Home icon Бош саҳифа»Ўзбек адабиёти»Миллий уйғониш даври»Ай, Худай урғанлар (Абдулла Қодирий)
Facebook
Ай, Худай урғанлар (Абдулла Қодирий) PDF Босма E-mail

— Бачимаъни ер ислоҳот?(Чиғанмоқ — тисланмоқ, қўрқмоқ.) — деб махдум почча сўрайди. Мухотабким(Мутасаввар — тасвирланган.), қуйи масжиднинг имоми мулла Тошохунд эрдилар. Мадрасада ўқулған калом ва мантиқ баҳсларини хотирлаб кўзлари юмиқ ҳолда марҳамат қиладиларким:
— Ислоҳул арз... мунбит кардани замин(Рўкаш — усти ялтироқ, ичи қалтироқ (муал).), яъни ўзбаки ерни ислоҳ!
Мулла Тошохундким, латифа ва азкияда мадрасанинг пешвоси эрдилар. Махдум поччанинг «лонусаллим»га(Лонусаллим — таслим бўлмаслик.) ҳозирланғанини сезиб, мутояба тариқасида яна марҳамат буюрдиларким:
— Чиғатой гурунгининг модари лисонида:(Чиғатой гурунги — йигирманчи асрнинг 20-йилларида вужудга келган ўзбек зиёлиларининг ташкилоти. Бу ташкилот низомига кўра ўзбек тилини бегона сўзлардан тозалаш мақсадини ҳам қўйган эди.) ерни гўнглаш, яъни гўнгни ер — хих, хих, хих...
«Лонусаллим»ни унутиб, махдум почча ҳам кулгига иштирок қилди.
Жаҳли басит (Жаҳли басит — ўта нодон.) иззатмандларидан икки пешвонинг масжид жилов-хонасида таппилашларидан бу бир намуна. Аммо «ер ислоҳоти» тўғрисида қишлоқ мулкдорларидан Сотимдовнинг фикрини билмакчи бўлсангиз яна ўзга томоша:
— Ассиламалайкум! — дейди агар Сотимдовға учрашиб қолсангиз.
— Ваалайкум ассилам! — дейсиз.
— Бола-чақа совми?
— Сов. Ўзингиздан сўрасақ?
Бу сўроққа Сотимдов жавоб бермайдида, қўйнидан бир қанча латта-путтага ўралған уч қадоқ чамаси бўғжомани олади. Сиз мундан биласизки Сотимдовнинг совлиғи жўқ.
— Аслида бободан қаған жер 25 тенаб; васиқаси монов! — деб бўғжома ичидан бир қоғозни суғуриб сизга кўрсатади. Аммо сиз гапка тушунмай Сотимдовнинг оғзига қараб онғраясиз.
— Рахметлик атам, — дейди Сотимдов, — қистовға(Қистов — жой номи.) ақсақал бўған-да Карим бўқақнинг балаларидан ўттуз тенаб жерни нақт ақчаға сатиб аған, васиқаси нақ ўсьх чиқар! — деб яна бир қоғазни олади; — Монови бўлса бобой вақтида жанжелға кирган Тас сўфининг жерига, атанинг файдасиға деб сут ҳукм қиған. Сиз ўрус жазувини биласизғўй?! Буси Азим кененинг(Кене — кана (муал.)) метрукаси(Метрука — гувоҳнома.) араға тусканда берасалар(Берасалар — ворислар.) бир батман жерни ўз иқтиярларимен атаға теқсимона, деб қат(Қат — хат) қиғанлар! Моновлар ата марҳум бўлуб, ўзим жерларни қамрағаним сўнг журт балаларидан бирдаихида нақт пулға қард(Қард — харид) қиғанмен. Бўған зчким-нинг сўз айтаси жўқ!(Ҳеч ким ҳеч нарса деёлмайди.) — деб Сотимдов йигирма-ўттуз васиқаларни битта-битта тарихлари билан сизга укдириб чиқадирда:
— Жигит дейман-ов! Буларингди болсобойинг кўрса аттенга айтиб қолар-ов?! — дейдир.
— Албетта! — дейсиз.
— Жер айланиб(Жер айланиб — замон айланиб (муал.)) теқсемшиларинг жетиб қолғудек кўринса(Жетиб қолғудек кўринса — келиб қолса.) айтиб қўйған(Айтиб кўйған — атаб қўйган.) бес-ўн тенга незримиз ҳам жўқ эмас-ов, жигит! — деб Сотимдов васиқаларни йиғиб, қайтадан қўйниға тиқадир ва сиздан жўялиқ гап эшитиб тамом хатиржамъ бўлған ҳолда ўз йўлиға кетадир.
Сотимдов, албатта Ибрайим бўқаға қарағанда содда. Бунда шубҳа йўқ. Албатта буниси пих ёрған, ер ислоҳоти эълон қилинғандан берига энг ози ўн беш қадоқ қовжиради. Битта яримта ҳол сўрағанға: «Ичим оврий» ёки «Безгегим услади» деб жавоб беради. Худой кўрсатмасин уч жуз тенаб жер теқсимга кириб қолса борми, ҳаммангиз ёппасиға Ибрайим бўқанинг жанозасига!
Ибрайим бўқани пих ёрған деган эдик. Чунки ул юқорида биз кўрган Сотимдовдек ҳар кимга васиқа пеш қилиб юрмайдир. Балки, қишлоқ ерсизларининг ёниға бориб секингина даромад қиладир:(Даромад қилмоқ — гап бошламоқ.)
— Қосим томир-ов, ишлар чеппағўй!
Тошимбой гапка эътиборсиз «қирт-қирт» қилиб этини қашийдир. Умартоз носини туфлаб сўрайдир.
— Чеппаси не?
— Гезитда ўқудим! — дейди бўқа — ... ҳукумат, жер мужукка, деб жарлиқ(Жарлиқ-ёрлиқ.) чиқарған!
Умартоз Тошимға қарайдир. Тошим бўлса энди қашинишдан ўтиб бит ўлдириш билан овора.
Сўз навбати яна бўқанинг ўзига:
— Мен ўйлаған эдим, жер беттарин(Беттерин — баттарин (муал.)) мужукка бўғандан ўз томиримизға қолсин, деб, ақчаси бўлса-жаз бар, қис бар, дегандек... ўз томиримизсизғўй! — дейдир.
Тошимбой жавоб ўрнига оғзини дўппидек қилиб очиб юборадир. Умартоз бўлса шу тобда ҳўкуз ҳайдаб келган Султон жигит билан совлиқ сўрашиб, Ибрай бўқадан бир неча одим узоқлашадир. Бу ҳолдан тамом ёрилиш даражасига еткан бизнинг бўқамиз бўлса:
— Ай, худай урғанлар! Болсебоймен барингиз серик(Серик — шерик.) чиқарсиз-ов!— деб ичдангина ёнадир-да, қўрғониға қайтадир.

Думбул, «Муштум» — 1925 йил, 19—20-сон.
Абдулла Қодирийдан