Home icon Бош саҳифа»Адабиётшунослик»Адабий суҳбатлар»«Зарра мисқол яхшилик ва зарра мисқол ёмонлик жавобсиз эмас» мазмунидаги оят Пушкин талқинида
Facebook
«Зарра мисқол яхшилик ва зарра мисқол ёмонлик жавобсиз эмас» мазмунидаги оят Пушкин талқинида PDF Босма E-mail

Иқтибоснинг олтинчи шеъри ҳам Муҳаммад (с.а.в.)нинг ҳаётларида рўй берган муҳим воқеалардан бири Ҳудайбия сулҳи билан боғлиқ воқеа-ҳодисалар туфайли нозил бўлган «Фатҳ» сураси асосида яратилган. Шеърда Муҳаммад алайҳиссаломнинг кофирлар устидан қозонган ғалабалари хусусида сўз боради.
Бу сурани Верёвкин «Победа» — «Ғалаба» деб таржима қилган. Пушкин бу шеърда Муҳаммад (с.а.в.)ни ҳандақ ва қалъалар устидаги жанговар ғазотларда ғолиб бўлиб ўлжаларни қўлга киритган мусулмонларнинг музаффар сардори сифатида, мусулмонларнинг ғалабаси муқаррар эканини илоҳий ваҳий - туш орқали аниқ билган, пайғамбарлиги тан олинган жасоратли ҳидоят сарбони сифатида тасвирлайди.
Шеърда тасвир этилган ғазовот манзаралари, мусулмонларнинг ўлжаларга эга бўлишлари, ғазотда шаҳид бўлганларнинг олий мақомлари ҳақидаги фикрлар кўпроқ Куръонинг шундай мавзудаги бошқа сурадаги оятлари руҳига ҳам мос тушади. Чунки «Фатҳ» сурасида ғазовот манзаралари бевосита баён қилинган эмас. Аксинча, мусулмонларни Маккага киритмай, улар билан уруш чиқаришга интилган кофирларнинг фитналари қандай бартараф этилгани ҳақида маълумот берилади.
«27. Қасамки, Аллоҳ ўз пайғамбарига (у кўрган) тушни рўёбга чиқарди, албатта, сизлар (эй мўминлар) Масжидул ҳаромга эмин-эркин, бошларингизни (сочларингизни) қирдирган ва (ёки) қисқартирган ҳолларингизда қўрқмасдан кирурсиз, иншааллоҳ. Бас, (Аллоҳ) сизлар билмаган нарсани билиб, ундан (Макка фатҳидан) олдин яқин бир ғалабани (Хайбар ғалабасига эса) қилди».
Пушкиннинг олтинчи иқтибоси худди шу оятда баён қилинган ҳолат тасвири билан бошланган:

Кирмадингиз тушга беҳуда
Салла ўраб айтиб такбирлар.

Шеърнинг давомидаги:

Кўлда тутиб қонли шамширлар,
Сиз хандақда қалъа устида, —

сатрларида тасвирланган лавҳалар «Фатҳ» сурасига мансуб эмас. Бу лавҳалар ғазовот манзаралари акс этган бошқа сураларни эслатади.
Башорат берилган тушга ишонмай, Муҳаммад (с.а.в.) билан Маккага умра қилишга бормаган аъробийларни Пушкии қўрқоқлик қилиб, жангдан орқада қолган хиёнаткорлар сифатида талқин қилади:
Сиз енгдингиз, сизга шон кулар,
Кўрқоқларнинг аҳволи хароб.
Ғазовотга бермади жавоб,
Сирли тушга ишонмай улар.
Ҳақиқатдан ҳам аъробийлар қўрқоқлик қилишди. Улар ҳақида суранинг 11-оятида:
«11. (Эй Муҳаммад!) Ҳали (Мадинага қайтилгач) Сизга аъробийлардап (жангга чиқмай, уйда) қолган мунофиқлар: «Бизларни молларимиз ва аҳл(оила)ларимиз банд қилиб қўйди. Энди ўзинг бизлар учун (Аллоҳдан) мағфират сўрагин!» дерлар. Улар тиллари билан дилларида бўлмаган нарсани (ёлғонни) айтурлар. Айтинг: «Агар (Аллоҳ) сизларга бирор зарар (етказиш)ни истаса ёки У сизларга бирор манфаат (етказиш)ни истаса, бас, ким сизлар учун Аллоҳ (томони)дан бўлган бирор нарсани (даф қилишга) эга бўла олур?! Йўқ, Аллоҳ сизлар қилаётган амалларингиздан хабардордир», деган маълумот берилади.
Муҳаммад (с.а.в.) Курайш душманлик қилганини эшитиб, умумий сафарбарлик эълон қилганларида имони заифлар бу сафарбарлиқда қатнашмаган эдилар. Уларнинг кўпини аъробийлар ташкил қилишган. Улар аслида «Курайш Уҳуд жангида Муҳаммаддан ғолиб келди, энди уларнинг юртига борганда Муҳаммад қандай қилиб енгарди», деган гумон туфайли мусулмонларга қўшилмаган эдилар. Қалбларидаги асл ҳолатни: «Муҳаммад енгилиб қолса, бизга зарар етади», деган фикрни яшириб, «биз мулкимиз ва ахди оиламиз билан машғул бўлиб, бора олмаган эдик, энди Аллохдан бизнинг гуноҳимизни сўраб беринг», дедилар.
Имони заиф кишиларнинг мунофиқлигини маълум қилиб, Куръони карим:
«15. Ҳали сизлар (Хайбар жангидаги) ўлжаларни олиш учун кетаётган вақтингизда (жиҳодга чиқмай уйда) қолган кимсалар: «Бизларга ҳам (ўлжа олиш учун) сизларга эргашишимизга (йўл) қўйингиз», дерлар. Улар Аллоҳнинг каломини ўзгартирмоқчи бўладилар. Айтинг: «Сира ҳам бизларга эргашмайсиз, Аллоҳ илгари мана шундай дегандир...» хабарини беради.
Қарангки, мунофиқлар қачон хатарли ғазот бўлса, орқада қоладилар, қачон ғалаба муқаррарлиги маълум бўлса, ўлжа олишга кўзлари етиб: «Биз ҳам сизга эргашамиз», дейишади.
Пушкин бу оят мазмунини:

Суҳланганча ўлжага бу дам
Қолмишидан пушаймон секин
Кўшиб олинг, дерлар бизни ҳам
Сизлар эса рад этинг кескин, — тарзида ифода этади.

