқни қуваётган овчилар киришади. Дерамо қиёфасидаги Тарталья ỹрнидан туради. Айиқ ва овчилар кетишгач, Тарталья яна саҳнага қайтади. Таъкид этмоқ жоизки, Дерамо аввал бошда ниқобда юргани маъқулдир. Токи бу икки одам бир-бирига кỹпроқ ỹхшасин.


САККИЗИНЧИ КỸРИНИШ
Тарталья ёлғиз

ТАРТАЛЬЯ – Ҳа! Дерамо энди ỹз бахтсизлиги ёғига ỹзи қоврилиб қолаверсин! (дудуқланади). Оббо, бу лаънати дудуқланиш мени тарк этмабди-ку? Бỹлди, бас! Энди мен қиролман! Бутун мамлакату ва Анжелага мутлақ хỹжайинман. Ҳеч кимдан қỹрқмайман. Бу дунёда мендан кỹра бахтлироқ инсон борми? Йỹқ, асло! Энди мен кỹнглимга  ёқмаган шубҳали одамлардан бира тỹла қутуламан. (Тартальянинг ỹлик мурдасига қараб) Сен эса менинг танам, кераксиз жасад бỹлиб шу жойда қолажаксан. Буғуга айланган қирол ҳадемай қайтиб, сени кỹрганида фойдаланмасин. Саройда бирон кỹнгилсизлик бошланмасин учун мен сени қийма-қийма қилажакман (қилич яланғочлаб, мурданинг бошини узади ва жасадни бутазорга улоқтиради) Шу бутазор энди сенга макондир, о менинг бечора жасадим. Сенга ачинаман, аммо на илож? (саҳнага қарайди) Ана қирол вазирлари ва овчилар келмоқдалар. Қаҳримни янада қаттиқроқ қилмоғим керак. Энг аввало Дерамонинг жони билан тирилган буғуни ỹлдирмоғим шарт! Бундан муҳимроқ вазифа йỹқдир менга. Бу буғу тирик экан, менга тинчлик ҳам йỹқ. Бу лаънати «кра кра триф траф»нинг ёвуз кучига ỹзим гувоҳман. Бу буғу ỹлдирилгач, ҳеч кимдан қỹрқмасам ҳам бỹлади.


ТỸҚҚИЗИНЧИ КỸРИНИШ
Панталоне, Леандро, Бригелла, овчилар ва
Дерамо қиёфасида Тарталья

Барчалари киришгач, қирол рỹпарасида бирма-бир таъзим бажо келтирадилар. Қирол эса виқор билан туради.

ТАРТАЛЬЯ – Вазирларим, келинг тезроқ, бỹла қолинг! Икки буғудан бирини мен отдим. Иккинчиси қочиб қолди. Уни ҳам тезликда ỹлдирмоқ керак. Кимки ỹлдирса тилаган тилагини беражакман! Қани ортимдан олға! (кетади)
ПАНТАЛОНЕ – Қани, чаққон бỹлинглар йигитлар! Олий ҳазратга сидқидилдан хизмат қилинглар.
ЛЕАНДРО – Буғунинг жони менинг қỹлимда. Уни ỹлдираману мукофоти эвазига Кларичени сỹрайман. (кетади)
БРИГЕЛЛА – Лофни ҳам олиб қочларингда! Ҳамма ишларинг оғизда. Ҳали кỹрамиз, шунча ваҳима билан айиқни ҳатто тирнаб ҳам ололмаганларинг каби, бу буғу ҳам эсон-омон зиён-заҳматсиз ỹрмонга қочиб қолади. (кетади)

Саҳна ортида бурғу овози. Милтиқлар отилади. «Ана, ана, қочди! От!» деган овозлар. Саҳнага буғу югуриб киради.

ПАНТАЛОНЕ – О, омад менга кулиб боқди! Буғу энди меники! (отади, ỹқ хато кетади)
ЛЕАНДРО – Мендан қочиб бỹпсан! (отади, ỹқ тегмайди, буғу қочади)
ТАРТАЛЬЯ – (Ғазаб билан) Эш-шаклар! Ношудлар!


УЧИНЧИ КỸРИНИШ
Шуларнинг ỹзи ва қари деҳқон

Беỹхшов, иркит, рỹдапо деҳқонни Дерамо ролини ижро этаётган актер ỹйнамоғи даркор. Фақат деҳқоннинг сỹзларини бошқа одам ỹзга овозда беради. У асога суянган ҳолда саҳнага кириб келади.

ТАРТАЛЬЯ – (чолга) Эй, сен чол! Бу ердан югуриб ỹтган буғунинг қай томон кетганини кỹрмадингми?
ҚАРИЯ – Йўқ, кўрмадим.
ТАРТАЛЬЯ – Ҳа, кỹрганинг йỹқми, аблах! (қаҳри жỹшади) Барчаларингга минг-минг лаънатлар бỹлсин! Сен касофат чолни деб қỹлдан омад кетди. Бунинг учун жонинг билан жавоб берасан. Дунё бир касофатдан қутулгани яхшироқ! (тỹппончадан ўқ узади)
ҚАРИЯ – Оҳ тангрим, ҳузурингга чақирдингми? (жон беради)
ЛЕАНДРО – (ён томонга) Бунчалар зулмга не ҳожат?
БРИГЕЛЛА – (ён томонга) Бу ерда тургандан кỹра қочиб қолганим яхшироқ.
ПАНТАЛОНЕ – (ён томонга) – Бу қандай ҳол? Маст эмасми у? (овозини баландлатиб) Олий ҳазратим, ғазабингиз боиси нима? Бирон ерингиз оғримаяптими? Сизга нима бỹлди?
ТАРТАЛЬЯ – (таҳдид оҳангида) Эй, мен билан ишингиз бỹлмасин. Мени ỹз ҳолимга қỹйинг. Йỹқса, жиғимга теккувчиларнинг барчасини маҳв этгайман. Бугун кеч тушиб қолди. Майли, аммо эртага субҳдан шай бỹлиб туринглар. Ỹрмонни ỹраб олинглар. Ҳатто битта чумоли ҳам ỹрмалаб чиқмасин. Мен буғунинг ỹлмоғини истайман! Барчага эълон қилинг: кимда ким оқ қаншарли буғуни ỹлдирса, ỹн минг цехин миқдорида пул мукофоти олади! (дудуқланади) Тарталья қани?
ПАНТАЛОНЕ – (ён томонга) – Тушимми ỹнгимми? Бир неча дақиқанинг ỹзида нақ қопағон итга айланибди-ку? Тавба, қиролга ҳеч ỹхшамайди. Овози ҳам бошқачароқ. Яна одамнинг ғашини келтириб дудуқланяпти…
ТАРТАЛЬЯ – Мен сиздан сỹраяпман: Тарталья қани? (дудуқланади) Тарталья ҳақида нима дедингиз?
ПАНТАЛОНЕ – (қỹрқиб) Ҳеч нима. Ҳеч нима деганим йỹқ. Ахир, олий ҳазратим. Тарталья сиз билан бирга эди-ку?
ТАРТАЛЬЯ – Ҳа, бирга эди. Аммо бир зумда қораси ỹчди. Қайгадир гумдон бỹлди.
ЛЕАНДРО –  Балки шаҳарга қайтгандир. Шаҳарга етиб бормаган бỹлса, балки ҳали йỹлдадир.
ТАРТАЛЬЯ – Ҳа. Ҳа, балки шундайдир. Лекин сизлар уни ёмон кỹрасизлар. Мен буни биламан. Меҳрим баланд бỹлгани учун ҳам сизлар уни ёқтирмайсизлар. Лекин билиб қỹйинг: (дудуқланади) Тартальяга бирон кори ҳол бỹлса, биттангизни ҳам тинч қуймайман.
ПАНТАЛОНЕ- (ён томонга) Бунинг дудуқланиши менга ёқмаяпти.
ТАРТАЛЬЯ – (ён томонга) Бу лаънати дудуқланиш йỹқ бỹлиш ỹрнига кучайяпти. Истар эдимки… Бе, нимадан қỹрқяпман? Мен ахир қиролман! (овозини баландлатиб) Ҳей овчилар, мана бу ỹлик буғуни кỹтаринглар. Мен уни жону-жаҳоним Анжелага совға қиламан. Мен маҳбубамни соғиндим. Жуда-жуда соғиндим. Эртага эса барчангиз шай туринглар.
(кетади)

ПАНТАЛОНЕ – Юринглар, кетдик. Тиззаларимда дармон қолмади. Бу ногоҳоний ỹзгариш эс-ҳушимни олиб қỹйди. Агар қизим бỹлмаганида эди, бу мартабаю вазирликни ташлаб Венециямга жỹнаб қолардим. (кетади)
ЛЕАНДРО – (Бригеллага) Бригелла, агар буғуни ỹлдира олсам эдим, Кларичега уйланмоққа рухсат олардим. (кетади)

БРИГЕЛЛА – Бу йигитнинг қовоқ калласи фақатгина маҳбубасининг ишқи билан банд. Мен эсам бу бечора чолга ачинаман. Қирол уни эмас, нақ менинг пешонамга ỹқ қадагандай бỹлди.

ỸН БИРИНЧИ КỸРИНИШ

Дерамо буғу қиёфасида қариянинг мурдаси олдида тỹхтайди. Дерамо учун қария овоз беради.

ДЕРАМО – О, фалак, сен ỹлимдан асрадинг мени!
Миннатдорман сендан то абад!
Аммо… бу не қайғудир, бу не алам?
Энди нима қилмоғим керак?
Бахти қаро бир нодондирман мен
Энди мен кимман?
Мардлик қилмоқ учун қỹйган қадамим
Аҳмоқлик ботқоғига мени ботирди.
Ва  айланиб қолдим ночор буғуга.
Энди мен эмасман қирол, балки
Бир жониворман, овчи итлар қувиб юргувчи.
Кутажакдир ҳар қадамда мени ỹлимим.
Энди мана бу кỹкатлар овқатдир менга.
Қаттиқ ер эса кỹрпа-тỹшакдир.
Аччиқ шамолу бỹрон, дỹл, ёмғир
Ҳамишалик ҳамроҳим эрур.
Лекин бу ҳали мен учун фожиа эмас.
Фожиа бошқа ёқда.
О, қайғуларим еру осмонга сиғмайди сира!
Анжелам, менинг маҳбубам!
Қиёфамни олган виждонсиз вазирнинг алдови билан
Бугун уни ỹзига эр деб билажак!
(қариянинг жасадини кỹриб)
Нима бу? Қари  бир чолнинг жасадими?
Бу ҳам бир нажот.
Унинг қиёфасига албат киргумдир
Сеҳрли сỹзлар жодуси ила.
Ва огоҳлантира оларман
Қаллиғимни, айнан шу йўл билан.


Жасад устида туриб сеҳрли сатрларни ỹқийди. Буғу жонсиз ҳолда йиқилиб, қария тирилади.

ỸН ИККИНЧИ КỸРИНИШ
Қария қиёфасида тирилган Дерамо қỹлида асо

ДЕРАМО – Менга фалакнинг ỹзи кỹмак беражак!
Шукрки, одамга айландим яна.
Энди у зулмкордан қасос олгумдир.
(дарё сувидаги ỹз аксини кỹради)
О, сувдаги бу кимнинг акси?
Мỹйсафид. Майиб-мажруҳ жирканч бир одам.
Бу мен – Дерамо!
Ỹзимнинг жасадим қайда? Ё Тангрим!
Мен – қирол Дерамо, кимга айланиб қолдим?
Баттол вазиримнинг ёвузлиги бỹлдими ғолиб?
Нобакор сотқин. Виждонсиз хоин!
Марҳаматларим мукофоти шумиди эди?
Кỹр эканман, сенга ишониб
Жирканч ботқоқдан кўтардим олий мақомга.
Жоду сеҳрини очган онларимга бỹлсин лаънатлар!
Алдандим. Алдандим-а…
Хизматингни ҳалол деб билиб алдандим мен лақма.
Энди билдим пасткашлигинг даражасини
Ва қанчалар ёвузликка қодир эканинг.
О, Анжела, бечорагинам! (умидсиз ҳолда)
Балки сен ҳозир баттолнинг бағридадирсан?
Сен ҳам адашдингми ё… (кетмоқчи бỹлади)
Саройга, қаллиғим ҳузурига бормоғим даркор. (тỹхтайди)
Бироқ… нима қилсам экан мен?
Агар қиёфамга кириб олган у баттол
Қаллиғим бағрига кирган бỹлса-ю…
Анжелла сỹзларимга ишонармикин?
Инонган тақдирда ҳам у сỹзларимга
Вазирнинг ёвузлигин гар билар бỹлса
Сева олармикин мен тавияни?
Келишган қоматли қирол ỹрнига
Бадбашара чолга қỹярми кỹнгил?
Ахир барча аёллар учун
Эркакнинг руҳи ва ақлидан кỹра
Келишимли қомати эмасми муҳим?
Ỹзингни тут, қирол! Бỹлмагин бадбин.
Ỹлим қочиб кетмайди.
Фалак эса менга мадад бергувчи.
Сỹнгги қувватимни йиғаман алҳол
Ва саройга боражакман мен.
Менга куч-қувват беражак мудом
Анжеланинг муҳабатига бỹлган умидим.


ỸН УЧИНЧИ КỸРИНИШ
Труффалдино ёлғиз

Труффалдино бỹйнида тỹр ва қуш овлашга мỹлжалланган турли мосламалар билан кириб келади. Атрофни кузатиб, қуш овлаш, тỹрни ёйиш учун шу жойни маъқул кỹради. Сỹнг буғу жасадига кỹзи тушади. Қаншаридаги оқ белгини кỹриб қиролнинг мукофот ҳақидаги ваъдасини эслайди. Овнинг бароридан келганига қувонади. Тỹр ёяр экан, Смералдинанинг қилиғидан ранжийди. Бу бевафо қизга берган совғалари – қушларни эслайди. Энди у билан барча алоқаларини узганлигини таъкидлайди. У қушларни чỹчитиб юбормаслик учун паст овозда сỹзлайди. Тỹрни ёйиб бỹлгач, ỹзини панага олади. Қушларни жалб этиш учун бỹйнига осиб олган хуштакларни чалади. Ỹзининг кулгили ҳолатига мос қилиқлар қилади. Сỹнг тỹтиқушни, аниқроғи Чигалотти ташлаб кетган Дурандартени кỹради. Унга тỹр ташлаб, ушламоқчи бỹлади. Ҳолдан тойгунча хуштаклар чалади. Тỹтиқуш қаршилик билдирмай ỹзи тỹрга тушади. Труффалдино қувониб, уни катта қафасга солади. Яна овга берилади. Аммо бошқа қуш овлай олмайди. Тỹтиқуш росмана тỹтига ỹхшаган овоз билан унга мурожаат этади.

ỸН ТỸРТИНЧИ КỸРИНИШ

ДУРАНДАРТЕ – Труффалдино!

Труффалдино ажабланади ва имо-ишоралар билан қỹрқувини ифода этади. Ким чақирганини билмай гарангсийди. Атрофга қарайди. Бутазордаги Тартальянинг боши ва танасини кỹриб, баттар даҳшатга тушади. У мана шу майит чақиряпти, деб гумон қилади. Тỹрни йиғиб, овлаган овини олиб қочмоқчи бỹлади.

ДУРАНДАРТЕ – Қỹрқма, Труффалдино!

Труффалдино овоз мурдадан чиқмаётганини, тỹтиқуш гапираётганини англайди. У билан сỹзлашмоқчи бỹлади. «Аҳмоқ, тỹти аҳмоқ” қабилидаги сỹзларни айтади.

ДУРАНДАРТЕ – Аҳмоқона қилиғингни бас қил ва мени саройга, қироличага элтиб бер.
ТРУФФАЛДИНО – Саройга? Қироличага?
ДУРАНДАРТЕ – Ҳа, ҳа, Агар элтсанг, бойиб кетасан. Бой, жуда-жуда бой бỹласан!

Труффалдино ажабланади. Унинг қỹрқуви, гумони, қувончи. Ҳам буғуни, ҳам тỹрни, ҳам тỹтиқушни баравар кỹтара олмайди. Сỹнг икки деҳқонни ёрдамга чақиради. Уларга буғуни елкага олиб изидан боришни тайинлайди. Бунинг учун яхши ҳақ тỹлашини айтади. Нарсаларини шошқич ҳолда йиғиштиради. Тартальянинг жасади топилгани ҳақидаги хабарни шаҳарга етказишни дилига тугади.
(кетади)

ỸН БЕШИНЧИ КỸРИНИШ

Сарой хонаси. Дерамо қиёфасидаги Тарталья ва Анжела. Тарталья ỹзидан қочиб кирган Анжела изидан пайдо бỹлади. Унинг ҳаракатлари қỹпол, қилиқлари қовушмайди. Тинимсиз дудуқланади ва бу учун ỹзини лаънатлайди.

АНЖЕЛА – (ғамгин) Тинч қỹйинг мени! Нари қочингиз!

ТАРТАЛЬЯ – Жин урсин, бу не ҳол?
Менинг момиқ қушчагинам, бу ỹзгаришнинг сабаби нима?
Қани аввалги қувончингиз, меҳрингиз?
Мана роса бир соатдан бери  эркалашингизга зорман.
Эсингиз оғиб қолибди.
Нима, юмшоққина билагингиздан ушламоққа ҳам йỹқми ҳаққим?

Тарталья ясама лутф билан сỹзлаётганда Анжела унга жиддий тикилади. Айниқса, у дудуқлана бошлаганида ажабланиши кучаяди. Бунинг учун имо-ишораларидан билса бỹлади.

ТАРТАЛЬЯ – (ён томонга) Қарашлари бошқача, худди сирдан воқиф одамдай? Йỹқ, мумкин эмас бундай бỹлиши!
(овозини баландлатиб) Бỹлди, бас, етар азизам,
Аввалги эҳтиросли севгингиз қани?

АНЖЕЛА – (ҳаяжонда) Дерамо, ғазабланмангиз мендан.
Хỹп, майлига, истасангиз очиғин айтай
Бошқа чидай олмасман сира.
ТАРТАЛЬЯ – Гапиринг, гапира қолинг.
Ҳеч бир уялманг.
АНЖЕЛА – (тебраниб) – Қиролим, ғалати гумонлар ỹртайдур мени
Мен энди негадир маҳбубим Дерамони
Қиёфангизда кўрмаётирман.
ТАРТАЛЬЯ – Бу қанақаси? Нима учун кỹрмайсиз? (ён томонга)
Бу яна қандай қилиқ бỹлди?
АНЖЕЛА – Билмайман. (унга синчиклаб қарайди)
Кỹринишингиз гỹё ỹша-ỹшадай
Чеҳрангиз ва қоматингиз худди ỹша –
Менинг севгилим Дерамоники. Аммо…
Бир ётлик сезяпман ҳаракатингизда.
Тỹйғуларда покиза эҳтирос йỹқдур.
Сỹзларда эса бир маъно...
Мени мафтун қилиб ва қалбимни забт эта олган,
Муҳаббатимни ошкор қилмоққа ундаган ҳолда
Ихтиёримга ҳоким бỹла олган
Покиза фикрлар энди қанот қоқмайдир.
Айбситманг мени, подшоҳи олам,
Чиройингиз чỹриси эмас эдим мен.
Балки қалбингиз бойлиги этган эди ром.
Во ажаб, энди эса улар йỹқ, не учун – билмайман.
Ҳар ҳолда мен кỹра олмаётирман
Мен севган қалбнинг гỹзаллигини. (йиғлайди)
ТАРТАЛЬЯ – (ён томонга) Бỹлиши мумкин эмас. Наҳот 
Қирол қиёфасида мен қиролга ỹхшай олмасам?
(овозини баландлатиб) Йиғламанг, Анжела,менинг гỹзалим!
АНЖЕЛА –       Сизга маъқул бỹлган очиқлик билан
Иқрор бỹлайин:
Агар билсам эдим шу ҳолга тушмоғингизни
Ҳеч бир иккиланмай дер эдим бундай:
(мағрур) Мен сизни севмайман ва сизга
Хотин бỹлмасман асло!
ТАРТАЛЬЯ –   Бемаъни гумонларни қўйинг бир четга.
Миянгизга ҳаром қон таъсир этибди.
Асло ранжимангиз, менинг гỹзалим,
Табиб чақирамиз ва у
Ҳаром қонлардан ҳоли этиб қўяжак сизни.
АНЖЕЛА –       Ҳа, сиз балки ҳақдирсиз,
Менинг онгим хира тортгандир.
Аммо менга бир нарса очиқ-ойдиндир:
Сиз аввалги қирол эмассиз.
Сиздаги ỹзгаришдан менинг ақлим лол!
Йỹлимдан қочинг! Қỹйиб юборинг мени!
Хонамга кириб олиб тỹкай кỹз ёшим.
Йиғлаб-йиғлаб кỹз ёшларим дарёсига ғарқ бỹлайину
Ва топа қолай ỹлимим шу дарё ичра. (кетади)


ỸН ОЛТИНЧИ КỸРИНИШ
Тарталья ёлғиз
ТАРТАЛЬЯ – Ҳа, азизам менинг. Мен бир нарсага аминдурман:
Бу хасталик ỹтгувчидир ва сиз мени севиб қоласиз албат!
Озгина сабр қилсам бас!
Аммо мени ишқ олови ёндирадир,куйдирадир.
Майли, аввал лутф айлайин
Сỹнг илтимос, сỹнг манзират… сỹнг эса...
Тỹлар паймонам ва ишлатаман куч. Сỹнг эса қасос!
Керакли заҳарни қийин эмас топмоқлик.
Ҳозир эса шошқич равишда очмоғим лозимдир
зулм эшикларини
Бу билан гỹзалим қалбига қỹрқув соламан.
Сỹнг эса уни эркалаб-сийпаб
Муҳаббатим қармоғига илинтиргайман.
Менким – ҳокими мутлақдирман!
Кỹнглимга ёқмаган ҳар нарсани
Маҳв этгумдир ҳеч бир аямай.
Қамоқ азобига дучор қилгумдир
Мен минг-минг бегуноҳларни.
Шунда ҳам эш бермаса бундайин тадбир
танадан учадир юзларча бошлар...


