Улуғбек Ҳамдам. Янгиланишлар аввалидаги олим |
![]() |
![]() |
![]() |
Бугун ўзбек адабиётшунослиги авжи янгиланиш палласини бошидан кечираяпти. Кимдир билағон шогирдларни етиштирайин дея, бу хайрли ишга бош қўшаётган бўлса, кимдир ўз тадқиқотлари билан бевосита жараёнда иштирок этмоқда. Хуллас, биров адабиёт тарихию матншуносликда, бошқа биров эса назария ё танқид соҳасида қўлидан келганича уринаётир. Буларнинг ҳаммаси яхши. Лекин яна шундай адабиётшуносларимиз борки, уларнинг ўзлари орқа планда – парда ортида қолиб, саҳнага фикрларинигина қўйиб юборишган. Мен бу ўринда, устоз Талъат Солиҳовни назарда тутаяпман. Унинг жаҳон адабиёти ва, умуман, санъати борасидаги мушоҳадалари дарс ва суҳбат чоғларида хайрихоҳ шогирдлар томонидан ёзиб олинган. (Ёзиб олинмаганининг уволи нима бўлади, дейман гоҳида ўзимга-ўзим…) Бори – шу. Лекин ана шу “бори”га қараб, унинг салмоғини чамалаб кўргандаёқ аён бўлаётирки, истиқлол даври ўзбек адабиётшунослигининг чинакам янгиланиши, айни, Талъат Солиҳовдек заҳматкашу хокисор олимларнинг адабиётга қарашлари зимнида яшириниб ётибди экан. Чунки Талъат Солиҳов ўқиган маърузалар қатида, наинки, ўзбек, балки жаҳон адабиёти ва санъатига сўзнинг том маъносида Янгича Қараш мужассам эди. Бу Қараш ўз вақтидаёқ муайян титроқлару кайфиятни жонимизга солган эди, лекин, барибир, унинг мевалари ларзон-ларзон даври ҳали олдинда, деб ўйлайман. Чунки Талъат Солиҳовдан қолган адабиётшуносликка доир ҳажман кичик, лекин мазмунан ғоят салмоқдор мерос ҳалигача асосан сарғайган дафтарлардагина “кун кўраётир”. Уларни зудлик билан топиш, тўплаш, саралаш, тизимга солиб чоп этиш ва йўсин адабиётшунослигимиз “дастурхонига” тортиқ этиш замони аллақачон келган. (Албатта, домланинг барча қарашларини “мутлақ ҳақиқат” дея таърифлашдан тамоман йироқман. Адабиётшуносликнинг бугунги даражасидан туриб, унинг айрим мулоҳазалари билан тортишиш мумкин. Ҳатто менинг ўзим Белинский, Толстой ҳақидаги қарашларию шакл ва мазмун борасидаги кескин мулоҳазалари туфайли, хаёлимда устоз билан доимо баҳслашиб юраман. Лекин гап бунда эмас. Гап домла қолдирган мерос зимнида яширинган тафаккур жасоратида, жасоратнинг мазмун-моҳиятида. Устознинг ана шу сиймосида дарсликлару китобларда эътиборимизга тортиқ этилаётган “ҳамма гаплар”ни ягона ва охирги ҳақиқат эмаслигига ишора, уларни ақл ва мантиқ тарозусида тортиб юришга, янада муҳими, инсон ва санъат ҳақидаги катта ва фундаментал илмга таянган ҳолда янги ва мустаҳкам қарашларга эга бўлишга чорлов бор. Яъни, мавжуд ҳақиқатларга бошқача қарашнинг мумкин ва, ҳатто, зарурлиги акс этган унинг адабий нигоҳида.) Шу маънода, мен, аввало, унинг шогирдларига, адабиётимизнинг, адабиёт илмимизнинг чинакам ихлосмандларига, янгиланишу янги фикрнинг толмас ҳимоячиларига, инсофу иймонини энг азиз неъмат янглиғ асраб келаётган издошиларга мурожаат қилиб айтмоқчиманки, агар сизда ҳам ҳассос олим Талъат Солиҳовнинг оғзидан чиқиб, хотирангизда муҳрланган ва ё қаердадир китоблар орасида чанг босиб ётган эски дафтарингизда қолиб кетган “сўзлари” бўлса, жамики савобу, эзгу амал ҳақи ҳурмати – таҳририятимизга етказсангиз. Вақти келиб, журнал саҳифаларида жамланиб-тартибланиб эълон қилинган мерос яхлит бир китоб ҳолида нашр қилинади, деган умид билан биз ҳам ҳаракат қилаверайлик. |
Навоийхонлик
- 0
- 1
![]() Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
![]() Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
![]() Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
![]() Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
![]() Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
![]() Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
![]() Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
![]() Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
![]() Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
![]() Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
![]() Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
![]() Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
![]() Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
![]() БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
![]() Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
![]() Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
![]() Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
![]() ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
![]() Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
![]() Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |