Home icon Бош саҳифа»Ўзбек адабиёти»Мумтоз адабиёт»Навоийхонлик»Эсиб раҳмат насими чун дамодам сунбулунг сори
Facebook
Эсиб раҳмат насими чун дамодам сунбулунг сори PDF Босма E-mail

Зиҳи жавлонгаҳинг афлок уза майдони «ав адно»,
Буроқингға тўқуз гунбад бу тўққуз гунбади хазро.

Қилиб чун хай гулоби майл наълайнинг, бўлуб андин
Малак раъноларининг жабҳасиға чарх сандалсо.

Эсиб раҳмат насими чун дамодам сунбулунг сори,
Бўлуб руҳонилар жайби лаболаб анбари соро.

Фалак қолиб буроқингдин, эмас васфи фалаксуръат,
Қамар ёруб жамолингдин, эмас наътинг қамарсиймо.

Юзунгдин анжум, анжумдин қуёш нур иктисоб айлаб
Анингдекким, қуёшдин ою ойдин қийргун ғабро.

Фалак водийлари қатъиға азминг чун суруб маркаб,
Хирад пайкига ҳам аввал қадамда ранж ўлуб пайдо.

Рафиқинг тойир андоқким Сулаймон олдида ҳудҳуд,
Буроқинг сойир анжум шоҳи устинда сипеҳросо.

Қилиб бу сайр аро маъшуқ васли кўйида манзил,
Тилаб саргашта ушшоқиға ҳам раҳмат уйин маъво.

Навоий хуш кўрар оламни отинг зикридин, йўқса,
Анга дўзах аро ўтдекдурур дунёву мо фиҳо.

Қандай яхшики, жавлонгаҳинг фалак устидаги «ав адно» майдони бўлиб, Буроқингга бу тўққиз яшил гунбаз тўққиз гунбаз бўлиб хизмат қилади.
Буроқинг тақасидан тер гулоби фаришталар пешонасига сандал ҳид таратди.
Сунбул сочларинг сари дам-бадам эсаётган раҳмат насими руҳ соҳиблари ёқаларига энг сара анбар ҳидларини етказди.
Фалак Буроқингга ета олмаганидан ранжида, қамар жамолингдан ёришиб, мадҳингга шайдо. Қуёшдан ой, ойдан эса қопқора ер юзи ёруғликка эришганидек, юзингдан юлдузлар, юлдузлардан қуёш нур касб этади.
Азминг фалак водийларини босиб ўтиш учун от сурганда, ақл хабарчиси илк қадамлардаёқ беҳол бўлиб қолади.
Улфатинг Сулаймон олдидаги ҳудҳуд каби қушлар бўлиб, Буроқинг сайёр юлдузлар подшосидан ҳам қудратлироқдир.
Бу сайр асносида маъшуқ висоли кўчасида тўхтаб ўтиб, саргардон ошиқларига ҳам раҳмат уйининг бошпана бўлишини тилади.
Навоий бу оламни сенинг исминг зикри туфайли яхши кўради, бўлмаса унинг учун дунё ва ундаги бор нарсалар дўзахдаги ўт мисолидир.

Алишер Навоийнинг
"Ғазал гулзоридан 100 оташин гул" китобидан