ỸН ЕТТИНЧИ КỸРИНИШ
Тарталья, Клариче

КЛАРИЧЕ – Олий ҳазратим, худо хайрингизни берсин, адолат қилингиз! (ҳỹнграб йиғлайди)
ТАРТАЛЬЯ – Клариче, сизга нима бỹлди ỹзи?
КЛАРИЧЕ – Овчилар ỹрмондан отамнинг бошсиз жасадларини топишибди.
ТАРТАЛЬЯ – (ён томонга) Бечора қиз. Раҳмим келади унга.
(овозини баландлатиб)                               
Нима дедингиз? Кесилган бошсиз жасад?
О, мен қандайин бахти қароман!                                                                                                    
Лаънати қотиллар жудо қилдиларми
мени содиқ вазирдан?
Ким экан у зулмкорлар?
Афсус, афсус… овда кỹринмай қолгач,
Кỹнглим сезиб эди бундай шумликни.
Ёмон кỹришарди уни ғанимлар.
Ким экан қотил, айтингиз менга?
КЛАРИЧЕ –                  Қотилни ҳеч ким билмайди.
Аммо менга бир нарса аниқ:
Мендайин бахти қаро қиз йỹқдир бошқа
Бу ёруғ оламда (ҳỹнграб йиғлайди)
ТАРТАЛЬЯ – (тỹлқинланиб уни бағрига олмоқчи бỹлади. Лекин ỹзини босиб, ён томонга қараб гапиради)
Бу йиғи қалбимни солди ларзага.
Сирни қизимга ошкор қилмоғим дурустми эди.    
Аммо журъат қилолмасман.
(овозни баландлатиб)
Клариче, қỹйинг. Кỹп хафа бỹлманг,
Сиз мени билинг  ỹз отангиздай
Мен эса сизга ваъда бергумдир:
Содиқ вазирим хуни олинажакдир
Ва тỹкилар дарё-дарё қон.
Қотилни топмоққа қурбим етади.
Сиз эса ҳозир бораверинг. Сабр-тоқат қилинг.

КЛАРИЧЕ – Амрингизга бỹйсунгим, улуғ қиролим. Сиз паноҳдирсиз мен бечорага. (йиғлаганча кетади).

ỸН САККИЗИНЧИ КỸРИНИШ
Тарталья, Панталоне, Леандро

ЛЕАНДРО – (тез) Олий ҳазрат, буюк бир туйғу ила келтирдим сизга совуқ шум хабар…
ПАНТАЛОНЕ -(тез) О, қиролим, олий ҳазрат! Бечора Тарталья!..
ТАРТАЛЬЯ- (мағрур) Менга ҳаммаси маълум… Оғир мусибат… Менинг содиқ дỹстим… Бу ваҳший қотиллик ҳақидаги хабарни ким олиб келди?
ПАНТАЛОНЕ –Саройдаги қуш овловчи Труффалдино, олий ҳазратим. Унинг айтишича, Тартальянинг жасади боши танасидан жудо қилинган ҳолича Рончислап ỹрмонидаги бутазорда ётган экан.

ТАРТАЛЬЯ – Қани. Эй соқчилар! (бир неча соқчи киради)
Содиқ вазирим жасадин тезда ёқингиз
Ва солиб унинг кулин бир қутига
Хос хонамга келтириб қỹйинг.
Бу содиқ инсоннинг покиза руҳи
То абад мен билан бирга бỹлғуси.
Труффалдинони шу онда зиндонбанд қилинг.
Ва бугун овда бỹлганларнинг барчасин ҳибсга олинг.
Леандродан милтиқни олингиз тортиб
Ва Панталоне икковин қаманг зиндонга.
Мен буларни сỹроқ қилмоқдан бошлагум ишни.
ЛЕАНДРО – Мени қуролсизлантириш?
ПАНТАЛОНЕ – Олий ҳазрат, мени қамаш?
ТАРТАЛЬЯ – (соқчиларга) Амримни бажаринг ҳеч бир тỹхтовсиз!
Мен биламан қалбин сарой аҳлининг
Тепиб турар хиёнат ва ёвузлик қони ила.
Сиз Леандро, унинг қизини севар эдингиз.
Менга маълуми шуки,
Тартальянинг майли йỹқ эди сизга.
Ва қизи Кларичега етмоғингиз мумкин эмасди.
Сизда эса қария…Тартальянинг севганимчун йỹқ эди тоқат
Энди эса минорага маҳкумсиз,боринг.
Айбингиз бỹлмаса озод қилурман албат. (ён томонга)
Хаёлимда ҳали ҳам ỹша лаънати буғу.
Эртага у ўлғусидир.
Унга қадар омад қуши келиб қỹнди қỹлимга
Энг кучли ғанимлардан олдим қутулиб.
Оёғим остидадир энди мамлакат,
О, Анжела, титрагайсан энди қаршимда!

ЛЕАНДРО –     О, мен бахтсиз эканман. Энди йỹқ умид! (соқчилар қуршовида чиқади)
ПАНТАЛОНЕ – Олий ҳазратга вазир бỹлганимдан буён биринчи марта хорланишим бу. Айбсизлигимни фалакнинг ỹзи ҳимоя қилгай!(соқчилар қуршовида кетади)
(парда)


УЧИНЧИ ПАРДА

Саройдаги хона. Саҳна адоғида тỹтиқуш солинган катта қафас. Бу қафас бирон стол ёки шунга ỹхшаш буюм устига қỹйилгани маъқул, токи тỹтиқушнинг одамга айланиш вақтида ҳаракатлар осон бỹлсин.

БИРИНЧИ КỸРИНИШ

Қария қиёфасидаги Дерамо қийналган, азобланган ҳолда, қỹрқа-писа, атрофга олазарак қараган ҳолда киради.

ДЕРАМО –          Толиқдим, қолмади мадор.
Бу оғриқ оёқларни судрамоқликнинг ỹзи бир азоб.
Ҳокими мутлақлик даврини сурган саройимда мен
энди бегонадирман.
Қỹрқадирман барчадан
Вазирдан тортиб то оддий қаролга қадар.
Ỹғри каби қỹрқа-писа юрмоғим шартдир.
Оҳ, ҳатто ỹз итларим ҳам таладилар мени
Ва жонимни аранг сақлаб қололдим.
Мана, қаллиғимнинг хонаси.
Анжелани ёлғиз ҳолда кỹрмоқликни
Истар эдим мен.
Сỹнг барча сирларни ошкор этардим, ошкор.
Унга қадар эса зарурдир беркинмоғим.
Мени пайқаб қолсалар иш бỹлур расво.
Маҳбубам билан сỹзламоғим шарт.
Балки сỹзларимга ишонар, шудир умидим.
Ишонмасачи агар? Бу қандайин бахти қаролик?!
Инонмаса ундан ким ҳам гина қиларди?    
(яширинади)


ИККИНЧИ КỸРИНИШ
Қария қиёфасидаги Дерамо, Анжела

АНЖЕЛА –(ён томонга) Тарталья ỹлибди!
Отам билан акам эса тутқунликка маҳкумдирлар.
Бу қанақаси?
Яна қандай телбалигу яна қандай зулмлик
Қаллиғимдан кутмоғим лозим?
Фикрим яна қатъийлашарки,
У аввалги қиролга ỹхшамас асло!
ДЕРАМО –    (орқа томонда пайдо бỹлади)
Мана, менинг Анжелам! (саҳна ортига қарайди)
Оббо, яна бир омадсизлик!
Қарол келаётир бу томон.
Пачавасин чиқармоғи мумкин
У барча ишнинг. (яширинади)


УЧИНЧИ КỸРИНИШ

Труффалдино. Анжела

Труффалдино кỹриниб, телбаларча қилиқлари билан Анжелага рỹпара келади. У қироличага ỹзининг эҳтиромини изҳор этмак учун келганини, ỹзининг арзимас хизматлари учун қиролича томонидан кỹрсатилаётган меҳрибонликлардан руҳланган ҳолда ҳазрат олияларига ноёб бир нарса ҳадя этажагини айтади.

АНЖЕЛА –     Оҳ, Труффалдино, ҳоли қỹй мени.
Аҳмақона қилиқларингга йỹқ менда тоқат.
Нима олиб келдинг? Қỹй, керакмас.
Ҳеч қандай совға сиғмас  дардли юракка  

Труффалдино олимларнинг олими, ақллиларнинг ақллиги ҳисобланган тỹтиқуш совға қилажагини айтади. Тỹтиқуш шу ерга келтирилганини, уни тортиқ этиш учун фурсат кутилаётганини билдиради.

АНЖЕЛА –     Йỹқол, кỹзимга кỹринма
Хира пашшадайин тегдинг жонимга.
Жỹна деяпман. Тỹтиқушингни олгину жỹна!

Труффалдино бу тỹтиқушнинг анойи эмас, балки дунёдаги барча аёллардан кỹра сỹзамолроқ эканини айтади. Тỹтиқушни гапиртирмоқчи бỹлади. Оддий тỹтиларга гапиргандай гапиради, қироличадан унинг сỹзларини эшитиб кỹришни илтимос қилади. Яна тỹтиқушга мурожаат этади. Жиғига тегади. Тỹтиқуш жим, жавоб бермайди. Труффалдино ғазабга кела бошлайди. Тỹтиқушга дỹқ-пỹписа қилади. Қироличани бир озгина сабр қилмоққа, қушнинг гапларини эшитиб кўрмоққа даъват этади. Бу орада ҳар хил телбанамо сỹзларни айтиб, қилиқлар ҳам қилади.

АНЖЕЛЛА –  Йỹқол деяпман,бетамиз қарол!
Йỹқса соқчилар кириб сени деразадан улоқтирарлар.

Труффалдино тỹтиқушга мурожаат қилиб, уни лаънатлайди. «Ваъда қилган бойлигинг шуми?» деган маънода ғазабланади.


ТỸРТИНЧИ КỸРИНИШ
Улар ва соқчи

СОҚЧИ –      Ҳазрати олиялари, мени авф этинг.
АНЖЕЛА –   Нима гап? Нечун келдингиз?

Труффалдино қироличага яна мурожаат этиб, унинг ғазабланмаслигини илтимос қилади. Бу соқчи оққаншарли буғу ỹлдирилгани эвазига қирол томонидан ваъда этилган ỹн минг цехин мукофот пулини олиб келган, деб ỹйлайди.

СОҚЧИ – Қирол Труффалдинони зиндонбанд қилмоқликни амр этди. У Тартальянинг ỹлимига айбдор, деб гумон қилиняпти. Сизни безовта қилганим учун авф этинг, хоним афандим. Қани юр, муттаҳам! (Труффалдинонинг қỹлидан ушлайди)
ТРУФФАЛДИНО – Лаънат бỹлсин сенга, эй тỹти! Ваъда қилган бойлигинг шуми эди?!
АНЖЕЛА – Менинг хонамда хибсга олишга қандай журъат этяпсиз?
СОҚЧИ – Мен қирол амрини бажаряпман. Қани юр, аҳмоқ! Хурмача қилиқларингни бошқа жойда кỹрсатасан. Юр! (судрайди)

(Труффалдино тỹтидан ҳам, қирол, қироличадан, буғудан ҳам нолийди. Йиғлаб кетади.)


БЕШИНЧИ КỸРИНИШ
Анжела ёлғиз

АНЖЕЛА –     Кучаймоқдадир тобора зулм!
Бошим узра тỹпланмоқда абру балолар.
Фақатгина ỹлим қутқара олур мени булардан
О, меҳрибон отам! О, ардоқли акам!
Тарталья топган бỹлса ỹзига ỹлим,
Сизда не гуноҳ?!
Қиролни авалгидай сева олмасам, менда не гуноҳ?!


ОЛТИНЧИ КỸРИНИШ
Анжела, Қария қиёфасидаги Дерамо

ДЕРАМО – (яширинган еридан) Йиғлама, дилбарим, жону-жаҳоним!
Йиғлама, севгилим менинг!
АНЖЕЛА – (ажабланиб ва қỹрқув билан) Ким бу? О, Қиролнинг овозини эшитяпман мен.
ДЕРАМО – (яширинган еридан) Ҳа, азизам, хаёли эркам,
Сиз билан эрингиз сỹзлашур шу он.
АНЖЕЛА – (янада ҳайратланиб) Қаердан? Қандай қилиб? Балки… тỹтиқушдир?
ДЕРАМО – (яширинган еридан чиқади. Қалтираган қỹлини Анжелага узатади)
Илтижо қилурман, жону-жаҳоним,
Қỹрқмангиз ва мендан ирганманг зинҳор.
АНЖЕЛА – (ҳаяжонланиб) Ўзинг кимсан?
Қайси гўрдан пайдо бỹла қолдинг сен?
Нималар деб вайсаяпсан!
Йỹқол, сотқин, йỹқол хонамдан! (ён томонга)
Ҳа, Дерамо қỹйган айғоқчидир бу.
Хонамга кириб суқилиб,
Эшитганларин етказар қиролга бир-бир
(овозини баландлатиб)
Йỹқол деяпман, сассиқ чол!
Йỹқса чақираман соқчиларни мен          
(чақирмоқчи бỹлади)
ДЕРАМО –     Тỹхтанг, чақирманг. Раҳм қилинг, мен бедавога!
Анжела, тингланг сỹзларим. (ён томонга)
Бу исқирт ҳолимда у ҳеч қачон
Қирол Дерамони таний олмайди.
(овозини баландлатиб)
Айтингчи, бу хунук қобиқ ичида
Кỹрмаётирмисиз
ỹзингизга таниш бỹлган бирон нарсани?
Сизга барча-барчаси жирканчмикин ё?
АНЖЕЛА –     Бунчалар тентак бỹлмасанг сен чол.
Нималар деб валдирарсан сен?
Муддаонг не сенинг, айтгин-у, йўқол!
ДЕРАМО –     Ҳа, тентакман, тỹғри.
Айтинг, қувончим менинг.
Сиз қиролнинг ҳатти-ҳаракатида
Сезмадингизми бирон ỹзгариш?
АНЖЕЛА –   (ажабланиб) Ё тангрим! Бу қандай гап ỹзи?!
Бу сỹзларни қандай англамоқ керак?
Бу сỹзларни сенга ỹргатган кимдир?
ДЕРАМО –     Бахти қаролигим  айни ҳақиқат.
Азизам,  сиз суйган Дерамо бугун тонг чоғи
Чопиб ташлаган эди ҳайкалчани
Аёллар макрин фош этиб кулгани учун
«Сиздан ёлғон ва бошқа доғлар
Излаб қолмаслик учун мен уни маҳв
этгумдир», деган эди у.
Эсингиздадир, яна у деган эдики:
“Беш йил муқаддам сеҳргар Дурандартедан
Олдим бир совға
У менга ҳадя этди икки жодуни.
Бири ана, қаршингизда.
Иккинчиси эса қалбим ардоғидадир».

АНЖЕЛА –  (ҳайратланиб) Ҳа, шундай деган эди у.
Аммо сен буни қайдан билурсан?
Бу қандай рỹё?
Гумонлар гирдобига тортмоқда мени.
ДЕРАМО – (ён томонга) Унда гумон уйғоняпти.
Яхшиликдан  аломатдир бу.
Ундаги гумон мени қутқаргусидир.
(овозини баландлатиб)
Эсингиздами, сиз суйган Дерамо
(кỹкрагига уриб)
Хос хонада сизни эркалар экан
Кỹкрагингизда холни кỹрди-ю ва...
Бир ҳазил гап айтди:
«чиройингиз мукаммал бỹлмабди ҳали»
(Анжела ҳайрат билан тикилади ва тинглайди. У йиғлайди)
Ҳа, сизнинг чин эрингиз бадбашарадир алҳол.
Тан азоби нима экан, руҳ азоби эзадир уни.
Ỹз хотини танимай турибди бу бадбахтни
Ва у маҳрум бỹлди салтанатию ҳам ёшлигидан                                       
(йиғлайди)

АНЖЕЛА –      (унга яқинлашиб)
Қария, нималар деяпсан?
Қулоқларимга ишонмайман.
Тỹхта, жавоб бер менга!

