Макорим ул-ахлоқ

Ғиёсиддин Хондамирнинг «Макорим ул-ахлоқ» («Олижаноб хулқлар») асари буюк ўзбек шоири ва мутафаккири, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг ҳаёти, адабий, илмий ва ижтимоий-сиёсий фаолияти тўғрисидаги қимматли манба ҳисобланади.

Ушбу асар Алишер Навоийнинг сермаҳсул адабий ва илмий фаолияти билан биргаликда, унинг мамлакатнинг сиёсий барқарорлиги, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳамда илм-фан, маданият, адабиёт ва санъатнинг тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси, олижаноб хулқлари, юксак инсоний фазилатлари тўғрисида маълумотлар беради.

1 Илмнинг фазилати ва олимларнинг мартабаси ҳақида
2 Ёзувчиликнинг фазилати ва сўзга зеб берувчи фозилларнинг даражалари ҳақида
3 Олижаноб хулқлар фазилати ва дунё улуғлари пушти паноҳининг саодатли туғилиши ҳақида
4 Охират учун захира тўплаш ҳамда бу дунё ва ундаги нарсалардан юз ўгириш ҳақида
5 Ақл ва идрокнинг улуғлиги ҳамда юксак даражаси ҳақида
6 Камтарликнинг фазилати ҳақида
7 Меҳрибонлик ва раҳмдиллик ҳақида
8 Топқирликлар ва ҳазил-мутойибалар баёни
9 Ҳазрати расул алайҳиссалом ва-т-таҳийят шариати арконларига риоя қилиш ҳақида
10 Очиққўллик ва сахийликнинг улуғлиги ҳақида
11 Айрим ғаройиб ҳолатлар ва ажойиб ҳикоятлар баёни
12 Шеър фазилати ва шоирларнинг юксак мартабалари ҳақида