Калвак махзумдан |
Бухоройи Шариф билодида фақирнинг ота қадрдон бир ошнамиз бўлур эрди, ўзи бисёр алломаи замон ва яна содот(Содот — саййидлар, мўьтабар одамлар. (Муҳаммад пайғамбар авлоди).) наслидан эрди. Аммо дарсгўйлик касби бирлан машғул эрди. Ва лекин шул фурсатларда ул азизга ҳозирги дорул-ҳукумат(Дорул-ҳукумат — пойтахт-ҳукумат уйи.) ҳаромзодаларидан кўб заҳмат ва аламлар етубдир ва яна миёнада ул бепарҳез ҳаромзодалар ул бечора мулла Аброрхўжа ҳожиул-ҳарамайн буродаримизга беҳад зўрлиқлар қилубдирлар. Фақир бул замонанинг ҳукуматдор бўлған ҳаромзодаларига ҳайрон бўлурманким, бир бегуноҳ одамнинг фарзандини закўнчи қилурман, деб ва яна хирсхоналарға зўрлиқ тариқасида ўқушға юбориб кўб бесаранжомлиқлар қилур эрканлар. Ва яна ул ҳаромзодалар фикр қилмас эрканларки, бизнинг бул ислом мамлакатларида закўнчи ўруслар бисёрдир. Бас, бирар закўн айтмак эҳтиёжи тушканда ўшал аҳли кафара(Кафара — кофирлар.) закўнчиларининг биттасига бир андак маблағини бериб, закўн айтдирилса иш халос, наинки мулла Аброрхўжа ҳожи мударрисдек кишиларнинг фарзандларини зўрлиқ тариқасида Тошканд ва Масткўф хирсхоналариға(Ҳирсхона — фоҳишахона.) жўнатиб ва яна бир мусулмонни андоғ ташвишларга қўйиб. Сони шулки, ҳукуматдорликка етишкан амирларнинг таомили боин тариқа бўлмас, аввало фуқародин таноб ва закот тариқасида солиқ олғайлар, сони, мамлакатнинг муҳофазати учун бир лак, икки лак сарбоз сақлағайлар, учланчи, раиятнинг осойишига кўшуш қилғайлар, чахорум, умури диния(Умури диния — диний ишлар.) масалан мадраса ва вақфларни ўз соҳиблариға топширғайлар, панжум, намоз, рўза, закот яъни аркони исломнинг(Аркони ислом — ислом рукнлари — Оллоҳга имон келтириш, намоз, рўза, закот, ҳаж.) назорати важҳига бир раиси забардастни муҳтасиб(Муҳтасиб — шаърий урф-одатлар, маросимларни назорат қилувчи махсус лавозим.) таъйинлағайлар ва яна бул муҳтасибнинг ужраси(Ужра — маош.) дорул-ҳукуматдин бўлғай: шашшум, улуламир бўлмиш фориғбол айшу ишратда бўлғай, башарти пирликка етишкан бўлса уламолар бирлан суҳбат тутқай. Амирларнинг вазифалари мана ушбулар турур, нучукким, ўтмиш султон-салотин, ҳоқон-ҳавоқин, аъни Норбўгахон,(Аъни — яъни.) Олимхон,(Норбўтахон — Ҳожибекнинг ўғли, Абдураҳмонбийнинг невараси. 1770—1800 йилларда Қўқон хони бўлган.) Умархон,(Олимхон Норбўтахон ўғли (1775—1811) 1798—1811 йилларда Қўқон хони бўлган, укаси Умархон ўлдиртирган деган гап юради.) Ботирхон,(Умархон Норбўтахон ўғли (1785—1822) Олимхоннинг укаси, 1811—1822 йилларда Қўқон хони бўлган.) Маъдалихон,(Амир Баҳодир Ботирхон — Насруллохон (1826—1860 йилларда Бухоро амири) назарига айтилувчи лақаб.) Шералихон,(Маъдалихон (Муҳаммадалихон) Умархон