ДЕРАМО –  (ỹзини тутишга мажбур қилиб)
Анжела, танишга урининг бир оз.
О, фалак, бу тилга қувват бергин сен.
Айтмоқ учун бор ҳақиқатни.
Кỹриб турганингиз бу аянчли танда
Сиз суйган Дерамо жони азоб чекадир.
Жоду кучин ишга солган хоин Тарталья
Менинг танамга эгадир ҳозир.
Мен унга ишонибман ҳаддан зиёда
Ҳалокат билан тақдирланган хатоим учун
Марсия айтармиз то абад икков.
АНЖЕЛА –      Қария, бу мумкин эмас,
Мумкин эмас, бундай ỹзгариш.
ДЕРАМО –      Азизам, ишонч йỹқ жойда севги ҳам йỹқдур.
Агар сиз менга инонмасангиз
Ва ҳам сева олмасангиз, мени ỹлдира қолинг.
Шу йỹл билан қутулайин қайғулардан мен.                          
(йиғлайди)
АНЖЕЛА-      Оҳ, мен учун суюкли Дерамонинг овозидир бу.
Сарбаланд туйғуларни сезиб турибман,
Жиловсиздир унинг ҳислари.
Дерамо, ҳа, сиз Дерамосиз, менинг азизим!
(қỹлидан ушлайди)
ДЕРАМО-      О, меҳрли қалбнинг эгаси,
Қỹрқитмасми сизни бу бадбурушлигим?
Сева олурмисиз мени ỹша кучли муҳаббат билан?
(йиғлаб, унинг қỹлини ỹпади)
АНЖЕЛА -    Жуда ғалати! Ҳеч тушунолмаяпман?
Қандай қилиб бу ожиз танадан топдингиз маскан?
Қандай қирол бỹла олди ỹлик Тарталья?
Гулханда ёқарлар ҳозир кимнинг танасин?
Оҳ, ахир мен сезган эдим, ҳа, сезган эдим мен
Яшамаслигин бу қиёфада Дерамо руҳин
Кỹнглимдаги ғашлик сабаби энди аёндир менга
(йиғлайди)
ДЕРАМО -      Ỹтинаман, Анжела, йиғламанг
Ва қỹшманг қайғумга қайғу.
Айтингчи, қиёфамдаги хоин билан сиз…
Дилбарим, сиз у билан… йỹқ, йỹқ, гапирманг.
О, бу қандай бахтиқаролик!
Мудҳиш хатоимга ỹзимгина бỹлайин қурбон
Сиз эса яшанг то қурбингиз етгунга қадар.
Унгача эса… мени ỹлдиринг
Ва халос айланг бу ит азобларидан
АНЖЕЛА -     (тушкунлик билан) Гумонларга йỹқ эрур ỹрин
Жонсиз, руҳсиз танангизни мен рад этгандирман.
Золим вазир ғазаб оловида қовжираётир.
Ва куч билан муддаога етмоқ истайдир.
Отам ва акамни олди ҳибсга.
У барчага зулм ỹқларин ёғдираётир
Мен тезроқ борай ва халққа аён қилай бу хиёнатни
Маккор хоин ỹз қонига ỹзи ғарқ бỹлсин.
ДЕРАМО -       Жону-жаҳоним, тỹхтанг!
Бировга айтсангиз барчани қилурсиз ҳалок
Ахир бу гапларга ким ҳам ишонар эди.
Сỹнгги умидим менинг –
Сизнинг тинчлигингиздир.
Бу томонга одамлар келаётир.
Бунда турмоғимиз хавфлидир, ҳайҳот.
Ичкарига тезроқ кирайлик.
У ерда айтажакман барча гапларни,
О, Анжела, сизнинг муҳаббатингиз қуввати ила
Қасос олажакман мен!
Севгингизга суянгум фақат!
АНЖЕЛА -        О, азизим, агар садоқатим сизга куч бера олса,
Муддат яқиндир, олинур қасос
Ва биз бахтли бỹлармиз шаксиз. (кетади)

ЕТТИНЧИ КỸРИНИШ
Кичикроқ хона. Бригелла, Смералдина

БРИГЕЛЛА – (таъқиб этаётган Смералдинадан қочиб киради) Шунчалик жонимга тегдингки, сени кỹрсам кỹнглим айнийдиган бỹлиб қолибди. Мен нима ғамдаману сен нималар деб бошимни қотирасан? Ҳозир мени соқчилар излаб юришибди. Қỹлга тушдимми, тамом, зиндонга ташлашади. Тушуняпсанми? Қамашади мени! Аҳмақона гапларингни эшитгандан кỹра сени бир тепиб, деразадан улоқтириб ташлаганим минг карра афзалроқ. Сен кимсан ỹзинг: одаммисан ё шайтоннинг урғочисимисан?
СМЕРАЛДИНА - Ỹзинг-чи?! Ỹзинг кимсан. Биласанми? Сен хоинсан! Сенинг шуҳратпарастлигинг менинг умримга зомин бỹлди. Сен нафсинг балосига учиб, мени қиролга рỹпара қилдинг. Қирол мени рад этиб, шармандаю шармисор қилди. Энди эса Труффалдино менга уйланишни истамаяпти. Менинг сариқ чақалик ҳам обрỹйим қолмади. Бахт қушини учириб юбордим. Энди менга ỹзинг эр топиб бер. Ҳа, ё ỹзинг эр топиб берасан ё уйингни иблиснинг маконига айлантираман. Ҳа, мен ёнингдан бир қарич ҳам нари жилмайман. Бошингга бахтсизлик балоларини ёғдираман. Аламингдан ỹзингни осиб ỹлдирасану сỹнг мендан қутуласан, билиб қỹй!
БРИГЕЛЛА – Мен сени зỹрладимми? Ỹзинг ҳам хоҳладинг-ку? Қиролича бỹламан, деб юрак-бағринг эзилиб кетди-ку! Шаллақи, шаллақисан сен! Энди сен аҳмоққа мен эр топайинми? Йỹқол, кỹзимдан. Кимни аврасанг аврагину, бошини айлантириб тегиб олавер.
СМЕРАЛДИНА – Мен қỹлимдан нимаики келса, ҳаммасини қилдим. Сен эшакмия буни тушунармидинг? Мен отбоқарларга қỹл узатиб ҳам кỹрдим, ошхонадаги йигитларга кỹз сузиб ҳам қарадим, саройдаги ҳаммолларга нозли хỹрсиндим ҳам, ҳатто отхонадаги болаларга ҳам карашма қилдим. Лекин уларнинг биронтаси ҳам менга қарашни  истамади. Афтини бужмайтириб, тескари қараб олаверди. Қирол мени рад этгани учун ҳамма мендан куляпти. Бу шармандаликка фақат сен, ҳа, сен айбдорсан!
БРИГЕЛЛА – Нима учун шарманда бỹлганингга, нима учун сендан юз ỹгиришаётганига ỹзингнинг ақлинг етмаяптими? Мен айтайинми бунинг сабабини?
СМЕРАЛДИНА – Нима? Нима дединг? Обрỹйимни тупроқ билан тенг қилган фақат сенсан!
БРИГЕЛЛА – (аччиқланиб) Сен ỹзингга яхшилаб бир қара: ёшинг қирқдан ошди. Башарангга ҳар балони чаплайвериб бадбуруш бỹлиб кетдинг. Кỹринишинг Кьяра жиннидан ҳам баттар. Ҳа! Энди жим туролмайман! Сен ỹзингни қиз боладай кỹрсатмоқчи бỹласан, а! Сен эр илинжида нечта хонадоннинг хизматини қилдинг? Нечта хонадоннинг боласини эмизиб бердинг? Ҳисоблаганмисан? Камида олти хонадоннинг! Буни ҳеч ким билмайди, деб ỹйлайсанми? Сенинг бу қилиғинг фақат Ломбардияга эмас, бутун Венецияга машҳур. Жиғимга тегма, аҳмоқ! (жаҳл билан кетади)
СМЕРАЛДИНА – Нима дединг? Вой айёр, вой сотқин! Ҳали қараб тур, туғилганингга  пушаймон қилмасамми…   (изидан югуради)


САККИЗИНЧИ КỸРИНИШ

Тỹтиқуш қỹйилган ỹша хона. Тỹтиқушнинг одамга айланиши учун шароит ҳозирланган.
Анжела, қария қиёфасидаги Дерамо ва
Тỹтиқуш қиёфасидаги Дурандарте

АНЖЕЛА –  Ҳа, азизим, сиз қỹрқманг,
Айтганларингиз бажаргум шаксиз.
Тарталья ỹлажак – аниқ
Ва сиз қайтажаксиз ỹз қиёфангизга.
ДЕРАМО -   Фақат шу йỹлгина бизни халос этажак
Куч ишлатмак хавфлидир жуда.
Ана, эшитилаётир хоин овози,
О, менинг ёшлигим, менинг қувватим,
Кетдингиз қайларга мени этиб тарк?
Қалбимда ёнадир олов
Тайёрдир йиқилишга мадорсизликдан
Бу илвиллаган тана, қасос олмоққа яролмас сира.
Яширинмоқдан чора йỹқ, ỹзга чора.
Тақдиримни сизга топширгум
Фақат сиздирсиз
Дерамони аслига қайтара олгувчи инсон. (кетади)
АНЖЕЛА -     Тезроқ кета қолинг. У келяпти ахир.
Беркининг тезроқ.
Ҳаммасига ỹзингиз бỹласиз гувоҳ.

УЧИНЧИ КỸРИНИШ
Анжела, Тỹтиқуш қиёфасидаги Дурандарте,
Дерамо қиёфасидаги Тарталья. Орқада соқчилар.

ТАРТАЛЬЯ –   (ён томонга) Буғу ỹлдирилди. Уни танидим дарҳол.
Лекин Труффалдино чалғияпти. Буғуни ỹлдирмаган у.
Ҳаммаси ғалати… англамоқ мушкул. Йỹқ, бу беҳуда гумон.
Мен – қиролман! Ҳа!
Барча титрагай менинг қаршимда.
АНЖЕЛА – (ён томонга) Дадил бỹл юрак!
Маккорликни ỹрган бу замон.
Кутиб олгин хоинни
Хотиржам бир кỹриниш билан.
ТАРТАЛЬЯ –  (ён томонга)
Мен бахтли бỹлурман,
Кўнгил кўшкини забт эта олсам.
Жỹшаётган хирсим ақлдан оздирар мени,
Яна бир уриниб кỹрайинчи. (овозини баландлатиб)
О, Анжелетта, менинг нозик қушчагинам!
Сиз ҳисларим тỹлқинига дош беролмай
Ёрилиб ỹлмоғимни истайсизми ё?
Мени ёмон кỹришга ундаган
Талвасаю тутқаноғингиз ỹтмадими ханузга қадар?
(ён томонга) Бундан ошиқча лутф қилиб бỹлмас.
АНЖЕЛА -       Синьор, мен фалакка ёлвордим ва қасамлар ичдим.
Шукрки, ҳақ йỹлга қайтарди ỹзи.
Телбанамо гумону фикрлардан қайта бошладим.
Сỹнг хотиржамлик ичра мен ỹйланиб қолдим
Ва дедимки: «Бу қандай телбаликки, ҳушимни олди?   
Ахир бу қирол – сенинг севганинг.
Қаллиғинг севгисига жавоб бер тезроқ.
Жаҳаннам руҳига бỹлмагин тутқин
Ва ỹз бахтингга бỹлмагин зомин!»
Ҳа, Дерамо, бу сỹзларни мен ỹзимга кỹп марта айтдим.
Ва ниҳоят, қалбимда уйғонди илиқ бир туйғу.
ТАРТАЛЬЯ –    (қỹлидан ушлаб) Худога шукр!
Бу гапларингиз мойдек ёқади менга!
АНЖЕЛА –       (ён томонга) Аблаҳ, нобакор!
(овозини баландлатиб)
Аммо азизим, мени бир фикр ташвиши ỹртар
Меҳрибон отаму акам ва яна юзта бегуноҳ
Зиндонбанд этилмишдир амрингиз ила.
Мен севган Дерамо бундай зулмга қодир эмасдир
Бу фикрдан кỹзларимга ёш келадир ёш!                                                                     
(йиғламоқчи бỹлади)
ТАРТАЛЬЯ -      Йиғламанг, қỹйинг.
Менинг ойу юлдузим (ён томонга)
Кỹриндики тадбирим берди амал
Ва юракни юмшата олди. (овозини баландлатиб)
Азизам, халқни тинчитмоқ учун
мен уларни ҳибсга олдим.
Жигарларингиз айбдор бỹлсалар ҳам
Ҳозироқ уларни озод этурман.
АНЖЕЛА –          (ён томонга) Сотқин, айёр!
ТАРТАЛЬЯ –       Уларнинг озод этилмоғи
Қалбингизни қалбимга гар боғлай олса
– улар озоддирлар!
(соқчига) Эй, сен! Ҳозирнинг ỹзида Леандро
Ва Панталоне этилсин озод! (соқчи кетади)
АНЖЕЛА -           Севгилим Дерамо!
Қалбимга экдингиз яна нафосат уруғин
Нафратни енгмоғимга бердингиз қувват.
Энди сиз учун тайёрман ҳар бир нарсага.
ТАРТАЛЬЯ –         ҳаяжон оғушида)
О, менинг кỹпирган қоним!
Нима истасангиз сỹрангиз тезроқ.
Ҳаммасини муҳайё этгум.

АНЖЕЛА -           (ёлғон эркаланиш билан)
Суюклигим, азизим менинг!
Кỹп нарса сỹрамайман мен.
Акам Леандро Кларичени севар беқиёс.
Дариғ тутмай марҳаматингизни
Қовуштира қолинг уларни бу дам.
ТАРТАЛЬЯ -  (янада зỹрроқ ҳаяжон билан)
У!У!У!
Акангиз фақат Кларичега эмас,
Оролдаги қасрга ҳам эгадир, билинг.
Қани, энди Анжела юринг. (қỹлидан ушлайди)
АНЖЕЛА -           (ёлғон эркалик билан)
Тỹхтанг, Дерамо, мунча шошасиз?
Меҳрингиз исботи учун
Мен сиздан яна бир нарса сỹрамоқчиман.
Аммо нимани сỹрамоқни билмай ақлим лолдир, лол.
ТАРТАЛЬЯ -  Сỹранг, момиққина қушчам!
Бира тỹла каттароқ нарсани сỹранг.
Ва мени қийнаманг ортиқ.
Тезроқ сỹрангу сỹнг кирайлик ётоққа.
АНЖЕЛА -      (Тартальяга секин)
Соқчиларингизга айтинг, кетишсин.
ТАРТАЛЬЯ -  (соқчиларга) Кет, кетавер ҳамманг.
Керак бỹлсаларинг чақиргум ўзим.
АНЖЕЛА -      Эрта тонгда  мени эркалай туриб
Айтдингиз ғалати гапларни сиз.
Тонгдан бери шуни ỹйлайман
Ỹйлайману ишона олмайман сира.
Дедингизки сеҳргар жодуси ила
ỹлик танага кира оласиз ва унга бера оласиз жон.
Сỹнг эса уни тарк этиб, яна ỹз қиёфангизга қайта оласиз.
Агар рост бỹлса шу сỹзларингиз
Амалда бир карра кỹрсата қолинг.
ТАРТАЛЬЯ -   (ён томонга,ажабланиб) Лаънатлар бỹлсин!
Дерамо бу жодуни хотинига айтган эканда?
АНЖЕЛА –     Бу илтимосимни бажармоққа кỹнглингиз йỹқми?
Ёки садоқатимга борми бир гумон?

ТАРТАЛЬЯ -   Йỹқ! (ён томонга)
Йỹқ, у чиқяпти чегарасидан.
Гумоним қувват олмоқда.
Қани,кỹрайинчи яна нималарни истар экан у?
(овозини баландлатиб)
Хỹп, бу илтимосни ҳам бажарай.
Бироқ шунча исботларим каммиди сизга?
Муҳаббатим исботи учун шулар етарлидир?
Унутманг, мен сизнинг эрингиздирман!
АНЖЕЛА -      О, Дерамо! Бажо қилгач илтимосимни
Ỹзингиз кỹрарсиз эрни қанчалар
меҳр-муҳаббат билан
Сева олишимни!

ТАРТАЛЬЯ –   (ён томонга)
Йỹқ, йỹқ! Хавфли бир ỹйиндир бу.
Гумонларим пишиб етилди.
Бу илтимосин бажармам асло!
Куч ишлатаман энди, зỹрлайман.
Нимадан ҳам қỹрқдим? (овозини баландлатиб)
Ҳовлида буғунинг ỹлик жасади ётибди.
Олиб келсинлар уни.
Сỹнг мен кỹрсатаман ỹша жоду сеҳрини.
Унга қадар эса, юринг бу томон.
АНЖЕЛА -       Йỹқ, аввал кỹрсатинг.
Сỹнг мен – сизникидирман.
ТАРТАЛЬЯ -    (куч билан ушлайди) Бỹлар бас, чарчадим мен.
Сиз ҳисларим қадрига етмас экансиз.
Куч ишлатиб зỹрлашга мажбурман, билинг.
АНЖЕЛА -       (ён томонга, қỹрқув билан)
Тамом! Ҳаммаси расво бỹлди.
Чиндан ҳам бахти қаро эканман.
(овозини баландлатиб)
Дерамо, ялинаман сизга!
ТАРТАЛЬЯ -     Ёлборишга ỹрин йỹқ энди. Қани, юринг!
АНЖЕЛА -                  (ỹзини ҳимоя қилиб)
Дерамо! Вой худойим-ей!
Дерамо, кечиринг мени!

ỸНИНЧИ КỸРИНИШ
Улар ва қария қиёфасидаги Дерамо

ДЕРАМО –     (яширинган еридан) Тỹхта малъун! Тỹхта хоин!
ТАРТАЛЬЯ – (ҳаяжон билан ён томонга) Бу кимнинг овози?
Ё, фалак! Тамом, мен ỹлдим!
(саросимада Анжелани қỹйиб юборади)
Мен қиролнинг овозини эшитдим.
Сен, маккора, ҳаётимга қасд қилмоқ учун
ёлланма қотилларни яширдингми ҳали?
Аммо билки, сен қỹйган тузоққа тушадиган аҳмоқ эмасман
Энди ỹзинг учун ҳам, яширганларинг учун ҳам
Нажот сỹра, худодан - фойдаси йỹқ!
(қилич яланғочлаб, Дерамо турган томон юради)
АНЖЕЛА – Ё тангрим! Бундан кỹра ола қолгин жонимни! (ҳушсиз йиқилади)

( Тарталья бир қỹлида қилич, бир қỹли билан қария қиёфасидаги Дерамони судраб чиқади.)

ТАРТАЛЬЯ –     (ғазаб билан)
Кимсан ỹзинг, мияси айниган чол, гапир!
Бу ерга қандай келиб қолдинг?
Жавоб бер! Йỹқса қиймалаб ташлайман!
ДЕРАМО –         Хоин! Тиз чỹк қаршимда ва истиғфор айт!
Мен – сенинг қиролингман!
Сен нобакор унутдингми марҳаматларим?
Дуруст, ỹлдирақол истагинг шу бỹлса агар.
Аммо унутмаки, сени жазолагай фалакнинг ỹзи!

ТАРТАЛЬЯ -  (саросимада, ён томонга) Мен бу чолни таниётирман.
Уни ỹрмонда ỹзим ỹлдирган эдим.
Жасадини қолдирганим – хатоим бỹлди.
Хатоларга жуда кеч бỹламиз иқрор.
Энди пушаймонга бормикин ҳожат?
Бỹлди, бас!
Сен қари эшшакни дỹзахнинг олови ютсин!

Шу онда замин гулдирайди. Дерамо ва Тарталья даҳшатга тушиб тисариладилар. Бир-бирларидан узоқлашиб, асл ҳолатларига қайта олишга мосланган жойда тỹхтайдилар. Гулдирак овозидан Анжела ҳушига келади.

ДУРАНДАРТЕ –         (тỹтиқуш қиёфасида)
О, фалаклар! Адолат ҳимояси учун
сеҳрингизни этинг намойиш!
Қуш патлари энди тỹкила қолсин,
Вақт етди бу он! (тỹтиқуш одам қиёфасини олади)
ДЕРАМО –            (гарангсиган ҳолда)
Бу қандай ажойибот бỹлди, бу қандай сеҳр?
Энг оғир дамларда ҳам
Фалак ожизларни қỹймагай ёлғизлатиб.
ТАРТАЛЬЯ (саросимада) – Нима қилмоқ керак? Қочайинми? Ё қолайинми? Эс-ҳушимдан айрилдим. Оёқларим қалтирамоқда.
ДУРАНДАРТЕ – (қỹлида сеҳрли асо, Дерамога яқинлашиб) Саҳоватли Дерамо, сен қỹрқма асло! (Тартальяга) Сен эй хоин вазир, қасос болини энди татиб кỹр! (Анжелага) Садоқатли аёл, бỹлгин хотиржам,  ранжу аламларинг эвазига қасос онларини кỹражаксан сен.
ДЕРАМО – (йиғламсираб) Жону жаҳоним!
Бир каромат ила омон қолдим мен.
Бироқ бадбурушлигим ва мажруҳлигим ила
Гỹзал кỹзларингизни булғамоқдаман.
АНЖЕЛА -   Ундай демангиз асло!
Сизнинг покиза руҳингиз ҳар нарсадан гỹзалдир,
билинг ва ранжиманг зинҳор! 
ТАРТАЛЬЯ – Ҳали шундайми? Булар қасос олар экан деб лаллайиб турар эканманми? Шунчалик ношудманми мен? Қани эй вазирларим, жангчиларим, хизматкорларим! Тезда келингиз! Қиролингизга хиёнат қилмоқдалар!
ДУРАНДАРТЕ – Овора бỹлма, Эшитмайдилар сени.
Фалак ёлғиз бегуноҳ, покиза жонларга мадад бергувси
Амин бỹлажаксан бунга ỹзинг ҳам.
Кутилмаганда келадир жазо ҳамиша.
Сен эса бỹлурсан ỹрнак
Ỹзинг каби хоин, виждонсиз, нобакорларга.
Кимки ҳийлакорлик ила этолса журъат
Қирол қиёфасига кириб олишга
Ва айлантириб қỹйсаки ҳокими мутлақни
Мажруҳ бир бечорага
Ва орзу қилса олий мартабаю кучу қудратни
ỹзи яксон  бỹлажакдир, тополмас омон.
Билиб қỹй, малъун! Покиза руҳ тутадир
Инсонни инсонлик мартабасида.
Шавкатли Дерамонинг  покиза руҳи
Ҳар нарсадан улуғдир, билгин! (овозини баландлатиб)
Вақт етди! Таналар аслига қайтсин!
Бу бадбуруш чол мажруҳлиги ỹтсин Тартальяга!
Бахту омад кулиб боқсин қирол Дерамога! (Дерамога)
Қувон, Дерамо! (Тартальяга)
Титраб, қақша, сен малъун! (асони ерга уради)

(Дерамо юқоридан тиззасига қадар қирол либосида бỹлиб қолади. Тарталья эса тиззасига қадар яра-чақали яланг оёққа айланади)

АНЖЕЛА -     Тушимми ё ỹнгим? Нималарни кỹраяпман мен?
ДЕРАМО -       (Дурандартега) Азиз дỹстим, бу қандайин бахт?!
ТАРТАЛЬЯ -   Етар, бас!.. Тỹхта!.. О, фалак! Бу қандай кỹргилик?!
ДУРАНДАРТЕ – Бу азобни ỹзинг истаб чақирдинг, ярамас одам.

(Дерамо шоҳона либосда. Тарталья жулдур кийимда.Йиртиқлар орасидан бадани кỹриниб туради.)

АНЖЕЛА – (ҳаяжонда) О, фалак, мададкорсан ёлғиз ỹзинг!
ДЕРАМО -       О, менинг маҳбубам!
ТАРТАЛЬЯ -   Тỹхта, баданим музлаяпти.
ДУРАНДАРТЕ – Бу ҳали сенга ҳолва.
Энди чидагайсан бу азобларга.
Сиз эй, ҳалойиқ, қувонинг!
Адолат енгди зулмни!

(Асони уради. Дерамонинг бошида жавоҳирли тож. Тартальянинг боши эса шохли ваҳший маҳлуқ кỹринишини олади. Қỹлтиқтаёққа таяниб қолади.)

АНЖЕЛА – О, менинг қиролим, чин муҳаббатим!
ДЕРАМО – Менинг жону жаҳоним! (қучоқлашадилар)
ТАРТАЛЬЯ – (ғазаб ва саросимада) Энди қайга беркинай, қайларга қочай? Минг лаънат, бундай муҳаббату бундай шуҳратга. Хоинликни қасд қилиб қỹйган қадамларимга лаънатлар бỹлсин! Энди чỹлу-биёбонларга қочаман! (қочмоқчи бỹлади)
ДУРАНДАРТЕ – Тỹхта, малъун! Сен чỹлда сақламайсан жон.
Сен шармандалик оловида шу ерда ỹлмоғинг даркор.
Истарманки, бу хона айлансин бир кенг майдонга
Халойиқ тỹплансин ва кỹрсин хоиннинг жазосин.
Титра, қақша, азоблан сен малъун!

(Хона майдончага айланади. Жиҳозлар, безаклар саҳна имкониятларига боғлиқ.)

СỸНГГИ КỸРИНИШ
Барча актёрлар, соқчилар, халойиқ. Тарталья телбаларча саҳна бỹйлаб югуради.

ТАРТАЛЬЯ -     Оҳ, мени отиб ташлайдиган бирон мард борми? Биронтангиз отсангизчи мени! Ỹлим мени қутқарсин бу азобларимдан. Кỹриб қỹйинг, сиз эй халойиқ, тақдир бу мажруҳ танага Тартальяни муҳр этиб қỹйди. Мен ỹзимгина аблаҳман! (ҳамма ажабланади).
КЛАРИЧЕ – (йиғлаб) Ким бу? Кимнинг овози? Наҳот отам? О, Тангрим! Ота, отажон!
ТАРТАЛЬЯ –  Йиғлама, жон қизим.
Кỹз ёшларингга арзимайман мен,
Унут бу бадбахтни, унут, жиноятчи отангни!
Ҳа, ҳамма унутсин.
Бадбуруш маҳлуқ!
Иснод мени қиймалар, пушаймон бағрим ёқадир.
Шу қадар куйдирарки,  қоронғу бỹлиб кỹринадир олам кўзимга.
Айбдор мендирман. Дерамо учун қасос олинди,шаксиз.
Аммо Клариче бегуноҳдир.
Қиролим, жазога лойиқмас менинг қизгинам.
У Леандрога турмушга чиқсин.
Зинҳор ёлғизлатмангиз у муштипарни.
Энди унга сиз отадирсиз.
Мени ҳалок қилди ҳасад, ҳирс, шуҳрат.
Томирлар қақшамоқда, ỹлимим яқин. (титрайди)
Қутурмоқдаман. Ана, ỹлим келаётир. Ана, қỹрқинчли иблис!
Қанчалар бадбахт эканман. Ниҳоят, ỹлаяпман мен!
(жонсиз равишда йиқилади)
ПАНТАЛОНЕ - Ỹз ҳолатимга ỹзим тушуна олмаяпман. Мен кỹпроқ қỹрқяпманми ёки қувоняпманми? Ёки нималар бỹлаётганини билмоқликка қизиқиш кучлироқми менда?
ЛЕАНДРО – Ҳайратдан бутун вужудим тошга айланмоқда.
(Клариче йиғлайди. Бошқалар қỹрқув ва ажабланишда)
ДЕРАМО – Дỹстларим! Ҳайратингизнинг ҳеч айби йỹқдир.
Клариче, тинчланинг. Вақт яқин
Ва сиз Леандрога етишажаксиз.
О, машҳур сеҳргар, танидим сизни.
Энди менинг измим қỹлингиздадир
Ва бошқара қолинг мамлакатни ҳам.
ДУРАНДАРТЕ – Дурандарте ҳокимликни истамас асло!
Ва барчани огоҳ этарки,
Жодулар бу ондан барҳам топгандир.
Сеҳргар эмасдирман эндиликда мен.
Энди навбат келди аҳли донишга.
Энди улар баҳс этаверсинлар
Танадан танага ỹтгувчи жонлар ҳақида.
Балки менинг тамом бỹлишим
Уларни бебаҳра қолдирар турли баҳслардан?
Биз эса бошлагаймиз сувтекин зиёфатимизни
Сичқонлар улфати  ичра.
Сиздан эса дỹстларим, азиз жамоа,
Биргина бордир ỹтинч:
Сизнинг кỹнглингиз чоғ қилиш учун
ỹтганимиз он ҳайвон қиёфасига
Бизга меҳр айланг, зеро фақат меҳр эрур
Ҳар бир тирик жонга жон бағишловчи!

Парда


Тоҳир Малик

 

 
Ҳазиний (1867-1923) PDF Босма E-mail
21.03.2014 15:00

Ҳазиний Хўқандий (тахаллуси; асл номи Зиёвуддинхон Каттахожа ўғли Ҳазиний тўра) (1867 — Қўқон яқинидаги Катта Кенагас қишлоғи — 1923) — шоир ва шайх. Қўқондаги Жомеъ мадрасасида таҳсил олган. Қуръон, тафсир, ҳадис, фиқҳ, калом, адабиёт илмларини чуқур ўзлаштирган. Тасаввуф таълимоти билан изчил шуғулланган. 30 ёшида муршидидан иршод (тариқат раҳнамолигига рухсат) олиб, «Ҳазиний тўра» ва «Эшонбува» номлари билан халқ орасида эъзозланган, уз даврининг етук қодирия тариқати шайхи сифатида эътироф этилган ва «Муршиди Фарғона» номига мушарраф — валий зот бўлиб танилган. Деҳқончилик билан кун кечирган. Боғлар барпо қилган, бинолар қурдирган. Қабри ўз қишлоғида. Бу қабр — мақбара ва унинг атрофидаги обидалар меъморий ёдгорлик сифатида давлат муҳофазасига олинган.
19-аср 2-ярми ва 20-аср бошларида кўчирилган кўплаб қўлёзма баёзлар ва мажмуалардан Ҳазиний шеърлари ўрин олган. 1910—15 йилларда Тошкентнинг Орифжонов, Портсев ва Лахтин матбааларида «Баёзи Ҳазиний» тўпламлари бир неча бор нашр этилган.
Ҳазиний мумтоз шеърият жанрларидан ғазал, мураббаъ, мухаммас ва мусаддаслар ёзган. Адабий мероси 4000 мисра атрофида. Шоир асарларини ғоявий мавзуи бой. Унинг тасаввуф руҳидаги асарларида соф сўфиёна маъно ва мазмун тараннум этилса, ахлоқий мавзудаги битикларида поклик, одамийлик, саҳоватпешалик каби юксак инсоний фазилатлар улуғланган.
Ҳазинийнинг ўндан ортиқ ғазалларига мухаммас боғланган ва назиралар қилинган.
«Баёзи Ҳазиний»нинг тошбосма нусхалари Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институтида сақланади (инв. ? 12665, 14850, 15197). Фарғона шаҳрида уй-музейи ташкил қилинган, Ҳазиний номида жамоа хўжалиги, боғ, мактаб, кутубхоналар бор.
Отабек Жўрабоев


* * *

Қўқон яқинидаги Катта Кенагас қишлоғида туғилган. Отаси Каттахўжа эшон ориф, шеърга ҳавасманд зиёлилардан эди. Зиёвуддин илк таълимни отасидан олади. Сўнг Қўқондаги Жомеъ мадрасасида ўқийди. 1897 йил ўтгиз ёшларида замонасининг машҳур мутасаввифларидан, қодирия сулуки намояндаси Муҳаммад Ҳакимхон халифага мурид тушади ва илми тариқатни эгаллаб, эл орасида катта эътибор топади.
Айни пайтда устоз сўфийлар анъанасига содиқ қолиб, қўл кучи билан мутлақо меҳнати эвазига кун кечириш қоидасини маҳкам тутади. Унинг муттасил деҳқончилик билан шуғуллангани, ҳатто ҳозирги Бағдод тумани Чопдор қишлоғидаги қумлоқ чўлдан 40 танобча ерни ўзлаштириб, боғ барпо этгани ва унга «Регистон» деб ном қўйгани маълум. Шунингдек, бу ерда ҳовуз кавлатиб, атрофига бир неча бино ва тегирмон қурдирган. Бу жой қумга тушиб даволанувчилар учун оромбахш масканга айлантирилган экан.
56 ёшда вафот этган. Қабри қишлоғида.
Ҳазиний ўз даврида жуда катта шуҳрат қозонган шоир. Мутахассисларнинг аниқлашларича, ХХ аср бошларидаги 19 тошбосма асарда унинг шеърларидан намуналар учрайди. «Баёзи Ҳазиний» тўплами 1910—1913 йилларда 7 маротаба чоп этилган. Шеърлари машҳур хонандалар томонидан қўшиқ қилиб куйланган. Бироқ шўро даврида унинг асарларига йўл берилмади. Ўғли Амакихон қўлида сақланган девони 1939 йили НКВД ходимлари томонидан олиб кетилган. Ҳозиргача топилгани йўқ.
Шоир ижодини ўрганиш мустақилликдан сўнг мумкин бўлди. 1992 йили Қўқон музейи ходими, филология фанлари номзоди Аҳмаджон Мадаминовнинг ғайрат ва ташаббуси билан «Тасаддуқ, ё расулуллоҳ» деган ихчам тўплами нашр этилди. Ниҳоят, 1999 йили у тўлдирилиб, А.Мадаминов, О.Жўрабоэвларнинг сўзбоши мақоласи ва профессор Шариф Юсупов сўнгсўзи билан «Девон» номида чоп қилинди.
Шоир шеърларида, дарҳақиқат, диний мавзу етакчи. Лекин бу шунчаки дин тарғиби эмас. Юксак исломий ғоялар, биринчи навбатда, исломий эътиқод ва ахлоқ билан яшаш тарғибидир. Комил инсон тарғибидир. Шу жиҳатдан, ундаги ғоялар бир қадар тасаввуфий мазмун касб этади. Муаллиф буни яширмайди. У «ишқи мажозий» ва «ишқи илоҳий» нисбатини яхши ҳис қилади. Буларни бир-бирига қарама-қарши қўймайди. Бирини иккинчисининг давоми сифатида тушунади.

Аввалдинким мажозий ишқида умримни ўткардим,
Қаю ерда париваш бўлса, анга ошно боис,—

каби сатрлари ёхуд:

Неча доноларни нодон айлади ишқи мажоз,
Ёрнинг кўйида сарсон айлади ишқи мажоз,-

матлаи билан бошланадиган «Мажоз» радифли ғазалида буни кўриш мумкин.

Айни пайтда, шоир шеърларида замон садоларини ҳам пайқамаслик мумкин эмас. У «насоро бизга подшоҳ»лик қилиб, «хонақоҳда зикри ҳақ монеъ», «шарорат ошкор» бўлганлигидан дод солади. Бошқа бир шеърида эса, қуйидаги сатрларни учратамиз:

Вой, хор ўлди шариат, динимиз бўлди ғариб,
Бу нечук турфа аломат, динимиз бўлди ғариб,
Ё яқиндирму қиёмат, динимиз бўлди ғариб,
Кўп ривож олди шарорат, динимиз бўлди ғариб,
Барчадин кетти адолат, динимиз бўлди ғариб.


ҒАЗАЛЛАР

Жаҳони бевафодин охири бир кун кетар бордур,
Бу дунё бир работ, ҳар ким қўнуб бир-бир ўтар бордур.

Ишонма боғу роғинг, молу мулку тахту бахтингга,
Қуёшдин ибрат олғил, турмайин охир ботар бордур.

Агар минг йил умр кўрсанг, жаҳонға подшо бўлсанг,
Бўлуб хоки мазаллат, гўр аросида ётар бордур.

Ибодат айлағил тангриға доим, ухламай тунлар,
Имонингни саломат элтгали неча хатар бордур.

Йигитлик даврини сургил, қариб тоат қилурсан деб,
Савобингға худо муҳтож эмас, деб ўргатар бордур.

Ҳазиний, бандаликда, бас юрурсан бехабар, ғофил,
«Кироман котибайн»ким хайру шаррингни битар бордур.

* * *

Гунаҳга тавба айлаб, эмди тоат қилмасам бўлмас,
Хатою маъсиятларга надомат қилмасам бўлмас.

Абас ўтти йигитлик, сад дариғо, бехабарликда,
Ғаниматдур, тирикликда ибодат қилмасам бўлмас.

На юз бирла борурмиз туҳфасиз ҳақ қошиға фардо,
Ҳаётим борича эмди, ибодат қилмасам бўлмас.

Сулуким — Қодирия, раҳбаримдур пири пироним,
Саҳарлар зикри оллоҳуни одат қилмасам бўлмас.

Юруб нафсим учун шул вақтқача, тоатни тарк эттим,
Қаноат шаҳриға бориб, тижорат дилмасам бўлмас.

Фужуру фисқу исёним халойиқлар аро шуҳрат,
Мадина, Маккатуллони зиёрат қилмасам бўлмас.

Эгосиз ит каби умрум ўтубдур дарбадарликда,
Ҳазиний ихтиёри эмди, ҳижрат қилмасам бўлмас.

* * *

Қаю жонлик жаҳонға келса, охир ўлмайин қолмас,
Тирикликда халойиқ бир-бири қадрини билмас.

Ажаб мотамсаро дунё эрур, поёни юқ, билсам
Ки, сан дунёға мағрур ўлмағил, ҳаргиз вафо қилмас.

Аёғинг остиға боқғил, ҳамма ер ичра пинҳондур,
Манам шундек бўлурман, деб сани парвойинга келмас.

Лаҳад ичра ётурсан, ёзу қиш ўтгонини билмай,
Уғул-қиз, ёру дўстинг бир келиб сандин хабар олмас.

Сан ўлган сўнг ҳама фарзандларинг молингни олғайлар,
Сани ҳолинг нечук кечгай қаро ерда, булар билмас.

Ўлум ёшу қари, шоҳу гадоларға баробардур,
Билинг, жон олғучи элни назарга заррача илмас.

Бу беш кунлик умрға жою манзил ҳам керакмасдур,
Ўлумни ўйлаган одам бу дунёга назар солмас.

Жаҳаннам оташини, гўр азобин ўйлаган одам
Сиротул-мустақимдин ўтмагунча йиғлагай, кулмас.

Ҳазиний, охиратга ҳар киши имон билан борса,
Ўшал ерда ани сан англагил, ўлган била ўлмас.

* * *

Бу ўтар дунёга, дўстлар, боғу бўстонинг ғалат,
Барчани ташлаб кетарсан, кўшку айвонинг ғалат.

Ҳар киши дунёға келди, охири бир кун кетар,
Тоат этмай доимо беҳуда юргонинг ғалат.

Ўйлагилким, кеттилар деб жумлаи хешу табор,
Бир куни сан ҳам кетарсан, мунда тургонинг ғалат.

Англагил, шоҳу гадоларга баробардур ўлум,
Қил сафар асбобини, беҳуда юргонинғ ғалат.

Тўша олмасдин борур бўлсанг худони олдиға,
Туҳфа келтурдингму, деб сўргонда армонинг ғалат.

Эй Ҳазиний, бу насиҳатга киши солса қулоқ,
Муддаийлар санга айтур, ҳарна айғонинг ғалат.

* * *

Қўйди ҳам кўксум аро юз минг жафоларни фироқ,
Ажратиб биздин яна кўп ошноларни фироқ.

Водариғо, ҳасрато, кетти ҳама аҳбоблар,
Ҳам жудо этти яна хеш-ақраболарни фироқ.

Лоф уруб, олам — мани мулкум, деган шаҳлар қани?
Қўймагай охир, билинг, шоҳу гадоларни фироқ.

Дардиға топмай даво, кетти Фалотундек ҳаким,
Олди ер қўйннға кўп ақли расоларни фироқ.

Аҳмади Мухтор кеттилар жаҳондин, дўстлар,
Юз йигирма тўрт минг ҳам авлиёларни фироқ.

Шоҳ бўл, хоҳи гадо, дунё вафо қилмас санго,
Барчамизни қўймағай ҳам раҳнамоларни фироқ.

Эй ёронлар, билсангиз, дунё эрур қўҳна работ,
Хотун, эркак қўймагай ҳам ёш балоларни фироқ.

Хонақода ўлтуруб зикр айлаган шайхлар қани?
Жонини олди, билинг, кўп авлиёларни фироқ.

Нақди умрингни дилингга олгуча тоатда бўл,
Эй Ҳазиний, айтасан зикру саноларнн фироқ.

* * *

Халилдек оташи Намрудга кирсам, ўлса гулзорим,
Ҳимоят айлагай холиқ, ўзи бўлса харидорим.

Чиқибон кўҳи Турга, «раббано» деб ман садо қилсам,
Нидойи «лантаро»никим манго еткур Сатторим.

Бошимға арра қўйса, Зикриёни зикрини айтсам,
Худоға маъқул ўлғайму мани бу феълу атворим.

Ўшал Яҳё каби чўллар аро оҳу наво қилсам,
Эгамни даргаҳига манзур ўлғайму мани зорим?

Вужудимға тушуб қуртлар ўшал Айюби собирдек,
Қазосиға ризо бўлсам, манго раҳм этса Ғаффорим.

Кечибон тахту бахтимдин ўшал Иброҳим Адҳамдек,
Чақиргайму гадоликка қиёмат кун талабгорим?

Фироқи Лайли бирлан йиғласам монанди Мажнундек,
Келиб ҳолимни сўрганму ўшал кун жодуваш ёрим?

Илоҳо, Мустафони ҳурматидин кеч гуноҳимни,
Ҳазиний осийман, авф эт, хатога кетса гуфторим.

* * *

Сиз ани одам деманг, кўнглида ҳиммат бўлмаса,
Балки имони хатарлик, анда ғайрат бўлмаса.

Кимки жоҳилдур, билинг, ҳамду санода хордур,
Мў‘мини содиқ эмас ул, танда журъат бўлмаса.

Қони бўлса қатра найсон гар, садаф дурр бўлғуси,
Бадниҳоде қолгуси, анда қаноат бўлмаса.

Ҳотами Той кофир эрди, куймади дўзахда, бил,
Куйдурур эрди эгам, анда саховат бўлмаса?

Фоний дунёдин лаҳадга дастхоли бормагил,
На қилур холиқ сани, туҳфанг ибодат бўлмаса?

Жон берар вақтида шайтондин ўзинг қил эҳтиёт,
Бандалик номинг ғалат, имон саломат бўлмаса?

Халқ аро расво бўлубман деб, Ҳазиний, ғам ема,
Етмагай ҳеч ким саломатга, маломат бўлмаса?

* * *

Эй банда, худо йўлида тоатни унутма,
Рўзу шабу ҳар лаҳза, ибодатни унутма.

Жон борича излаб, туну кун ҳақни ризосин,
Албатта, биродар, бу насиҳатни унутма.

Бу фоний жаҳон айшиға мағрур бўлубсан,
Дийдори худо бирла у жаннатни унутма.

Минг йил яшасанг, охири бир кун ўладурсан,
Охир бўласан, хоки мазаллатдга унутма.

Ҳеч кимға вафо қилмади, дунёни билурсан,
Санго келадургон у кун, навбатни унутма.

Эй одамийзод, аслингу наслинг сани туфроқ,
Ялғуз ётар бирла қиёматни унутма.

Шукр айла, Ҳазиний, сани оламға келтурди,
Инъоми худо, ризқ ила неъматни унутма.

* * *

Худони ёди бирла йиғлагил шому саҳарларда,
Яқонгни чок этиб, сан йиғлагил шому саҳарларда.

Фиғон айлаб, гуноҳинг ваҳмидин қўрқуб, надомат қил,
Алам ўтиға бағринг доғлагил шому саҳарларда.

Аё толиб, ўзингни ташлагил ҳақни ризосиға,
Риёзат пўтасини боғлагил шому саҳарларда.

Аё, эй бехабар одам, ўлумни ёд қилмассан,
Кетиб хешу таборинг, ўйлагил шому саҳарларда.

Сирот ул-мустақим отлиғ йўлунгда бир хатар бордур,
Ўтарни, эй биродар, кўзлагил шому саҳарларда.

Жаҳаннамни азобидин ўзингни қутқарай десанг,
Тилингни маъсиятдин сақлагил шому саҳарларда.

Ики олам муродиға етай деб орзу қилсанг,
Ҳазиний, роҳи Бағдод кўзлагил шому саҳарларда.

* * *

Вафо қилмас жаҳон бизгаки, ул одам ато ўтти,
Кўринг, икки жаҳонни сарвари ул Мустафо ўтти.

Кеча-кундуз Расулуллоҳни олдидин жудо бўлмас
Абу Бакру Умар, Усмон, Алийи Муртазо ўтти.

Ўлум чанголидин охир қутулмас жону жонварлар,
Нечукким, ул Ҳасан бирлан Ҳусайни Карбало ўтти.

Жаҳондин анбиёю авлиё йиғлаб кеча-кундуз,
Ўтурмиз, деб ўлумни ваҳми бирлан мубтало ўтти,

Ўлумни дастидин, дўстлар, юрак-бағрим кабоб ўлди,
Нечукким, келди навбат бизга, ул ота-ано ўтти.

Кўринг, бу интизору хастадил айлаб Ҳазинийни,
Юруб дер дарбадар доимки, умри бебаҳо ўтти.

* * *

Сиза жон фидо, ё ҳаёт ан-набий,
Қилай ман гадо, ё ҳаёт ан-набий.

Отингиз — Муҳаммад, расули худо
Ки, сиз Мустафо, ё ҳаёт ан-набий.

Ки, хайрул-башар, саййид ал-мурсалин,
Рисолатпано, ё ҳаёт ан-набий.

Мани осийни еткурур равзага
Қачон ул худо, ё ҳаёт ан-набий?

Тавоф айласам хонайи Каъбани,
Будур муддао, ё ҳаёт ан-набий.

Қолай «Жаннатул-Бақя» хокида ман
Ки, етса қазо, ё ҳаёт ан-набий.

Ҳама умматингиз умид айлашур
Ки, рўзи жазо, ё ҳаёт ан-набий.

Ҳазиний дуоси бўлурму қабул,
Бу ғарқи гуно, ё ҳаёт ан-набий?!

МУРАББАЪЛАР

Мустафога дунё вафо қилмади,
Зикриёга дунё вафо қилмади,
Анбиёга дунё вафо қилмади,
Авлиёга дунё вафо қилмади.

Абу Бакру Умар, Усмон, Алини,
Зуҳра бирлан Ҳасан, Ҳусайн ал валини,
Олди ажал барча мурсал-набини,
Муртазога дунё вафо қилмади.

Қаён кетти ўттуз уч минг саҳоба
Ким, юттилар ҳасрат бирла хуноба,
Дунё эрур бир работи хароба,
Раҳномага дунё вафо қилмади.

Ғавсул Аъзам авлиёлар раҳбари,
Ул Муҳаммад умматини ғамхори,-
Масиҳога жон бағишлар гуфтори,
Муттақога дунё вафо қилмади.

Тоҳирни кўр, Зуҳрога дил боғлади,
Ишқ ўтиға юрак-бағрин доғлади,
Тиғ устида ўлмоқлиғин чоғлади,
Ул шаҳлога дунё вафо қилмади.

Ул Мавлавий Жомий билан Ҳамдамим,
Мирзо Ҳусайн дер эрдилар маҳрамим,
Баҳром айтур, дилу жон-Гуландомим,
Ҳазинийга дунё вафо қилмади.

* * *

Олам аро ёздинг ани шуҳратин
Санга яқин кимки тутса миллатин
Сан суярсан бешак ани умматин,
Раҳматингдин бизни раҳо қилмағил.

Абу Бакру Умар, Усмон, Алини,
Соқий эттинг кавсарингга Алини,
Бизга раҳбар қилдинг шундоғ набини,
Ҳурматидин бизга жазо қилмағил.

Ҳасан-Ҳусайн, Хайруннисо ҳурмати,
Бандам дегил, кулл анбиё ҳурмати,
Авлиёйи аҳли ризо ҳурмати,
Ҳазинийға фардо жазо қилмағил.

Бир ёр учун тонгла расво қилмағил,
Шармандайи рўзи жазо қилмағил,
Номасияҳ, воҳасрато қилмағил,
Тонгла сафи қавми тарсо қилмағил.

Мустафони бизға қилдинг паямбар,
Шафқатлари биз осийға баробар,
Умматларға пушту паноҳи маҳшар,
Расулингни биздин жудо қилмағил.


МУХАММАСЛАР


Икки оламда эрурсиз осийларга раҳнамо,
Раҳматан-лил-оламин, деб кўз тутар рўзи жазо,
Қабрингизда мавж уродур, раҳмати нури худо,
Ҳар киши қилса зиёрат, дардига топгай даво,
Равзайи покингга келдим, ё расули Мустафо.

Бир назар қилгил манго.Одам сафийни ҳурмати,
Ҳам Ҳалили босафо, Нуҳи набини ҳурмати,
Ҳам Абу Бакру Умар, Усмон, Алини ҳурмати,
Юз йигирма тўрт минг ўтган набини ҳурмати,
Равзайи покингга келдим, ё расули Мустафо.

Танда-жисмимда имон, шоиста қилгил тавбага,
Ул умид бирлан бориб бошимни урсам равзага,
Ҳазрати Одам дуоси бўлди мақбул Каъбага,
Ўлмасидин бул Ҳазинийким, борибдур Бақяга,
Равзайи покингга келдим, ё расули Мустафо.

* * *

Вой, хор ўлди шариат, динимиз бўлди ғариб,
Бу нечук турфа аломат, динимиз бўлди ғариб,
Е яқиндурму қиёмат? Динимиз бўлди ғариб,
Кўп ривож олди шарорат, динимнз бўлди ғариб,
Барчадин кетти адолат, динимиз бўлди ғариб.

Тавба денглар, эй биродарлар, туруб шому сабо,
Айлашиб зору тазарруълар, тиланг ҳақдин пано,
Доимо тоат-ибодатда бўлуб, айланг дуо,
Шояд этса раҳм раббим подшоҳ, бизлар гадо,
Журм этиб, қилмай надомат, динимиз бўлди ғариб.

Хонақода зикри ҳақ монеъ, шарорат ошкор,
Барча нокаслар ҳукуматда сайиддур, хожа хор,
Кимда дунё бўлса, ҳоло халқ ичра эътибор,
Олиму шайхи замон хилватда йиғлар зор-зор,
Жории бўлмасдин шариат, динимиз бўлди ғариб.

Яхшиларга сабр қилмакдин бўлак йўқтур илож,
Бу на мушкулдур, мусулмонлар берур мушрикка бож,
Турмайин Фарғона ичра эмди, Байтуллога қоч,
Журм этиб, қилмай надомат, динимиз бўлди ғариб,

Ҳар қаёнда бўлса, доноларни ҳоло бағри қон,
Бу фалак рафтори каж дастидин айларлар фиғон,
Қўл яқода, тавба деб айланг .яна пиру жавон,
Бехабар турма, Ҳазиний, анқариб охир замон,
Водариғо, бу на ҳикмат, динимиз бўлди ғариб.

* * *

Ул шариат мазҳари рўйи ғубор ўлди, дариғ,
Кетти ҳоло равнақи ислом, хор ўлди, дариғ,
Қозилар ҳукми, ажаб, беэътибор ўлди, дариғ,
Зикри ҳақ монеъ, шарорат ошкор, ўлди, дариғ,
Яхшиларга тургали Фарғона тор ўлди, дариғ.

Кимни имони қавий бўлса, ўшал ҳижрат қилур,
Ул Мадина шаҳрига борсам, дебон ният қилур,
Равзайи пайғамбаримни олдида хизмат қилур,
Зиндаликда ўлмайин ул жойини жаннат қилур,
Баъзига бормас баҳона равзага ўлди, дариғ.

Марду зан, ёшу қарида қолмади шарму ҳаё,
Бу сабабдин бошимизга ёғилур турлук бало,
Ким эрур соҳибҳукумат, шевадур анго ғизо,
Бебизоат хордур, иззатда ҳоло ағниё,
Баъзилар дунё учун диндин гузор ўлди, дариғ.

Динимиз бўлди ғариб, бу халқ ҳоло бехабар,
«Кўп аломатлар бўлуб ўтгай»,— деди,— хайрул-башар
Ким, ҳадиси Мустафо чун «Қулли явминдур батар»,
Деб эди, «Умматларим дунё учун динин сотар»,
Пул учун мушриклара мў‘мин қарор ўлди, дариғ.

Тавба денглар, эй биродарлар, туруб шому саҳар,
Қўл очиб қилсанг дуо, бергай худо динга зафар,
На аломат, на қиёмат, неча йўл куйди қамар,
Турма бу ерда, Ҳазиний, равзага қилғил сафар,
Анқариб Дажжол хар узра сувор ўлди, дариғ.

* * *

Кимки ҳаққа бандадур, фармонидин айрилмасун,
Кеча-кундуз тоати субҳонидин айрилмасун,
Барча мў‘мин раҳмати раҳмонидин айрилмасун,
Пайрави Аҳдам — шафоат конидин айрилмасун,
Жон берарда гавҳари имонидин айрилмасун.

Ҳақ таоло деди дўстим тун-саҳар бедорни,
Ваъда қилди онлара жаннат ила дийдорни,
Ҳақ суяр, қилса саховат банда ҳарна борин,
Раҳматидин бенасиб этгай чу дилозории,
Тонгла роҳат истаган эҳсонидин айрилмасун.

Бу жаҳонға ким келибдур, бўлмасун бахти қаро,
Ушбу иллатга кишини қилмасун ҳақ мубтало,
Бу касал ҳаргиз тузолмас, доруси йўқ, бедаво,
Суд йўқ, кўкдин тушиб Исо анго қилса дуо,
Раҳмати ҳақ доимо инсонидин айрилмасун.

Одам ўғлиға ажал келгунча юргай бехабар,
Охиратни ўйламас, кўнглида йўқ ҳавфу хатар,
Моли дунёни йнғуштурган билан ташлаб кетар,
То қиёмат тонги отқунча ҳамон гўрда ётар,
Ҳасрато бирла ўтуб, хандонидин айрилмасун.

Ёру дўсту ақраболардин жудо қилган фироқ,
Ҳасрату андуҳ илан қаддим дуто қилган фироқ,
Барчани хоки мазаллат ичра жо қилган фироқ,
Бир-биридин ажратиб соҳибазо қилган фироқ,
Бу Ҳазиний, доимо суйгонидин айрилмасун.

* * *

Назар сол осий умматга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ,
Ҳамиша кори ғафлатга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ,
Мани бошланг ҳидоятга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ,
Ўшал маҳшарда жаннатга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ,
Солинг дарёйи раҳматга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ.

Йиғилса аввалу охир ўшал саҳройи маҳшарга,
Халойиқ эргашурлар барчаси ҳодию раҳбарга,
Тараҳҳум қил ўшал соат бизнингдек осий, музтарга,
Борурмиз барча ташна сув тилаб соқийи кавсарга,
Берар аҳли саодатга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ.

Худо қози бўлуб, тонгла гуноҳимни ҳисоб этгай,
«Ҳама бандам мани қошимға келсун!» деб хитоб этгай,
Муҳаммадга кимиким уммат эрмастур, азоб этгай,
Ўшал кунни кишиким, ўйласа доим, савоб этгай,
Етар уммат шарофатга, тасаддуқ, ё расулуилоҳ.

Лаҳаддин бош кўтарганда ҳама воҳасрато дерлар,
Қиёмат шиддатидинким ҳама вовайлато, дерлар,
Ҳама умматларинг йиғлаб яна ё Мустафо, дерлар,
Муҳаммад саждага бошин қўйиб, воуммато, дерлар,
Қолур уммат хижолатга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ.

Тарозуға солур аъмол элини ул қиёматда,
Гуноҳидин савоби кўп эса, албатта роҳатда,
Биҳишт ичра кирар, ҳуру қусур бирлан фароғатда,
Ҳазиний осий уммат, сақлагил ҳифзу ҳимоятда,
Қилай жонимни ҳазратга тасаддуқ, ё Расулуллоҳ.

* * *

Фикр бирла айлагил шафқат ўлумдин илгари,
Даргоҳига айлагил хизмат ўлумдин илгари,
Журм этгонннгга қил ҳасрат ўлумдин илгари,
Рўзу шаб тангрига қил тоат ўлумднн илгари,
Манзилингни айлагпл жаннат ўлумдин илгари.

Жон амонатдур жасад ичра, ғанимат — зиндалик,
Тангрига пургиря бўлгил, бўлмагил кўп хандалик,
Рўзи маҳшарда шақоват халқ аро шармандалик,
Ҳақ таолога қилинглар зиндаликда бандалик,
Елга дининг бермагил — ғафлат, ўлумдин илгари.

Эй биродар, ҳар киши вақти саҳар бедордур,
Ҳақ таоло, бил, ўшандоғ бандасига ёрдур,
Тоатимиз дилга жаннат билан дийдордур,
Ҳақ таолони ризоси санга кўп даркордур,
Ҳақ сани бандам деса, давлат, ўлумдин илгари.

Бу ўлум ҳақ барчамизга, ўйлагил, эй ошно,
Бил, назар қилғил, қаён кети! тамоми анбиё,
Бир нафас қўймас жаҳон ичра, агар етса қазо.
Ҳасрато бирла кетарсан, мулку ашё бевафо,
Ол гўристонга бориб ибрат ўлумдин илгари.

Пирга қўл бер бориёзат, кетмайнн остонадин,
Пир мисоли шамъи равшан, ибрат ол парвонадин,
Ёди ҳақ бирла бўлуб, сақла тилинг афсонадин,
Кет, Ҳазиний, равзайи Аҳмадга сан Фарғонадин,
Дам ғанимат, айлагил ҳижрат ўлумдин илгари.

* * *

Кулли ашёни эгам қудрат билан бор айлади,
Бандаларга бир неча сунъини изҳор айлади,
Баъзини гумроҳ этиб, баъзини ҳушёр айлади,
Неча мурсаллар этиб, мушрикни инкор айлади,
Кимки ким имони йўқтур, дохили нор айлади.

Одам ўғлин ер юзига нечасин султон этиб,
Давру даврон сурдириб, кўнгулларин хандон этиб,
Бу ўлумдин бехабар юрди алар, жавлон этиб,
Тахту бахтини ажал бир кун ани вайрон этиб,
Барчасин хоки мазаллатга гирифтор айлади.

Баъзисин қилди ғаний, бир нечани қилди ғариб,
Дасти кўтоҳлик билан доим алар ғамга қариб,
Бул жаҳондин ўттилар жавру жафоларни кўриб,
Мунда йиғлаб ўтгучи роҳат кўрар анда, бориб,
Бул жаҳонда яхшиларни барисин хор айлади.

Ким ғариб бўлса агар, кўнглида кўп андуҳу ғам,
Доимо элдин етар онларға ҳам жавру ситам
Ким, жароҳатдур юроги бариси, кўрса алам,
Бу фалакдин бошига кулфат етодур дам-бадам,
Котиби қудрат ани ғурбат билан ёр айлади.

Аксари одамға фарзанд бермади ҳаргиз худо,
Баъзига бергонини қўймай яна олди қазо,
Она бирла отасин қон йиғлатиб, қилди жудо,
Ушбу иллатға кишини қилмасин ҳеч мубтало,
Эй Ҳазиний, баъзини фарзанд учун зор айлади.

* * *

То етим бўлмай киши, билмас атони қадрини,
Жону дилда тарбият қилғон анони қадрини,
Билмагай ҳеч ким ако бирлан укони қадрини,
Бир неча хешу табору ақрабони қадрини,
Ажрагай-билгай ако бирлан укони қадрини.

Тандурустлик лаззатин бемор бўлганлар билур,
Кўп ётиб, фарзандлариға хор бўлганлар билур,
Боши ёстиқда ётиб афгор бўлганлар билур,
Парчаэ нон қадрини кўп зор бўлганлар билур,
Қимки ман-манликда, билмайдур ғизони қадрини.

Дўсту душман, ҳар киши, бегона, хоҳи ошно,
Қочқуси бошингга мушкил тушса, сандин бевафо,
Сан учун ул бевафо улфат қилурму жон фидо,
Дўст қадрии билмагай, бошиға .тушмасдин бало,
Қарию аъмо бўлуб, билгай асони қадрини.

Қўлда молинг борида бегоналардин ёр кўп,
Давлатинг кетса агар, дилдордин ағёр кўп,
Ҳам қадимий ҳамнишинлардин санго озор кўп,
Суҳбатингдин иҳтироз айлаб яна безор кўп,
Мардуми Фарғона билгай ағниёни қадрини.

Бул жаҳонда баъзиларни айлади тирноққа зор,
Баъзиларга холиқим фарзанд берди бешумор,
Баъзини қилди азиз, бир нечаларни қилди хор,
Ҳарна қилса ҳолиқим, шукр айлагил лайли наҳор,
Бил, Ҳазиний, сидқ ила шукри худони қадрини.


МУСАДДАСЛАР


Ғамгузоре бул жаҳон, бир-бир кетарни ўйласун,
Юрмасун ялғуз, киши роҳи хатарни ўйласун,
Вақти етганда амонатни тутарни ўйласун,
Бул қаро ер барчани бир-бир ютарни ўйласун,
Ҳасрато, вовайлато бирлан кетарни ўйласун,
Ҳар киши ер остида ялғуз ётарни ўйласун.

Моли дунёни йиғуштурган билан бир кун қолур,
Жон амонатдур кишига, охири бир кун олур,
Кўп халойиқ мол учун ўзини кулфатга солур,
Ҳар киши дунёга келди, билсангиз, охир ўлур,
Ҳасрато, вовайлато бирлан кетарни ўйласун,
Ҳар киши ер остида ялғуз ётарни ўйласун.

