Facebook
Лирик жанр - 1 PDF Босма E-mail
Материал индекси
Лирик жанр
1
Ҳамма саҳифа
12. Мусаддас олти мисрали бандлардан иборат бўлган жанр. Унда биринчи банддаги мисралар ўзаро қофиядош келади. Кейинги бандларда эса аввалги беш мисра ўзаро қофияланади. Олтинчи мисра биринчи банд билан қофиядош бўлади. Бундай ҳолларда мусаддас-нинг схемаси қуйидагича: аааааа, ббббба, ввввва ва ҳоказо.
Мусаддаснинг бундай намунаси ҳақида тасаввур ҳосил қилмоқ учун Навоийнинг қуйидаги шеъридан олинган биринчи ва охирги бандларни ўқиш кифоя:
Субҳидам махмурлуқтин тортибон дарди саре,
Азми дайр эттимки, ичгаймен сабуҳи сағаре.
Чиқти соғар тўлдуруб кофирваши маҳпайкаре,
Нақде дин олиб, ичимга солди майдин озаре.
Ваҳки, диним кишварин торож қилди кофире,
Куфр элига ҳомию дин аҳлиға яғмогаре.
Ошналиғ тарк этиб, чун ёр этар бегоналиғ,
Мен қила олмон саломат кўйида фарзоналиғ,
Айлайин дайри фано аҳли била ҳамхоналиғ,
Ким, маломат жомидин ҳосил этай мастоналиғ.
То бўлуб беҳуд Навоийдек қилай девоналиғ,
Ким, тараҳҳум қилмаса, қилғай тамошо ул парий.
Мусаддас бирон шоир томонидан ёзилиши ҳам, бошқа муаллиф ғазалига боғланиши ҳам мумкин. Юқоридаги келтирилган мусаддас бутунича Навоий томонидан битилгандир. Агар бир шоир иккинчисининг ғазалига мусаддас боғлайдиган бўлса, ўша ғазалнинг ҳар байти олдидан тўрттадан мисра қўшади ва уларни байтнинг дастлабки мисраси билан қофиялайди. Бирон шоир ғазалига мусаддас боғлаганда, ўша ғазалнинг вазни, қофияси, руҳи, ғоявий йўналиши сақланади.
Баъзи мусаддасларда ҳар банд охирида биринчи банднинг сўнгги икки мисраси худди нақоратдек айнан такрорланиб ё аксинча келади. Бунда биринчи банднинг барча мисралари ўзаро қофиядош бўлади. Кейинги бандларнинг аввалги тўрт мисраси ўзаро қофияланади. Ундай мусаддасларнинг қофияланиш схемаси қуйидагича: аааааа, ббббаа, вввваа ва ҳоказо.
Бундай мусаддаснинг ёрқин намунасини Фурқат ёзган «Сайдинг қўябер, сайёд» мусаддаси бўлиб, унинг биринчи, иккинчи ва охирги бандларини келтириш мазкур шеърий шакл ҳақида тўғри тасаввур ҳосил қилишга имкон беради.

Мусабба. Уни Комил ёзди. Бу мусабба ааааааб, ввввваб қофияланади:
Эй кўрмаган ишқ достонин,
Сайр этмаган ҳусн гулистонин!
Мендин эшит ушбу сир баёнин:
Ҳар неча фидоси қилса жонин,
Бир лаҳзаи тарк этиб фиғонин,
Булбул кўтарурда ошёнин,
Гул дедики, «хас каму жаҳон пок».
Бўл меҳру вафо йўлида собир,
Ҳар навъ жафо етушса шокир.
Ондин не сифат иш ўлса содир,
Зинҳор малолат ўтма соҳир.
Кўр булбулу гул ишини, охир.
Булбул кўтарурда ошёнин,
Гул дедики, «хас каму жаҳон пок».