ўғли (1806—1842) 1822—1842 йилларда Қўқон хони бўлган. Насруллохон ўлдирган.) Худоёр(Шералихон — Норбўтахоннинг акаси, 1842—1845 йилларда Қўқон хони бўлган, Олимхон-нинг ўғли Муродхон ўлдиртириб, ўзи ҳам ўн бир кундан сўнг тахтдан маҳрум бўлган.) ва Маллахонларнинг(Маллахон — Худоёрхоннинг акаси, 1856—1858 йилларда Тошкент ҳокими бўлган, Худоёрхонни тахтдан қувиб 1858—1861 йилларда Қўқон хони бўлган. Маллахонни 1861 йили ўз одами Алимқул бошлиқ қипчоқлар ўлдирган.) таомиллари ушбу эрди. Аммо фуқароға мундоғ зулмни раво кўрмас эрдилар. Жулқунбой |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ишқни оловлантирган сув ёхуд “Қаро кўзим”Бир донишмандцан: дунёда энг кучли лаззат нима? — деб сўраганла... |
Илм ва олимлар ҳақидаОламнинг иши халқ билан душманлик экан, олим хор-у, жоқил (били... |
Қўрқутма мени тамуғдинҚўрқутма мени тамуғдин, эй зоҳиди ях, Жаннат манга бўлғуси дебо... |
Навоийнинг ваҳдат тушунчаси ва пантеизмШарқ мумтоз шеърияти, аслини олганда, тавҳид, яъни бирликка асо... |
«Аввалгиларга ўхшамас»Бу – ҳазрат Алишер Навоийнинг тушунилиши анча осон, луғатталаб ... |
Масжидқа неча аҳли риёдек етайин...Масжидқа неча аҳли риёдек етайин, Ё ринд киби азимати дайр этай... |
Бобом сўзин тушунгим келар...Мақоламиз қаҳрамони бир катта шаҳарда ҳоким бўлган, улкан мамла... |
Риёкoр шaйxлaр xусусидaXирқa кийгaн риёкoр шaйxлaр xусусидaким, улaрнинг oлдидa хaқиқи... |
МАҲБУБ УЛ—ҚУЛУББИСМИЛЛОҲИР—РАҲМОНИР—РАҲИМ Ҳамд ангаким, зотиға ҳамд ончаким, ... |
“Лисон ут-тайр” достонида келган тўрт халифа ҳақидаги ҳикоятларҲазрат Навоий бошқа достонларидан фарқли ўлароқ “Лисонут тайр” ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Чўлпоннинг «тонг сирлари» шеърий тўпламига сўзбошиБаъзи бир ўртоқлар Чўлпонни йиғлоқ, деб айбситадирлар. Балки ҳа... |
Калвак махзумданБухоройи Шариф билодида фақирнинг ота қадрдон бир ошнамиз бўлур... |
Биз ким ва нималардан қўрқамиз?Ҳар кимнинг ўзига яраша қўрқатурған нарсаси бўладир. «Иштонсизн... |
Самарқандда асари нажотЎтган замонларда Самарқандда мадрасалар дорул-улум(Илмлар уйи.)... |
ШаллақиХалқда бир мақол бор: «Ўғри кулиб енггар, ғар йиғлаб.» Шунга ўх... |
Шомий домланинг оқ салла ташвиқотчилари(Абдулла Қодирий)Саҳар ноғорасини қоқиш олдидан сурнай «Наво»ни эзиб бошлаған эд... |
Ай, Худай урғанлар (Абдулла Қодирий)— Бачимаъни ер ислоҳот?(Чиғанмоқ — тисланмоқ, қўрқмоқ.) — деб м... |
Эски шаҳар «чека»си атрофиндаИкки йил энди ярим ёрти ҳукумат ишлари ўз қўлимизга берилиб кел... |
Хонларга хитобБир-икки сўзда давлатли хонларга сўйламоқ истаймиз, афу буюрсин... |
Шодмарг. Абдулла ҚодирийМулла Карим ҳожининг ёши етмиш ёшларда эди. Ёшликда бошигакўб ж... |