Анбиёю авлиёлар ўлмайин қолгони йўқ,
Қуллу нафсин зоиқатул-мавтни билгони йўқ,
Барча кетганлар бу дунёга тақи келгони йўқ,
Қайси соат жон берорини киши-билгони йўқ,
Ҳасрато, вовайлато бирлан кетарни ўйласун,
Ҳар киши ер остида ялғуз ётарни ўйласун.

Бандалик қилғил тирикликда, ғаниматдур нафас,
Кеча-кундуз йиғламоқни, эй биродар, қилма бас,
Ушбу дунё ишлари, беҳудадур ҳою ҳавас,
Жон мисоли андалибдур, бу жасад мисли қафас,
Ҳасрато, вовайлато бирлан кетарни ўйласун,
Ҳар киши ер остида ялғуз ётарни ўйласун.

Ушбу дунёдин гузар қилди ўшал Одам ато,
Шиш пайғамбар ила Нуҳи наби, воҳасрато,
Ҳам яна Иброҳиму Исмоилу ҳам Зикриё,
Мустафо кетти, Ҳазиний йиғлади «во уммато»,
Ҳасрато, вовайлато бирлан кетарни ўйласун,
Ҳар киши ер остида ялғуз ётарни ўйласун.

* * *

Кўнгулни, эй биродар, боғлама дунёга, ҳижрат қил,
Тириклик, бил ғанимат, турмайин уқбога ҳижрат қил,
Бино қўйма иморат мулк ила ашёга, ҳижрат қил,
Кечиб, Фарғона мулкини бериб тарсога, ҳижрат қил,
Олиб аҳлу аёлинг, эмди Байтуллога ҳижрат қил,
Мадина — равзайи поки расулуллога ҳижрат қил,

Туганди эмди дунё, эй биродарлар, бўлинг огоҳ,
Дари тавба ёпилмай, кетма-санг ҳолингга вовайло,
Хуружи қолди эмди Маҳдию Дажжол ила Исо,
Олиб аҳлу аёлинг, эмди Байтуллога ҳижрат қнл,
Мадина — равзайи поки расулуллога ҳижрат қил.

Ҳама шуғл айлади ҳоло зино бирлан шароратга,
Худога бандаман, дерлар бўюн сунмай ибодатга,
Керак ҳижрат қилиш пайғамбарим ётган вилоятга,
Яқин турмоқ учун етгай қиёматда шафоатга,
Олиб аҳлу аёлинг, эмди Байтуллога ҳижрат қил,
Мадина — равзайи поки расулуллога ҳижрат қил.

Сайду хожа, мулло, яхшиларга зарра ҳурмат йўқ,
Фақирларнинг дилида заррача сабру қаноат йўқ
Ки, устоз бирла шогирд ҳам муриддин пирга хизмат йўқ,
Нечук ҳикмат, Ҳазиний, хонақолар ичра суҳбат йўқ,
Олиб аҳлу аёлинг, эмди Байтуллога ҳижрат қил,
Мадина—равзайи поки расулуллога ҳижрат қил.

 
Шеърият шаҳзодаси PDF Босма E-mail
04.07.2013 19:17

Муҳаммад Юсуфни ўйлаганда одам шеър ёзгиси келади. Муҳаммад Юсуф қиёфасини фақат шеърий тарзда яратиш мумкиндай. Унинг сатри чархланган қилич каби ярқирарди. Сатрлар шундай жойлашганки қиличлар жарангги эшитилиб кетади. Унинг туйғулари, изтироблари, дарду алами, меҳру – муҳаббати чеҳрасида кўриниб турар эди-ки, то унинг юксак салоҳияти даражасига чиқиб хайқирмас, фарёд чекмас, муҳаббатнинг энг олий ишваларини заргарона маҳорат билан бошқармас экансиз, сўз санъати сеҳри, измингизда бўйсундирилган асовдай бош эгиб турмас экан, ғойибдан илоҳий шериклар келиб, сизга йўл – йўриқ кўрсатиб, куч – қувват бериб турмас экан, барибир бу қиёфани қоғозга тушириб бўлмайди. Бу қиёфани  қоғозга аниқ туширган заҳотингиз, қоғоз ёниб кетадигандай туюлмаса, демак бу ҳали Муҳаммад Юсуф қиёфаси эмас.

Батафсил ...
 
Жадидлар тил ва адабиёт ҳақида PDF Босма E-mail
02.09.2014 12:42

Миллат тили ва адабиёти тараққиёти маьнавиятмизни белгилаб берувчи асосий омиллардан биридир. Ўтмишга, хусусан, XX аср бошларида алоҳида ижтимоий ходиса сифатида баҳоланган жадидичилик ҳаракати намояндалари ижодий фаолиятига назар ташлар эканмиз, бугунги кунда республикада маънавий соҳада олиб борилаётган изчил сиёсат билан ҳамоҳашликни кўрамиз. Бундан 100 йил муқаддам миллат, ватан, тил, адабиёт - ҳаёт ва мамот масаласи сифатида кун тартибига чиққан эди. Бинобарин, шуни таъкидлаи лозимки, бу борада фикр юритган жадидлар, хорижий тилларни ўрганишни инкор этмай, балки ўзлари ҳам 10 дан ортиқ тилларни билган, бу соҳада бир неча тилларни ўз ичига олган луғат китоблар тузгани ҳолда, милдий тил ва адабиёт ҳимоячилари сифатида унинг софлиги ва тараққиёти учун кураш олиб борганлар.

Бу жиҳатдан матбуотда, аййиқса, “Садои Фарғона” ва “Туркистон вилояти газети”да алоҳида эътибор берилган. Фарғона жадидларидан Ашурали Зоҳирийнинг “Она тили” номли мақоласи эътиборга лойиқ. У мақоласида миллатнинг обрўси униш адабиётининг тутган ўрни билан боғлиқ эканлиги, адабиёти паст савияда бўлган миллатнинг бошқа халқлар орасида эътибори бўлмаслигини таъкидлайди.

“Пруссиядан мактуб” номли мақолада муаллиф тарихда “Шарқдан Ғарб, ўрганган” вақтлар ҳам бўлганлигини, шу туфайли Туркистон халқи, ўз тарихи ва тилига эътибор билан қарашлари кераклиги алоҳида таъкидлаб кўрсатилади.

Маълумки, жадидлар ижтимоий воқеликка танқидий ёндошганлар. Жумладан А.Зоҳирий ўз мақоласида шундай дейди:

Бизнинг ҳам хоҳ уламо ва мударрисларимиз, хоҳ ёш унсурларими бўлсунлар, бу муқаддас она тилимизни тирилтирмоқлари анда турсин, балки йўқотмоқликка сабаб бўлурлар ва ҳам бўлиб турибдурлар. На учунки, уламоларимиздан бири бирор ерга хат ёки бировга берган нарсасини хотира дафтарига ёзса, она тилини қўйиб форс тилида ёзадурлар. Ёш ўсмирларимиз бўлсалар ўз ерликларидан бирини зиёфатга чоқуриб хат ёзсалар ҳам, усмонлича,, ёки тоторча ёзадурлар; шоядки, она тилга муҳаббат ва ислоҳи онлардин- бўлур эрди. Агар уламолар, мударрислар, Эрон адабиёти, тили таъсиринда вояга етгаи бўлсалар, ёш ўсмирларимиз бўлсалар тотор ва усмонли турк. адабиёти воситаси ила фикрларини очгон. Шунинг учун ҳам, ҳар икки синф ҳам ўзларининг нур олғон тарафларига қараб тортадурларда, она тилларига ҳақорат назари ила боқуб, кундан-кун эсдан чиқармоққа бошлайдурлар.

Она тилининг бошқа тиллар билан аралашиб ўз жозибасини йўқотиб бораётганлигини Фарғона жадидларининг раҳнамоси Исҳоқхон Ибрат ҳам ўзининг “Тарихи маданият” номли рисоласида тақид остига олади. Жумладан, у қуйидагича фикр юритади:

Маданият дедук. Бу нимадан иборатдур. Қайси ерларга ишоратдур, ани билмоқ зарур, то маданият ила ваҳшият ажралсун... Ота-онаси туркий, шаҳари туркий, тили форсий. Бугун бизнинг тилимиз русий, туркий, арабий ҳаммасидан ихтилот бўлган бир омихта тил бўлиб турубдур. Масалан, муассаса сўзларида “авижроқўм ” десак, ав-русий, ижро-арабий, қўм-арабий. Қани туркий? “Ўлкам буйруқлари” деганда эҳтимол тамом туркий бўлса, эмди кач-кам бўлур.

Бинобарин, бир неча тилларни билган жадидлар она тилимизни таркиб этиш билан бирга, хориж тилларини ўрганиш заруриятини таъкидлайдилар. Зеро, миллат тараққиётида она тилининг тиллар ичида етакчи, эътиборли ўринда туриши кераклигини, доимо боболаримиз буюк шарқ классиклари Мавлоно Лутфий ва Навоий асарларини ўқиб ўрганиш орқали унинг ҳаётбахш эканлигини таъминлаб борилиши кераклигини алоҳида таъкид этадилар.

Мазкурлар, жадид олимлари миллий тил ва адабиётнинг юксаклиги, софлиги учун куйинчаклик билан курашганликларини кўрсатади. Улар томонидан сурилган ғоялар ҳозирда долзарблиги маълум. Хулоса этиб шуни айтиш керакки, адабиётимиз ва тилимизни асраб-авайлаб, унинг тараққиётига ўз улушимизни қўшишимиз айни вақтдаги заруриятдир.