14. Мусамман 8 мисрали банддардан иборат жанр бўлиб, унинг биринчи бандидаги барча мисралар ўзаро қофияланади, кейинги бандларида аввал етти мисра ўзаро қофияланиб, саккизинчиси биринчи банд мисралари билан қофиядош бўлади. Мусамманнинг қофияланиш тартиби қуйидагича: аааааааа, ббббббба, ввввввва ва ҳоказо.
Бу жанрнинг намунаси сифатида Навоий мусамманларининг биридан дастлабки ва охирги бандни келтириб ўтамиз:
Ҳар тараф азм айлаб ул шўхи ситамгор, эй кўнгул,
Тиғи ҳажридин неча бўлғайбиз афгор, эй кўнгул,
Чун сафар айлар эди бир қатла дилдор, эй кўнгул,
Дарди ҳажриға бўлуб эрдук гирифтор, эй кўнгул,  
Бўйлаким таъриф этиб ғурбатни бисёр, эй кўнгул,
Шаҳру кишвардин маломат айлаб изҳор, эй кўнгул,
Айладинг ё, йўқмуким, айлар сафарёр, эй кўнгул,
Ваҳки,бўлдуқ яна ҳажри илгидин зор, эй кўнгул.
Ҳажру фурқат андуҳидин телбалардек чекма ун,
Мастлардек сўз адосин қилма кўп айтиб узун,
Авло улким, оҳ ўтидин қилмасанг зоҳир тутун,
Этмасанг саргашталик дашт узра андоқким қуюн,
Боргоҳи айшида бир гўшада тутсанг ўрун,
Жаннат ойин базмиға эл жамъ бўлмасдин бурун,
Илтимосим будурурким, барча элдан ёшурун
Килғасен мискин Навоий дардин изҳор, эй кўнгул.
Баъзи мусамманларда биринчи банднинг сўнгги мисраси кейинги бандлар охирида худди нақоратдек айнан такрорланиб келади. Бундай мусамманларда биринчи банддаги барча мисралар ўзаро қофияланади, қолган бандларда эса дастлабки олти мисра ўзаро қофиядош бўлади. Ундай мусамманнинг қофияланиш тартиби қуйидагича: аааааааа, ббббббаа, вввввваа ва ҳоказо.

15. Мутасса. Арузда ёзилган мутасса жанри намунаси битта бўлиб, у Навоийнинг «Топмадим» радифли ғазалига боғланган:
Ҳамма иш ҳаддан қийин излаб осоне топмадим,
Севдиму бу ҳақда ҳаргиз хуш баёне топмадим,
Элга роҳат деб, уқубатдан поёне топмадим,
Кўпни шод этдим, бироқ ўзни шодоне топмадим,
Ҳаммани тутдим яқину жонажоне топмадим,
Мен қадрдон бўлдиму, шундай ёроне топмадим,
Хизмат этдим, бир умрким, зарра шоне топмадим,
Меҳр кўп кўргуздум, аммо меҳрибоне топмадим,
Жон басе қилдим фидо, ороми жоне топмадим.

Ҳеч ниҳолни гуллаганда, зарб ила урма, яшин,
Гўё қуёшдай ёришди қошидай қопқора тун,
Бу муҳаббат янги сабза сингари унди бу кун
Кошки бу қисқа умр сўнг бахт ила топса якун,
Жонимизга қон бўлиб кирди асл сезги секин
«Сизни дерман!» — деб эдинг сен аввало, мен-чи кейин,
Меҳри ислом умматим дер, гарчи дўзах ичра сен,
Ул амон ичинда бўлсун, эй Навоий, гарчи мен
Бир замон ишқида меҳнатдин амоне топмадим.

16. Муашшар. Кўп асрлик ўзбек адабиёти тарихида арузда ёзилган ягона муашшар жанр намунаси учради. Уни Табибий ёзган:
Ошиқ иши оҳ, зор иландур,
Ғам дийдаи ашк бор иландур,
Ғар жаврда устивор иландур,
Бунларда ҳам ифтихор иландур,
Маъшуға вале фирор иландур,
Олам аро эътибор иландур,
Не айласа ихтиёр иландур,
Десам, бу иков не кор иландур,
Гул ғунчалигида хор иландур,
Очилди бир ўзга ёр иландур.
Оламга кўнгулни берма асло,
Бўлмай десанг ар асири савдо,
Маҳвашлариға ҳам ўлма шайдо,
Солмай десанг ушбу жонға яғмо,
Бўлсанг агар, эй рафиқи доно,
Бир гўшайи амн аро тутуб жо,
Ёт анда сабоҳу шом танҳо,
Ким андин эрур бу иш ҳувайдо,
Гул ғунчалигида хор иландур,
Очилди бир ўзга ёр иландур.
Демак, бу муашшарда охирги байт ҳар бандда такрорланади.