Аслида, Аллоҳ йўлида қилинадиган жанг холис бўлиши лозим. Бу жангдан ёлғиз тавҳид калимасининг ғалабаси кўзланиши, ундан на мол-дунё, на ҳокимият, умуман, ҳеч қандай ғаразли мақсад ният қилинмаслиги лозим.
Аллоҳ йўлидан ғаразли манфаат кўзлаш имонсизларнинг одатидир. Шунинг учун уларга кескин рад жавобини беринг, деб таъкидламоқда шоир. Шеърда шоир Муҳаммад (с.а.в.)ни кофирлар устидан ғалаба қозонган музаффар саркарда, башоратгўй пайғамбар сифатида тараннум этган ва тасвир учун асос қилиб «Фатҳ» сурасининг оятлари мазмунини олган.
Лекин Пушкин «Фатҳ» сурасининг бутун ҳикматларини, ҳақиқий ғалаба нимада эканини шеърда мужассам эта олгаи, деб айта олмаймиз. Чунки «Фатҳ» сурасида баён қилинган воқеаларнинг тепасида турган мусулмонлар, ҳатто Расулуллоҳ (с.а.в.)га яқин бўлган саҳобалар ҳам фатҳнинг моҳиятини тушуна олмаганлар. Пайғамбаримизнинг кўрган тушлари рўёбга чиқмади. Қурайш мушриклари умра қилиш учун бизни Маккага киритмадилар. биз улардан мағлуб бўлдик, деб тушкунликка тушганлар. Ваҳоланки, бир йилгина Маккага киритмаганлари билан мусулмонларга сулҳ таклиф қилишлари улкан ғалаба эди. Улуғ мақсад йўлидаги муқаддас ғалаба дебочасига қадам қўйилган эди. Байҳақий Урвадан қилган ривоятда Пайғамбаримиз (с.а.в.) Ҳудайбия сулҳини: «Бу энг улуғ фатҳцир. Мушриклар сизни ўз юртларидан илтимос ила қайтаришди, сиздан сулҳ сўрашди, омонликда бўлишга рағбат билдиришди, сизларни қанчалик ёмон кўришлари маълум эди. Аллоҳ сизларни улар устидан зафарга эриштирди, сизларни соғ-саломат ажр-савобга эга бўлиб қайтишга муваффақ қилди. Бу улкан фатҳдир» (Шайх Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Содиқ. Тафсири ҳилол. 26- пора. Т., 1995. Б. 104.), деб баҳо берганлар.
Ҳақиқатдан бу воқеа улуғ фатҳ эди. Исломни ва мусулмонларни ҳеч тан олмаган мушриклар сулҳ тузишга мажбур бўлишди. Бу маънавий фатҳ эди. «Ҳудайбия сулҳи» билан Макканинг амалий фатҳи ўртасида икки йил ўтди. Шу муддат ичида ундан олдин ўн тўққиз йилдагидан кўпроқ одам исломга кирди. Пайғамбар (с.а.в.) бошчилигидаги мусулмонлар сабр-матонат кўрсатиб, мушриклар фитнасининг олдини олдилар. Байтуллоҳнииг муқаддаслигини сақладилар. Мусулмонларнинг эътибори ниҳоятда ошди. Ўзлари ҳақ йўлида эканларига ишончлари ва имонлари яна ҳам кучайди. Аллоҳнииг қудрати билан «Ҳудайбия сулҳи» қурайш мушрикларини келишишга мажбур қилган оддий фатҳ эмас, у қалбларни ҳам фатҳ қилдики, исломнинг башарият қалбига йўл олиши шу даврдаи бошланди.
Пайғамбар (с.а.в.) ва мусулмонлар мушриклар фитнасига жавобан тарози палласига шундай бир оғирликни — сабр-матонат тошини қўйдиларки, Аллоҳ таоло шу мезонга лойиқ ажру мукофот — муборак фатҳни насиб этди. «Фатҳ» сураси моҳиятидан сабр тоши, савобли амал мезони қанча оғир бўлса, мукофот ҳам шунча улуғ бўлади, деган илоҳий ҳикмат англанади. Афсуски, Пушкии шеърида бу ҳикмат тўлиғича ўз ифодасини топган эмас.
Шоир шеърига суранинг «Аллоҳ йўлида жанг қилганларга ғалаба, ўлжалар, шаҳидлар учун эса жаннати наимлар мукофотдир», каби зоҳирий мазмунидан келиб чиққан фикрларгина асос бўлган. Шунинг учун ҳам Пушкин ўз шеърини:

Жангда шаҳид кетганлар албат
Жаннатмакон дея олди ном.
Улар энди дохилсиз ором
Фароғатга чўмди то абад, — деб тугатади.

«Фатҳ» сурасида баён этилган ҳикматни шу сура асосида яратилган шеърда акс эттирмаган бўлса ҳам, Пушкин Қуръон таълимотининг умумий руҳида мужассам бўлгун улуғ ҳикматни - «ҳеч бир амал жавобсиз бўлмайди, Аллоҳ таоло мутлақ адолати ила ҳар бир ёмонликнинг ҳам, яхшиликнинг ҳам жавобини беради», деган ғояни бошқа суралар ёрдамида тўлиқ англаган.
Бу ҳикматни англашда, албатта, Расулуллоҳ (с.а.в.) Куръоннинг ярмига тенг деб улуғлаган «Залзала» сураси ғоялари, унинг 7—8-оятларидаги:
Яъни: «Бас, ким (дунёда) зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (қиёмат куни) уни кўрар. Ким зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса ҳам, уни кўрар» каби олий адолат билаи баён этилган ҳақ ваъдасининг таъсири бўлганлиги шубҳасиз. Шунингдек, «Анъом» сурасидаги «ҳар бир яхшиликка ўн баробар яхшилик ила жавоб бераман», «Бақара» сурасидаги «хоҳласам, 700 баробардан ҳам зиёд савоб ёзаман», деб Ҳақ берган ваъдалар улуғлигини жам қилиб, шоир саккизинчи иқтибосни яратган. Лекин ундан олдинги сўз тартиб бўйича еттинчи иқтибосга.

Дилбар Қамбарованинг
"Қуръон бахш этган илҳом" китобидан