Комила Абдулазиз қизи

 
Андре Моруа. Таржимаи ҳол (ҳикоя) PDF Босма E-mail
28.10.2013 18:28

Мўлгина емакхонани ёритиб турган чироқларнинг пилиги пастлатиб қўйилган — бу йил Лондонда нимқоронғида ўтириб овқатланиш расм бўлган. Эрве Марсена жойини топиб ўтирганда кўрдики, уни жуда кекса бир хонимнинг — леди Хемптоннинг ёнига ўтқазиптилар. Эрве кекса хоним билан бир столда ўтиришга эътирози йўқ эди. Ёши ўтинқираб қолган хонимлар одатда очиқ кўнгил бўлишади. Ва кўпинча ғаройиб воқеаларни гапириб беришади. Кўзларида порлаб турган истеҳзо ёлқинларига қараганда эса, леди Хемптон ҳазил-мутойибага мойил аёлга ўхшаб кўринади.
— Қайси тилда сўзлашмоқни маъқул кўрасиз, жаноб Марсена? Французчами ё инглиз тилидами?
— Йўқ демасангиз, леди Хемптон, мен француз тилини афзал кўрардим.
— Лекин ёзганда инглиз мавзуларида ёзасиз-ку! "Жозеф Чемберленнинг ҳаёти" деган китобингизни ўқиганман. Уни ўқиб анча кўнглим ёзилди. Негаки, мен бу одамларнинг ҳаммасини танир эдим. Ҳозир нима устида ишлаяпсиз?
Француз йигит чуқур тин олди.
— Мен Байрон ҳақида китоб ёзмоқни орзу қиламан. Лекин унинг тўғрисида жуда кўп ёзилган... Рост, янги материаллар топилипти — Мэри Шеллининг мактублари, графиня Гвиччолининг қоғозлари. Аммо буларнинг бари эълон қилиниб бўлди. Мен бирон-бир номаълум ҳужжатларни топсам дердим, аммо ҳеч нарса тополмаяпман.
Кампир жилмайди.
— Байроннинг батамом номаълум бир саргузаштини сизга айтиб берсам, нима дейсиз?..
Эрве Марсена тўсатдан чангалзорда кийикка рўпара келган овчидай ёки биржада қайси акцияларнинг нархи кўтарилишидан хабар топган гумаштадай бирдан сергакланди.
— Байроннинг мутлақо номаълум саргузашти дейсизми? Ақл бовар қилмайди-ку, леди Хемптон? Ахир, тоғ-тоғ тадқиқотлар ёзилган бўлса...
— Уни "батамом номаълум" деб жиндай маҳобат қилдим, шекилли. Чунки бу саргузаштга алоқадор хонимнинг номи тадқиқотчиларнинг тилига тушиб бўлган. Мен леди Спенсер-Свифтни назарда тутяпман...
Эрвенинг тарвузи қўлтиғидан тушиб, лабларини бужмайтирди.
— Э, э, бунақа демайсизми!.. Ҳа, ҳа, эшитганман. Аммо бу воқеанинг таф-силотларини ҳеч ким аниқ билмайди.
— Азизим Марсена, ахир бунақа воқеаларнинг тафсилотларини, умуман, биронта одам аниқ билиши мумкинми?
— Албатта, леди Хемптон. Кўп ҳолларда ихтиёримизда мактублар, ҳужжатлар бўлади. Рост, баъзан мактубларда ҳам ёлғон гаплар учрайди, айрим гувоҳликларга ҳам ишониб бўлмайди. Лекин тадқиқотчининг танқидий туйғуси бор...
Леди Хемптон суҳбатдошига ўгирилиб, унга қадимий лорнети орқали қаради.
— Агар мен сизга леди Спенсер-Свифтнинг кундалигини берсам, нима дейсиз. Унинг исми Пандора эди. Бу кундалигини Байрон билан мулоқотда бўлиб юрган кезларида ёзган. Пандоранинг ундан олган мактубларини ҳам ихтиёрингизга бераман.
Ёш француз йигит мамнуниятдан яйраб кетди.
— Нима дердим, леди Хемптон? Ҳиндуларга ўхшаб, отам ҳам сиз, онам ҳам сиз дердим. Сизнинг шарофатингиз билан китоб ёзилиб қоларди... Сизнинг қўлингизда чиндан ҳам шу ҳужжатлар борми? Шунақа савол берганим учун маъзур тутасиз... Сира ақлим бовар қилмаяпти-да..,
— Йўқ, — деб жавоб берди у. — Бу ҳужжатлар менинг қўлимда эмас, лекин уларнинг қаерда эканидан хабарим бор. Улар ҳозирги леди Спенсер-Свифтнинг, яъни менинг пансиондаги дугонам Викториянинг қўлида. Виктория бу ҳужжатларни ҳозирга қадар ҳеч кимга кўрсатгани йўқ.
— Ундоқ бўлса, нега энди менга кўрсатсин?
— Чунки бу тўғрида ундан мен илтимос қиламан... Сиз ҳали бизнинг мамлакатимизни яхши билмайсиз, жаноб Марсена. Бу ерда сиз ҳар қадамда сирлар-у кутилмаган воқеаларга рўпара бўласиз. Шаҳар ташқарисидаги қасрларимизнинг ертўлалари ва чорбоғларида чинакам хазиналар ётибди. Аммо эгалари уларга заррача қизиқмайдилар. Бирорта одам хонавайрон бўлиб, уйи кимошдида сотилган тақдирдагина архивлар ёруғ дунёга чиқади. Агар тутган жойидан кесадиган тадбиркор америкалик Босвеллнинг машҳур қоғозларини топмаганида улар крокет шарлари солинган қутида умрбод қолиб кетган бўларди.
— Ўйлайсизки, тутган жойидан кесадиган тадбиркор француз йигитнинг ҳам иши ўнгидан келади? Америкалик Босвеллнинг қоғозларини бир неча минг долларга сотиб олганди. Ҳолбуки, француз йигитда бунақа пул йўқ.
— Виктория Спенсер-Свифт долларга учадиганлардан эмас. У менинг тенгдошим, саксондан ошиб қолган. Ўзининг даромадлари унга бемалол етиб ортади. Сиз унинг кўнглини тополсангиз бас — маъқул бўлсангиз сизга қоғозларини кўрсатади. Ундан ташқари, эрининг катта бувисини китобингизда чиройли қилиб тасвирлайсиз деб умид қилади...
— Лорд Спенсер-Свифт ўтиб кетганми?
— Лорд эмас, баронет... Сэр Александр Спенсер-Свифт уларнинг уруғида шу унвонга сазовор бўлган сўнгги шахс эди. Виктория ҳали ҳам ўша — Байрон меҳмон бўлган уйда яшайди... Бу Глостер графлигидаги Елизавета замонларидан қолган жуда бежирим қаср... Бахтингизни синаб, бир ўша жойга бормайсизми?
— Бажону дил... агар мени таклиф қилсалар...
— Буни мен бўйнимга оламан. Бугуноқ Викторияга мактуб ёзаман. У сизни, албатта, таклиф қилади... Агар мактуб кескин оҳангларда ёзилган бўлса, бундан чўчиманг. Виктория қарилигимиз муайян устунлик беради деб ҳисоблайди — хаёлимизга келган гапларни рўйи-рост, очиқчасига айтмасак, қарилигимиз қаёққа боради? Ниманинг ҳам андишасини қилмоқ керак? Зарурати борми?
Бир неча кундан кейин Эрве Марсена ушоққина машинасида Глостер графлигидаги хушманзара қишлоқдан кетиб борарди. Ўтган ёз одатдагидек серёғин бўлди ва бу дарахтлар билан гулларга жуда қўл келди. Энг камсуқум хонадонларнинг деразаларида ҳам чаппар уриб турган гулларни кўриш мумкин эди. Маҳаллий олтин ранг тошлардан қурилган иморатлар Шекспир замонасида қандай бўлган бўлса, ҳозир ҳам шундайлигича турарди. Инглиз манзараларининг нафис гўзалликларини яхши кўрадиган Эрве Виндхерст паркини кўриб қойил қолди. Леди Спенсер-Свифтнинг қўрғони шу ерда жойлашган эди. Қинғир-қийшиқ йўлни қалин ўт-ўлан босган эди. Майсазорлар ҳафсала билан тарашлаб қўйилган. Уларнинг теварагини бақувват эман дарахтлари ўраб олган. Ғовлаб кетган қирққулоқлар ва қирқбўғинлар орасида ҳовуз ялтираб кўринади. Ниҳоят, Эрве қасрга етиб келди ва ёввойи узум билан қопланган дарвоза олдида машинани тўхтатди. Сўнг юраги ўйнаган кўйи қўнғироқ тугмасини босди. Ичкаридан ҳеч қандай жавоб бўлмади. Эрве беш дақиқача кутди. Кейин оҳиста эшикни итариб кўрди. Эшик очиқ экан. Даҳлиз нимқоронғи. Ўриндиқларда шарфлар ва пальтолар уюлиб ётипти. Даҳлизда ҳеч ким йўқ. Аммо қўшни хонадан ёд олинган матнни ғўддираб айтаётгандай овоз эшитилди. Француз эшик олдига келиб, деворларига катта-катта портретлар осилган чўзинчоқ зални кўрди. Бир гуруҳ сайёҳлар фрак кийган улуғсифат эшик оғасининг теварагини қуршаб олишган. Эшик оғасининг фраки остидан тўқ сиёҳранг жилети ва йўл-йўл шими суриниб турипти.
— Мана бу, — дейди эшик оғаси суратни кўрсатиб, — сэр Уильям Спенсер-Свифт (1775—1835). У Ватерлоо ёнидаги жангда иштирок этган ва Веллингтоннинг шахсан дўсти бўлган. Сувратни сэр Томас Лоуренс чизган. У кишининг асли леди Спенсер-Свифтнинг сурати ҳам сэр Томас Лоуренснинг мўйқаламига мансуб.
Тингловчилар ўртасида пичир-пичир эшитилди.
— Ўша хонимнинг ўзими...
Эшик оғаси юзига сирли тус бериб, сезилар-сезилмас бош ирғаб қаради. У сиполигини қўлдан бермасликка уринаётгани сезилиб турарди.
— Ҳа, — дея илова қилди эшик оғаси шивирлаётгандай паст овозда, — бу ўша хоним. Байроннинг маъшуқаси бўлган. Байрон унга "Пандорага" деган машҳур сонетини бағишлаган.
Иккита турист сонетнинг биринчи мисрасини ёддан айтди. Эшик оғаси сиполик билан бош ирғади:
— Худди шундай, — деб тасдиқлади у. — Бу эса сэр Роберт Спенсер-Свифт. Аввалги Спенсер-Свифтнинг ўғли (1808—1872). Портретни сэр Жон Миллес ишлаган.
Кейин тингловчилар томон бир оз эгилиб, сир айтаётгандай оҳангда деди:
— Байрон Виндхерстда меҳмон бўлиб кетгач, тўрт йил ўтгандан сўнг сэр Роберт дунёга келган.
Ёшгина жувон сўради:
— Байрон бу ерга нима учун келган эди?
— У сэр Уильямнинг дўсти эди.
— Э, шунақами? — деди жувон.
Ҳар икки портретни яхшилаб кўриб олмоқ учун Эрве Марсена сайёҳлардан ажралиб қолди. Леди Спенсер-Свифтнинг эри сэр Уильямнинг юзи япалоқроқ, ичавериб шишинқираган, дурустгина шамол еган эди. Унинг юзига қзрас сержаҳл ва мутакаббир одам бўлганини тахмин қилиш мумкин эди. Хотинининг нафис ҳуснида эса улуғворлик билан бокиралик мужассам эди. Аммо тикилиброқ қараганда ледининг соф нигоҳидаги яширин ҳисчанликни ҳам, бағритошликдан ҳоли бўлмаган таманнони ҳам илғаб олиш мумкин эди. Сайёҳлар томошани тугатиб, эшик томон йўл олдилар, йигит эса ҳамон хаёлчанлик билан суратларни томоша қилишда давом этмоқда эди.
Эшик оғаси у томонга энгашиб, андиша билан деди:
— Кечирасиз, сэр, билетингиз борми? Сиз бошқалардан кечикиброқ келдингиз... Ҳамма кириш ҳақини тўлаб бўлганди. Шунинг учун изн берсангиз..
— Мен сайёҳ эмасман. Леди Спенсер мени лутфан таклиф қилиб, шу ерда дам олиб кетишга ундаган. У мени қизиқтирган ҳужжатларни кўрсатишга ваъда берган...
— Афв этасиз, сэр... Бундан чиқадики, леди Хемптон тавсия этган ёш француз сиз экансиз-да? Бир дақиқа, сэр. Мен бу одамларни кузатиб қўяй, шу заҳотиёқ хоним-афандига хабар қиламан... Сизга ажратилган хона мунтазир, сэр. Юкларингиз машинадами?
— Менинг биттагина чемоданим бор.
Сайёҳларнинг келиб туриши леди Спенсер-Свифтни солиқ тўлашдан озод қиларди. Ўз қасрининг эшикларини хорижий туристларга очган кунларда леди Спенсер-Свифтнинг ўзи иккинчи қаватда жойлашган меҳмонхонада истиқомат қиларди. Ёш французни ўша ерга таклиф қилишди. Кекса леди ўзини мағрур тутар, лекин унда мутакаббирлик йўқ эди. Унинг тик қадди-қоматида» ғурур ёғилар, лекин муомаласидаги тўғрилик уни анча юмшатиб турарди.
— Миннатдорлигимни қандай изҳор қилишимни ҳам билмайман, — деб гап бошлади Эрве Марсена. — Етти ёт бегона одамни қабул қиляпсиз...
— Номаъқул гапни қўйинг, — деди леди. — Нега бегона бўларкансиз? Сиз энг яхши дугонамнинг тавсияси билан келдингиз. Китобларингизни ўқиганман. Мен бу воқеани одамларга одоб билан баён қилиб бера оладиган одамни кўпдан бери кутаман. Сиз бу ишга ҳар жиҳатдан тўғри келасиз деб ўйлайман.
— Айтганингиз келсин, миледи. Лекин, сира ҳам омад менга кулиб боққанига ишона олмаяпман. Наҳотки, Байрон ҳаётини тадқиқ этган синчков инглиз олимларидан ҳеч қайсиси қўлингиздаги ҳужжатларни эълон қилган бўлмаса?..
— Бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ, — деб изоҳ берди леди. — Менинг марҳум эрим катта бувисининг кундаликларини биронта тирик жонга кўрсатишга рухсат бермас эди. Бу масалада у эскича қарашларга қаттиқ риоя қиларди.
— Наҳотки, бу қоғозларда тилга олиб бўлмайдиган... гаплар бўлса?
— Билмадим, — деди у. — Мен уларни ўқиган эмасман. Хат жуда ҳам майда — уни ўқийман деб кўздан айрилиш ҳеч гап эмас. Бундан ташқари, йигирма яшар жувон бировга ошиқ бўлиб қолса, кундалигида нималар ёзиши мумкинлигини ҳаммамиз ҳам яхши биламиз.
— Миледи, мен бу қоғозлар ичида Байрон билан эрингизнинг катта бувиси ўртасида... м-м... яқинлик бўлганини исботловчи далилларга дуч келиб қолмайманми? Шундай бўлиб қолган тақдирда ҳам ҳеч нарсани яширмасликка ҳаққим бор деб ҳисоблайвераманми?
Леди французга таажжуб билан қаради. Унинг нигоҳида жиндай энсаси қотгани сезилиб турарди.
— Албатта-да! Акс ҳолда сизни таклиф қилмоқнинг нима ҳожати бор эди?
— Жуда олийҳиммат экансиз, леди Спенсер-Смит... Ҳолбуки, кўп оилалар ҳамма нарса аён кўриниб турган бўлса-да, ота-боболарининг номус-орини ўттизинчи бўғингача ҳимоя қилишади.
— Бемаъни гап, - деб такрорлади кампир. — Сэр Уильям тўнгак эди, ёш хотинининг аҳволини тушунмас эди. Бунинг устига унга хиёнат қилиб, теварак-атрофдаги кизлар билан дон олишиб турарди. Леди Спенсер-Свифт лорд Байронни учратганда, у нафақат улуғ шоир эди, балки фариштанинг қиёфасига ва иблиснинг ақлига эга бўлган эркак ҳам эди. Леди жуда зўр одамни танлаган эди. Бунинг учун ким ҳам унга дашном берарди?
Эрве бу мавзуни ортиқ муҳокама қилишга ҳожат йўқлигини ҳис қилди.
— Мени авф этасиз-у, леди Спенсер-Смит, сиз, ахир, бу кундаликларни ўқимаган бўлсангиз, Байроннинг Виндхерстда фақат уй эгасининг дўсти сифатидагина меҳмон бўлиб кетганини қаёқдан биласиз?
— Оилавий ривоятимизда шундай дейилади, — деб қатьий жавоб берди у. — Менинг эрим буни ўзининг отасидан эшитган, у ҳам отасидан эшитган. Бунга сиз ўзингиз ишонч ҳосил қилишингиз мумкин, чунки, яна қайтариб айтаман, ҳужжатлар сизнинг ихтиёрингизда, ҳозир мен сизга уларни кўрсатаман. Сиз эса қаерда ишламоқчи эканингизни айтсангиз.
Леди Спенсер-Свифт сервиқор эшик оғасини чақирди.
— Миллер, ертўладаги қизил хонани очиб беринг, у ерга шамлар олиб бо-ринг. Темир сандиқнинг калитини менга беринг. Жаноб Марсенани у ерга ўзим кузатиб қўяман.
Марсена тушиб қолган шароит хаёлот оламини қўзғамаслиги мумкин эмас эди. Иморатнинг пастки қаватида жойлашган, деворларига қизил мато қопланган ертўлада бошқа хоналардан фарқли ўлароқ электр чироқ йўқ эди. Шамлар шуъласи теварак-атрофга титроқ соялар ташлаб турипти. Деворлардан бирининг тагига каттагина пўлат сандиқ қўйилган. У ўрта асрлар сандиғига ўхшаб безалган. Унинг рўпарасида кенггина диван турипти. Кекса леди французнинг қўлига таяниб, виқор билан ертўлага тушди, калитларни қўлига олиб, қулфнинг учта тешигига солди-да, тезгина буради. Шундан кейин сандиқнинг залварли эшикларини Миллер очди.
Марсенанинг кўзларига кумуш қошиқ ва санчқилар ялтираб кўринди. Унинг нигоҳидан чармдан ишланган аллақандай ғилофлар липиллаб ўтди, аммо бека қўлларини муқоваси оппоқ сахтиён теридан ишланган қалин альбомга узатди.
— Мана, Пандоранинг кундалиги, — деди у. — Мана булар мактублар. Уларни Пандора ўз қўли билан манави пуштиранг тасмаларга ўраб боғлаб қўйган.
Леди Спенсер-Свифт ертўлага кўз югуртириб чиқди.
— Шошманг-чи... Сизни қаерга ўтқазсак экан? Манави катта эман столининг ёнида ўтирсангиз сизга қулай бўлармикин? Лаббай? Майли, бўлмаса. Жуда яхши... Миллер, жаноб Марсенанинг ўнг ва сўл томонига иккита шамдон қўйиб беринг... Энди сандиқни қулфланг. Биз кетайлик. Меҳмонимиз бемалол ишласин.
— Ярим кечадан ҳам кечроқ қолиб ишласам майлими, миледи? Вақтим унчалик кўп эмас, шунинг учун ҳамма нарсани ўқиб улгурсам дегандим.
— Муҳтарам жаноб Марсена, — деди леди. — Шошилиш яхшиликка олиб келмайди, лекин, майли, билганингизни қилинг. Тушлигингизни шу ерга олиб келишади. Бошқа ҳеч ким сизга халақит бермайди. Эрталаб нонуштани сизнинг хонангизга олиб келишади. Сўнгра яна ишлайверишингиз мумкин. Биз сиз билан кундузи соат бирда тушликда кўришамиз... Шундай қилсак сизга маъқул бўладими?
— Жуда ҳам яхши бўлади-да, леди Спенсер-Свифт. Миннатдорлигимни қай тарзда...
— Қўйинг, керак эмас. Хайрли тун.
Эрве ёлғиз қолди. У портфелидан ўзи ёзар ручкасини олди, қоғоз чиқариб столга ўтирди ва ҳаяжондан юраги ҳаприқиб, сахтиён альбомни очди. Кампирнинг гапи тўғри эди — хат ҳақиқатан ҳам жуда майда ва ажи-бужи эди. Афтидан, Пандора ёзувларимни ўқиш қийин бўлсин деб атайин шундай қилган кўринади. Альбом эрининг қўлига тушиб қолиши мумкин эди. Эҳтиёт чораларини кўриб қўйган яхши эди. Аммо Марсена ҳар қанақа ажи-бужи хатларни ўқишда ҳам устаси фаранг бўлиб кетганди. У Пандоранинг жимжималарини ҳам унчалик қийналмай ўқий бошлади. Биринчи сатрларданоқ у ўзини жилмайишдан тўхтата олмади. Баён услубида ёш жувоннинг қўли сезилиб турарди. Пандора қизиққонлигини ёхуд ҳаяжонини ифодалаган сўзларни тез-тез таъкидлаб турарди. Кундалик 1811 йилда — никоҳдан сўнг бир неча ой ўтгач бошланган эди.
"1811 йил 25 октябрь. Бугун жуда толиқдим, бетобман, эгарда ўтиролмаяпман. Уильям овга кетди. Нима билан машғул бўлишимни билмайман. Кундалик тута бошлайман. Бу альбомни менга падари бузрукворим совға қилган. Уни юракдан, жуда-жуда яхши кўрардим. Уни бир умр йўқотганимга ғоятда афсусланаман. Эрим ҳеч қачон менинг аҳволимни тушуна олмайди деб қўрқаман. Унинг юрагида ёвузлик йўқ, лекин у аёл кишига юмшоқ муомала, эркалатиш кераклигини билмайди. Билмадим, умуман, бирон вақт менинг тўғримда ўйлармикин? У ўзининг хотинидан кўра сиёсат тўғрисида, отлар ва фермерлар ҳақида кўпроқ гапиради. Тўйимиз ўтгандан бери у ҳали бирон марта ҳам "севги" сўзини тилга олмади, шекилли. Йўқ, йўқ, олмади. Яқинда у Бриджитга деди: "Хотиним мени бирам жонидан яхши кўрадики..." Мен кўзимни лўқ этказиб туравердим".
Эрве шикоятларга ва истеҳзоларга тўла саҳифаларни бирма-бир кўздан ўтказди. Пандора ҳомиладор эди. У ҳеч қандай шодликсиз боланинг туғилишини кутарди. Эри унииг қалбида жиндай бўлса-да илинж уйғота олгани йўқ. Бола шу одам билаи Пандорани яна қаттиқроқ боғламоғи керак эди. Жувоннинг жўнгина қайдларида секин-аста сэр Уильямнинг ўта ёқимсиз қиёфаси шакллана бошлади. Ундан аччиқ алам кўрган хотини эрининг худбинлиги, шуҳратпарастлиги, дағаллиги намоён бўлган жиндай ҳолларни ҳам гўё гувоҳдай қоғозга битиб қўярди. Бу орада кундалик сатрлари замиридан бошқа бир одамнинг — қўшнилари лорд Петерсоннинг сиймоси борган сари яққолроқ кўрина борди. Сэр Уильям қанчалик жирканч бўлса, Петерсон шунчалик марҳаматли кўринарди.
"1811 йил 26 декабрь. Кеча мавлуд байрамида лорд Петерсон менга жуда бежирим кучукча совға қилди. Мен ҳар доимдагидек ёлғиз эдим, лекин лорд Петерсонни қабул қилдим — ахир, у мендан анча улуғ-ку! У мен билан адабиёт ва санъат тўғрисида гаплашди, қани энди мен унинг ҳамма ажойиб фикрларини қоғозга тушира олсам! Уни тингласанг, роҳат қиласан. Унинг хотираси жуда ҳам зўр. У менга Вальтер Скотт ва лорд Байроннинг шеърларини ёддан ўқиб берди. Мсн уларни эшитиб, ҳаддан зиёд лаззатландим. Билдимки, мен лорд Петерсондай одамнинг хотини бўлганимда жуда катта муваффақиятларга эришган бўлардим. Аммо у қари, бунинг устига мен умрбод бировнинг ҳасмидаман. Эвоҳ! Шўринг қурсин, Пандора!"
Бундан кейинги қайдлардан маълум бўладики, Байроннинг "Чайльд Гарольднинг саёҳатлари" достони Пандорага жуда катта таъсир кўрсатган. Пандора бу тўғрида ҳатто эрига ҳам айтган ва эридан бундай жавоб эшитган:
— Байронми? Ҳа, уни яхши танийман. У ҳам менга ўхшаб жаҳонгашта бўлиб юрган кезларда учрашганмиз. Биз Италияда қанчадан-қанча маишатли тунларни бирга ўтказганмиз-у... Қайтганимиздан кейин у мени ўзининг юртига — Ньюстед аббатлигига таклиф қилганди. Бу ерда унинг ихтиёрида бир гуруҳ фаришта қизлар бор. Мен улар ҳақида бири-биридан ўтадиган ғаройиб ҳикоялар айтиб беришим мумкин эди — фақат уларни менинг бокира рафиқамга айтиш гуноҳи азим бўлади-да... Ха-ха-ха-ха!..