17. Таркиббанд шундай жанрки, унинг ҳар бир бандида аввал худди ғазалдагидек ўзаро қофияланган бир байт бўлади, жуфт мисраларгина аввалги байтга қофиядошлик қилади. Турли таркиббанд бандларида байтлар микдори муаллиф истаги ва мақсадига боғлиқ ҳолда ҳар хил бўлиши мумкин, лекин муайян бир таркиббанд доирасида барча бандлардаги байтлар микдори албатта тенг бўлади. Агар таркиббанднинг биринчи бандида беш байт бўлса, қолган бандларда ҳам худди шунчадан бўлиши қатъий. Бироқ ҳар бир банд сўнггида ўзгача жуфт қофияланган байт келади. Бу шеърий шакл намунаси сифатида Навоий таркиббандидан олинган қуйидаги икки банд билан танишиш мумкин:
Даҳр боғики, жафо шориидур ҳар чамани,
Жуз вафо аҳлиға санчилмади анинг тикани.
Кимдаким доғи вафо кўрса, шаҳид айламаса,
Лоласининг не учун қонға бўялмиш кафани?
Поймол этмаса андинки келур меҳр иси,
Оёғ остида недин қолди гиёҳи дамани.
Савҳаи хотири пок ўлмаса барбод андин,
Бас, не соврулмоқ эрурким, кўрар анинг самани.
Ростлар бўлса анинг арсасида бадхўрдор,
Жаврдин, бас, нега бебарлик эрур сарви фани.
Гар яқин аҳлини Мансур кеби қатл этмас,
Бас нединдур шажару сунбули дору расани.
Гар камол аҳли жалойи ватан эрмас андин,
Нега туфроғдур ул акмали даврон ватани.
Баҳри урфон дури Сайид Ҳасан, улким афлоқ,
Етти дуржи аро бир кўрмади андоқ дури пок.
Золи гардун кишига майли вафо айламади,
Кимда-ким кўрди вафо, ғайри жафо айламади.
Қайси бир васл кунин меҳр ила қилди равшан,
Ким, яна ҳажр туни бирла қора айламади?
Қайси давлат қуёшин чекти камол авжи уза,
Ким, яна ер тубида маскан анга айламади.
Кайси лабташнаға тутти қадаҳи соф нишот,
Ким, яна қисми анинг дурди ано айламади.
Қайси дилхастаға еткурди фароғат нўше,
Ким, насиби яна юз неши бало айламади.
Ҳар дил озурдағаким новаки зулм этти кушод,
Гарчи бор эрди ҳатто, лек хато айламади.
Чекти бу зулмин анинг барча халойиқ, лекин
Чора бу дардға жуз аҳли фано айламади.
Хосса ул фони давронки, бўлуб восили ҳақ,
Қўймади кўнгли аро ғайрих аёлин мутлоқ.
Шу шеърдаги бандларнинг қофияланиш схемаси қуйидагича бўлади: аа, ба, ва, га, да, еа, ёа, жж.

18. Таржибанд. У таркиббандга жуда яқин туради. Унинг бандларида ҳам худди ғазалдаги сингари қофияланган байтлар келади. Лекин таркиббанддан фаркди ҳолда таржибанднинг ҳар банди охирида ўзаро қофиядош икки мисра худди нақоратдек айнан такрорланди. Мана шу такрорланувчи мисралар бандларни ўзаро боғлашга хизмат қилади ва «байти восила», деб аталади. Худди таркиббанддаги каби муайян таржибанд доирасида барча бандлардаги байтлар сони тенг бўлади. Бу жанр намунаси сифатида Навоий таржибандидан қуйидаги икки бандни келтирамиз:
Эй, кирпики нешу кўзи хунхор,
Жонимни неча қилурсен афгор?
Лаълинг ғамидин кўнгулда эрди,
Ҳар қонки сиришким этти изҳор.
Ҳайҳотки, ҳажринг илгидиндир
Жонимда алам, танимда озор.
Юзунгни кўруб мени рамида,
Ишқ ўтиға бўлғали гирифтор.
Сен эрдинг мажлисим ҳарифи,
Ким еди ҳасад сипеҳри ғаддор,
Юз ҳасрат ила мени айирди
Васлингдин, аё хужаста дийдор.
Эмдики, фироқ аро тушубмен,
Топқунча яна ҳариф ё ёр.
Ёдингни қилай ҳарифи мажлис,
Фикрингни этай кўнгулга мунис...
Эй, кишвари ҳусн узра ҳоким,
Хўблар бори ҳазратингда ходим.
Буздунг бу кўнгулни, ложарам мулк
Вайрон бўлур, ўлса шоҳи золим.
Ҳижрон мени чунки ўлтурур зор,
Сен ҳам мадад этмагинг не лозим?
Ҳар нечаки беиноят ўлуб,
Қиддинг мени бегуноҳ мужрим.
Уммед будурки, ёна Тенгри
Солса мени макдамингға солим.
Иқбол киби туруб қошингда,
Бўлсам яна хизматингға озим.
Васлингға ғазал тафаккур айлаб,
Унутғамен ушбу байтниким, —
Ёдингни қилай ҳарифи мажлис,
Фикрингни этай кўнгулга мунис.
Таркиббанд ва тажрибанднинг дастлабки намуна-лари X—XI асрдаги форс-тожик адабиётида яратилган. Ўзбек мумтоз адабиётида улар Юсуф Амирий, Навоий ва бошқа шоирлар ижодида учрайди. XV асрдан кейинги даврлар ўзбек адабиётида эса бу жанр намуналари бирмунча кам учрайди. Улар мумтоз адабиёт илмида шеър шакллари дейилган, ҳозир жанрлардир.