Шундан кейин оқ альбомни ўқиётган одамнинг нигоҳи олдида Байронни ўзларининг ҳузурига — Виндхерстга таклиф қилишга эрини мажбур этмоқчи бўлган Пандора бири-биридан маккорроқ баҳоналар тўрини тўқийди. Аввалига эри қаршилик қилади.
— Бу ерга келиб нима билан шуғулланади у? — дея такрорларди у. — Бу ерда зерикиб қолади. Оқсоқлиги туфайли узоқ сайрларда менга ҳамроҳлик қилолмайди. Бунинг устига, у овчи эмас...
Хотини ўзиникини маъқуллади:
— Ўзим унинг кўнглини олишга ҳаракат киламан. Сэр Уильямнинг ғазаби қўзиди:
— "Ўзим" дейсанми? Бу хотинбознинг кўнглини сен оласанми? Бир камим — хотинимни Байронга ўхшаган одам билан ёлғиз қолишига йўл қўйиш қолганди. Бу муттаҳамнинг уйимга келиб олиб бойликларимга кўз олайтиришини кўришга сира тоқатим йўқ...
Аммо Лондонда Байроннинг шуҳрати қанча юксакка ўрлагани сари бу қишлоқ заминдори шоир билан дўстлигини айтиб мақтанишни авж олдирди. У бу тўғрида қўни-қўшниларига ҳам оғиз кўпиртириб гапирди. Қизининг туғилиши муносабати билан леди Спенсер-Свифтнинг миясига жуда ажойиб бир фикр келди — чақалоқни чўқинтиришда лорд Байронни вакил ота тарзида иштирок этишга таклиф қилишса қандоқ бўларкин? Кичкина ледининг тарбияси-ю васийлиги шундай машҳур шоирнинг қўлида бўлса, қандоқ яхши! Сэр Уильям таслим бўлди: "Яхши, мен унга ёзиб юбораман, лекин у ҳеч қачон рози бўлмайди. Бусиз ҳам унинг хотинлар-у шеърлар билан боғлиқ ташвишлари бошидан ошиб ётипти". Бироқ Байрон рози бўлди. У турфа хилликни яхши кўрарди. Ўзидай бир шоир одамни чақалоққа, яна бунинг устига қиз болага вакил ота қилмоқчи бўлганлари унга ғалати туюлди ва розилик берди.
Эрве Марсена шу қадар ўқишга берилиб кетган эдики, на оч қолганини, на ташналикни, на ҳориганини ҳис қилди. Лекин сервиқор Миллер ёнида тушлик кўтарган хизматкор билан унинг ёнига келди.
— Леди Спенсер-Свифт сизга ўз эҳтиромини изҳор этади ва сизнинг бирор нарсага муҳтожлигингиз йўқми деб сўрайди, сэр?
— Ҳеч нарса керак эмас. Ледига айтингки, ҳужжатлар шу қадар қизиқарли эканки, мен туни билан ишлашга аҳд қилдим.
Эшик оғасининг нигоҳида бу гапни унча маъқулламагани сезилди.
— Туни билан дейсизми, сэр? Ростданми? Ундай бўлса, сизга яна шам кел-тириб беришим керак экан.
Эрве олиб келинган овқатдан номигагина тамадди қилгандай бўлди-да, яна альбомни қўлига олди. Байроннинг келиши зўр ҳаяжон билан тасвирланган эди — Пандоранинг ёзуви янада ажи-бужи бўлиб кетипти.
"Бугун эрталаб соат 11 да лорд Б. келди. У нақадар соҳибжамол ва ранги ўчган. Афтидан, у бахтсиз бўлса керак. У ўзининг оқсоқлигидан хижолат чекади. Шунинг учун ҳам у қадамлаб юрмайди, балки оқсашини яшириш учун югуриб юради. Бекор қилади. Оқсоқлиги ўзига бирам ярашганки... Қизиқ... Уильям мени огоҳлантирган эди. Гўё лорд Б. аёлларга жуда беандиша муомала қилармиш. Ҳолбуки, у менга икки оғиз ҳам гап айтгани йўқ. Рост, вақти-вақти билан сездирмай менга қараб қўяяпти, ҳатто бир марта кўзгуда унинг менга қараб турганини сезиб қолдим. Аммо гаплашганда у фақат Уильямга ва лорд Петерсонга мурожаат қилади, менга эса ҳеч гапирмайди. Сабаби нима экан?"
Туни билан мижжа қоқмай Эрве Марсена Пандора қандай қилиб аста-секин шоирнинг жозибасига асир бўлиб қолганини кузатди. Афтидан, ёш ва тажрибасиз қиз Байроннинг нима сабабдан бунақа нобайронона иш тутганини тушунмаган кўринади. Байрон Виндхерстга ўзини одоб-ахлоқ доирасида тутишга қаттиқ аҳд қилиб келганди, чунки, биринчидан, у бошқа бир жувонга муккасидан ошиқу беқарор бўлиб қолганди, иккинчидан эса, мезбоннинг хо-тинини иўлдан уришни номуносиб иш деб ҳисобларди. Бунинг устига Пандора унга шу қадар анойи, ғўр ва нозик кўриндики, уни изтироблар уммонига чўктиришни истамади. У ҳис-ҳаяжони ловуллаб турган одам эди ва табиий ҳисчанлиги юзига сурбетликни ниқоб қилиб олганди.
Шу сабаблар ҳаммаси бир бўлиб Байрон Пандора билан севги ҳақида гаплашмади. Лекин аста-аста бўлса-да, машмашанинг тўрлари тўқила бошлади. Сэр Уильям Байронга Ньюстед аббатлигини ва у ерда истиқомат қилувчи гаҳ деса қўлга қўнадиган пари қизларни эслатди. Бир вақтлар улардан бири бу қишлоқи заминдорнинг дидига мос келиб қолганди. Сэр Уильям уни яна бир кўрмоқ истагини билдирди.
— Менга қаранг, Байрон. Мени яна бир бор Ньюстедга таклиф қилсангиз бўлмайдими? Албатта, хотинсиз...
Байрон унга таъна қилди.
— Уялинг-е! Ахир, яқиндагина уйланган одамсиз-а! Хотинингиз воқиф бўлиб қолиб, бевафолик билан аламини олса нима қиласиз?
Сэр Уильям хохолаб кулиб юборди:
— Менинг хотиним-а? Ха-ха-ха! Ахир, у баайни сўфи-ку! Бундан ташқари мени жонидан ортиқ кўради!
Ҳар қадамида ҳушёр тортиб юрган Пандора узоқдан туриб бўлса-да бу гапларни эшитди ва кундалигига ёзиб қўйди. Яна бунинг кетидан ўзининг шарҳини ҳам илова қилди: "Мени жонидан ортиқ кўради!" эмиш. Вой тентак-ей! Наҳотки, қисматимда бутун умр шу тўнгакнинг ёнида яшаш бор бўлса! Нега энди унинг шу қилиғига ўхшаш бир иш қилиб, ундан ўчимни олмай? Шу гапдан кейин шунақа ғазабим қўзидики, агар шу оқшом лорд Байрон парқда мени қучиб, лабларимдан бўса олса, ҳеч нарса деб қаршилик кўрсатмаган бўлардим".
Вақт ярим кечадан ошиб кетган. Эрве шоша-пиша саҳифа кетидан саҳифаларни қораламоқда. Ним қоронғи ертўлада ёниб тугаётган шамлар шуъласи борган сари хира тортиб боряпти. Эрвенинг назарида унинг теварагини жонли соялар ўраб олаётгандай туюлади. Қизил башарали қаср хўжайинининг жарангдор "ха-ха-ха"си унинг қулоғига чалингандай бўлди. У леди Пандоранинг нафис чеҳрасидаги ифодани кузатди — бу чеҳрада нозик туйғулар тобора кучайиб бормоқда эди. Қоронғи бурчақда эса Байрон тургандай эди. У юзида истеҳзоли жилмайиш билан бир-бирига сира мос тушмаган эру хотинни кузатиб турарди.
Француз ёниб битган шамларни алмаштирди. Кейин яна ўқишга тутинди. Энди бу бошқа нарсани кузатарди — Пандора ҳарчанд уриниб Байронни хаёлчанлик оғушидан тортиб олмоқчи бўляпти. У топқирлик билан жуда дадил ҳаракат қиляпти. Бу жувонда шунча ғайрат бор деб ўйлаш ҳам қийин эди. Эрининг бефарқлиги унинг жон-жонидан ўтиб кетган кўринади. Пандора унга қасдма-қасдига иш тутди. Ниҳоят, биллиард ўйнаш баҳонасида у шоир билан ёлғиз қолди.
"Бугун оқшом мен унга шундай дедим: "Лорд Байрон, аёл эркакни яхши кўрса, аммо эркак унга қайрилиб ҳам қарамаса, шўрлик аёл нима қилмоғи керак?" У жавоб берди: "Бундоқ қилмоқ керак". Шундай деди-ю, мени ҳаддан ташқари қаттиқ қучоқлаб олди ва..." Шу ўринда бир сўз ҳафсала билан ўчириб ташланган эди, лекин Эрве кўпда қийналмасдан уни ўқиди: "ўпти".
Эрве Марсена енгил нафас олди. У омади юришганига ишониб-ишонмасди. "Тушимми, ўнгимми? — деб ўйлади у. — Бизнинг энг ардоқли орзуларимиз фақат тушдагина шунақа тўкислик билан рўёбга чиқади-ку!" У ўрнидан туриб, қўли билан пўлат сандиқни, диванни, деворларни ушлаб кўрди — шу йўл билан бўлаётган воқеаларнинг чинлигига ишонч ҳосил қилмоқчи эди. Шубҳага ўрин йўқ — теварагидаги ҳамма буюмлар чиндан ҳам мавжуд эди, кундалик ҳам ҳақиқий эди. У яна боши билан ўқишга чўмди.
"Мен қўрқиб кетиб, унга дедим: "Лорд Б., мен сизни севаман, лекин яқинда фарзанд кўрганман. Бу фарзанд мени отаси билан мустаҳкам боғлаб туради. Мен сизга фақат дўст бўлмоғим мумкин. Бироқ сиз менга жуда кераксиз. Менга ёрдам беринг!" У ҳайрон қоладиган даражада меҳрибон ва раҳмдил одам экан. Шу дақиқадан бошлаб, мен билан ёлғиз қолганида, юрагидаги дардларнинг ҳаммаси аригандай бўлади. Менга шундай туюладики, мен унинг қалбига малҳам бўляпман".
Француз йигит табассумини тўхтата олмайди. У Байронни жуда яхши ўрганган, шунинг учун уни ёшгина, ҳимоясизгина жувоннинг ёнида сабр-тоқат билан унга таскин бериб ўтирган қиёфада тасаввур қилолмайди. Унинг қулоқларида шоирнинг овози жаранглагандай бўлади: "Ахир у мени соатлаб қўлларимдан ушлаб ўтириб, фақат шеър ўқиб беришга қобил деб ўйласа, жуда адашади. Биз тугунни ечадиган паллага етиб бордик".
Кейин французнинг хаёлига бир фикр келди — леди Спенсер-Свифтнинг унга берган бир боғлам мактублари ичида Байроннинг ҳақиқий кайфиятидан далолат берувчи ҳужжат бўлиши мумкин. У шоша-пиша мактублар боғламини ечди. Ҳақиқатан ҳам, булар Байроннинг мактублари экан. Эрве дарҳол шоирнинг эҳтиросли дастхатини таниди. Бироқ боғлам ичида Пандоранинг қўли билан ёзилган яна қандайдир бошқа қоғозлар ҳам бор эди. Эрве тезгина уларга кўз югуртириб чиқди. Булар леди Спенсер-Свифт мактубларининг қораламалари эди. Жувон уларни ҳам сақлаб қўйган экан.
Ёзишмани ўқишга киришиб кетган Эрве мамнуният билан ишонч ҳосил қилдики, унинг тахминлари тўғри экан. Ҳавойи муносабатлар тез фурсатда унинг жонига тегибди. У Пандорадан кечаси - ҳамма қаср аҳли уйқуга кирган вақтда учрашишни илтимос қилади. Пандора кўнмайди. Аммо унинг астойдил экани сезилмайди. Эрвенинг хаёлидан ўтади: "Қораламасини ҳозиргина ўқиб чиққаним мана шу мактуб Байронга юборилган бўлса, у ғалабанинг яқин эканини ҳис килмаган бўлиши мумкин эмас", Чиндан ҳам жувон анойилигини намойиш қилиб, фақат битта қарши далил келтирипти: "Бунинг иложи йўқ, чунки қасрдаги одамларнинг эътиборини жалб қилмаган ҳолда қасрда учрашишимиз мумкинлигини тасаввур ҳам қилолмайман".
Эрве яна альбомни қўлига олди. Пандора Байрон билан мактублар алмашиб турмоқ учун гўё ўз кутубхонасидан унга китоблар бераётгандай бўлганини ёзипти. Шундай қилиб, у ҳатто эрининг ҳузурида ҳам ҳушторига китоблар берар, уларнинг ичида эса севги мактублари бўлар экан. "Бор-йўғи йигирма ёшда-я!" — деб ўйлади Эрве.
"Бугун Уильям овга кетди. Биз хизматкорларнинг кўз ўнгида бўлса ҳамки, уззукун лорд Б. билан бирга бўлдик. У бағоят жозибадор эди. Кимдир унга қасрдаги ертўла ҳақида гапириб берипти. У ертўлани кўрмоқ истагини билдирди. Мен у билан бирга тушмоққа журъат қилмадим, аммо мураббия мистрис Д.дан меҳмонга ертўлани кўрсатишни илтимос қилдим. Қайтиб келиб, у ғалати оҳангда шундай деди: "Гўзал кунларнинг бирида бу ертўла шунақа бир гўшага айланадики, мен бутун умрим давомида зўр мамнуният билан уни эслаб юраман!" Бу гапи билан у нима демоқчи бўлди? Унинг гапларининг маъносини чақишдан қўрқаман ва, айниқса, юрагим зир-зир титраган ҳолда ўйлайманки, унинг мамнунияти мен билан боғлиқ хотиралар туфайли бўлмасин, илойим!"
Мактублар билан альбом француз йигитга саргузаштнинг ечимини тиклашга ёрдам берди. Бир куни кечаси Пандора Байрон билан ертўлада учрашишга рози бўлипти. Бу пайтда унинг эри ўзининг хобхонасида хурракни ванг қўйиб ухлаб ётар, хизматкорлар эса ўзларининг учинчи қаватдаги уйларида эдилар. Байрон оловдай жўшқин, айтганини қилдирмоққа уринарди. Пандора эса шафқат сўраб илтижо қиларди.
— Лорд Байрон, — деди у шоирга. — Мен сизнинг ҳукмингиздаман. Нима истасангиз шуни қилишингиз мумкин. Ҳамманинг кўзидан яширинмиз, ҳеч ким овозимизни эшитмайди. Ўзимнинг ҳам қаршилик қилишга ҳолим қолмади. Мен курашмоққа уриниб кўрдим, аммо муҳаббат иродамга қарши ўлароқ мени шу ерга бошлаб келди. Менинг халос бўлишим фақат сизгагина боғлиқ. Агар сиз чорасизлигимни суиистеъмол қилсангиз, гапингизга кўнаман, лекин кейин уят ва аламдан бутунлай нобуд бўламан.
Унинг кўзларида ёши шашқатор бўлди. Жувоннинг илтижоларидан таъсирланган Байрон кўнгли эриб кетганини ҳис қилди:
— Сиз мендан инсон боласининг кучи етмайдиган нарсани талаб қиляпсиз, — деди у. — Лекин мен сизни шунчалар яхши кўраманки, сиздан воз кечишга ҳам тайёрман.
Улар бир-бирларининг пинжига кириб, диванда яна анча вақт ўтирдилар. Кейин Пандора ўрнидан туриб, ўзининг хобхонасига кетди. Эртаси куни Байрон ношир Мэрей уни Лондонга чақираётганини айтди ва Виндхерстдан жўнаб кетди. Шу куни Пандора кундалигига ёзган гаплар ёш французни чин кўнгилдан завқлантирди.
"О, каллаварам! О, аҳмоқ! — деб ёзади у. — Ҳаммаси тамом бўлди, ҳаммаси қўлдан чиқди! Мен энди бир умр муҳаббат нималигини билмай ўтиб кетаман. Наҳотки у тушунмади? Мен, ахир, дабдурустдан бўйнига осилиб ололмайман-ку! Менга ўхшаган қатъий ахлоқ-одоб қоидалари асосида тарбия кўрган аёл, бунинг устига, мендай ёш жувон ўзини ҳаёли сатанглардек тута олмайди-ку! У сиз — ҳозиргача шунақа сатангларни кўравериб пишиб кетган. Мен йиғламоғим керак эди. У эса муҳаббат бобида саводи чиққан одам сифатида мени юпатиши, менга таскин бериши ва бутун вужудимни ўртаётган туйғуга ён беришга мени кўндирмоғи керак эди. Бироқ у ҳамма умидларимни чиппакка чиқариб жўнаб кетди! Умримда ҳеч қачон унинг бу қилмишини кечирмайман".
Бу воқеадан кейин улар яна иккита мактуб алмашишади. Байроннинг мактуби жуда эҳтиёт бўлиб ёзилган. Шубҳа йўқки, У Пандоранинг эрини ўйлаган — қўлига тушиб қолса, конвертни очиб, хатни ўқиши мумкин. Пандора мактубининг қораламаси жувоннинг нозик туйғуларига тўла, айни чоқда, унинг пинҳона ғазаби ҳам сезилади. Кундаликнинг бундан кейинги қайдларида Байроннинг номи яна бир неча марта тилга олинади. Бир гал унинг янги достони муносабати билан, яна бир гал унинг атрофидаги навбатдаги машмаша туфайли Байрон эсланган. Кинояли таъналар бор — уларда теран бир афсус-надомат сезилиб туради. Аммо 1815 йилдан кейин Байрон Пандоранинг хотирасидан бутунлай ўчиб кетган кўринади.
Ертўладаги кичкина дарчадан заиф тонг нурлари шуъла ташлади. Эрве гўё оғир бир дарддан халос бўлгандай теварак-атрофига назар ташлади ва XX асрга қайтди. Ўтган тун давомида у жуда гўзал ва ғаройиб саргузаштни бошидан кечирди! Буни у зўр мамнуният билан қоғозга туширади. Ҳозир эса ишни тугатиб, уйқусиз ўтказган тундан сўнг анча ҳориганини ҳис қилди. У кериди, эснади, шамларни пуфлаб ўчирди-да, ўзига ажратилган хонага йўл олди.
Қўнғироқ жаранги тушлик вақти бўлганидан огоҳ қилди. Даҳлизда пурвиқор Миллер кутиб турарди. У французни меҳмонхонага бошлади. Бу ерда леди Сненсер-Свифт ўтирган экан.
— Яхшимисиз, жаноб Марсена, — деди у эркакча йўғон овози билан. — Менга айтишди — туни билан ухламабсиз. Ухламаганга яраша, яхшигина ишлагандирсиз?
— Жуда яхши ишладим! Ҳаммасини ўқиб чиқдим. Йигирма саҳифани тўлдириб ёзиб олдим. Бу — беқиёс воқеа! Сизга миннатдорлигимни айтиб тугатолмайман.
Леди унинг гапини бўлди:
— Сизга айтиб эдим-ку! Сувратига қараганда Пандора ушоққина бўлса ҳам, менга ҳамиша севги-муҳаббат учун яратилган аёлдай туюларди.
— У чиндан ҳам ишқ-муҳаббат учун яратилган экан. Бироқ бутун воқеанинг латофати шундаки, Пандора ҳеч қачон Байроннинг маъшуқаси бўлган эмас.
Леди Спенсер-Свифт бўзариб кетди:
— Нима? — деб сўради у.
Кўчирмаларини ўзи билан олиб келган француз йигит бекага бутун воқеани ҳикоя қилиб берди. Ҳикоя килар экан, ҳар иккала иштирокчининг феъл-атворини таҳлил қилишга ҳам уринди.
— Мана шу тарзда, — деб тугатди у, — лорд Байрон умрида биринчи ва сўнгги марта раҳмдиллик туйғусига ён берди. Эрингизнинг катта бувиси эса бутун умри давомида унинг бу саховатини кечирмай ўтди.
Леди Спенсер-Свифт унинг гапларини бўлмай тинглади, аммо шу ерга келганда чидаб туролмади.
— Бўлмаган гап! — дея хитоб қилди у. — Ё матнни яхши ўқиёлмагансиз, ё бирон нарсани тушунмагансиз... Пандора лорд Байроннинг маъшуқаси бўлмаган эмиш. Унинг лорд Байроннинг маъшуқаси бўлганини бутун олам билади-ку! Бу графликда биронта оила йўқки, бу воқеани гапириб юришмаган бўлсин... Афсуслар бўлсин, жаноб Марсена, бироқ сизнинг узил-кесил хулосангиз шунақа бўладиган бўлса, мен бу ҳужжатларни эълон қилишга рухсат беролмайман... Нима учун, биласизми? Сиз бутун Францияга ва бу ердаги ўлкаларга жар солиб, бу буюк муҳаббат ҳеч қачон бўлган эмас деб хабар қилмоқчимисиз? Шўрлик Пандора гўрида тик туриб кетади-ку, афандим!
— Нега бундоқ дейсиз? Ҳақиқатни Пандора ҳаммадан яхши билади-ку! Ахир, кундалигига ўз қўли билан ёзиб қўйипти — унинг билан Байрон ўртасида айбситадиган ҳеч нарса бўлган эмас.
— Бу кундалик, — деб эълон қилди леди Спенсер-Свифт, — пўлат сандиқдаги жойига қайтиб киради-да, у ердан бошқа ҳеч қачон чиқмайди. Уни қаерда қолдирдингиз?
— Ертўладаги стол устида, леди Спенсер-Свифт. Менда калит йўқ эди. Шунинг учун уни пўлат сандиққа солиб қўёлмадим.
— Тушлик тугаши биланоқ иккимиз пастга тушамиз ва ҳамма нарсани жой-жойига қўйиб чиқамиз. Оилавий архивни сизга кўрсатмаслигим керак эди. Шўрлик Александр бунга қарши бўлган эди. Бу гал у ҳақ бўлиб чиқди... Сизнинг масалангизга келсак, афандим, сиздан мана шу... нима десак экан... кашфиётингиз тўғрисида лом-мим деб оғиз очмаслигингизни талаб қилишга мажбурман...
— Ҳа, албатта, леди Спенсер-Свифт. Сизнинг ижозатингизсиз бир сатр нарсани ҳам босиб чиқаролмайман. Бундан ташқари, сира-сира сизни норози қиладиган бирон иш қилиш ниятимда йўқ. Лекин сизга айтмогам керакки, мен тушуна олмаяпман...
— Тушунишингизга ҳожат ҳам йўқ, — деб жавоб берди у. — Мен сиздан фақат битта нарсани ўтинаман — ҳаммасини унутинг.
Француз хўрсинди:
— На илож! Унутаман. Кундаликни ҳам, альбомни ҳам...
— Мана бу гапингиз дуруст. Мен сизга ўхшаган одамдан бошқа нарсани кутмаган ҳам эдим. Энди бошқа бирон нарсани гаплашайлик. Айтинг-чи, жаноб Марсена, инглиз иқлими сизга ёқадими?
Тушлиқдан кейин улар ертўлага тушишди. Миллер улар билан бирга тушди. Эшик оғаси пўлат сандиқнинг залварли эшикларини очди. Кампир ўз қўли билан чарм ғилофлар ва кумуш қошиқлар орасига оқ альбомни ҳамда пушти тасма билан боғланган бир даста мактубни жойлаб қўйди. Миллер яна сандиқни қулфлади.
— Тамом, — деди кампир қувноқлик билан. — Энди улар бу ерда мангу қолади.
Улар юқорига кўтарилганда аллақачон автобусда биринчи гуруҳ сайёҳлар келиб, даҳлизда кириш чипталарини ва қаср тасвири туширилган суратни сотиб олиб улгуришган эди. Миллер суратлар олдида, ҳикоясини бошлаш учун ўзини чоғлай бошлади.
— Бир дақиқага кирайлик, — деди Спенсер-Свифт французга.
Улар сайёҳлар гуруҳидан нарироқда тўхташиб, Миллернинг гапларига астойдил қулоқ сола бошлашди.
— Мана бу, — дея тушунтира бошлади Миллер, — сэр Уильям Спенсер-Свифт (1775—1835). У Ватерлоо ёнидаги жангда иштирок этган ва Веллингтоннинг шахсий дўсти бўлган. Сувратни сэр Томас Лоуренс чизган. У кишининг аёли леди Спенсер-Свифтнинг сурати ҳам сэр Томас Лоуренснинг мўйқаламига мансуб.
Суратни яхшироқ кўриб олиш мақсадида тўпдан ажралиб олдинроқ чиққан сайёҳ жувон шивирлади:
— Ўша хонимнинг ўзими?
— Ҳа, — деди Миллер овозини пасайтириб. — Бу ўша хоним. Лорд Байроннинг маъшуқаси бўлган.
Кекса леди Спенсер-Свифт французга тантанавор нигоҳ ташлади.
— Ана кўрдингизми? — деди у.

Рус тилидан Озод Шарафиддинов таржимаси
«Жаҳон адабиёти» журналининг 1998 йил, 12-сонидан олинди.

 


27 дан 63 сахифа